Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ Ризада

Ойдин Солиҳ Ризада
04 Mayıs 2013 - 11:05 'да юкланди ва 1465 марта ўқилди.

101Табиий Сиҳҳат Институтининг фахрий Президенти Ойдин Солиҳ Ризадаги Чойэли Баладияси(мэрияси)да конференция ўтказди.

Программа очилишида сўз олган баладия раиси Ризо Чакир шундай деди: “Ҳурматли Ойдин опанинг излаб топилмайдиган, қабулларига кириш осон бўлмаган дунё миқёсидаги бир шахсият эканига ишонамиз. Бу ерда инсонлар учун энг қийматли нарса булган соғликка алокадор муҳим маълумотлар такдим этилади, деб уйлайман.

Бизнинг таклифимизни рад этмай, қабул этгани учун Ойдин хонимга сизнинг номингиздан ташаккур этмоқчиман”.

1119Мажлис очилишида катнашган “Содда Яшаш” Жамияти раиси Фарук Гунинди Табиий Сиҳҳат Институтини ҳақида маълумотлар берди.Нутқини “Купа терапияси”(Банка куйиш) хусусидаги билгилар билан якунлади.

Сўнгра сўз Институтининг фахрий Президенти Ойдин Солиҳга берилди. У тингловчиларни Ислом Тибби – Тибби Набавий (Пайғамбарлар тиббиёти) хақидаги турли олим ва хакимларнинг тажрибаларидан фойдаланган ҳолда системалаштириб, мингларча кишининг соғлигига қовушишига восита бўлган даволаш услуби билан мухтасар шаклда таништирди. Ойдин Солиҳ бу даволаш услуби хақида Туркия бўйлаб жуда кўп конференциялар ўтказган, 30 йилдан кўпрок муддат ичида тўплаган тажрибалари билан ўртоқлашган.

Программа охирида Баладия раиси Ризо Чакир Табиий Сиҳҳат Институти вакилларига баладиянинг ҳадияларини тақдим этди.

Ризада ўтган бу сўнгги машваратда асосан докторлар ва касби тиббиётга алоқадор муттахассислар катнашди. Шунингдек, Риза Баладияси раиси Халил Бакирчининг рафиқаси Райхон Бакирчи, Риза вилояти Волийсининг рафиқаси Жамила Чакир ва бошқалар иштирок этишди.

310

ЎХҲ Ахборот Маркази

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Shoira Yuldasheva ;

    Ассаламу алайкум,азизлар! ИЛТИМОС,Ойдин Солиҳга айтинглар менга китобидан бир нусха, қайси йўл блан бўлмасин, юборсин,АЛЛОҲ розилиги учун.Олджинджан миннаддорман..

    06/05/2013 07:18
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort