Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бизлашсак ўзажакмиз, манманлик-ла тўзажакмиз!

Бизлашсак ўзажакмиз, манманлик-ла тўзажакмиз!
17 Nisan 2013 - 15:19 'да юкланди ва 2589 марта ўқилди.

“Мен”, “Сиз”, “Биз” каби сўзларнинг ҳаммаси бир оғиздан чиқади. “Мен”, “Мен” дейиш кўпроқ манманликни ифодалайди.

Манманлик билан узоқ манзилни кўзлаш ва унга етиш мушкул. Аммо “Сиз” дейиш кўнгилга яқинликни билдириб, кўпинча ечилмас жумбоқларни, чигалликларни ечишда восита бўлиши мумкин.

“Биз”, “Бизлар” десангиз эса, кўпларни, ҳатто тарқоқ ғалаённи хам бир йўлга чорлаш, омма-кўпчиликнинг куч-қувватини бир муштга тугиб, бир жойга зарб билан уришга имкон туғдириш мумкин бўлади, деб ўйлайман.

“Нима келса бошингга, тилингдан келар“ дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам барча балою қазоларга, жазоларга, мағлубиятларга хам, буюк оламшумул ютуқларга хам тилимиз сабаб.

Нега энди бу чол эзмалик қилиб, ўз фалсафасини англатмоқчи бўлаяпти, демасликларинг учун мақсаднинг лўндасига ўтаман.

Якинда ватандошимиз Жаҳонгир Маматовнинг “Ўзбекистонга қайтиш ғоясининг муаллифи ва спонсори сифатида қатнашяпман“ номли мақоласини ўқиб қолдим.

У мени анчагина таажжубга туширди. Во ажабо, астағфируллоҳ деб ёқа ушладим. Чунки унда Ўзбекистонга қайтиш ғоясининг муаллифи сифатида фақат бир киши кўрсатиларди. Бу ҳолни ғайритабиий дейиш етарли эмасдай кўринади менга.

Дунё борки, оламда қоч-қоч, ҳижрат, ғурбатдаги ҳаёт, ватандан жудо бўлиш, қувғин, сургун бўлиш бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бўлажак.

Демак, инсон боласининг бир қисми доимо ватанига қайтиш умиди, орзу ҳаваси бирла яшаган, яшайди ва бизлардан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳаёт давом қилаверади.

Ватан сари талпиниш (ўзбеклар “киндик қони томган жой“га интилиш дейдилар), ватанга бўлган садоқат, муҳаббат, ватан дардидаги ғам-ғусса инсониятга меросдир.

Ҳадиси шарифда “Ватанни севмоқ иймондандир“, дейилади.

Шундай қилиб, ғурбатдаги инсоннинг ватанга қайтиш ҳиссининг, (қардошимиз Ж.Маматовга кўра ғоясининг) илк муаллифларини қидириш, айниқса илк муаллифликка даъвогарлик, қанчадан-қанча ватанга қайтиш ҳисси ва ғам-аламлари ила, ғурбатда, ватан тупроғини кўзига сурта олмасдан, бир қисм она тупроқ насиб қилишини кутиб оламдан ўтганларга, ватан тупроғидан олисларда ғариб мозор қолган буюк инсонларга нисбатан энг камида ҳурматсизликдир.

Менинг мақсадим ҳам муаллифликка даъвогарликда эмас, ёки мен ҳам бир неча марта Ватанга қайтишни таклиф қилгандим, нега мени эсламабдилар ҳам демоқчи эмасман. Аксинча, Жахонгир Маматовга сидқидилдан бу ҳаракатда омадлар тилагаймиз, биз хам қандайдир йўллар билан ватанга қайтишга талпиндиг-у, лекин оламшумул натижаларга эришиш насиб бўлмади.

Оллоҳу таоло гувоҳ, таклифларимизнинг натижасиз қолишида сабаблар кўп бўлди. Уларнинг барчаси бири биридан мужмал, чигал, баъзилари эса уяладиган, ҳатто шармандали дейиш ҳам мумкин.

Балки 2008 йилда ҳақиқатан ҳам Ватанга қайтиш таклифининг замони келмаган эди. У замон ватанга қайтиш ғоясини илгари сурлиш учун барвақтлироқ эди.

Балки чет элларда юришган ватандошларимиз кўпчилигининг “МЕН”и (тўғриси манманлиги) сабабидан таклифимиз самарасиз қолгандир.

Балким биз бағрикенглик одобидан бехабар эканмизми, билмадим! Балким ватандошимиз Адҳамнинг Муроса ижроқўми ва муросага оид фикр, мулоҳазалар… туркумидаги мақоллари:  “Ватандошларга мактуб”, “Қўлларимиз қўлларимизга бирикса эди”  номли битилган қалб нидолари аччиқ ҳақиқат бўлса-да, саволларимизга жавобни ушбу жонсиз сатрлардан излашимиз керакдир??

Мен Ҳакам эмасман, ажримни Оллоҳ субҳанаҳу ва таъоло берсин. Давр, замон ажр этсин.
Лекин минг афсуслар, бизлар тилларимизда “МЕН” калимасини кўпроқ ишлатганимиз учун, тарқоқ оломондан ҳамжиҳат халқ бўла олмаяпмиз.

Натижада ғояларимиз хом, амалга ошмас боши берк кўчада мутлақ аҳволда қолиб кетмоқда. Орамизда тарқоқлик, парокандалик балоси муқим қолмоқда. Ўзимиз эса, “мен” дея, “мен” дея бедаво дардга мубтало бўлган шарм-ҳаёсиз оломон ўлароқ қолаяпмиз. Минг афсуслар бўлсин азизларим!

Азиз қадрдонларим, ҳурматли ватандошларим, ҳаммангизга Оллоҳ меҳрибон бўлсин, меҳру шафоатини аямасин, эзгу ниятларимиз ушалсин.

Мен ҳам сизлар қаторингизда ватан тупроғини, ватандаги дўстлар ва қариндошлар дийдорини кўришга муяссар бўлайин.

Менга ҳам чет элларда юришганлар қатори соғу саломат Ватанга қайтиш насиб этсин. Омин. Оллоҳу Акбар.

Азиз қондошларим, биродарларим, ака укалар, опа сингиллар, ҳамшаҳарлар, узоқ яқин дўсту душманларим, биз қариялар ёшимизни яшадик, ошимизни ошадик, лекин биз ҳам ватан сари толпинамиз, она замин тупроғига бош қўймоқ истаги бизнинг қалбимизни ҳам тилка-пора этади.

Ушбу нола-ю фиғонларимни ёзишимдан мақсадим сизларга шуларни айтишдир: “МЕН”дан “БИЗ”га ўтингизлар, ватан тупроғига етмаганлар ҳақи ҳурмати, ватан иштиёқида юраклари қон бўлганлар ва бўлаётганлар ҳақи ҳурмати, БИРЛАШИНГЛАР, БИЗЛАШИНГЛАР, “БИЗ” БЎЛИНГ!

ВАТАНИМИЗДА ЎЗ МОЗОРИМИЗГА, БОЗОРИМИЗГА ЭГА БЎЛАЙЛИК!

ҚАРИЯЛАРИМИЗ АРМОНДА КЕТМАСИНЛАР, ЁШЛАРИМИЗ ВАТАНГАДОЛИК ГИРДОБИДАН ҚУТУЛСИНЛАР!

Келинглар, ўпка, гина кудуратлардан юз ўгириб, Жахонгир Маматовми, бошқа ватандошимизми, уларга ёрдамчи бўлайлик, бизлашсак узажакмиз, бизлашмасак тўзажакмиз.

Яна шуни ҳам унутмангларки, Ўзбекистон тақдирини ягона Америка ёки Россия ҳал эта олмайди.

Европа итифоқининг ҳам хал этиш қўлидан келмайди. Ўзбекистон тақдири ҳаммасидан аввал ватанимиз ичкарисида ҳал бўлади.

Бизнинг халқ афғонлар эмас, Ўзбекистон эса, Ироқ ҳам, Афғонистон ҳам эмас. Ўзбекистон тарихида ва тақдирида Карзай ва Талабанийлар бўлмаяжак.

Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ила муроса этмоғимиз бизнинг ватандошлик бурчимиз.
Акс ҳолда 20 йил давомида қуруқ олиб қочилган арава, яна шундай судралаверади.

Агар шундай бўладиган бўлса, мен сингариларга ачинмаса ҳам бўлади, бироқ ватан тақдири, ёш авлод ҳоли нима бўлади?

Уларнинг ҳолига маймунлар йиғлаши муқаррардир.

Бутун ватандошларга хурмат, эхтиром, салом ва дуоларим ила

Алибой Йўляхшиев
13.04.13, Берген, Норвегия

samarqanduz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda аскар adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • аскар ;

    Хурматли Алибой домла,”Ўзбекистон ҳукумати ила муроса этмоғимиз бизнинг ватандошлик бурчимиз”, дебсиз, “муроса” деганда нимани назарда тутаяпсиз, хукуматдан унга карши турганимиз учун кечирим сурашними? “Муроса” – хозирги вазиятда кечирим сурашдан бошка яна нимани англатиши мумкин? Бизнинг “ватандошлик бурчимиз” Ватандаги ватандошларимизни абгор килган бир золимдан кечирим сурашни такозо киладими

    24/04/2013 19:51
  • Узбек ;

    Ассалому алайкум! Жуда тугри таъсирли фикрлар ёзилибди.Рахмат.Дархакикат тарихдан маълум манманлик нафакат инсонлар орасидаги муносабат балки бир канча империялар шу манманлик туфайли парчаланиб кетган.Кани энди УЗБЕКИСТОН,КУХНА ТУРОН такдири учун мухолифатдаги барча кучлар бирлашса.Лекин сал аччикрок булсада уз фиримни баён киламан.Миллатимиз конига шу манманлик,хасад,соткинлик,узим тинч булсам булди кабилидаги фазилатлар сингиб кетгандек.Бу иллатларни миллатимиз вужудимиздан ювиб ташалаш учун яна асрлар керак буладиёв.Барча сиёсатчилар узича аклли,узга фикрини тан олишмайди…Лекин жуда ишонгим келади.Качондир уз маънфатидан кура юрт маънфатини устун билган сиёсатчиларимиз чикади.Качондир юртимиз чин маънода дунёда уз урнини топиб олади.Ишонгим келади хукуки топталган узбек миллатимизни кукрагига хам майин шабодалар тегишига.Факат КАЧОН???

    24/04/2013 13:02
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube