Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

У.Ҳақназаров. Каримов Сўхни Қирғизистонга сотмоқчи

Худди Голышев каби, қони чайқовчилик бўлган Ислом Каримовга ҳам бу таклиф ёқиб тушган.

У.Ҳақназаров. Каримов Сўхни Қирғизистонга сотмоқчи
01 Şubat 2013 - 16:09 'да юкланди ва 914 марта ўқилди.

Шу йилнинг январь ойида Сўх анклави аҳолиси ва Қирғизистон чегарачилари орасида содир бўлиб ўтган бир неча нохушликлардан сўнг Ўзбекистон призиденти ўз маслаҳатчиси В. Голышев билан кенгашиб, тобора таранглашиб бораётган вазиятдан ягона чиқиш йўли, Сўх анклавини Қирғизистонга сотиш деган қарорга келган. Шундай қилиб…

Сиёсий чайқовчиларнинг махфий кенгаши

soxforsaleИслом Каримов 18 январдан 22 январгача ўзининг Тошкентдаги Оқсарой ва Дўрмон қароргоҳларида Вячеслав Голышев билан бир неча махфий суҳбатларни ўтказган. Унда президент ўз маслаҳатчисидан Сўх анклави билан боғлиқ муаммонинг энг тинч ечимини топиш вазифасини топширган.

Табиийки, қони чайқовчилик бўлган В. Голышев ўзига ҳам моддий фойда ундиришни кўзлаганча, бир зумда маъқул туюлган таклифини айтаркан, “бу бош оғриғидан тезроқ қутулиш” кераклигига ишонтириб, Сўхни Қирғизистонга сотишни маслаҳат берган.

Худди Голышев каби, қони чайқовчилик бўлган Ислом Каримовга ҳам бу таклиф ёқиб тушган. Кейинги учрашувларида эса улар “Муаммоли ҳудуд ечимининг“ фақат бир жиҳати – Сўхнинг нархи устида тортишган. В. Голышев президентга қирғизлардан бу ҳудуд учун бир ярим миллиард АҚШ доллари, ёки камида бир миллиард доллар сўрашни таклиф қилган.

Каримовнинг “Бутун дунёда қўл чўзиб тиланчилик қилиб юрадиган Қирғизистон бу бир парча ер учун шунча пулни тополадими”!? – деган саволига В. Голышев шундай жавоб берган: “Агар қирғизлар бу пулни топаман деса, албатта топади”.

У президентга ҳар қандай шароитда ҳам нархни туширмасликни маслаҳат берди, ҳеч бўлмаса қирғизлар Сўх учун тўловни имтиёзли шартлар билан тақсимлаб тўлаш шартини қўйишни уқтирган. Каримов ўз маслаҳатчисининг “фойдали” таклифидан хушнуд бўлган.

Сўнгги учрашувларда эса улар фақат “иккинчи даражали” масала устида – Сўхда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари тақдири устида бош қотиришган: “Уларни Ўзбекистоннинг асосий ҳудудига кўчириш керакми, ёки уларга Қирғизистон фуқаролигини олиш имконини бериш лозимми?” Бундай вазиятларда зудлик билан жавоб топишга қодир В. Голышев, Ислом Каримовга “барча томонларга маъқул келадиган” таклифни илгари сурган, яъни Ўзбекистон фуқаролигида қолиш истагини билдирганларни кўчириш ва Қирғизистон фуқаролигига ўтишни истовчиларга Қирғизистонда қолдириш.

“Биз сўхликларга Сирдарё, Жиззах, ёки Навой вилоятларига кўчишни, ёки Қирғизистон фуқаролигини қабул қилишни таклиф қиламиз. Бу вазиятда Сизнинг ўзбекларга нисбатан ғамхўрлигингиз намоён бўлади.  Албатта биз телевидение, радио ва газеталарга Сўхни сотиш тадбиримиз мазмунан у ердагиларнинг Ўзбекистонга кўчишини англатувчи материаллар ёритиш топшириғини берамиз” – дея маслаҳат қилган В. Голышев.

Каримов=Голышев махфий режасига кўра, Сўх учун тўловларда Қирғизистонга ҳар йилда тўрт маротаба, жамъи икки йил муҳлат берилади. Бунда Каримов Қирғизистон раҳбариятидан ҳар чоракда тўлаб борадиган пулни турли ҳисоб рақамларига, Каримовлар оиласининг Швейцария, Франция, Буюк Британия, Германия ва Исроил банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб бориш талабини қўяди.  Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларига “кўчириб ўтказиладиган” Ўзбекистон фуқароларининг келгуси тақдири ҳақида эса қуйидагича бўлади: аввалига улар палаткаларда яшайди, кейинчалик уларга арзон йиғма, кичик уйлар таклиф қилинади.

Бу икки сиёсий чайқовчи ҳозирча режадаги бу мақсадларини махфий сақлашмоқда. Мамлакат мустақиллиги, ҳамда ҳудудий яхлитлигига раҳна солувчи бу фитнадаги учинчи шахс сифатида Ўзбекистон ҳукуматининг Бош Вазир ўринбосари, Республика молия вазири, ҳамда каримовлар оиласининг норасмий бухгалтери бўлган Рустам Азимов қўшилиши ҳам кутилмоқда.

Агар Каримов ва Голышев ўзларининг бу махфий режаларини амалга оширишга киришса, Рустам Азимовга Сўхнинг Қирғизистонга сотилиши ортидан ўтказилажак банк амалиётлари амалиётини ташкил этиш, ҳамда уларни ўз шахсий назоратига олиш топшириғи берилади.

Табиийки, Ислом Каримов бу сиёсий-тижорий лойиҳани бошлашдан олдин Ташқи ишлар вазирлигига, Олий Мажлис ва Сенатга, Миллий хавфсизлик хизматига, Ички ишлар вазирлигига, Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари маъмуриятига, ҳамда Ўзбекистон ОАВга зарурий топшириқларни беради.

Жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги Сўх анклави масаласида Қирғизистон тарафи билан “кечиктириб бўлмайдиган мажбурий”  келишув деб аталадиган тадбирларни бошлаш ҳақида буйруқ олади,   Олий мажлис ва Сенатга – анклав бўйича кутилаётган келишувларни ратификация қилишнинг ҳуқуқий томонларини ҳал этиш, МХХ ва ИИВга – анклав аҳолисининг кўчирилишини назорат қилиш, Ўзбекистондаги қўғирчоқ ОАВга эса президент Ислом Каримовнинг ватан хоинлигини “муҳтарам юртбошимнинг қардош қирғиз халқи билан ўзаро потенциал ҳудудий ва ортида қўпорувчи ташқи сиёсий кучлар турган ўзга муҳтамал низоларга якуний нуқта қўювчи навбатдаги узоқни кўзлаб ҳамда пухта ўйланган қарори” дея тақдим этиш вазифаси топширилади.

Ҳозирча эса, биз юқорида келтирганимиздек, бу сиёсий чайқовчиларнинг кўзлаётган мақсадлари сир сақланмоқда. Ҳозирча президент Каримов ва унинг маслаҳатчиси В.Голышев Сўх анклави бўйича ўзларининг тузган бу махфий фитнасини амалга ошириш учун  қулай фурсатни пойлашмоқда. Шундай қилиб….

Каримов қулай фурсат пойламоқда

Ислом Каримовнинг Сўх анклавини Қирғизистонга сотиш учун лозим бўлган расмий қарорини “анклав аҳолиси ва Қирғизистон чегарачилари орасида содир бўладиган навбатдаги қуролли можаролар, ҳамда Сўхда яшовчи бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилиши” ортидан бошланади.

Бизнинг тахминларимизга кўра, И.Каримов ва унинг ҳукумати бу жараённи тезлатиб ҳам юбориши мумкин. Масалан, сунъий равишда Қирғизистон чегарачилари билан можаролар келтириб чиқариш билан, албатта кутилаётган савдони тезроқ бошлатиш учун.   И.Каримов ўзининг бу афёрасини Бишкекка катта таъсир ўтказа оладиган, имкон қадар кўпроқ ўзбекни йўқ қилиш ва бу миллатчилик асосида имкони борича кўпроқ сиёсий ҳурмат қозонишни кўзлаган Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматовга ўхшаш фашистлар билан биргаликда ҳам амалга ошириши мумкин.

2010 йилда қирғиз ҳарбийлари томонидан Ўш шаҳрида ўзбек аҳолисига нисбатан ўтказилган оммавий қирғин Ўзбекистон президенти И.Каримов ва Қирғизистоннинг ўша даврдаги раҳбари Роза Отунбаеваларнинг биргаликда ишлаб чиққан фитналари натижаси экани бугун ҳаммага аён.  И.Каримов бу сафар ҳам Мирзакматовга ўхшаш фашистлар, ҳамда “штатли инқилобчи” Азимбек Бекназаров ва ҚРнинг бошқа миллатчилари ёрдамига муҳтож бўлади.

Биз шуни таъкидлаймизки, Сўх анклавининг минглаб аҳолиси ҳам Каримов томонидан уюштирилажак бу хиёнатга қарши тура олишга қодир эмас: улар учун бошқа бирор йўл қолмайди ва ўз уйлари, ота тупроқларини ташлаб чиқиб кетиши, ёки Қирғизистон фуқаролигини қабул қилишлари лозим бўлади. Афсуски, анклав аҳолиси учун бошқа бир учинчи танлов берилган эмас: Ислом Каримовнинг бу хиёнат қарорига қарши чиқишга бўлган ҳар қандай уриниш уларни қирғиз ҳарбийлари томонидан қириб юборишгача олиб келиши мумкин.

Воқеаларнинг бундай тус олишида, яъни Ўзбекистон фуқароларининг Ислом Каримов сотқинлиги қурбонларига айланиб қолишларига хорижий оммавий ахборот воситалари ва халқаро ташкилотларнинг аралашуви ҳам ёрдам бермайди, худди 2010 йилнинг июнь ойида Ўш ва Жалолобод қирғинидаги каби.

Бизнинг тахминимизча, бундай вазиятда халқаро ташкилотлар худди илгаригидек, тек турган ҳолда, “жаҳон ҳукумати” деб аталувчи ташкилотлари ҳимояси остида бўлган ўзларининг “севимли”  Ислом Каримовларининг хиёнатидан фақат хурсанд бўладилар.

Гап шундаки, бу қўғирчоқ ташкилотлар аллақачон И.Каримов Сўхни сотишининг асосий сабабларидан, ҳамда Каримов ҳукумати нима учун қирғиз ҳарбийлари қуролсиз ўзбек аҳолисига қарата ўқ узганига ҳам аҳамият қаратмаётганидан бохабар бўлишган. Шундай қилиб…

Яширин қарорнинг тижорий мақсадлари ва сиёсий сабаблари

Юқорида айтганимиздек, И.Каримов Сўхни Қирғизистонга сотишидан кўзлаган мақсади – бу ишдан пул ундиришдир. Яна бир бошқа мақсад эса – ўзбек ҳукуматининг Сўх масаласига сиёсий ва ҳарбий аралашувдан қочишидир.

Ҳа, Каримов ҳам, унинг “халқ ичидан” танлаб олинган маслаҳатчилари ҳам ҳеч бир тарзда бу низога аралашишни истамайди, чунки улар учун “Ўзбекистонда ва Марказий Осиёдаги барқарорлик” Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигидан устун туради.

Аммо “Ўзбекистондаги барқарорлик” қурол билан ушлаб турилганини унутмаслик керак. Бундай “барқарорлик”нинг негизи – ўзбек халқининг қул қилиниши, мамлакат табиий бойликларининг талон-тарож қилиниши ва миллий кадрларнинг ерга урилишидадир.

Бундай диктаторлик муҳитида қирғизлар билан чегарадаги “бир парча ерда (Сўхда)” муаммо пайдо бўлиши Каримов ҳукумати мақсадларига мувофиқ келмайди, айниқса бу муаммони ҳал қилишда дипломатик ва ҳарбий аралашув ҳам исталмаган бир ишдир. Шунингдек, Каримов Сўхни сотиш орқали яна бир “барқарорликни”, яъни ўз оиласининг Жанубий Қирғизистондан оқиб келаётган наркотик савдосидан, углеводород маҳсулотлари тижоратидан ва бошқа жиноий йўллар билан келадиган даромадларини сақлаб қолади.

Сўхни сотиш билан Каримов ҳукумати маҳаллий ва халқаро жамоатчиликнинг қирғиз фашистларига қарши Каримовнинг қўлидан бирон иш келмаслигини ва Қирғизистон ҳукумути билан арзимайдиган сиёсий ўйинлар қилишини танқид қилишдан ҳам қутулган бўлади.

2010 йилда Ўшда қирғиз ҳукуматининг розилиги билан ўзбекларни оммавий қирғин қилинишига бафарқ қолишини Ўзбекистон Президенти қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик дея изоҳлаганди. Аммо Сўх масаласида бу баҳона ярамайди. Чунки Сўхда Ўзбекистон фуқароларининг йўқ қилинаётгани ва қирғиз ҳарбийларининг Ўзбекистон ҳудудига ҳужуми ошкор ҳақиқатдир. Бунга қарши эса Ўзбекистон ҳукумати дипломатик ва ҳарбий йўллар билан жавоб бериши керак. Ислом Каримов буни яхши тушунади.

Боз устига, қирғизлар 2010 йилдаги қатлиомда Ўзбекистон диктаторининг ҳиссаси борлигини ошкор қилиш билан унга қаттиқ зарба беришлари ҳам мумкин. Уларнинг қўлида ўзбек махфий хизматларининг Ўш қатлиомидаги иштирокини тасдиқловчи фото ва видеодалиллар, шунингдек, бошқа ҳужжатлар ҳам етарлидир.

Масалан, қирғизлар қўлида Ўш қатлиомидан олдин бу шаҳар ҳокими  Мелис Мирзакматовнинг уйига Ўзбекистон МХХ Раиси ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг келганини тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Табиийки, Каримов оиласи бизнесининг бу қўриқчиси қирғиз фашистининг уйига МХХ раиси Рустам Иноятовнинг эмас, шахсан президент Ислом Каримовнинг буйруғи билан борган.

Қирғиз фашистларига нисбатан диктатор Каримовнинг дами чиқмаётганинг асл сабаби мана шундадир. Ҳақиқатан ҳам Ўшлик ўзбекларнинг қатлиомида қатнашиш билан “юртбоши” Каримов бир тўда қирғиз фашистларининг олдида ҳам тили, ҳам қўли, ҳам оёғи боғлангандир.

Эътибор берган бўлсангиз, ўзбекларнинг қатлиомини уюштирган Мелис Мирзакматов, Азимбек Бекназаров, Адахан Мадумаровлар  Ислом Каримовни ўзларининг устозлари ва Марказий Осиёнинг энг доно раҳбари, дея мақтаганди. Бу мақтовга Каримов Ўшда мингларча ўзбекнинг ўлдирилишида ташаббусчи ва унга рози бўлгани учун сазовор бўлган.

Ҳозир ҳам қирғиз ҳарбийлари Ўзбекистоннинг қуролсиз фуқароларига ўқ отганида ҳам, Ислом Каримов худди мурда каби дамини чиқармай ўтирибди. Бундай вазияда Сўхни сотиш, бу орқали ўз оиласининг чўнтагини икки миллиардга яқин доллар билан тўлдириш ва Сўх аҳолисини Ўзбекистонга кўчириб, қўл остидаги матбуот орқали бутун дунёга ўзини энг доно, тинчликпарвар ва тажрибали сиёсатчи сифатида кўрсатиш Каримов учун қулай йўлдир. Шундай қилиб…

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 8 Yorum )

  • Shoira Yuldasheva ;

    Хатто, “Одам савдосига қарши кураш” деб номлангаен фармони остида, аллақачон одам савдоси блан шуғулланишни расмийлатириб, барчани бир варакайига сотиб келмоқдаку бу аблах!

    10/02/2013 05:57
  • Аҳмадинажодга ;

    Аҳмадинажод,
    эртага ИАК Сўхни сотишни бошласа, кўрамиз ҳеч қаерга кўчмаслигингизни! Иложингиз қанча? Кетмайман десангиз, қирғизлар кириб келади, устига устак қариндош уруғларингиз: “Давай кетдик, бу ҳаммага келган тўй!” деб миянгизни ачитадилар. Бизда ўзбекларда ҳам бир жасур ишга биринчи бўлиб қариндош-уруғ қарши чиқишини билмайсизми ё? Шу вазиятда сиз ҳам кўчишга мажбур бўласиз.
    Мақола муаллифи бу мақолани огоҳлантирув сифатида ёзган, “Тайёр туринглар бир тан бир жон бўлиб қаршилик кўрсатинглар, ҳеч бўлмаса, уйида бор болта, белкурак кетмон каби нарсалар билан урушинглар!” деяпти. Сиз бўлса: “Жа унақамасдир, лоф қилманг!” деб ҳали ҳам ёнбошлаб, чой ичиб ўтирибсиз.
    Сизнинг бу ёзганларизни ўқиб, сизнинг бу ҳолатингизни кўриб, ЎХҲ лидери Муҳаммад Солихнинг ҳали совет даврида ёзган мана бу шеъри эсимга тушиб кетди:

    ЎЗБЕКНИНГ ДУНЁГА ҚАРАШИ

    Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
    Кутаман. Мудрайди ҳорғин кўзларим.
    Ялқов қаҳр билан пашшани қўриб,
    Кутаман. Келмади ҳали дўстларим.

    Ҳали душманларим тўплангани йўқ,
    Юришар узилган симларни улаб.
    Ҳар ҳолда, улардан менинг кўнглим тўқ –
    Пайт келса, бир-бирин топажак улар.

    Пайт келса, билмайман, нега ярайман?
    Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
    Лоқайдлик пардаси аро қарайман:

    Ҳали ўнгламади ўзини зўрлик,
    Қанотин ёзмади ҳали ҳақорат,
    Ҳали қиёмига етмади хўрлик.

    1984

    06/02/2013 04:36
  • Ахмадинажод ;

    бу канака гап сотмаса керек ман сухлик биз хеч каерга кучмимиз

    05/02/2013 19:28
    • Саид ;

      Аҳмадинажод,
      эртага ИАК Сўхни сотишни бошласа, кўрамиз ҳеч қаерга кўчмаслигингизни! Иложингиз қанча? Кетмайман десангиз, қирғизлар кириб келади, устига устак қариндош уруғларингиз: “Давай кетдик, бу ҳаммага келган тўй!” деб миянгизни ачитадилар. Бизда ўзбекларда ҳам бир жасур ишга биринчи бўлиб қариндош-уруғ қарши чиқишини билмайсизми ё? Шу вазиятда сиз ҳам кўчишга мажбур бўласиз.
      Мақола муаллифи бу мақолани огоҳлантирув сифатида ёзган, “Тайёр туринглар бир тан бир жон бўлиб қаршилик кўрсатинглар, ҳеч бўлмаса, уйида бор болта, белкурак кетмон каби нарсалар билан урушинглар!” деяпти. Сиз бўлса: “Жа унақамасдир, лоф қилманг!” деб ҳали ҳам ёнбошлаб, чой ичиб ўтирибсиз.
      Сизнинг бу ёзганларизни ўқиб, сизнинг бу ҳолатингизни кўриб, ЎХҲ лидери Муҳаммад Солихнинг ҳали совет даврида ёзган мана бу шеъри эсимга тушиб кетди:

      ЎЗБЕКНИНГ ДУНЁГА ҚАРАШИ

      Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
      Кутаман. Мудрайди ҳорғин кўзларим.
      Ялқов қаҳр билан пашшани қўриб,
      Кутаман. Келмади ҳали дўстларим.

      Ҳали душманларим тўплангани йўқ,
      Юришар узилган симларни улаб.
      Ҳар ҳолда, улардан менинг кўнглим тўқ –
      Пайт келса, бир-бирин топажак улар.

      Пайт келса, билмайман, нега ярайман?
      Қўлимда пиёла. Чордона қуриб,
      Лоқайдлик пардаси аро қарайман:

      Ҳали ўнгламади ўзини зўрлик,
      Қанотин ёзмади ҳали ҳақорат,
      Ҳали қиёмига етмади хўрлик.

      1984

      06/02/2013 04:35
  • Ахмадинажод ;

    Бу канака гап сотмаса керек!!!!!!!!!!!!

    05/02/2013 19:26
  • Sadriddin ;

    Salom Said aka utib ketganlar haqida gapirish yaxshi emas.Bu kishini otasi oq qilgan hatto ota-onasini janazasiga ham bormagan.

    05/02/2013 06:54
  • Саид ;

    Бу ҳароми Каримовнинг ота-онаси Самарқанднинг қаерига кўмилган экан? Гўрларини топиб, устларига тупуриш керак! Шу ифлосни сотқинни дунёга келтирганлари учун! Падарингга ва волидангга минг лаънат сен қонхўрни!

    02/02/2013 17:45
  • Саид ;

    Агар шу гаплар тасдиғини топиб, Каримов Сўхни Қирғизистонга сотса, падарингга лаънат бу ифлосни отиб ўлдириш керак. Битта снайпер ўқи нари борса 10 доллар туради, битта энг замонавий снайпер милтиғи нари борса 50 минг доллар туради, бу ҳаромини ўлдириш учун снайперларнинг зўрини ёллаш нари борса 5 миллион доллар туради. Жами 5 миллион 60 минг доллар кетади. Меҳнатга яроқли ҳар бир ўзбек шу иш учун атиги бир доллардан берса, 5 миллион эмас, 10-15 миллион доллар йиғса бўлади. Ўша 5 миллион пул топилгандан сўнг бу валадзино Каримовни ўлдириш истагида бўлган снайперлар ҳам топилади.

    02/02/2013 06:14