Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бугун Наманган шаҳар “Чорсу деҳқон бозори” да навбатдаги талон-тарож содир бўлди

Бугун Наманган шаҳар “Чорсу деҳқон бозори” да навбатдаги талон-тарож содир бўлди
04 Nisan 2013 - 13:15 'да юкланди ва 894 марта ўқилди.

getImage (40)Бугун эрталаб соат 9:00 лар атрофида ҳозирда иш фаолияти вақтинча тўхтатилиб қўйиб, қайта тамирланаётган “Чорсу деҳқон бозори” ҳудудига бир гуруҳ Давлат ходимлари ёппасига бостириб келишди ва ҳеч бир огоҳлантиришсиз савдо-сотиқ билан шуғулланаётган савдогарларнинг молини куч билан тортиб ола бошлашди.

Бу гуруҳдаги Бахтиёр Бадалов бошчилигидаги Наманган солиқ ходимлари, Чорсу бозорига масъул зобит капитан Камолҳон бошчилигидаги 10дан ортиқ милиция ходимлари, Наманган шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда Наманган вилоят “Ахборот маркази” ходимлари биргаликда тадбир ёхуд талон-тарож қилиш операциясини ўтгаздилар.

Бунда 20 га яқин фуқароларимиз мулклари куч билан тортиб олинди ва огоҳлантиришсиз ҳамда Давлат хисобига мусодара этилди. Айниқса милиция ходимлари Дилшод ҳамда Мажидҳонлар ўзларининг кучлари қай даражада эканини намоён этишдилар.

Тортиб олинганлар мулки 2 миллион сўмдан тортиб 8 миллионгача етти. Бу мулк юк машиналарига ғишт ортгандек отиб юкланди ва тегишли ерга олиб кетилди. Бу ҳолатни эса вилоят хокимлиги “Ахборот маркази” ходимлари бевосита тасвирга туширдилар аммо фуқаролардан куч билан тортиб олиниш ҳолатларини четлаб ўтдилар.

Милиция ходимлари йиғилган оммани тасвирга олиб жавобгарликка тортиш билан пўписа қилдилар. Мусодара товарлари қуйидагилар эди: парфюмерик воситалар, қамарлар, оёқ кийимлари, кийим-кечаклар ва хк.лар. Мазкур тадбир юзасидан ҳеч қандай тушунтириш ишлари олиб борилмади. Бу талон-тарож сахнаси 9:00 лар чамаси бошланди ва 11:30 ларгача давом этти.

Хикмат-ул Диёнат
УХХ хайрихохи Наманган шахридан
04.04. 2013 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ali ;

    rostdan xam shunaqa bo’ldi xe4 kimni gapiga kirmastdan xammani tovarlarini olib qo’ydi qa4on xaqiqat bo’ladi man o’sha yerda edim ko’zim bilan ko’rdim

    05/04/2013 23:33
  • бегона ;

    бунака конунсизликлар халкни жонига тегди очкуз каззоблар

    05/04/2013 13:10
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар