Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳуршида Жўрабоева: Шавкат Муҳаммад – ҳақиқатан ҳам МХХ жосуси! (audio)

Ҳуршида Жўрабоева: Шавкат Муҳаммад – ҳақиқатан ҳам МХХ жосуси! (audio)
23 Mart 2013 - 23:03 'да юкланди ва 2247 марта ўқилди.

Ҳурматли ўқувчилар!

Қуйида эътиборингизга бир иғво тарихи келтирилмоқда. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва унинг раҳбариятига қарши амалга ошмай қолган иғво тарихи. Ушбу фитна ташаббускори – фисқу-фасод минбари бўлган “Замондош” сайти ва унинг фаоли Шавкат Муҳаммад. Шаxси номаълум бўлиб қолаётган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг яқинда эълон қилинган “Ўзбек муҳолифатидаги “имзолилар” сарлаҳвали мақоласида Ўзбекистон МХХси тарафидан мухолифатга қарши курашиш учун мухолифат ичига киритилган шахслар рўйхатидан ўрин олган Шавкат Муҳаммадқулов.

ЎХҲ расмий сайтига интервью бериб, иғво тарихини гапириб берган Ҳуршида Жўрабоева Усмон Ҳақназаровнинг ўша мақоласида тилга олинган фактларни тасдиқлади. Каримов режимидан қочиб чиққан бу аёл “Замондош” сайти ва Шавкат Муҳаммад ҳақиқатан ҳам Каримов режими тарафида туриб, муҳолифатга қарши курашаётгани ҳақида ўз интервьюсида батафсил гапириб берди. Унинг айтишича, Шавкат Муҳаммад нафақат МХХнинг жосуси, балки бегуноҳ муслималарга туҳмат ташлашдан ҳам тоймайдиган ифлос, тубан ва жирканч мавжудотдир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мулоқот ЎХҲ сайти журналисти тарафидан олиб борилган ва, “Замондош”дан фарқли ўлароқ, суҳбатдошнинг бевосита розилиги билан ёзиб олинган. 

Ҳуршида Жўрабоеванинг интервьюсини қуйида тинглашингиз ва  келтирилган матн орқали ўқишингиз мумкин.

[soundcloud id=’84604983′ color=’#B8240D’]

Ҳуршида Жўрабоева: – Украинага келганимдан кейин БМТнинг қочқинлар комиссариатига бордим. Уч ой давомида қизим билан Қримдаги “Она ва бола” марказида яшадик. Бизни Одессадаги қочоқлар лагерига жўнатишди. Лагерга май ойининг 15-чи кунида келдик. Кузгача ҳамма ишларим яхши кетди. Аввалига Украинанинг миграция хизматидан қочқин мақомини сўраб ёзган аризамга “отказ” олдим. Аммо кейинчалик БМТнинг адвокатлари билан маслаҳатлашиб, мен судга мурожаат қилдим ва суд жараёнида ютиб чиқдим. Аммо кузда, эсимда йўқ, сентябр ойидами эди, октябрда эдими, Одессадаги “Седьмой километр” бозорида ишлаб юрганимда мени тўрт эркак киши калтаклаб кетди.

ЎХҲ расмий сайти: – Бу ишни кимлар қилди деб ўйлайсиз?

Ҳуршида Жўрабоева: – Албатта, буни бизнинг Ўзбекистон Миллий хафвсизлик хизмати уюштирди, деб ўйлайман. Нимага-ки, улар мени калтаклаганда мен ҳушимдан кетганман, қонга беланиб қолганман. Мени калтаклаганлардан иккитасини ушлаб, милицияга олиб боришди. Кейин менга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, мени ҳам милиция бўлимига олиб боришди. Шунда мен милиция хонасига киришим биланоқ улар, гарчи эркак бўлишса ҳам, шаллақилик қилиб: “Бу аёлни Ўзбекистонга жўнатиш керак. Сизлар билмайсизлар, бу ўзини ўзи портлатмоқчи бўлганида унинг бомбаси портламай қолиб, Ўзбекистондан қочган. Шунинг учун бу аёлни Ўзбекистон қидиряпти, Интерпол қидиряпти”, – дея бақира бошлашди. Улар фақат шу гапни гапириб, шуни талаб қилаверишди.

Шунда украин милиционери улардан биттасига қарата: “Тўхта! Сен буларни ҳаммасини қаердан биласан? Бу аёлнинг террористлигини қаердан биласан?” – дея сўради. Шунда бояги ўзбек эркак: “Мен ўзбекман, ўзбекистонликман”, деб жавоб берди. Милиционер эса: “Айтайлик, бу аёл ростдан ҳам террористдир, экстремистдир. Аммо сенга нима? Нега бу сени ташвишлантиряпти?”, – дея сўради.

Шунда ўша ўзбек йигит: “Чунки мен мусулмонман”, – деди. Ростдан ҳам у йигит ташқи кўринишидан соқол қўйиб олган эди, мусулмонларга ўхшар эди. Милиционер эса: “Бу аёл ҳам мусулмонку! Сен мусулмон бўлсанг, нега бу муслимани тўрт киши бўлиб калтакладинглар? Унга бир ўзингнинг кучинг ҳам етардику?!” – деди. Ўзбек йигит эса милиционерларга қарата: “Сизлар бу аёлни текшириб кўринглар. Балки у бугун ҳам бомбасини тақиб олгандир”, – деди. Шундан сўнг мен ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Ариза ёзиб ташладим. Кейинмилиционерлар мени уйимга элтиб қўйишди.

 

Ўша куни кечқурун мен қочқинлар лагерига бориб бир андижонлик акага учрашдим. У собиқ милиционер бўлиб, Андижон воқеаларидан кейин қамалиб чиққанди. У акага Шавкат Муҳаммаднинг менга телефон қилиб, Киевга таклиф қилаётганини ва ҳамма томонлама ёрдам таклиф этаётганини айтдим. Шунда андижонлик ака: “Агар у сизни дарров Кивега таклиф қилиб, дарров ёрдамлар ваъда қилаётган бўлса, у одамдан қўрқиш керак. Лекин сиз унга қарши ва қаттиқ гапирманг. У нима деса ҳам, индамай тураверинг” – дедилар.

Кейин Шавкат Муҳаммад менга яна телефон қилиб: “Сизга БМТ “отказ” берди” – деди. “Сиз қаердан биласиз БМТ менга отказ берганини?” деган саволимга у: “Мен биламан. БМТдан сизга “отказ” чиқиши ҳам – Муҳаммад Солиҳнинг иши. Чунки у БМТга сиз ҳақингизда қораловчи хат ёзиб, сизга қочқин мақомини бермасликни сўраган. Кейин сизни катлтаклатди. Мана энди сиз ишга ҳам ярамайсиз, қочқин мақомингиз ҳам йўқ” – деб жавоб берди.

Уйга келиб, ичимга ғулғула тушди ва мен Муҳаммад Солиҳга э-маил орқали мактуб ёзиб, бор вақеани тушунтирдим. Муҳаммад Солиҳ мендан: “Шавкат сиздан қандай интервью беришни сўраяпти?” деди. Мен Шавкат Муҳаммад мендан қандай маънодаги интервью сўраётганини билмасдим. Шунинг учун “Билмайман” деб жавоб бердим.

Эртаси куни Шавкат Муҳаммад телефон қилганида мен ундан: “Сизга қайси маънода интервью беришим керак?” – деб сўрадим. Шунда Шавкат Муҳаммад: “Аввало интервьюда Ўзбекистон МХХси сиздан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафига жосус бўлиб киришни ҳеч қачон сўрамагнини айтинг. Яъни шу ҳақида аввалги берган интервьюнгизни инкор қилиб, “МХХ мендан ЎХҲ ичига жосус бўлиб киришни талаб қилаяпти” деган интервьюни ЎХҲ ва Муҳаммад Солиҳнинг мажбурлови туфайли бергандим. Аслида МХХ менга бундай талаб қўймаган” – дейишингиз керак. Кейин калтакланганингизни ҳам ЎХҲ ва Муҳаммад Солиҳ уюштиргани ҳақида “доскональний” интервью беришингиз керак. Яъни ЎХҲ ва Муҳаммад Солиҳни қоралашингиз зарур”, – деди.

Шавкат Муҳаммаднинг менга айтганларининг ҳаммасини мен БМТнинг Қочқинлар бўйича комиссариатига ҳар куни етказиб турдим, бу вазиятда қандай ҳаракатланишим ҳақида улар билан маслаҳатлашиб турдим. Мен Комиссариат вакилларидан: “Менга ростдан ҳам “отказ” чиққанми?” – деб сўраганимда улар: “Йўқ, аксинча, сенга ижобий жавоб чиққан. Сенга бундай нотўғри маълумотни ким айтди?” – дейишди. Мен уларга Шавкат Муҳаммад айтганини билдириб, унинг телефон рақамини БМТдагиларга бердим.

Февраль ойининг бошларида Шавкат Муҳаммад менинг уйимга келиб, қўшниларимга ўзини менинг қариндошим, деб таништириган ва менинг хонамни сўрабди. Уйга кирсам, Шавкат хонада ўтирибди. “Мен Шавкат Муҳаммадман. Бу ерда ижарага уй борми? Ижарага уй олиб, шу ерда бироз яшамоқчи эдим” – деди. Бироз гаплашиб ўтирганимиздан кейин, кетди. Эртаси куни Шавкат Муҳаммад қизимнинг мактабига бориб, у ерда мени кутиб турган экан.

Мен Шавкат қизим ўқийдиган мактабни қандай топганига ақлим бовар қилмади. “Шавкат, сиз жуда зўрсиз-у: мен Одессада шунча яшаб, энди энди бу шаҳарнинг йўлларини ўргандим. Биринчи келганимда лагерни ҳам зўрға топиб келганман. Сиз лагеримни ҳам, қизимнинг ўқийдиган мактабини ҳам дарров топиб келибсиз. Қаердан билдингиз қизим шу мактабда ўқишини?” – дедим. Шавкат Муҳаммад эса: “Энди мен журналистман-да. Биз журналистлар ҳамма нарсани биламиз” – деди.

Шавкат Муҳаммад Одессага асосан мен билан қизиқиб келган бўлса ҳам, сафари давомида қўшниларим, яъни ўзбекистонлик бошқа қочқинлар ҳақида ҳам роса маълумот тўплаган. Хусусан, мендан бир қават тепада турадиган андижонлик аёл тўғрисида шундай кўп нарса сўраб билиб олганки, у қочқиннинг қаерданлигию нимага Ўзбекистонни ташлаб чиққани, қайси институтни битказганию кимларнинг кўмаги орқали қочиб чиққани – хуллас жуда кўп нарсани билиб олган. Шавкат: “Сизларга қочқин мақоми олишга ёрдам бераман, ҳуқуқбонлардан танишларим кўп” қабилидаги сўзлар ва ёлғон ваъдалар билан бошқа қочқинларнинг ҳам ишончига кириб олиб, улардан ўзига керак маълумотларни сўраб олган.

Жумладан, андижонлик қўшниларимдан мен ҳақимда қаттиқ суриштирган. “Ҳуршида Жўрабоева кимларнинг кафесида ишлайди? Мабодо, чеченларнинг кафесида ишламайдими? Исломга қаттиқ берилганми ёки йўқми?” – деб сўрайверган. Кейин ўзбекистонлик қўшниларимга: “Ҳуршида Жўрабоевадан эҳтиёт бўлинглар. Бу аёл – исломий камикадзе. У исломий террористларининг чангалида қолган. Мен Ҳуршида опани уларнинг қўлидан олиб чиқиб кетиб, у кишига ёрдам бермоқчиман”, – деб, мен ҳақимда ёлғон ва туҳмат тарқатган ва қўшниларимда менга нисбатан шубҳа уйғотишга уринган. Лекин маълумот олаётганда Шавкат Муҳаммад ўзбекистонлик қочқинларга: “Мен сиздан маълумот олганимни ҳеч кимга билдирманг!” – деган.

Шавкат Муҳаммад яна бир марта олдимга келганида мен унга Каримовнинг режими ҳақида нимани ўйласам, шуни очиқ-ойдин айтавердим. Шунда Шавкат: “Опа, сиз Каримов ҳақида қўрқмасдан шу гапларни айтаверасизми? Сиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига аралашиб қолганингиз учун шундай қатъий гапиряпсиз” – деди. Мен эса: “Мен ЎХҲнинг аъзоиси эмасман. Каримов режими ҳақида ўзимнинг шахсий қарашларим шундай” – дедим.

УХҲ сайти: – Балки, Шавкат Муҳаммад атайлаб сизга ЎХҲни ёмонотлиқ, террористик ташкилот қилиб кўрсатиш учун келгандир? Шундай ўйин ва иғволар билан ЎХҲни қоралашингизни кутгандир?

Ҳуршида Жўрабоева: – Албатта, Шавкат Муҳаммад олдимга айнан шу ниятга келган. Лекин ўша пайтларда мен бундан фақат гумонланардим, у қабиҳ ниятларда келганлигига кейинчалик тўла амин бўлдим. Мана қаранг-да, мени калтаклаб кетишганини мен яқинларимга айтмаганман. Буни фақат лагердаги қочқинлар билишган. Ҳаттоки Муҳаммад Солиҳга ҳам калтакланганимни айтмаганман. Аммо “Замондош”даги Шавкат Муҳаммад буни қаердандир дарров билиб, дарров олдимга келиб: “Сизни Муҳаммад Солиҳнинг одамлари калтаклаб кетишди” – деди.

Унинг бу иддаоларидан кейин мени калтаклаш операциясини айнан Шавкат Муҳаммаднинг ўзи уюштирганлигига шубҳам қолмади. Чунки тўртта эркак томонидан калтаклангимнинг тафсилотларини Шавкат ипидан игнасигача биларди. Муттасил равишда мени Киев шаҳрига чақириши, менга катта-катта ваъдалар бериши ҳам жуда шубҳали эди.

Шавкат Муҳаммад Каримов режимининг, МХХсининг жосуси эканлигига яна бир далилим бор. Бир гал мен Киевга бордим, аммо Шавкат Муҳаммад билан учрашмасдан, кўришмасдан, сафарим ҳақида уни огоҳлантирмасдан Одессага қайтиб келдим. Орадан бироз вақт ўтиб, Шавкат Муҳаммаднинг ўзи Одессага келиб менга: “Киевга бориб кетибсиз. Нега мен билан учрашмадингиз? Нега ўзингизни мендан олиб қочаяпсиз? Мен сизга дўстман” – деди. Мен эса: “Мен Киевга борганимда юзларим кўкариб ётганди, шунинг учун сиз билан кўришмадим. Менга ҳеч қанақа дўстнинг кераги йўқ”, – дедим.

Олдимдан кетаётиб эса Шавкат мени ҳижобимни ечиб юришга чақира бошлади. “Ҳижобни йиртиб ташлаш керак. Қизингизни ҳам заҳарлаб, уни ҳам рўмолга ўрабсиз. Ҳеч бўлмаса, қизингизни эркин яшашга қўйинг: хоҳласа Исломни қабул қилсин, хоҳласа христианликни қабул қилсин” – деди Шавкат Муҳаммад.

Кейин у БМТ Қочқинлар комиссариатининг Киевдаги офисига бориб, мени исломий террорист дебди. Туҳматдан жаҳлим чиқиб, унга телефон қилдим ва: “Нега менга ёмонлик қиляпман Комиссариатга бориб? Ахир, улар сенинг туҳматларингга ишонишса, мени Ўзбекистонга қайтариб юборишадику! У ёқда мени қамаб қўйишадику!” – дедим. Шунда Шавкат Муҳаммад: “Сенда битта йўл бор – Ўзбекистонга қайтиш, қилган хатоларинг учун МХХдан яхшилаб кечирим сўраш ҳамда ЎХҲни ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни ёмонлаш. Шунда Ўзбекистонда сенга ҳеч ким ҳеч нарса қилмайди. Қизингнинг келажаги учун ҳам МХХдан кечирим сўра! Мен сенга ачинмайман, чунки сен ачинишга арзимайсан. Мен сенинг қизчангга ачинаман. Муҳаммад Солиҳ ва ЎХҲни ҳеч бўлмаса бизнинг сайтимиз “Замондош”да чиқиб қорала!” – деди.

ЎХҲ сайти: – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Муҳаммад Солиҳ ҳақида ўзингизнинг шахсий фикрингиз қандай?

Ҳуршида Жўрабоева: – Мен Муҳаммад Солиҳни кўнгли оқ, эзгу ниятли пок инсон деб биламан. Агар марҳум отам тирилиб келиб, бу фикримга қаршилик билдирса, мен отам билан ҳам бу борада баҳслашишга тайёрман.

Шавкат Муҳаммад Ўзбекистон МХХсига ишлашига яна бир далилим шуки, мен Одессадаги “Она ва бола” марказида яшаб юрганимда, ўзбекистонлик бир қочқин қиз ЎХҲга қизиқиб, бу ҳаракатга қандай қўшилиш мумкинлиги ҳақида сўраганди. Шунда мен ЎХҲга аъзо бўлиши тартибини билиб бериш учун электрон почтам орқали Муҳаммад Солиҳга хат ёзгандим. Биласизми, кейинчалик Шавкат Муҳаммад: “Сен ЎХҲга қочқинлар ҳақида маълумот етказиб турасан. Мана – исботи!” – деб, менга ана шу хатни кўрсатганди.

“Менинг почтамдаги хатни сен қандай ўқидинг?” – деб сўрасам, Шавкат: “Сенинг ЎХҲинг почта бузадию, мен ҳам сенинг почтангни бузиб, ўқидим”, – деб жавоб берди.

Шавкат Муҳаммад ўта ифлос ва жирканч одамлигини ҳам алоҳида таъкиламоқчиман. Бир марта Киевга борганимда поездга билет ололмай вокзалда икки кун қолиб кетганман. Шунда бошпана излаб ундан ёрдам сўраганман. “Меникида қолаверинг”, – деб уйини таклиф қилди. Уйига борсам, икки хонали квартиранинг бир хонасида эркаклар, иккинчисида аёллар яшашаркан. Хаммаси сигарет чекадиган, ароқ ичадиган эркаклар ва аёллар. Мен Шавкатга унинг уйида, бундай одамлар орасида қола олмаслигимни ва вокзалга қайтиб кетишимни айтдим. Аммо у менинг сумкамни ўзининг хонасига, яъни эркаклар ётган хонага олиб кириб кетди.

Мен тунги соат биргача ухламасдан Шавкатдан сумкамни қайтариб беришни сўраганман. Аммо у менга сумкамни қайтариб бермасдан, мени бадном қилиш учун устимга бир маст, ярим ёлонғоч эркакни юборди. Шавкат Муҳаммад буни планшетнинг видеокамерасига ҳам олишни режалаштирган экан. Фақат видеога ололмай қолди. Чунки мен маст эркакдан қочиб, қоридорга чиқсам, коридорда Шавкат Муҳаммад қўлида планшети билан видеога олишга энди тайёрланаётган экан.

“Сен ифлос ва тубан одам экансанку! Бегуноҳ муслимага туҳмат қилишга уялмайсанми?!” – десам, Шавкат планшетининг видеосини ишлатиб қўйиб, менга: “Ты же на самом деле такая проститука! Ты же сама сказала, что согласна на все, чтобы проночевать здесь” – деб, менга русчалаб туҳмат қила бошлади. Жанжал қилиб, сумкамни қайтариб олдим ва у ердан тун ярмида чиқиб кетдим. Қорда ўтириб, роса йиғладим. Бир пайт Шавкат яна изимдан келибди. Шунда мен ҳам уни: “Шавкат – сен итнинг боласисан! Сен – ит эмгансан! Сен – ифлоссан! Сен – ҳаромисан!” – деб уни ҳақорат қилдим.

Шундан сўнг мен яқин атрофдаги “охранник” орқали милиция ходимларини чақиртирдим. Бўлган вазиятни тушинтирдим. Шавкат Муҳаммадни милиция хонасига олиб бориб, планшетидаги видеони кўриб, милиционерлар менинг даъволарим ҳақ эканлигига амин бўлишди. Кейин улар Шавкатга: “Бу аёлдан кечирим сўра ва планшетингдаги видеони ўчириб ташла!” – дейишди. Шавкат Муҳаммад украин милиционерларининг талаби билан видеони ўчириб ташлади ва мендан кечирим сўради. Кейин милиционерлар мени вокзалга элтиб қўйишди. Бошимдан ўтган ишлар шулар.

ЎХҲ сайти: – Бизга интервью берганингиз учун катта раҳмат!

Ҳуршида Жўрабоева: – Мени тинглаганингиз учун сизларга раҳмат!

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 7 Yorum )

  • Қочқин ;

    Ўтқан йили Ўзбекистонни тарк этиб чиқиб кеттим. Авваллари, интернет орқали Шавкат Муҳаммадни ижодини ўқиб турардим, замондошда. Бир икки марта, ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат билан боғланмоқчи бўлдим ва унга “дружба” таклиф қилдим. Бирор бир харакатимга жавоб олганим йўқ.
    Мамлакаттан чиқиб кетганимдан сўнг (6 инсон билган эди, кетишимни хақиқий мақсадини), чет элдалигимда, 1 дан сўнг, ижтимоий тармоқ орқали Шавкат Муҳаммад ўзи менга “дружба” ташлади. Кейинчалик хаммасини тушиндим.
    Бу балки тасоддифдур, балки…………Бир нарса дейиш қийн, лекин бу болага ихлосим қолмади

    21/05/2013 00:30
  • Zarba ;

    Bu Rizo deganlari uta ovsarmi. Yoki doyimo uzni kursatmoqchimi.
    Hama qigan ishlari algov dalgov. Yoki hech narsada uzini kursataolmaganodan kiyin loaqal shi sayti bilan uzini kursatmoqchimi. Buni beburd ovsarligini qarang. saytida Shavkat degan SNB ni agentini saytga chiqishiga yul berdi. Shavkat esa hama joni bulgadi. Hamaga tosh otib kurdi, SNB topolmayatgani topib berdi. E rizo alkash qani san ishonganin Shavkat ne saytigda kurinmayapti? Undan tashqari SNBni agentligi aniq bulgan Anvarga doimo TV sidan chiqishga vaqt berdi Ey Eshak Rizo qani Anvar hamma laqilatib toshkaniga ketdiku. Hech qayoqda bulmagan avarya buldi deb ramgacha saytinga quyding shunchalik ahmoqmisan?Anvar hozir kelasi vaqtlarda buladigan saylovlarda karimovni madohlari yana hokimayatda qolishlari uchun Uzbekistonda halqni orasiga hukumatni maqtab yurgan sen eshak shunga ham aqling etmadi.

    13/05/2013 08:01
  • Uzbek ;

    Sharmandasi chikkandan keyin Shavkatni xurshedani tergov qilgan epizodi olib tashlanibti.Iflos Rizo galvars uzini bo’yniga olibti, Shavkatni axmoqligini

    24/03/2013 23:20
  • Birrov ;

    Ризоқулнинг сайтида “Солиҳ яна алдади, Каримов 19 куни инфарк бўлган деб ёзди, лекин Ўзбекистон каналлари унинг 20 куни Наврўзда силкиллаб ўйнаб юрганини кўрсатди. Бу ЎХҲнинг ёлғончилигини яна бир бор фош этади”, деган ёзувча пайдо бўлди. Мен уларнинг сайтига коммент ёзмоқчи бўлгандим, аммо биз томонлардан коммент рукнига кириб бўлмади. Шунинг учун ёзганимни уларнинг сайтига шохадай қилиб тиркаб қўйсангиз.
    “Ризоқул ва унинг уста Шавкатга ўхшаган командаси! Ўзбекистонда Наврўз 19 март куни бўлганди. 20 куни кўрсатилганлар эфирнинг такрори холос. Сизлар ЎХҲ қилаётган ҳаммани нарсани ёмон кўрсатиш учун ёлғондан тоймайдиган энг биринчи сайт эканликларинг яна бир бор кўриниб қолди. Баттар бўлларинг ёлғонларинг билан. Ёлғончи ўз к… сини ўзи очар деганлари шу бўлса керакда. Агар бу йилги Наврўзни 100 йилдан кейин кўрсатса ҳам Каримов тирик экан деб тураверасанларми галварслар.

    24/03/2013 17:50
  • Максим ;

    Ҳа Шавкат оғайни қалайсиз энди? Сизни синдирибтику бу Гулсумой!

    24/03/2013 10:36
  • Tashkilotchi ;

    Ukraina hakida : Ukrainada Uzbekiston MXX si erkin harakat kiladi. Uzbekiston MXX si Kiev shahriga uzining idorasini 1993-yili ochgan. Bundan maksad, siyosiy va diniy kochoklarni aniklash, sung ularni ayrimlarini Uzbekistonga kaytarish, bu ishlar Ukraina MXX si bilan birgalikda amalga oshiriladi. Bu ishlarni amalga oshirishda, Ukraina migrasiya hizmati, Kiev shahridagi tadbirkor Anvar Karimov ning akahonisi bulmish Anvar Ergashev jonbozlik kursatadi. Anvar Ergashev Kirgizistonning Arslonbobo shahridan. Anvar Ergashev, Ukrainalik Generalning kiziga uylangan. Anvar Ergashev, Uzbekiston MXX si, Ukraina MXX si va Ukraina migrasiyasi bilan birgalikda harakat kiladi. Anvar Ergashev ning hizmatlarini inobatga olib, unga katta biznes kilishiga imkon yaratishib berishdi. Meni ham 2003 – yili tuzokka tushurmokchi bulgan, bahtli tasodif tufaylik men Ruminiya dan panoh topdim. Ukraina halol kochoklar uchun, juda havflik davlatdur.

    24/03/2013 08:33
  • Nargiza ;

    Astagfirulloh! Kimga va nimaga ishonishingni bilmaysan. Nima bulayapti sizlarga ahir uzbeklar? Covet davrida bizni ruslar qirdi derdilaring, Oshda qirgiz qirdi uzbekni deb jag soldinglar, ahir uzbek uzbekni horlab, qirib tursa dodingni kimga aytasan. Ayol kishiga ham shunchalik zulm qilasizlarmi? Bu narsa hatto demokratik principlarga ham tugri kelmaydiku…

    24/03/2013 00:35
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort