Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хирсхонада тарбия олганларнинг иддаоси, ёки Васвасагенга талаб бор

Хирсхонада тарбия олганларнинг иддаоси, ёки Васвасагенга талаб бор
11 Mart 2013 - 14:37 'да юкланди ва 616 марта ўқилди.

28Етмишинчи йиллар эди, Совет Иттифоқида Франция киночилари ишлаган “Фантомас” номли бир фильм машҳур бўлиб кетди.  Унинг ортидан собиқ СССР-имизда нима шов-шувлар келиб чиқмади дейсиз?  Кимлардир Фатомаснинг қилган ишларини такрорлашга ҳам уринарди. Алол оқибат СССР да бу фильм таъқиқланди. Фильм қаҳрамонларидан биттаси журналист Фандор (бу ролни актер Жан Маре яратган) “Фантомас йўқ шахс”- дея ёзади:

“Полиция шундай бир одамни ўйлаб топдики, қайсики унда бир неча башара бор. Лекин яна ҳам чуқурроқ ақл билан бошқа нарса ўйлаб топиш мумкин эдику. Турар жойлар инқирози учун Фантомас айбдор, айтишларича бифштекслар қимматлабди – тағин Фантомас айбдор. Биржалардаги кўнгилсизликлар ҳам Фантомаснинг айби билан. Солиқлар ошдию, маошлар камайди – бунда ҳам  гуноҳкор ўша тутқич бермас Фантомас”. – деб ёзади журналист Фандор бу кинофильмда.

Албатта ҳозирги давр ёшлари бу фильмни кўрмаган бўлсалар эҳтимол, унда кўриб чиқишлари ҳам қийин эмас: baskino.com. Аммо биз бу  фильмни нима учун эслаяпмиз? Сабаб шундаки, баъзи бировларнинг ўйлаб топаётган “суюжетларини” ўқир экансиз, ҳой на ҳой ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) ни кимлардир бугунги давримизнинг фантомасига қиёслаётгандек бўлиб кўринади. Ҳар ҳолда ўзи ҳақида “буюк бир адиб бўлсам керак” деб ўйлаётган замонамизнинг замондошчиси Шавкат Муҳаммад айни шундайлардан бири!

Бир неча кундирки, айни мана шу “адиб” атрофида баҳс-мунозара бораётганга ўхшайди. Кимдир унинг почтасини, яна аллақандай Нина исмлик аёлнинг ҳам почтасини ўғирлабди, лекин бунда ЎХҲ айбдор. Кимдир Шавкат Муҳаммаднинг почтасига кириб унинг суюклик ёри Гулданага “талоқ хати” ҳам юборибди. Тағин Фантомас…, э, э…, кечирасиз, ЎХҲ айбдор. Гўёки бу ЎХҲ деганининг шу “Замондош” ва Шавкат Муҳаммаддан ўзга муаммоси йўқ! Булар кечаю кундуз Ризо Обид, Шавкат Муҳаммад деб алаҳсираб чиқишади.

Булар ҳақида “ҳурматлик ёш адиб” эринмай катта бир “эпопея” деймизми энди, ёки “Мемуар”ми, ишқилиб нимадир ёзиб уни Ризо Обид начальниклик қиладиган “Замондош” сайтида эълон қилибди. Муаллиф бу “дурдонасига”  “Эҳ, ўғригина болама…” деб ном берган.

Одамларга нима бўлаяпти ўзи? Таниқлик ўзбек қизииқчиси, марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг сўзлари билан айтадиган бўлсак, кўпчилик бўлмасада, кимлардир “васваса” касалига чалинган. Бунинг учун лозим бўлган дорини Ҳожибой Тожибоевнинг ўзи ҳам айтиб ўтганди: “Васвасаген”.

Яхши дори, лекин бунақа дори Голландия, ёки Украинадаги аптекаларда бормикан? Балки Қозоғистондаги қудалар ўша ёқлардан Васвасаген топиб юборишар. Ҳар неки, бу дорига эҳтиёж бор ва бу эҳтиёж ортиб бораётганга ўхшаяпди. Салгина илгари у биз билган бир кишига зарур эди, энди эса, аллақачон яна бир одам шу дорига эҳтиёж сеза бошлабди. Афсус!!!

“Почта ўғрилари менинг ва Нинанинг номидан Гулданага хат ёзишган. Билишимча улар Нинани менинг ўйнашим деб ўйлаб, Гулданадан ,,суюнчи,, олмоқчи бўлишган-ов”, – дейди Шавкат Муҳаммад. Яна бир ҳолатда қуйидаги жумлаларни ҳам ўқиймиз: “ЎХҲчилар пасткашлиги шу даражага бордики, менинг почтамдан хат ёзиб, менинг номимдан Гулданага талоқ беришибди”.

Булар ҳаммаси ҳали тасдиғини топмаган гумон, лекин нима учундир бунда ЎХҲ айбдор (?). Ўшалар айнан мана шундай авантюрани амалга оширишмоқчи. Бунинг боиси нима? Кимдир бунинг учун катта пул ваъда қилганми, ёки Шавкат Муҳаммаднинг электрон адреси орқалик Швейцария банкларига кибер атака қилиб бирор нарса ўмариш имкони бормикин?  Лекин нима учундир масаланинг бу томони мақола охиригача ноаниқ қолган. Агар муаллиф ўша “Васвасаген” деган дорини олиб ичиб турса унинг кўзига алламбалолар кўринмайдиган бўларди.

Мақола давомида муаллифнинг ўзи “Нега айнан ЎХҲ?” деб савол қўйиб, ўзича жавоб ҳам излаган. “Шерлок Холмс бўлиб кет-э” – дегингиз келади, аммо бу гапни айтмаган маъқул. Инглиз адабиёти ихлосмандларини хафа қилиб қўймаслик учун албатта. Шавкат Муҳаммад ЎХҲ га нисбатан уюштирилган Гулсимой воқеасини келтирибди. Шавкат Муҳаммаднинг почтасининг бузлишига ўша ўзимиз билган, ўша йўқ ердаги Гулсимой ҳам алоқадор экан. Ҳар неки, Шавкатжон ўзининг почтасини тиклаб олибди, қандини урсин, тиклаганда ҳам “почта ўғрилари” уни Украинадаги қайсидир бир телефон рақамларига ва электрон адресларга боғлаганлигини ҳам кашф қилибди. ЎХҲ нинг Украинада издошлари йўқ, издошлар бўлганида у ерда ҳам ЎХҲ нинг бирор бўлинмаси фаолият олиб бораётган бўларди. Лекин шундай бўлсада, барибир ЎХҲ айбдор!

“Тушунмадим, Гулсумойнинг почтага қандай алоқаси бор? Алоқаси бор. Мен тасодифан  ушбу воқеадан яъни ,,Гулсумой операцияси”нинг аслидан хабар топиб қолдим. ЎХҲ чилар ҳам менинг хабар топганимдан хабар топиб қолишди. Ва шайтонлаганча менинг почтамни ,,ёриб,, кўришди. Менинг оғзимни ёпиш учун компромат қидиришди. Арзийдиган нарса топишмади. Топишмагач, Нина ва Гулданани бир бирига ,,қайрашди”, – деб ёзади муаллиф. У “Гулсумой операцияси”нинг асли ҳақида қаердан маълумот ола қолди экан ва унинг аниқ маълумот топганлиги ҳақидаги хабарни ЎХҲ чилар қаердан олишди ?

Шундай бир латифа бор. Афанди эшагини йўқотиб қўйган экан. Уни қидира бошлабди. Бир қўлида бир тутам беда, иккинчисида эшшакнинг тезагини кўтариб олганмиш. Афанди бозорда, гузарда айланиб қичқирармиш: “Ҳўв одамлар, мана бунақани еб,  мана бунақа қилганни кўрган борми?”. Шавкат Муҳаммаднинг гапи ҳам Афанди йўқолган эшшагини қидирганига ўхшаб кетади.

Мақолани зўр бериб фактлар билан “бойитган” Шавкат Муҳаммад кимлар биландир қилган ёзишмаларини ҳам қистириб ўтибди. Аммо уларнинг бирортасида ЎХҲ аъзолари номи келтирилмаган. Жуда бўлмаса ЎХҲ нинг Украинадаги “ҳамтовоқларини” топиб, уларни бир нечитасининг исмларини ҳам келтириб, кейин даъво қилинса тузукроқ бўлрмиди?

Муаллиф ўз ёзишмаларини Канадада яшаётган журналист Улуғбек Ҳайдаровга ҳам юборган экан. Кейинчалик ЎХҲ раиси Муҳаммад Солиҳ билан ҳам алоқага чиқиб воқеъликни, почтаси ўғирланганлигидан норози бўлаётганлигини баён этган.

“Украинадаги ва Украинада бўлмаган итларингизни йиғиштириб олинг. Хуршидани қўрқитишни бас қилсин. Ҳарҳолда намозхон деган номларинг бор, аслида бўлиб ўтган воқеада сиз ҳам айбдорсиз”-деб хат юборибди Шавкат Муҳаммад.

У ўйлайдики,  Муҳаммад Солиҳ отлиқ ЎХҲ раиси катта бир қасрда бемалол оёғини узатиб, ҳузур қилиб чилим чекаётган, саройда эса мусиқачилар муғом чалиб, гўзал раққосалар рақс тушиб кўнгилларни ром этаётган ҳолатдаги бир мафиячи ва тўсатдан Украинадаги қандайдир бир “қаҳрамон” ўзининг ҳақ талабларни кўтариб раисга чиқаяпди. Одатда, бунақа саҳналар ҳинд киноларида учраб туради.

“Топишга ҳаракат  қилинг, қанақа жавоб келди…”Аллоҳга қасамки ҳеч нарсадан хабарим йўқ,  ҳатто Хуршиданинг ҳозир нима қилаётганиниям билмайман” деди уялмай” – ёзишда давом этади бизнинг бу “қаҳрамон”. Жавобдан қониқмаган Шавкат Муҳаммад – “Неужели?” дебди.

Бу сатрларни ёзган муаллиф Ислом динидан жуда узоқда ва шунинг учун ҳам тушунмайдики, мусулмон одам қасамхўрлик қилмайди. Аммо қасам ичганида ҳам фақат Оллоҳ номи билан қасам ичади ва бу қасам айтилдими, демак мусулмоннинг сўзига бирор шубҳа қилиб бўлмайди. Демоқчиманки, ЎХҲ раиси бўлган Муҳаммад Солиҳ  дини Исломга гўзал бир кўринишда эътиқод қиладиган инсон ва Оллоҳга қасам ичиб ёлғон айта олмайди!

Ўлганида жанозасиз кетадиган Ризо Обид ва Шавкат Муҳаммадлар Исломнинг дилдаги бу ҳиссларини билмаслиги аниқ албатта. Шунинг учун ҳам бунақа хатога йўл қўйишган кўринади. Аслида бу хато ҳам эмас, балки бузғунчиликдан ўзга ҳеч нарса эмас!

Каминанинг ҳам бир неча электрон почтаси бузилган. Йўқотиб юборилганлари ҳам бўлди. Бу ҳақида ҳам ўз вақтида бир бор мақола бергандик ва унда Ризо Обидни эмас, айнан айбдорнинг электрон почтаси ва телефон рақамларини ҳам топиб эълон қилганимиз бор. Ва улар Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг агентураси эди. Тошкентдан туриб бузишган экан. Мақсад, каминанинг электрон почтаси орқалик кимлар билан алоқада эканлигимни аниқлаш бўлган. Бироқ МХХ шохида юрса, биз баргида юрадиганлармиз. Бизда ҳаётига хавф тушиши мумкин бўлган одамлар учун алоҳида электрон почта қутиси очилади ва бир киши фақат бир кишигагина хат юборади холос. “Береженного бог бережет” (ўзини асраганни Худо асрайди) – дейишади руслар. Шунга амал қиламиз!

Шавкат Муҳааммад мақоласидаги ёзувларнинг ҳаммасидан ажойиби, бу “мемуарнинг” сўнги муждалари бўлибди.  Ёши бу муаллифнинг отасидан ҳам икки бора улуғ бўлган инсонларни у бемалол сенсираб, кўча гаплари билан ҳақоратлаб ташлабди. “Ўхшатмагунча учратмас” дейдилар. Ризо Обид билан Шавкат Муҳаммад бир олманинг икки юзи эканлиги унинг мақоласидан шундоқ кўриниб турибди.

Албатта биз бу инсон каби маданиятсиз эмаслигимиз учун ҳам “сиз” деган тилимиз “сен”га айланмайди. Ҳар неки, биз тарбияни қандайдир ғорда яшайдиган ёвойи қор одамидан эмас, нормал муҳитдаги оилада, ўз волидаларимиз ва қиблагоҳларимиздан олганимиз бор.

Ҳурматлик Шавкат Муҳаммад! Сиз каминани Тўлқин Қора деб атабсиз ва сенсираб мурожаат қилгансиз. Бунда сизнинг айбингиз йўқ албатта. Таълимни дарсхонада эмас, хирсхонада олганингиз боисидан шундай қилмоқдасиз. Аммо биз инсон зотиданмиз ва инсонлардан тарбия олганмиз, ҳамда инсон деган қиёфамизни йўқотганимизча йўқ. Шунинг учун ҳам “сиз” деган тилимиз “сен” демайди.

Албатта камина профессионал журналист эмасман. Аммо ЎХҲ сайти ҳам журналистик кузатвлар олиб борадиган сайт эмас. Менинг журналист сифатида ёзган мақолаларимни ўқиб кўрсангиз тузукроқ бўларди. Интернет сайтлдарида изласангиз албатта топасиз. Журналист икки томоннинг фикрини ўрганади, қачонки у бетараф позицияда бўлса. Сиз ЎХҲ га туҳмат тошини отинг, мен ЎХҲ аъзоси бўла туриб бирор “қоралама” қилсам бетарафлик талаб қиласизми? Бу талабингиз нотўғри!  Камина 2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган хунрезликдан кўп руҳий азоб еганлардан бириман ва нега сиз мендан фикр сўрамасдан, менинг номимни булғаб “фашист” дея атадингиз? Айнан ўзингиз ташлаётган ўша танганинг орт томонига ҳам бир қараб қўйингда, ука! Кейин сизга ўхшаб аллақандай тахаллус остида яшириниб бошқаларга тош отмаяпман, балки ўз номим билан очиқ чиқиб ҳалол сиёсий кураш олиб бормоқдаман. Нега менга даъвогарлик қиласиз?

Аслида бу сизнинг айбингиз эмас! Сиз сиғинадиган Худоингиз Ризо Обид бўлса, унинг ҳам ўз Худоси бор. Унинг Худосининг исмини Ислом Каримов дейишади. Ислом Каримовнинг талаби эса, асосан ЎХҲ номини бўлғаш, Муҳаммад Солиҳни ёмон отлиқ қилиш, бу ҳаракатни эл орасида беобрў қилиш… Шунинг учун сизнинг ҳам карнайингиздан айни садо чиқмоқда.

Ҳар неки, ЎХҲ ни “террорчи” қилиб кўрсатиш учун ўша ўзларингиз сиғинадиган катта Худоларингиз Ислом Каримов ҳам ҳаракат қилмоқда. Ажаб эмаски у  1999 ёки 2004 йиллардаги каби портлашлар уюштириб, кейин унда ЎХҲ ни айбдор қилиб кўрсатиб қолса. Ана ўшанда булбули гўё бўлиб сайраб қолишларинга бирор шубҳа йўқ! ЎХҲ  эса Фантомас эмас ва улар замондошчиларга ўхшаб хирсхонада тарбия олишмаган. Иддаонгиз нима эканлигини тушунтира олмабсиз ҳам. Яхшиси,  раҳматлик Ҳожибой Тожибоев айтган ўша дори, “Васвасаген” ни олиб туринг. Зора шифо топиб кетсангиз!

Тўлқин Қораев
Швеция.  

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар