Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Тақдир”га рози бўлманг

Ўзбекистон 1991 йилда Совет Иттифоқидан ажралиб чиқди ва бугунги кунларида ҳам оёққа тура олмай сарсон бўлаётган бир мамлакат сифатида қолмоқда. Мамлакатни идора этиш – бу мамлакат халқи устидан ҳукмронлик қилиш дегани эмас, деб қарасак мутлоқ тўғри ғояни илгари сурган бўламиз.

“Тақдир”га рози бўлманг
22 Ocak 2013 - 17:05 'да юкланди ва 2145 марта ўқилди.

Ўзбекистон 1991 йилда Совет Иттифоқидан ажралиб чиқди ва бугунги кунларида ҳам оёққа тура олмай сарсон бўлаётган бир мамлакат сифатида қолмоқда. Мамлакатни идора этиш – бу мамлакат халқи устидан ҳукмронлик қилиш дегани эмас, деб қарасак мутлоқ тўғри ғояни илгари сурган бўламиз. Лекин на Ўзбекистон ҳукуматида ва на бу мамлакат халқида эл тақидири учун қизиқиш бор. Ҳамма бараварига тирик қолиш, қандай қилиб бўлмасин, бугунги ғаддор бир даврда бўлсин, яшаб қолишга интилиш ҳисси кучли. Ўлим келганида эса ҳаммамиз баробарига ундан рози бўлиб қўя қоламиз. “Худо бизни шундай яратган экан” дея ўзимизни овутишга одат қилдик.

Ҳа, ўзбеклар учун қаттиқ синовлар айнан ўша ўзимиз алқайдиган 1991 йил, Мустақиллик эълон қилинган йилдан бошланганди. Унгача бизнинг тақдиримизни Москва ҳал этарди ва фақат ундан нажот кутишга одатлангандик. Тақдир ҳазилини қарангки, энди Москва биз билан мутлоқ қизиқмайди ва биз эса ўз тақдиримизни ўзимиз белгилай олмаймиз.

Мустақилликдан илгари Москва тақдиримиз учун масъул бўлган бўлса, эндиликда бизнинг тақдиримизга масъуллар сони кўпайиб кетди. Лекин бу “масъуллар” тақдиримиз устида ўз манфаатларини қурадиганлар бўлиб чиқаяпти. Бирови Афғонистонга ўтиб қайтишни ўйласа, бошқаси арзон пахта манбаасига эга бўлишни орзу қилади. Яна кимлардир эркин ҳаракатланадиган наркотик трафигини, бошқа бировлар эса арзон уранни, олтинни ва ҳоказо-ҳоказоларни истайди. Аммо уларнинг бирортасида ўзбек халқи келажаги учун қайғуриш аломатларини кузатмаймиз. Ўша абгор ва ўша бечора халқ илгаригисидан ҳам абгорроқ ва бечораҳолроқ аҳволга келган. Фақат бир неча муттаҳамлар учунгина яхши бўлди, холос. Ўзгалар бадбахтлиги устида ўз бахтини қуришдан ҳайиқмайдиган инсонлар пайдо бўлди ва агар бугун ўзбекни бир тана деб қарайдиган бўлсак, улар ўша танада чиққан чипқонга ўхшаб моддалаб ётибди.

Мустақилликдан сўнг ўзбекларни дунёнинг барча мамлакатларида учратишимиз мумкин бўлиб қолди. Россиядан мустақил бўлдик, дея дўппимизни осмонга отибмиз-у, тағин Россияга қул бўлиб қолибмиз. Йигитларимиз ўз йигитлик ғурурини, ор-номусини ҳам бир четга улоқтириб Россия ҳудудларида мардикорлик қилиб келаяпти. Мардикорлик билан уйда қолган оилалари ва болаларига пул юбораяпти. “Тирикчиликнинг айби борми?” деб ўзимизни овутамиз тағин. Ўзбекистон колонияларида меҳнат қилаяпман, деб минглаб ўзбекларни қийноққа тутиб нон топаётганлар ҳам айни шундай фикрда эканлигини ёдда тутиш керак. Улар ҳам  “тирикчиликнинг айби борми?”  дейишмоқда ва, керак бўлса, ўзбекнинг боласини қайноқ қозонларга ташламоқда.

Инсониятнинг ўтмиш тарихидан маълумки, фақат тирикчилик учунгина интилиб яшаган халқлар ҳамма вақт турли туман қаттолларнинг қурбонларига айланишган. Оддийгина бир мисол сифатида яҳудийларни кўрайлик. Улар дунёд энг кўп қатағон ва камситишларга учраган халқ саналади. Бундай олиб қарайдиган бўлсак, улар учун ер юзида жой йўқдек. Уларни Яқин Шарқдаги тарихий ватанларидан қувиб юборишди. Дунёнинг турли мамлакатларига сочилиб кетган яҳудийлар янги ватанларида бир неча аср яшаб келдилар ва Гитлер Германияси даврида тағин қатағонга учради. Улар ҳам худди бугунги ўзбеклардек тирикчилик учунгига яшаб келаётган халқ эди. Гитлер ва унинг “минг йиллик рейхи” яҳудийлар устидан мисли кўрилмаган қатағонни ўтказди. “Минг йиллик рейх” бор-йўғи 1934 йилдан 1945 йилгача яшади, холос.  Эндиликда яҳудлар Яқин Шарқдаги кичик, аммо қудратли бир мамлакат соҳиби ва дунёда ўз сиёсатини ўтказа оладиган бир халқ бўлиб олишди. Яҳудлар бунга фақат бир мақсад атрофида бирикиб эришдилар.

Эътибор беринг, яҳуд коммунист бўладими, диндорми, ёки динсиз, борингки ким бўлишидан қатъи назар, у яҳудий ва уни ҳеч бир яҳудий ўзидан бегона қилмайди. Негадир биз ўзбеклар бир-биримизни ҳақорат қилишимиз керак. Масалан, у биздан эмас дегандек. “У демократ, биздан эмас”! “У даҳрий, демак биздан эмас”! “У мусулмон, демак экстремист, биздан эмас”!  Хуллас, ўзбек деган миллатга назар ташласак, бир-бирининг кўзига чўп суқадиганлар эканини пайқаш қийин эмас. Бу аччиқ ҳақиқат, бировга ёқадими ёки йўқ, бундан қатъий назар ўзимизни ҳалок қилаётган аччиқ ҳақиқат бу!

“Тирикчиликнинг айби борми?” дея ўз йигитларимизни тириклайин қайноқ қозонга ташлаётганлар ҳам ўзбеклар ахир. Бир ёки бир неча ўзбекни ҳали Қозоғистонга, ҳали Россияга қул қилиб сотиб юбораётганлар ҳам ўзимизнинг ўзбеклар. Бирови бошқа бировини алдаб пулини, ёки бошқа бир кўринишдаги бойлигини ўзлаштириб кетаётганлар ҳам ўзбеклар. Гўёки, бизнинг миллат фақат ўзини ўзи алдайдигандек, аммо бошқа миллатлар, бошқа халқлар олдида бош эгиб таъзим қилишга одатлангандек. Чунки биз бошқаларга итоат қилиб келамиз, аммо ўзимизга қолганда фақат хиёнат қиламиз! Шу тақдирга рози бўлиб қолганимиз эса ўзимизга ўзимиз кафан бичганимиз ва жаноза ўқиганимиз демакдир.

Ҳукумат бизни озод бир инсон сифатида кўрмаяпти. Ҳуқуқларимизни оёқ ости қилиши, пора эвазига бола-чақамизнинг оғзидаги луқмасини ҳам тортиб олиши давом этаяпти. Қачонки ҳукумат ўз халқини қул деб ҳисобласа – бу хатарли, лекин яна-да хавфли, қачонки халқнинг ўзи ҳам ўзини қул деб билса.

Олдинда эса сайловлар. 2015 йилда Ўзбекистонда янги сайловлар ва унда диктаторнинг қизи ҳокимиятни ўз қўлига олиши аниқ! Бу дегани, у ҳокимиятни бошқариб кетади дегани эмас. Умуман Ўзбекистонни Гулнора Каримова бошқара олмайди, аммо ҳокимият тепасига келиши аниқ. Халқимизнинг кейинги қисмати нима бўларкин? Бу ҳақида қайғуришимиз керакми ахир?

Йўқ! Биз чет элдамиз ва Ўзбекистон энди бизга “бегона”. Фақат бир кун келади, шу ақидамиз учун ҳар биримиз бирма-бир пушаймон бўламиз. У кунда ўлим эшик қоқиб келади ва биз Ўзбекистонда дафн этилишни орзу қиламиз. Ҳукумат эса бизнинг жонсиз танамизнинг ҳам ватанда дафн этилишига изн бермайди. Шуни ўйлаяпмизми? Ўйласак икки йўлдан бирини танлаш керак. Бири: Каримов кланига қул бўлиб хизмат қилиш ва мухолиф фикрлардан бутунлай воз кечиш. Бунда келгуси авлодлар ҳам ҳуқуқларидан маҳрум яшайдилар ва улар ҳам қул деган бир тамғани қалбларида муҳрлаб ўтиб кетишади.  Иккинчиси эса, Ватанни диктатура зулмидан озод қилиш йўлида сайъ-ҳаракат. Бунда мақсад сари интилишнинг ўзи ҳам диктатор ҳукуматини зириллатиб қўяди. Озод Ватанга эришилгандан сўнг эса келгуси авлодлар эркин яшайди ва Ўзбекистонни обод қилади.

Бироқ чет элларда ҳам клан хизматига ўтганлар ҳам топилаяпти. Бу клан хорижда юрганларни ҳам ўлимга маҳкум этаётгани ҳоллари бор. Масалан, Обид қори Назаровни отиб кетишганлари каби. Ўзбекистон МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати)га қул бўлиб юрган сексотлардан  бирининг компьютеридан шундай маълумотлар чиқдики, Обид қори Назаров режим мўлжалга олган  сўнги қурбон эмас экан. Олдинда ҳали отилиши керак бўлганлардан Муҳаммадсолиҳ А., Шамсиддин Атаматов, Намоз Нормўмин каби режимга итоатсизлар ҳам турибди.  Сексот эса бемалол, оёғини узатиб Европа қитъасида яшаяпти.  Демак, ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп ва унга ҳамма бир тан, бир жон бўлиб киришиши лозим. Кимдир айтади: тақдир Аллоҳдан ва уни ўзгартириб бўлмайди ва бошига не келса, шуни тақдир деб рози бўлаверади. Йўқ, бу ёлғон гап! Ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилайди ва ўзи ҳал қилади. Акс ҳолда Аллоҳнинг ўзи бизни ақлсиз бир мавжудод қилиб яратган бўлмасмиди?

Мамлакат ёшлари – мамлакатнинг келажагидир. Уларнинг аксари бугун мардикор!    Ўзбекистон ёшларининг Россияда мардикорлик қилиб юрганини яқинда ҳукмдорнинг ўзи ҳам тан олди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил йил якунларига доир йиғинида гапирган Президент иқтисодий ўсишга доир кўплаб рақамларни ўқиб бериш билан бирга, жойларда ёшларнинг иш тополмай, сарсон бўлаётганлари ва меҳнат муҳожирлиги муаммоси борлигини ҳам эътироф этиб ўтибди. Ислом Каримовнинг айтишича, ёшларимизнинг Россияда фаррош бўлиб юргани шармандалик ҳол экан.

Ажиб! Ҳукмдорга энди ақл кирибдими? Аслида йўқ! Аслида ҳукмдор янги бир қатағонни бошлаш олдида турибди. Бу қандай кечишини ҳозирдан айтиш мушкул, балки яна портлашлар “содир бўлиб” унинг ортидан мухолифатчилар ва уларга хайрихоҳлар қамоққа ташланар. Балки “кимлардир” қайсидир бир миллат устига бостириб бориб, катта жанжал чиқиб қолар. Хуллас МХХ даги казо-казоларнинг бошларига нелар келишини олдиндан башорат қила олмаймиз. 2015 йилда ҳокимият жиловининг Гулнора Каримовага ўтказиш эса осон кечмайди. Ҳали Такиллант билан, пул ювишлар билан  боғлиқ муаммолар ҳам ўз ечимини топмаган. Янги президент ҳамма нарсани “янги саҳифадан” бошлаши учун ҳам бу каби кўплаб масалалар ўз ечимини топиши керак. Ўзбекистон алоқа ва ахборот вазирлиги, ҳамда бошқа шу билан боғлиқ бошқа системаларда ишлаб келганлар бу шов-шувли воқеада айбдор қилинсалар керак. Ҳар ҳолда, охурга яқин турганлари.  Албатта бунда Ғарбни ҳам ишонтириш зарурати пайдо бўлади. Акс ҳолда порахўр деб кўрсатилган шахсни Ўзбекистоннинг обрўли президенти дея қабул қилишмайди-да. Шундай экан, Такиллант ва Гулнора Каримова, ҳамда Гаяне Авакян атрофидагилар жонларини асраб қолиш йўлини излаши керак. Улар айбдор қилинадилар.

Ким билсин, бу одамлар ҳам тақдир экан, деб рози бўлиб қўя қолишадими, ёки жуфтакни ростлаб қолишадими? Балки ҳурфикрлик инсонлар тарафига ўтар, ҳар ҳолда ўзларида журъат топишса. Халқимизнинг яқин ўтмишдаги кечинмалари ва келажакда бошига келадиган янги офатлар учун фақат Ислом Каримовни айбдор деб қараш нотўғри. Унда ҳар бир ўзбекнинг ва ҳар бир ўзбекистонликнинг ҳам айби бор. Айбимиз, Каримов солган шу “тақдир”га рози бўлганимиз.

Тўлқин Қораев
Швеция

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube