Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Генерал А.Тангриберди: “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир”

Генерал А.Тангриберди: “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир”
20 Mayıs 2013 - 15:08 'да юкланди ва 603 марта ўқилди.

2005 йилда содир этилган Андижон қатлиомига бағишланган жорий йилнинг 11 майида “Озод Ўзбекистон” 2-халқаро конферециясига АССАМ жамиятининг раҳбари, Туркия қуролли қўшинларининг истеъфодаги генерали жаноб Аднан Тангриберди ҳам даъват этилганди. Бироқ узрли сабабларга кўра конферецияда қатнаша олмаганди. Мазкур конференцияда унинг сўзлаш учун тайёрланган нутқи матни бугун почтамизга келиб тушди. Жаноб Аднан Тангриберди ўз нутқини “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир” деб атаган.

Вақт жиҳатидан бир мунча кечиккан бўлса-да, уни эълон қилиш фойдали бўлар деган хулосага келдик. Марҳамат, нафақадаги генерал, АССАМ жамиятининг раиси Аднан Тангриберди қардошимиз нутқининг ўзбекчага ўгирилган мазмуни билан танишинг: 

***

a_tanriverdi

Аднан Тангриберди

“1992 йилнинг 30-31 октябр кунлари Анқарада тарихий бир воқеа содир бўлди. Ўша пайтда олтита турк жумҳуриятларининг президенти тарихда илк маротаба бир жойга йиғилганди. Туркия президенти марҳум Турғут Ўзал бошчилиғида ташкил этилган бу “Турклар буюк йиғилиши” Турк дунёсининг ижтимоий ва иқтисодий масалаларда биргаликда фаолият кўрсатишига қаратилган илк одими сифатида қабул қилинганди.

Олтита Турк давлати президентларининг тарихда биринчи марта тўпланиб, коллектив иш фаолиятларини муҳокама қилишлари мусулмон турк дунёсига ширин умидлар боғишлаганди.

8-президентимиз марҳум Т.Ўзални бу ерда такрор хотирлашни ва унга Аллоҳнинг раҳматини тилашни исташимни билдирмоқчиман. У вафотидан бироз аввал ўзининг энг сўнгги расмий зиёратини эндигина мустақилликка эришган турк жумҳуриятларига қилганди. Агар унинг умри етсайди, сиёсий ёш қардош жумҳуриятларимизнинг Туркия билан алоқалари, бугунгига кўра камида 10 марта яхшироқ бўларди ва у қардош миллатларнинг исломий яшашларига қарши уларнинг олдиларига қўйилган бугунги тўсиқлар юзага келмасди. Афсуски, унинг вафоти муносабати билан ўлкамиз Исломга қарши бир тўнтариш саҳнаси бўлди. Бу воқеа ва ҳодисаларни қардош ўлкалардаги мусулмон қардошларимизнинг бахтсизлиги деб баҳоласа бўлар, деб ҳисоблайман. Акс ҳолда Ўзбекистон ҳам бир диктатура режимига озуқа бўлмаган бўларди.

2005 йилда (май ойининг 12-13 кунлари) Фарғона водийсида жойлашган Андижон шаҳрида рўй берган қонли ҳодисалар, Ўзбекистоннинг ички сиёсатида диктатура режими ўрнатилиши ва зулмнинг ортиқ даража ортиши оқибатида юзага чиққан бўлса, унинг ташқи сиёсий йўналишида ҳам бошқалардан фарқли бир тус олишига сабаб бўлди. Ўзбекистонда 23-та ишбилармоннинг қандайдир “Акромийлар” номли бир гуруҳ  деб аталиши ва уларга террорчилик айби қўйилиши ва ҳукуматнинг бундай ноҳақликлари кишиларнинг норозиликларига сабаб бўлди ва оқибатда кўчага тўпланган тинч аҳолига қарши ҳукуматнинг қуролли кучлари ўт очишига олиб келди. Натижа эса, бир неча юзлаб кишининг қурбон бўлиши билан якунланди. Бундай воқеалардан сўнг, кишиларнинг инончларига аралашган уларнинг ҳурриятларини, эркинликларини поймол қилган Каримов ҳукумати Ўзбекистонни очиқ қамоқхонага айлантирди. Эрк партясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ қардошимиз каби бошқа яна кўпгина ўзбек қардошларимиз ватанларидан ташқарида яшашга мажбур қолдилар.

Адолат туйғусидан узоқ бўлган диктатор раҳбарлар бошқараётган араб мамлакатларида режимлар бирин-кетин қулаётган бир пайтда Ўзбекистонда ҳукм сураётган бу зулмнинг, золим режимнинг давом этиши мумкин эмас, албатта. Бироқ биз, ўзбек қардошларимизнинг араб инқилобларидан яхши сабоқлар олишини тилаймиз. Самарали сабоқлар олиши тарафдоримиз. Диққатдан четда қолдирмайдиганлари эса, ўлкаларининг харобликка, йиқилишга олиб келадиган бирор хил кўтарилишга йўл қўймасликларидир. Ҳокимиятни ўзгартиришдан ҳам аҳамиятлироғи ва муҳимроғи, уни қандай ва қайси тарафга ўзгартириш жуда аниқ ва равшан бўлишидир. Бизнинг фикримизча, бўладиган ўзгаришлар оқибатида, ҳокимият, ҳукумат бошқаруви мамлакатни демократик бир ўзгаришга олиб келадиган кишилар қўлига ўтиши мақсадга мувофиқдир. Бундай ўзгаришлар эса, ўлка ичида ва унинг ташқарисида жуда яхши асосларга суянадиган тайёргарликларни талаб қилади.

Шуни яхши билиш керакки, зулм давлатининг бюрократиясини қўлловчи содиқ кишилари бор. Турли хил қуролли кучлари (милицияси, махсус хизматлари, ҳарбий кучлари) ҳам мавжуд. Мулки, сармояси ва оз бўлмаган тарафдорлари бор. Бу саналган кучларни пассив ва ҳатто тарафсиз этмасдан, ҳокимиятга эга бўлиш мумкин эмаслигини идрок этиб, ўта яхши уюшган, жипслашган ташкилланишга суяниб ўзгаришларни режалаштириш керак бўлади.

Яна шу ҳам жуда муҳимки, сизда ўзгаришларнинг соябони Турк Ислом Бирлиги бўлиши лозим. Туркияни ҳам қўшиб олинган Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатлари ягона бир том остига йиғилиши шартдир. Ана ўшандай том ясаш ташкилотларини ҳаётга татбиқ этиш бошланса, шу ишга киришилса, қардош ўлкалардаги диктатура режимларининг демократлашуви ҳам енгил ва зарарсиз амалга ошади.

Мусулмон ўлкаси Тожикистонни ҳам қўшиб ҳисобласак, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбойжон 4 миллион кв.км дан кўпроқ майдонга эга бўлган бир буюк тупроқда 75 миллион аҳоли яшамоқдадир. Буларга Туркияни ҳам қўшсак, майдон 5 миллион кв.км. ва аҳоли 150 миллионга чиқади. Бу эса ўта улкан бир кучдир. Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатларининг мустақил давлатлар шаклида ишончли ва фаровонликда яшашлари учун энг маъқул ва қулай тизим, “Ўрта Осиё Мусулмон Турк Федерацияси” бўлиши мумкин.

Йиғилишни ташкил этган ва бунда қатнашаётган қардошларимизга ютуқлар тилайман. Ўзбекистон халқининг энг яқин замонда эркин ва озод бўлишига, демократик бир ҳокимиятга эга бўлишига тилакдошиман.

 

Аднан Тангриберди,
истеъфодаги генерал,
АССАМ раиси.

Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар