Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Малайзиялик астронавт космосда намоз ўқиди

Малайзиялик астронавт космосда намоз ўқиди
24 Mayıs 2013 - 4:54 'да юкланди ва 542 марта ўқилди.

 Малайзиялик астронавт доктор Шейх Музафар Шукор фазога учган тўққизинчи мусулмон бўлди ва у космосда қандай қилиб намоз ўқилишини бутун дунёга намоён қилди, дейилади тегишли хабарда. (centrasia.ru)1369339440

У Anatolia хабар агентлигига шундай деган:

“Фазога учиш ҳар киши учун мўъжиза ҳисобланади. Мен муқаддас Рамозон ойида космосга учдим ва космик станцияда муборак азон овозини эшитдим. Намоз ва ифтор вақти сизнинг космоснинг қайси нуқтасида бўлишингизга боғлиқдир. Бизнинг фазо кемамиз Қозоғистондан учирилгани учун мен бу давлатнинг вақтига кўра ибодат қилдим. Мен космосда беш вақт намоз ўқидим. Намоз ўқиш учун юзимни ерга қаратдим. Космик станциядан ер кўриниб турарди…”.

Ушбу хабар бизнингча ўзбеклардан чиққан, аммо бутун ўзбекларни қорамоллар дейдиган имонсизлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлса керак. Чунки бу коммунистлар космосни қўйинг, ўзларича ерда ҳам беш вақт намоз ўқишнинг имкони йўқлигини исботлашга уринишади….

ЎХҲ Ахборот Маркази

24.05.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар