Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўрта Осиёда янги “Катта ўйин”

Ўрта Осиёда янги “Катта ўйин”
30 Mayıs 2013 - 15:49 'да юкланди ва 2643 марта ўқилди.

(Туркияни минтақа сиёсатида аниқ бир тарафли бўлишга мажбур қилишаяпти)

19-асрнинг охирларида Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган  исм “Катта ўйин”, бугун АҚШ ва Россия, қисман Хитой ҳам қўшилиб ораларида давом этмоқда. Туркия, Ўрта Осиё сиёсатини ўз ичига олган “Катта ўйин”да ўрин олиш ва сўзи ўтадиган ўлка ҳолига келишни истаса, келажак (стратегик) мақсадлари ва вазифаларини мана шу вазиятга кўра белгилаши керак бўлади.

***

new_great_gameСтратегик Фикр (Тушунча) институти ва Қирғизистон-Туркия Манас университети тарафидан жорий йилнинг 24-25 май кунларида Бишкек шаҳрида ўтказилган йиғилишда Туркиянинг Қирғизистон ва Ўрта Осиё билан алоқалари масаласи ҳам кун тартибига келтирилди. Сиёсий алоқалардан тортиб, маданий ҳамкорликка қадар, тижорат кўламидан то геосиёсий мувазонатларга қадар масалаларни ўз ичига олган келишувларда ўзаро улушлар, Ўрта Осиё сиёсатида Россия, Хитой ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ҳам ҳисобга олинган вазиятда қараб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам бугун Ўрта Осиёда кечаётган жараёнларни (олиб борилаётган сиёсатни), 19-асрнинг охирларида бошланган Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган исм “Буюк ўйин”га ўхшатувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Буни агар “Катта ўйин” десак, бу янги “Катта Ўйин”да ўрин олаётганлар – минтақадаги асосий куч ҳисобланган Россия, ривожланиб келаётган Хитой ва ҳозирча ягона буюк куч (давлат) бўлиб қолаётган АҚШдир.

СССР тарқалиши оқибатида аҳолисининг бир қисмини йўқотган Россия, бу воқеалардан кейинги 10 йилга яқин бир муддат ичида АҚШ ва у билан бирга ҳаракатда бўлган Туркиянинг иқтисодий,  сиёсий майдонда илгари кетишига тўсиқ бўла олмаганди. Ундан ташқари 11 сентябр воқеалари оқибатида АҚШ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳарбий базалар қуриш воситасида минтақага ҳарбий куч ҳам жойлаштирган бўлди ва Ўрта Осиё Кичик Бушнинг Афғонистон (балки босқинчилик, гегемончилик – таржимон иловаси) сиёсатида суянч нуқталаридан бирига айлантирилган эди.

2002 йилнинг бошларидан Россия ва қайсидир даражада Хитой ҳам АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирини пасайтирувчи қадамлар ташлай бошладилар. 1996 йилда унча ҳам жиддий бўлмаган бир ташаббус билан бошланган Шанхай ҳамкорлиги 2001 йилда тартибли бир шакл олиб, бир мунча жиддий ташкилот ҳолига келиши АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирига қаршилик кўрсата оладиган аҳамиятли бир ҳаракат бўлди. 2002 йилнинг декабрида Қирғизистон билан шартнома тузган Россия Бишкекнинг шимолидаги Қант базасига 20 та ҳарбий учоқ ва 1000 аскар жойлаштирди. Ўзбекистон эса, 2005 йилда АҚШнинг мамлакатдаги базаларини ёпиб қўйди. Бу орада Владимир Путиннинг ғоясига асосланиб қурилган Коллектив Хавфсизлик Кенгаши кўп тарафли иттифоқ шаклида муҳим бир аҳамият касб этди. “Осиёнинг НАТО”сига ўхшатилган бу ташкилотнинг олтита аъзосидан учтаси Ўрта Осиё ўлкалари бўлиши эса, Россиянинг “яқин атрофдаги” нуфусининг бир кўрсаткичи эди. Масалан, АҚШ Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга йиллик 118 миллион долларлик ёрдам қилишда давом этаётган бўлса-да, бу минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини йўқотиш мумкин бўлмаётир. Россиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартнома Ташкилоти ҳисобидан Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар, Тожикистонга эса, 220 миллион доллар миқдорда қурол-аслаҳа ва бошқа ҳарбий заҳира қисмлар ажратилишининг олдида, АҚШдан 118 миллионлик ёрдам жуда камтарона садақа бўлиб қолаяпти. Бунинг устига Россия ва Хитой Ўрта Осиё режимларига ёрдам бераётганларида, уларнинг олдига демократия, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, эркин бозор системасини жорий этиш каби шартлар қўймайди.

АҚШ президенти Обаманинг ваъдасига кўра, 2014 йилнинг охиригача Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқариши муносабати билан Ўрта Осиё ўлкаларида баъзи радикал гуруҳлар жонланиш ва ёйилиш эҳтимоли АҚШни бир мунча ўйлантириб турибди. Бундан ташқари, айтганимиз радикал гуруҳларнинг мавжудлиги, минтақа режимларининг демократлашиш одимларининг боши берек кўчага кириб қолиши оқибатида мўъдатил мухолифатнинг ҳам радикаллашувига олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида эса, мавжуд режимларнинг Россия билан яна-да мустаҳкамроқ ҳамкорлик қилишларига йўл очиш эҳтимоли ҳам мавжуддир.

АҚШ, Россия ва Хитой орасида Ўрта Осиёда давом этаётган бу кураш, истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатига таъсир қилмай қолиши мумкин эмас. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Туркиянинг маслаҳатчи сифатида қатнашиш ваколати яна-да юқори даражага кўтарилиши, унинг НАТО аъзоси муддатча рўёбга чиқмайдигандек кўринади. Масала айнан шундай эканлигини Путин кабинети аъзолари сир тутмаяпти.

Қисқаси, Туркия, Ўрта Осиё сиёсатида ё АҚШ ёнида ёки Россия билан Хитой ёнида бўлишни танлашга мажбур қилинаяпти. Бошқа тарафдан эса, Туркия Ғарб билан алоқаларини таъминлайдиган энг кучли ва муҳим унсур НАТОдан чиқиш нияти йўқлиги сингари, Бош Вазир Эрдўғоннинг кейинги АҚШ зиёратида ҳам тез-тез тилга олинганидек, АҚШ Туркиянинг энг аҳамиятли иттифоқдошидир…

Ўрта Осиёда шаклланган янги “Катта Ўйин”да тарафдорлар бир-бирларига қарши майдон танлаш вазиятида эканликларини кўрсатаяптилар. Туркиянинг Москва ва Пекин ҳамда Вашингтонни қамраб олган бир вазиятда барчаси бирдай ишонадиган дўст бўлиб қолиши эса, кун сайин оғирлашиб бормоқда. Бу муносабат ва мувозанатларнинг сақланишини эътиборга олмасдан, уларни бир четга суриб, Анқарада ўз кўринишига эга бўлган “Туркия” номи билан Ўрта Осиё сиёсатини юрита олиши учун эса, Туркиянинг иқтисодий ва ҳарбий кучи кифоя қилолмай қолмоқда. Демак, Туркия, Ўрта Осиёда сўзи ўтадиган бир куч бўлишни истаётган бўлса, унинг бу янги “Катта Ўйин”ни яхши англаб етиши ва стратегик мақсадлари ва вазифаларини шунга кўра белгилаши керак бўлади …

Чағри Эрхон
Проф. др., Анқара университети ижтимоий фанлар факультетининг таълим ишлари аъзоси.
(Туркия газетаси, 28 май 2013, сешанба.)
Таржимон Алибой Йўляхши, 

29.05.2013, чоршанба

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube