Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега мусулмонларнинг “папа”си йўқ?

Нега мусулмонларнинг “папа”си йўқ?
14 Mart 2013 - 11:26 'да юкланди ва 767 марта ўқилди.
jorge_mario_bergoglio_7200

Католикларнинг янги Папаси Ёрге Марио Бергоглио

Алҳамдулиллаҳ, мусулмонларнинг Аллоҳи ва оламларга раҳмат ўлароқ юборилган пайғамбарлари Муҳаммад (сав)нинг Суннати бор..

Мусулмонларнинг “папа”си йўқ, чунки Ислом динида ягона Роб ва Илоҳ Аллоҳ таолодир.

Кеча ўз папасини сайлаган насронийларнинг католик мазҳабида эса тўрт (астағфируллоҳ) Илоҳ ва Роб бордир: Ийсо, Муқаддас Руҳ (Жибрил ас), Аллоҳнинг ўзи ва ҳазрати Марям она…

Нотўғри ўқимадингиз, шундай насронийларнинг эътиқодига кўра Аллоҳ таоло учтанинг, баъзи насронийларга кўра тўрттанинг (яъни уч ёки тўрт Илоҳнинг) учинчисидир:

“Аллоҳ, учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир. (Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақидаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан–Ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни, Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Ўғил худога фидо қилинганлик, Муқаддас руҳга «тозалаш» нисбати берилади», дейдилар. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақидасида деб даъво қиладилар.)”(Моида сураси 72 оят )

У ҳолда католикларнинг Папаси қандай мақомни тамсил қилади? Ҳақиқатда Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари бўлган Исо ас.ни Худо, деб биладиган католикларга кўра Исо.ни унинг ҳаворийлари, яъни насронийлар тушунчасидаги “азизлар” тамсил қилади. Рим Папаси эса мана шу азизларни тамсил қилади. Бундай залолат эътиқодига кўра ишонч тизими шундай шакллангандир: оддий насронийлар, муқаддас оталар (руҳонийлар), энг катта муқаддас Ота, яъни рим Папаси, азизлар ва уч ёки тўрт Илоҳ…

Бу ишонч тизимининг яна бир хусусияти охиратпарастлик, роҳиблик ҳаётидир. Шунинг учун католик руҳонийлар уйланмайдилар, дунё ҳаётини қадрсиз деб биладилар, ўзларининг муқаддас зот эканликларини иддоа қиладилар ва ўзларига эргашганларнинг гуноҳларини (аслида бу инсон қилиши мумкин энг буюк гуноҳ, чунки инсонларнинг гуноҳларини фақат Аллоҳ таоло кечиради) кечирадилар…

Мусулмонлар фақатгина Аллоҳ таолони Илоҳ ва Роб деб эътиқод қилганлари учун ишонч ва ибодат ўлароқ Аллоҳ ва банда ўртасида воситачи бўлмайди. Яъни, мусулмон киши фақат Аллоҳ таолога ибодат ва итоат қилади, гуноҳ иш қилса фақат Аллоҳга тавба қилади. Шунинг учун Ислом динида муқаддас зотларга (руҳонийларга) ўрин йўқдир.

Насронийкда диний ҳаёт руҳонийликка асослангани учун унинг дунёвий ҳаёт билан алоқаси йўқдир. Яъни, бу динда ижтимоий, ҳуқуқий, оилавий, маърифий қонунларга ўрин берилмаган. Ислом дини эса бу дунё ва охират қоидаларидан иборатдир, Шунинг учун ҳам Исломда дин дейилганда эътиқод, ибодатлар (намоз ўқиш, закот бериш ва ҳк), муомалатлар (Исломнинг ижтимоий, ҳуқуқий, оилавий ва ҳк қонунлари) тушунилади.

Мусулмонлар орасида бидъат фирқа ҳисобланадиган шиаларда католик насронийларга ўхшаш эътиқод шакли борлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шиаларда Али (ра) ва унинг авлодлари ҳисобланадиган ўн икки имом (Али ра. биринчи имом) Муҳаммад (сав)нинг диндаги ворислари ҳисобланадилар. Қолган саҳобалар, масалан Абу Бакр (ра), Умар (ра), Усмон (ра) ва бошқа машҳур саҳобалар шиаларга кўра бузғунчи ва ёмон шахслар ҳисобланадилар. Шунинг учун шиалар бу саҳобаларни лаънатлайдилар. Шиаларнинг ҳозирги имомлари, яъни оятуллоҳлар ўн иккинчи имом, яъни тўрт ёшида сирли равишда йўқолиб қолган имом Маҳдийнинг (бу тамоман нотўғри иддоадир) ворислари ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам шиаларда ўн икки имомнинг ҳақ имом эканликларига эътиқод қилиш ва ҳозирги оятуллоҳларга мутлақ итоат қилиш шартдир…

Сунний мусулмонларда католик насронийларда ва шиаларда бўлгани каби муқаддас зотлар, яъни руҳоний раҳбарлар бўлмайди. Шунингдек, ҳақиқий Исломнинг тамсилчиси бўлган суннийликда диний ва дунёвийлик ҳам бир биридан ажратилмаган, аксинча дин дейилганда бу дунё ва охират қадриятларининг мажмуаси тушунилади. Шунинг учун ҳам сунний мусулмонларнинг раҳбарлари турли даврларда халифа, амирул мўъминин, султон, давлат раиси, дея аталган. Шунингдек, сунний мусулмонликга подишоҳ ва сарой тушунча ва мақомлари ҳам зиддир. Ҳақиқий маънода Ислом дини Қуръон ва Суннатни асос олган, мусулмонларнинг ижтимойи фаоллиги билан амалга ошадиган, раҳбарлари шўроларда сайланадиган фуқаровий жамиятдир.

Намоз Нормўмин
14 март 2013 йил.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • оддий халк ;

    Пайгамбаримиз даврларида ва у кишидан сунг 30 йил халифалик булишини ва ундан сунг амирликлар,подшоликлар булишини расул акрам айтганлар хамма исломий дунёвий давлатларда хам уша давлатни диндор катламини мувозанатга солиб турувчи дийний фатволар берувчи мутасадди одамлари бор мисол учун Узбекистонда хам Муфтийси бор россияда хам ,ана уша сайланган мутасаддилар халкка курон ва хадис буйича аллохдан куркиб фатволар чикариб туриши керак. Мусулмонлар Яхудийлардан Насронийлардан хеч качон андоза олмаган олмайди хам биз узимизни имонимиз аклимиз,этикодимиз билан бошкаларга урнак булишимиз керак бошка дин вакиллари мусулмонлардан урнак олсин.

    21/03/2013 09:05
  • yusuf ;

    tugri ularda papa ilohiy shahs hisoblanadi lekin musulmonlarda halifalar bulgan ohirgi halifamiz usmonli 1924 yilda islomga qarshi kuchlarning qarshiligi bilan tugatilgan shundan beri musulmonlarning boshi balodan chiqmayapti

    15/03/2013 13:58
  • олим ;

    мен сизнинг бу фикирларингизга кушила олмайман албатта исломнинг хам шундайбир хукимдори булиши шарт бу шариат конунларини тасдиклаш учун мухимдир шарат конунларини тузилган деб айтиб уз манфатига хизмат килдирадиган дин пешволари шариат конунларининг халкларни парчалашга хисса ккушдилар буни бириктириш ва уларни ревожлантириш учун эса албатта одолатли шариат ва адолатли хукумдор булиши шарт хукумдор сизнинг карашингиз буйича булса Аллох таоладир бу акида тугри лекин унинг ижроси инсон кулида булиши керак инсон хеч качон Аллох жойида була олмайди лекин инсон Аллох формонларини ерда ижро этиш учун туширилгандир лекин фармон инсонлар учун мукаддас булиши шарт буни кенгрок айтиш мумкин лекин бу ер уни кенгрок айтишга етарли жой эмас

    14/03/2013 13:44
    • Odam avlodi ;

      Birodar menimcha mavzuni yaxshi tushunmabsiz. Muallif muslmonlar cho’ponsiz podadek rahnamosiz yashashlari kerak demayabdilar balki, o’sha rahnamolarni ilohiylashtirish joiz emasligini tushuntiryabdilar. Chunki barcha ins-u jinsga payg’ambar qilib yuborilgan zot Muhammad mustafo sallollohu aleyhi vassalamning o’zlari ham oddiy, kamtarin va hamisha beva-bechoralarga yordam berib yashaganlar. Xaq payg’ambar bo’lishlariga qaramay oddiy insonlardek yashaganlar.

      To’g’ri ilohiy qonunlarni ijro etish uchun rahnamo kerak, ammo o’sha raxnamoni ilohiylashtirish bu juda xunuk ish.

      14/03/2013 17:08