Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Раҳбарлигингиз хотимаси Ўзбекистон халқига ишонч бўлсин!

Раҳбарлигингиз хотимаси Ўзбекистон халқига ишонч бўлсин!
17 Mayıs 2013 - 15:41 'да юкланди ва 3765 марта ўқилди.

Президент Ислом Каримовга!

Ушбу мактубни сизга мухолифлик ташналиги билан эмас, масъулият руҳи билан ёзаяпман. Зеро, мақсадим халқим ва ватаним олдидаги масъулиятимни бажаришдан иборатдир. Умидим ҳам сиздан эмас, барчамизни яратган Парвардигоримиздандир.

Сиз Президент сифатида, биз эса мухолифат сифатида ўзимизни ҳақли, деб биламиз. Аммо бугунги кун фақат ўзаро курашиш ва айблаш замони эмас, балки Ўзбекистон халқининг келажагини ўйлаб ҳал қилувчи қадамни ташлаш замони ҳамдир.E03B3C28-1387-49A1-8B37-6F7080D7C368_w640_r1_s

Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери сиз мухолифатни конструктив эмас, қора куч эканлигида айблаб келдингиз. Ушбу мактубни халқимиз ва ватанимиз учун ҳал қилувчи кунда бир мухолифнинг конструктив ҳамласи сифатида қабул қилишингизни истайман.

Сиз деярли чорак асрдир Ўзбекистонни бошқариб келмоқдасиз. Бу даврда олиб борган сиёсатингизда икки асос яққол кўзга ташланди: Ўзингизнинг яккаҳокимлигингиз (диктаторлигингиз) ва дунёни бошқараётган қудратли давлатлар орасида ўйин ўйнашингиз. Зотан, дунё сиёсати катта ўйиндан иборат бўлгани учун Сизнинг ташқи сиёсатдаги ўйинларингизни ички сиёсатдаги яккаҳокимлигингизга қараганда тушуниш осонроқдир.

Бундай нисбатан асосли сиёсий “ўйин” билан машғул бўла туриб, Сиз давлат раҳбари сифатида энг фожеавий хатога йўл қўйдингиз: Бу сизнинг бугун 30 миллионни ошган Ўзбекистон халқига бўлган ишончсизлигингиз бўлди. Яъни, ўтган чорак асрда сиз халқимизга ижтимоий -сиёсий ҳаётнинг бирор соҳасида эркинликлар бермадингиз. Бу йиллар давомида бирор марта ҳам марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларига эркин ва адолатли сайловлар ўтказмадингиз. Натижада халқимиз ўзини -ўзи боқиш ва бошқариш имконидан маҳрум бўлди. Бу шаклда инсонларимизга Ҳақ тарафидан берилган истеъдод, қобилият ва тадбиркорлик йўққа чиқди. Натижа эса нафақат мамлакатдаги иқтисодий бўҳрон, балки шахс ва жамиятнинг маънавий-ахлоқий тубанлашуви шаклида бугун очиқча ўртадaдир.

Сизнинг Ўзбекистон халқига деярли чорак аср давомида ўтказган даҳшатли зулмларингиз ушбу мактубнинг мавзуси эмасдир. Шунингдек, бу вақт давомида мустақил Ўзбекистонда нима қилинди ёки қилинмади, деган масалани ҳам очишни истамайман. Албатта, нималардир қилинди, қандайдир заводлар, фабрикалар, халқаро ширкатлар қурилди. Аммо  энди вақт ўтди, иш битиш нуқтасига келди ва навбат ниҳоий қадамни ташлашдадир.

Сиз Президент бўлган йилларнинг хотимасини шу уч нуқтада жамлаш мумкин: Бугун Ўзбекистон атрофидаги сиёсий ўйинларнинг шиддати ортиб бормоқда, ўртада иродаси синдирилган ва маънавияти инқирозга учраган 30 миллионлик қашшоқ халқ, ўзини ва халқни ўз ижоди бўлган боши берк кўчадан қандай чиқаришни билмай қора терга ботаётган бир Президент бор…

Бундай чигал ва таҳликали вазиятда тўғри чора ҳеч шубҳасиз Ҳаққа таваккул қилиш ва Ўзбекистон халқига ишонч кўрсатишдир.

Сиз ва биз шу азалий ва мутлақ ҳақиқатга бўйин эгишга маҳкуммиз: Ҳукмдор ҳам, унинг мухолифлари ҳам ўткинчидирлар. Йўлида давом этадиганлар эса аввало Ҳақ, сўнгра Ҳақ истаган муддатга қадар халқдир.

Шундай экан, менинг бир мухолиф сифатида сизга таклифим ушбу мактубнинг сарлавҳасидир:

Давлат раҳбарлигингиз хотимаси  Ўзбекистон халқига ишонч бўлсин!

Бу ишонч қандай амалга ошишини айтиш билан ушбу мактубимни якунламоқчиман. Масала, сизнинг “тахтингизни” кимга ва қандай топширишингиз масаласидир. Сизни бу масалада Ўзбекистон халқига, унинг эркин ва адолатли сайловларда ўртага чиқадиган иродасига ишонишга даъват қиламан. Мавжуд вазиятда энг тўғри йўл шу йўл, деб биламан.

Бундай ишонч умрини ва ижодини ўзбек халқнинг Эркинлигига ва унинг Адолатли давлат бошқарувига қовушишига бағишлаган бош мухолифингиз Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга таклиф қилиш бошланиши керак, деб ўйлайман. Сиз уни жуда яхши танийсиз. Аммо сизнинг яккаҳокимлигингиз туфайли сиёсат майдони сирларидан ва унинг мухолиф фаолларидан бехабар қолган ёш авлодлар яхшироқ танишлари учун Муҳаммад Солиҳ ҳақида қисқа тўхталмоқчиман.

У 1985 йилда бошланган қайта қуриш йилларида ижтимоий ва сиёсий қарашлари билан, ундан олдин эса шеър ва мақолалари билан илғор зиёлилардан эканлигини кўрсата бошлаганди. Кейин мустақиллик масаласи кун тартибига келди, тўғрироғи Муҳаммад Солиҳ ва сафдошлари бу масалани кун тартибига келтирдилар. Сизнинг қарши чиқишингизга қарамай Ўзбекистон Олий Совети Муҳаммад Солиҳ ва бошқа депутатлар талаби билан  Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллиги Декларациясини қабул қилди. Мустақиллик эълон қилиниши билан Муҳаммад Солиҳ сизнинг рақибингиз сифатида Президенлик сайловларида ўз номзодини қўйди. Ҳолбуки, у сиз билан мусобақалашишни инкор қилиши мумкин эди. Чунки сиз эски тузумнинг тамсилчиси эдингиз ва янги Ўзбекистон давлати янги авлодлар тарафидан оёққа турғизилиши керак эди. Шунга қарамай Муҳаммад Солиҳ яна халқ манфаатини кўзлаб сиз билан муроса қилиш тарафдори бўлди. Сиз унинг бу масъулиятли қадамини тушунгандай бўлдингиз. Шунинг учун ҳам уни идорангизга давъат қилдингиз, халқимиз ва давлатимизнинг келажаги ҳақида у билан фикрлашдингиз…

Аммо яккаҳокимлик қилишга бўлган чексиз истагингиз сизга тўнингизни тескари кийдирди. Натижада аввал сиёсий, кейин диний мухолифларни оммавий равишда қатағон қилишга бошладингиз…

Бу қатағондан Муҳаммад Солиҳ ва оиласи ҳам ўз ҳиссаларини олдилар. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, сиз бош мухолифингиз ва унинг уч укасини  тахминан 50 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилдингиз. Бу 50 йилдан 15 йилини Муҳаммад Солиҳнинг ўзига қилмаган жинояти учун сиртдан бердингиз, икки укасини узоқ муддат қамоқда тутдингиз, учинчи укаси Муҳаммад Бекжон эса 15 йилдирки ҳеч қандай гуноҳсиз, фақат мухолифингизнинг укаси бўлганлиги учун қамоқхонада азоб чекмоқда…

Фақатгина сизнинг тузумингизга мухолифлик учун бунчалик азобга гирифтор бўлиш, албатта, юмшоқ қилиб айтганда инсофсизликдир. Аммо бу бир ҳақиқат ҳамдир. Муҳаммад Солиҳнинг ўрнида бошқа биров бўлганда, балки чидай олмас, мухолифликдан қўл силтаб, ўзининг ва оға иниларининг бу азоблардан қутулиш йўлини қидирган бўларди.

Фақат Муҳаммад Солиҳ аввало Ҳақнинг тақдирига, кейин Ўзбекистон халқининг эркинлик ва адолатга эришишига чин кўнгилдан ишонадиган инсондир. Сиз унинг эътиқодидан қўрқманг, у сизнинг итоатингиздаги оммавий ахборот воситалари ташвиқ қилаётгани каби “радикал” эмас, оддий ва содда мусулмондир. Шу билан бирга сиз уни таъриф этганингиз каби мард инсондир ҳам.

Бугунги кунга қайталик. Мен сизни Ўзбекистон халқига ишонишга ва унга ўз келажагини ўзи белгилаш учун имкон яратишга давъат қилмоқдаман. Бунинг амалий қадами шундан иборатдир: Муҳаммад Солиҳни 1991 йилда идорангизга даъват қилгангиз каби уни бугун Ўзбекистонга қайтишга давъат қилинг. Буни очиқ ва халқаро жамоатчилик кўз ўнгида кафолатли асосда амалга оширинг.

Бу билан Муҳаммад Солиҳ бошқараётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг 2014 йилги парламент ва 2015 йилги Президентлик сайловларига қатнашиши учун йўл очган бўласиз. Истасангиз ўзингиз кўппартиявийлик ниқоби остида тузган барча партияларни бир сафга жамланг. Улар сизнинг бир ишоратингиз билан бир партияга ёки ҳаракатга айланиб қоладилар. Шундан кейин, халқаро кузатувчилар иштирокида эркин ва адолатли сайловларга бош- қош бўлинг. Шу шаклда аввал парламент сайловлари бўлиб ўтади. Натижада сиёсий майдонда ўзаро мусабоқалашадиган икки қанотлик кучли бир қонун  чиқарувчи орган пайдо бўлади. Бу эса сиздан кейин давлатни бошқарадиган Президент фаолиятини назорат қилиш учун мутлақ бир шартдир. 2015 йилда яна шу икки  сиёсий кучнинг номзодлари Президентлик учун сайловда қатнашадилар. Ғолиб чиққан Ўзбекистоннинг навбатдаги Президенти бўлади…

Бундай миллий тотувлик ва сиёсий муроса тафайли, яъни Ўзбекистонда халқ иродасининг эркин ва адолатли шаклда ўртага чиқиши билан жамиятимиз ва давлатимизнинг тўғри йўлда тараққиёти қилиши учун катта имкон пайдо бўлади. Эркин ва адолат йўли билан сайланган янги Парламент ва янги Президентнинг ўзаро ҳамкорликда халқимизнинг келажагига тегишли ғоявий ва амалий дастурларни ишлаб чиқишига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Бундай дастурнинг, ҳеч шубҳасиз, ўзбек халқининг миллий ва эътиқодий қадриятларини ўз ичига олгани каби, умуминсоният тараққиётининг инсон ҳуқуқларига амал қилиш, халқнинг ўз ҳукуматини эркин сайлаши, илм ва техника ривожланиши каби ижобий қирраларидан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Унутмайликки, масала фақат сизнинг давлат бошқарувини кимга  топширишингиз масаласи эмас, балки халқимизнинг, давлатимизнинг  ва оилангизнинг келажаги масаласи ҳамдир. Агар сиз Ўзбекистон халқига ишонмай, давлат ҳокимиятини ўз билгангизча адолатсизлик билан кимларгадир топширишни режалаётган бўлсангиз, бу халқимиз учун ҳам, давлатимиз учун ҳам, сиз орқада қолдирадиган уч аёл (хотинингиз ва икки қизингиз) учун ҳам фожеавий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ушбу мактубнинг сўнги нуқтаси сифатида, Муҳаммад Солиҳ ўзини заҳарлаган аёлни жазодан мосуво қилган Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг адабиёт ва сиёсатдаги меросхўри эканлигини сизга эслатмоқчи эдим. Шунингдек, бу мактубим Ўзбекистон Халк Ҳаракатининг ва бошқа бир сиёсий ҳаракатнинг қарашини ифодаламайди. Бу менинг халқимиз ва давлатимиз манфаати йўлида шахсий ташаббусимнинг изҳоридир.

   Намоз НОРМЎМИН

          17.05.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 13 Yorum )

  • Erkin ;

    Karimov Siz aytgancha muholifatni chorlab saylov o’tkazishi mumkin, lekin bunda ham “Birlik”ka o’hshaganlarga topshiradi. Menimcha bu no’to’g’ri. Undan bunaqa narsalarni so’ramaslik kerak.

    31/05/2013 19:51
  • Qasoskor ;

    Pro tirana ne obsudit!!Tolko ego ubrat nado,potom posadit na vechno…

    25/05/2013 10:58
  • hamza ;

    44. Биз Тавротни туширдик, унда ҳидоят ва нур бор. Итоаткор пайғамбарлар, Аллоҳ китобини сақлашга масъул руҳонийлар ва уламолар яҳудийларга у билан ҳукм қилишади. Улар бунга гувоҳ қилингандирлар. Одамлардан эмас, Мендан қўрқинглар, оятларимни арзонга сотманглар. Ким Аллоҳ туширгани билан ҳукм юритмаса, ўша кофирлардандир.
    45. Биз унда уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб ёздик. Ким ундан кечса, ўзига каффорот бўлади. Ким Аллоҳ туширгани билан ҳукм юритмаса, ўша золимлардандир.
    47. Инжил аҳли ундаги Аллоҳ туширган нарса билан ҳукм юритсин, ким Аллоҳ туширгани билан ҳукм юритмаса, ўша фосиқлардандир. MOİDA SURASİ 44.45.47 OYATLAR.
    Karimov tovba qiling aksi taqdirda…………………….

    19/05/2013 21:59
  • Olimbek ;

    Diktator Karimovga sadoqatli inson qolmagan Uzbekistonga desa ham buladi,chunki oldidagilar faqat chuntagini uelaedi ishdan ketishini biladi .

    18/05/2013 20:12
  • said ;

    kelinglar qandaydur bmt hodimlari bn gaplashib kafilga olinib kirnglar Muhammad solihaka.

    18/05/2013 08:59
  • Комил ;

    Агар Каримов тахтни М. Солихга берса, Каримовнинг барча жиноятлари авф этиладими? Унинг ва оиласининг сармоялари ва хавфсизлиги кафолатланадими?

    18/05/2013 08:14
  • Илхом ;

    Худоёр га, охирга маълумотлардан келиб чикиб Сиз шундай хулосага келган булсангиз керак, мен хам бу маълумотларни мушохада киламан.
    Каримов хануз уз салохиятини йукотганига ишониш кийин, гугуша узини дадил тутаётганлигидан хам билса булади. Аслида сиз айтганча булсин хам дейлик, унда гугуша нимага ишониб пиар харакатларни килаяпти, тушкунликка тушмаяпти? Бу оилани ишонадиган бошка кучлари борга ухшайди, буларни хатти-харакатидан.

    18/05/2013 07:17
  • Худоёр ;

    И.Каримов Ўзбекистонда хеч ким эмас!!! У қарор ва бошқа хужжатларни қабул қилмайди, у фақат қўғирчоғ бўлиб ўтирибти. МХХ, И.Каримовни номи билан, бутун Ўзбекистонни тиз чўктириб бўлди.

    18/05/2013 01:49
    • Madyor ;

      Hudoyor gaplaringiz kisman tugri. Karimov kugirchok. MXX ning ustidan buyruk beradigan odamlar ham bor.

      18/05/2013 08:01
      • Худоёр ;

        Сўзларингизга қўшиламан. У инсонлар, Ўзбекистондан ташқарида туриб топшириқ беришади.

        18/05/2013 12:20
        • Madyor ;

          Hudoyor, Uzbekistondi tashki kuchlar, tashkaridan boshkarayotganligini TAN olgangligingiz uchun sizga katta rahmat. Ular (kora+kuchlar) Uzbekistondan juda uzok masofada joylashgan.

          18/05/2013 19:56
    • Андижонлик ;

      Худоёр, Мадиёр мени хам фикрим шундай.Шуни билиб хам нега биргалашиб харакат килмаймиз?

      18/05/2013 20:25
  • Илхом ;

    Жуда яхши фикрлар! Аммо Каримов укирмикин? Интернетга кирадими узи ёки лаганбардорлари етказармикин? Куркиб етказмасачи?
    Бундан ташкари Каримов хукуматни кизи гугушага (шуям лакабми?) топширмаса хеч хам булмайди, чунки бошкага топширса албатта узини узи дорга осган булади, оиласини хам адо килади! Бундан келиб чикиб унинг кизидан бошка ишонадигани йук. Кизи уз навбатида хукуматни тебрата/бошкара олмайди ва тез орада таназзулга юз тутади.
    Таназулга юз тутиши эса айни уша йулга, яъни дорга олиб боради Каримни хам оиласини хам. Чунки гугушада фаросат йук!
    Юкоридагилардан келиб чикиб “президентни” кул остидаги садокатли кишиларга мурожаат киламан! Ушбу маколани ва унинг тагидаги бир фукарони изохи билан президентга олиб кириб
    берсангизлар Узбек халкига жуда катта фойда келтирган буласизлар.
    Каримовни 23 йил Узбекистонни канака булмасин бошкаришга акли етгани ва бу бошкариш окибатлари узига маълум булгани каби, бошкаришни мардонавор мухолифатга секин аста топширишга хам акли етишига купчилик ишонади. Агар шунга акли етмаса узи билади. Мен бир фукаро сифатида уз фикримни ёздим. Бу ердан фукаро нуктаи назаридан, яъни жамиятимизни пастки нуктасидан хам, хамма нарса кундек равшан куриниб колди. Сиздан утиниб сурайман урток Каримов Узбек халкига тинчлик ва тараккиёт керак. Халк уз юртида бунчалик азобланиб, куркиб, хукуклари поймол булиб яшамаслиги керак. Сизни мардонавор харакатларингизни Узбек халки муносиб бахолайди ва такдирлайди бундан хотиржам булинг!

    17/05/2013 16:31
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube