Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Владимир Путин хотини билан ажрашди

Владимир Путин хотини билан ажрашди
07 Haziran 2013 - 5:29 'да юкланди ва 732 марта ўқилди.

Русия Президенти Путиннинг хотини Людмила Путина билан ўзаро муносабатларида муаммо борлигини анчадан бери турли миш -мишлар шаклида айтилиб келинганди. Кеча Москвада бир театрга бирга келган эр -хотин Путинлар ўзларининг ажралишга қарор беришганини айтишган. “Биз маданий шаклда ажрашишга қарор бердик”, деган Людмила Путина бу ҳақдаги саволга жавоб берар экан.587987

“Биз деярли кўришмаймиз. Ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор. Мен жамоатчилик кўз ўнгида бўлишни севмайман. Ўзимни кўз кўз қилишни истамайман. Болаларимизни жуда яхши кўрамиз. Улар билан тез тез учрашиб турамиз”, деган Владимир Путиннинг собиқ умр йўлдоши.

Русия ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Русия Президентининг машҳур гимнастикачи, ҳозирда Дума депутати Алина Кабаевага ошиқ эканлиги ҳам айтилади. Яқинда уларнинг туйлари бўлса, бунга ҳам ажабланмаслик керак…

ЎХҲ Ахборот Маркази

07.06.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар