Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Милиция кимни қўриши керак?

Милиция кимни қўриши керак?
24 Mayıs 2013 - 12:00 'да юкланди ва 534 марта ўқилди.

Биз ватандаги ЭРК Партиясининг аъзолари  милиция ходимлари билан жуда  тез-тез рўпара келаяпмиз, яъни ҳибсга олинаяпмиз.  Ҳибсга олинган пайтлардаги  суриштирув ишларидан ва милиция ходимлари билан бўлган мулоқотлардан маълум бўлаяптики, милиция ходимлари ҳам ўзимизга ўхшаган одамлар экан. Яъни, ҳар ким ўзининг кундалик ва оилавий  муаммолари билан машғул. Баъзилар ўйлагандек, режим уларни жуда лаллайтириб ҳам қўйгани йўқ. Лекин уларнинг ичида ночор ва қашшоқ кимсалар  йўқлиги кўриниб туради…MILIS

 Каримов тузуми  моҳиятан  ҳарбий-полиция режими бўлганлиги учун унга  ҳар доим куч ишлатар тизимининг ёрдами керак бўлган. Золим куч ишлатиш билан  янада золимироқ  бўлади.  Халқ эса албатта золимдан  қўрқади.

Каримовнинг истак ва хохишлари билан  амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсат кўп қурбонларни талаб қилган ва қилаяпти. Жамиятимизнинг кўпгина  “муаммолари”  ҳам куч ишлатар тизимининг кучи билан “тўғирланаяпти.”  Аҳоли жон бошига тўғри келадиган милиция ходимларининг  сони бўйича, дунё мамлакатлари билан  қиёсласак, биз  биринчи ўриндамиз, деб бемалол айтишимиз мумкин.

Куч ишлатар тизими ходимларининг ижтимоий таъминотига президент Каримов  катта эътибор   қаратган.  Уларнинг маошлари завод фабрика ишчилари маошларига нисбатан анча юқоридир. Шунинг учун ҳам куч ишлатар тизими ходимлари ҳар доим ўз президентларига садоқат билан хизмат қилмоқдалар.  Энди эса Каримов салтанатининг кутилмаганда охири кўриниб қолди.

Яратганнинг тақдирига унча ишоновермайдиган Каримов сўнги пайтларда  жуда ҳам ёмон кайфиятда экани телеэкранлардан шундоқ кўриниб турибди. Сабаби шу-ки, жорий режим Каримов фикри билан дунёга келган ва вояга етган. Бу режимни Каримовдан ўзга ҳеч ким бошқара олмайди.

Жорий режим энди истеъмолдан чиқиб қолди. Чунки ҳокимият бошига  бошқа диктатор келадиган бўлса (буниси ҳозирча номаълум)  мамлакатда  бошқача режим ўрнатади.   Демак, унда Каримовнинг ҳам  ҳеч кимга кераги бўлмай қолади. Шунинг учун бошқарув масалаларида кучи анча заифлашганини, атрофида ишончли одамлар камайганини сезган Каримов ўз  ҳаётининг интиҳосида  аҳволининг қандай кечишини    ўйлаётган бўлса керак.

Куч ишлатар тизимларининг  вазифалари асосан президентнинг  ҳимоясига ва унинг буйруқларини бажаришга қаратилган эди. Агар Каримов ўз лавозимидан кетса,  бугунги куч ишлатар тизими ходимлари учун янги муаммолар пайдо бўлади, деб ўйлайман.

Шунинг учун ҳам мен  куч ишлатар тизими ходимларига  шундай  талаб қўйган бўлар эдим.  Мамлакат конституцияси моддаларига амал қилиб, инсонларимизнинг фикр, сўз ва эътиқод эркинликларини ҳимоя қилиб, уларга ёрдамчи бўлингизлар. Халқимизнинг митингларга чиқишини таъминлаб, уларни ўз ҳимоянгизга олингизлар.  Ҳар кимнинг ўзи излаган ахборотларни  топиш  ва уни тарқатиш ҳуқуқларини қўллаб қувватлангизлар.

Бугун Ислом таълимоти инсон ва жамиятнинг асосий идеологиясига айланаяпти. Марказий Осиё давлатлари рахбарлари дунёдаги  бу ижтимоий вазият билан ҳисоблашишлари шарт. Мусулмон мамлакатлари орасида бугунги диктаторлик кўринишдаги  давлат сиёсати,  аллақачон  яроқсиз ҳолга келган.  “Араб бахори” шамоллари эсган мамлакатлар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистондаги президентлик сайловлари тўғрисида гап кетганда миллийлигимизнинг ва ўзбекчилигимизнинг  асоси бўлмиш Ислом идеологиясини эсда тутишимиз керак. Бу дунё сиёсатчилари  тезисидан  эмас, балки Яратган Эгамизнинг иродасидандир. Шунинг учун ҳам дунёдаги  бўлажак буюк Исломий ўзгаришларни ҳеч ким тўхта олмайди.

Шу билан бирга  Ўзбекистонни  бир кунда ёки бир йилда Ислом давлатига айланади, дейиш мантиқсиз бир фикрдир.  Бу ерда гап аввало диний давлат ёки диний жамият ҳақида эмас, Ислом таълимотининг шахс ва жамият ҳаётида муносиб ўрин олиши ҳақида кетмоқда. Исломда жамият  камчликларининг ечими Қуръони Каримдан изланган ва оятларнинг ҳукмлари аст секинлик билан  жамиятда жорий қилинган. Шунинг учун ҳам  мусулмонларнинг “баҳори”, деганда ҳозирда диктатурага елиб югуриб хизмат қилаётган  чаласавод муллаларнинг ҳукмронлигини тасавур қилиш ҳам мантиқсизликдир.

Халқимиз ичида  миллий  қадрятлар билан бирга илм ва технология тараққиётига эътибор берадиган янги замон сиёсатчилари  ҳам бор. Шулардан бири Мухаммад Солиҳдир.   М.Солиҳ советлар даврида етишган ва дунёвий фанлар соҳибидир.  Ўзига яраша Исломни ўрганган. Муҳими унинг самимий мусулмонлигидир.

Мен Муҳаммад Солиҳни аввало инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини, жамиятда адолатли муносабатларни ва маънавий қадриятларни ҳимоясини таъминлайдиган бир сиёсатчи, деб биламан. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг жамиятни ривожлантиришдаги дастури ҳам мана шундай олижаноб тушунчаларга асосланган.

Ўзбекистон аҳли учун ўзининг  янги президентини танлаш  вақти келмоқда. Президентни халқ танлайдими?  Ёки танланган шахс президент бўладими?  Бу миллатимиз учун долзарб ва ечилиши зарур бўлган  муаммодир.

Бу муаммони ечишда ҳуқуқ тартибот ташкилотларининг роли жуда каттадир. Агар улар халқ ҳимоясида туриб берсалар ҳеч ким танлов натижаларига  салбий таъсир кўрсата олмайди.  Халқ иштирокисиз танланган Президент эса тахтга ўтирмаслиги керак.

Агар ҳуқуқ тартибот  ташкилоти  ходимлари халқни  ҳимоя қиладиган бўлсалар, бу Ўзбек халқининг қадр қимматини улуғловчи, шавкатли  инсонларимизнинг борлигидан дарак берган бўларди. Биз ЭРК партияси ва ЎХҲ аъзолари ҳуқуқ тартибот ташкилотлари ходимлари ўзларининг халқ олдидаги бурчини тўғри тушунадилар, деб ўйлаймиз.

Аллоҳга беҳисоб  ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ кўргувчидир. Аллоҳ ҳаммамизни Ўз паноҳида асрасин. Аллоҳ билгувчидир. Аллоҳ  бўлажак сайловларда халқимизга адолатли раҳбарни  муяссар қилган бўлсин. Омин.

             Джуманиязов Нураддин, ЭРК партияси аъзоси.

22.05.13.

Тошкент

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Javlonbek ;

    Demokratik davlatlarda (polisiya) halkning osoyishtaligini kuriklaydi. Diktatura davlatida esa, fakat hukumatning tahtini kuriklaydi. Uzbekiston milisiyasi esa MXX ning (kugirchik) – ijrochi organi hisoblanadi. Ichki ishlar vazirligi halkga karshi buyrugni MXX dan oladi. Uzbekiston milisiyalari halkning kurkitish bilan ovora. Tirikchilik kilgan odamni kamasam deydi. Aksariyat milisiyalar girt savodsiz. Hamon milisiya tugrisida (konun) kabul kilingani yuk. Sung milisiya akademiyasini ham tuzish kerak. Milisiyani tarkibini 100 % isloh kilish kerak.

    25/05/2013 07:58
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар