Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега ўзбекистонда “Милиция ҳақидагидаги қонун” фуқаролардан “сир” сақланмоқда?

Нега ўзбекистонда “Милиция ҳақидагидаги  қонун” фуқаролардан  “сир”  сақланмоқда?
15 Mart 2013 - 18:21 'да юкланди ва 776 марта ўқилди.

indir (8) “Мардикорлар Касаба Уюшмаси”нинг юристи, Абдулла Тожибой ўғли, 2012 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатига ариза билан мурожаат қилган эди. У ўзининг аризасида: “Милиция тўғрисидаги қонун”ни, ОАВ орқали эълон қилишларингизни талаб қиламан!” деб талаб билан чиққанди. Унинг  ушбу  мазмунидаги аризасига эса, 2013 йилнинг январ ойи, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикасининг ИИВазири  Баҳодир Матлубов  номига юборилган…

Куни-кеча, яъни 2013 йилнинг 20 феврал куни Ўзбекистон ИИВининг бош бошқарма ШТБИХ бўлим бошлиғи ўринбосари, Б.А.Қулжоновдан 27/6-П116/ сонли жавоб хати Абдулло Тожибой ўғли номига келиб тушган. Ушбу жавоб хатда жумладан шундай дейилади:

“Ҳурматли Абдулла Тожибой ўғли!

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раҳбарияти номига “Милиция ҳақидаги қонун” лойиҳасини матбуотда эълон қилишини сўраб ёзган талабномангиз, ўрганиб чиқилди. Ички ишлар идоралари тўғрисидаги қонун қонуний кучга кирганидан сўнг, ОАВ орқали кенг жамоатчилик эътиборига етказилишини маълум қиламиз”…

Маълумингизким, Ўзбекистон Республикасининг ИИВ 1976 йилдаги  собиқ Иттифоқ давридан қолиб кетган, “Милиция тўғрисидаги қонун” билан ҳамон ишлаб келмоқдалар. Бу қонунни қабул қилинганлигига ҳам,  ярим чорак аср вақт бўлиб қолди.  Ўзбекистон Республикаси  “Мустақил давлат” бўлганига эса, 22 йил тўлди. Шу йиллардан буён, Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазирлиги шу эски қонун билан, фуқароларимизга лоф уриб келмоқда. Яъни, фуқароларимизнинг ҳуқуқларини “ҳимоя” қилиб келмоқдалар десак, хато бўлмайди…

Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазирлиги ва унинг тизими, вилоят, шаҳар ва туман ИИБи ноқонуний равишда фаолият кўрсатиб келмоқда. Чунки, Ўзбекистонда ҳозирги вақтгача, “МИЛИЦИЯ” тўғрисида қонун қабул қилинган эмас. Ўзбекистон Республикаси  ИИВ ва унинг таркиби хамда янгидан етиштирилаётган кадрлар шу қонунга, “бўйсинаётгани” кишини ажаблантиради.  Ваҳоланки, янги қонун қабул қилинмагунича, бу қонун билан  фаолият кўрсатиш мутлақо мумкин эмас.

Эндиликда эса,  Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги томонидан,  “милиция тўғрисида қонун”  қабул қилинмаганлиги ҳар бир фуқароларимизга маълум ва машҳур.

Энди шу ўринда савол туғилади. “Милиция” тўғрисида қонун бўлмаган, мамлакат фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ИИВги  қандай қилиб, фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини  ҳимоя қилишлари мумкин?! ИИБнинг ходими ўзининг ташкилоти тўғрисида, қонун йўқлигини била туриб, фуқароларимизга ноқонуний равишда, “қонун” тўғрисида, “дарс” бериши қайси қонунга мувофиқ келади? Энди қанақасига,  мансабдор шахс ёки, ИИБнинг ходими,   “форма” кийишлари мумкин? Ахир, “қонун ҳамма учун, баб-барвар” дейилмоқда-ку? Шундай экан, нега шу вақтгача, Ўзбекистонда “милиция тўғрисидаги қонун” йўқ? Демак, бундан шундай хулоса чиқариш мумкин-ки, милиция фақат ва фақат бир “фуқаро” учун, ҳизмат қилган холос…

МДҲ мамлакатлари ичида, биргина Ўзбекистон “милиция” тўғрисидаги қонунни пайсалга солиб келмоқда. Нега? Чунки, Ўзбекистон Республикасининг ИИВ,  Сенат ва Олий Мажлис депутатлари бу қонунни кўрсалар-да, “кўрмасликка” олиб келганлар. Ёки, қайсидир мансабдор шахснинг “манфаати”ни кўзлаб, қонунни орқага суруб келмоқда. Бу қайси мантиққа тўғри келади?

Ҳатто-ки, “Великий Россия” деб жар солаётган мамлакат ҳам, 2011 йили “полиция” тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқди ва уни амалга оширди. “Ўзбекистон Келажаги Буюк Давлат” деб айтилаётган мамлакатни эса,  “милиция” тўғрисидаги қонунни ким орқага суриши  мумкин?

Қайси давлатда қонун  ишламас экан, ўша ерда порахўрлик, лаганбардорлик, яккаҳокимлик ўша жойда илдиз отади. Шу ерда жиноятчилик авж олади. Унинг фуқаролари эса,  ҳор ва зор бўлиб, турли ҳил мамлакатларга бош олиб чиқиб кетишади…

Қонуншунос ва қомус билимининг устози, “шарқ Аристотели” номини олган, Форобий бобомиз айтганидек, “Қонунни кучга келтирувчи ва уни ҳаракатлантирувчи куч, бу – ўша давлатнинг фуқароларидир. Агар қонун ўз кучини ўтқазмаса, унда ўша давлатнинг фуқаролари ўзларича, қонун ишлаб чиқадилар ва уни амалга оширади.” Шундай экан, қонунни бузган,  мансабдор шахс ва фуқаро албатта қонун олдида жавоб бериши шарт. Ўзини ҳурмат қилмаган инсон, ҳеч қачон қонунни ҳам ҳурмат қилмайди. Қайси фуқаро ёки шахс қонуннинг борлигини ўз жисмида ҳис қилмас экан, ўша давлатда қонун тўғрисида сўзлаш ва у тўғрисида фикр билдириш бемаъниликдан бошқа ҳеч нарса эмас…

Нега Ўзбекистонда “милиция тўғрисидаги қонун” фуқаролардан “сир” сақланмоқда?

Фахриддин Тиллаев  

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Темурий ;

    Кундуз амакига (ИАК) конунини ,хак-хукукини биладиган миршаблар эмас,балки, “от” деганда уз отаси еки онасиниям отиб ташлайдиган еки камайдиган саводсиз,каллаварам куйкаллалар керак. Буйрукни эшитиши билан,балки “Конунимизда шундай езилган булсачи?”-деб уйлаб куенниям террорист деб ушлаб келишади. Эссиз,арзимаган пенсияга е етишишади,е узларини камаб юборишади, еки кейинги пайтларда учраетгандек-уз жонларига Касд килишишади. Уларга маслахатим- Эсингизни борида халк тарафга утинг еки жонингизга касд килмокчи булсангиз, битта елгончи имом еки МХХ айгокчисини узингиз билан олиб кетинг. Савоб булар!?

    15/03/2013 22:55
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар