Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳаракат саҳифасига келган мактубларга изоҳ

Ҳаракат саҳифасига келган мактубларга изоҳ
29 Haziran 2013 - 10:34 'да юкланди ва 1889 марта ўқилди.

Ҳаракатимизга хайрихоҳларнинг хатларини ўкиб чиқдим, таассуротим мусбат. Кувонадиган тарафи шуки, Ҳаракатга йуналтирилган танқид ва маслаҳатларнинг аксариятида самимият мавжуд. Ҳар бир муаллиф маърифий савиясига кўра фикр юритган, аммо уларни бирлаштирувчи хусус самимият экани кўриниб турибди.MS

Уларнинг баъзиларига жавоб беришни лозим кўрдим.

“Иймон муфассал” тахаллуси билан ёзаётган биродаримизнинг номаларини анчадан бери ўқиб бораман, бу киши конкрет таклифлар киритиш истеъдоди билан бошқалардан ажралиб туради.”Мухолифат ўзи нима киляпти” қабилидаги сийқаси чиқиб кетган дашномлардан узоқ, фитна ва ғийбатга асосланган “таҳлиллар”га  булғанмасдан, ўзининг Ҳаракат учун фойдаси тегиши мумкин бўлган маслаҳатларини тилга олади. Бу жиҳат постмодерн замонда, куфрбозлик, сўзпарастлик, хақорат эркинлиги авж олган  Демократик Жаҳолат даврида  инсонга бироз бўлса-да таскин беради.

Шунингдек, Илхом Мамедов номи билан сахифамизга ёзиб турадиган дўстимизнинг тушунчалари хам тақдирга шоёндир. Халқини ўйлайдиган, фидойи бир инсон экани  ёзганларидан кўриниб туради. “Халқ ҳаракати” дейилган бир ташкилот айнан халк тарафидан ҳаракатга келиши мумкинлигини идрок этган бир шахс.

Улар қўйган масалалар чиндан хам муноқаша ва таҳлил килиш учун муносиб масалалардир.

Харакат Форумида кўтарилган баъзи саволларга қиска бўлса хам жавоб беришим керак.

1. Ўзбекистон Халк Ҳаракати фаолиятини икки форматда олиб боряпти. Биринчиси хорижда, иккинчиси юрт ичкарисидаги фаолият.
Юрт ташкарисида олиб борилаётган фаолиятимиз очиқ ва шаффофдир, чунки биз ҳур давлатларда яшаймиз, бу давлатлар режимлари ҳам очиқ ва шаффофдир.
Ўзбекистондаги фаолятимиз очиқ ва шаффоф  эмас, чунки ўлкамизнинг режими ҳам ёпиқ ва қоронғудир. Биз Ўзбекистонда “нима” қилаётганимизни очиқ айтолмаймиз, чунки бу бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига таҳлика туғдиради. Мухолиф партияга аъзо бўлиш, мухолифат нашрларини ўкиш жиноят ҳисобланадиган бир ўлкада очиқ фаолият кўрсатишнинг имкони йук. Шу боис, биз у ерда нима қилаётганимизни тўлиқ айтишимиз мумкин эмас. Аммо бу бизнинг ҳеч нарса қилмаётганимизни ҳам билдирмайди. Ишларимиз илгарилаяпти Худога шукр, халқ ичида хам, ҳукумат доираларида хам хайрихоҳларимиз кунда-кунга ортаяпти.
2. Маблағимиз бор. Юрт ичида Ҳаракат учун КОНКРЕТ хизмат қилаётган фаолимиз – агар унинг бошка жойдан олаётган маоши бўлмаса – мутлако хизмат ҳаққини оляпти. Ва бу кишилар ташвиқот учун зарур асбоб-ускуна билан таъминлангандир. Аҳоли ичидаги ташвиқотимиз қийинчлик билан  бўлса ҳам давом этмоқда.
3. Катта  лойиҳаларимиз бор, буларга катта молиявий тамал (база) керак, бу ҳам вақти соати билан кўрилади, иншо Оллох.
4. Секин-аста қўшни давлатларнинг хайрихохлигига эришиб бормоқдамиз. Ўзбекистонда ўзгариш соати келганда, уларнинг дастаги биз учун бисёрдир.
5. Хориждаги Ўзбек ишчилари орасида мавжудиятмизни кўрсатишга баҳоли қудрат уриняпмиз.
6. Газеталаримиз “Эркин Юрт” ва рус тилидаги “Воля” ҳам халқ орасида танила бошлади десак муболоға булмайди.

Хуллас, хорижда таъсис этилиб, юрт ичкарисида  ўзини кўрсатишга интилаётган бир сиёсий ташкилотнинг бутун масъулияти ва кийинчликлари билан унинг самараси ва қувончини ҳам яшамокдамиз.

Истасангиз, бу қиска сўзни сиз ҳурматли хайрихоҳларимиз ҳузурида кичик ҳисобот ўлароқ кабул этинг.

Сўзимнинг охирида бир ўкувчимизнинг ” сизлар Каримовнинг ўлимини кутиб, Азимов билан келишяпсизлар” деган иддаосига шу жавобни бермокчийдим: Биз хеч кимнинг ўлимини кутаётганимиз йук,чунки Оллохга ишонган бандалармиз. Ўлим ҳам, хаёт ҳам Оллоҳнинг қўлида эканлигига иймон этгaн  кишлармиз. Биз Каримовнинг шахсига эмас, унинг шахси қурган ЗУЛМ САЛТАНАТИ га қарши курашиш учун мана 25 йилдир-ки майдондамиз. Биз бу салатанат йиқилгунча унга карши курашни давом эттиришга аҳд қилдик ва, иншоАллоҳ, ғалаба онлари яқиндир. Бу курашда сабр ва сабот тилайман ҳаммангизга.

Бизни ёлғиз қўймасдан, юрт масалаларини биз билан баҳам кўрганингиз учун ҳаммангизга ташаккур.

Мухаммад СОЛИҲ
ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Раиси
29.06.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 16 Yorum )

  • Комил ;

    Демократик жахолат деган иборани энди эшитишим. Исломий хурофот бор, динни уз манфаатидан келиб чикиб талкин килиш.

    02/07/2013 09:38
  • IYMON MUFASSAL ;

    Ассалому Алайкум Мухаммад Солих ака ва УХХ жамоси аъзолари! Биз хайрихохларни билдирган изохларимизни эътиборсиз колдирмадинглар ва биз керакли жавобни олдик. Бундай жавобни факат сиздан эмас балки бутун жамоангиздан олдик деб хисоблаймиз.

    Иктидоримиз ва илмимиз даражасида биз хам узига хос курашмокдамиз ва бу ишларда УХХ жамоати хамда унинг раисининг самимиятли фикриятлари учун ташаккур.

    29/06/2013 22:27
  • M.Solih ;

    Hurmatli İlhom Mamedov, mamlakat ichida bizga nisbatan zuhur etayotgan tavajjuh va usha aytayotganingiz “Klanlar”dan kelayotgan dastak(“krysha”) mavjudligini aytib,sizlarni quvontirishimiz mumkin, ammo bu bizning dastakchlarimizga katta zarar beriishini bilganimiz uchun bu hususda iloji boricjha gapirmaslikni tanladik.
    Umuman, kamina kam gapirib, kop ish qilish tarafdoriman. Qilinyotgan ishlarni sanash bir navi bu ishlarning ijrochilarini sanash degan gap, shu bois kamgaproq bolib turaylik-chi, Olloh buning mukofotini mutloqo berajakdir inshaOlloh

    29/06/2013 18:34
    • Илхом Мамедов ;

      Жавобингиз мазмунидан жуда хурсанд булдим, бошим осмонга етди деса хам булаверади! Бу эса Ватан ичидаги УХХчиларни янада кенгрок ишлашларига шароит деб тушунса булади, деган хулосага келдим. Рахмат!

      29/06/2013 19:13
  • Turob Mirzajonov ;

    UXHga hayrihoh bo’lishimiz bu xarakatning g’oyalari millatimizga mos, xalqchinligida va xarakatning raisi va safdoshlarini xalqni va voqelikni to’g’ri baholay oladigan iymonlik, hayolik, sabrlik va tajribalik ekanliklaridadur. Robbisidan qo’rqib xalq farovonligini yolvorib duo qiluvchi, Yaratgangagina bosh egib, zolimu fitnachilar oldida tik turuvchi davlat rahbarini bizni O’zbekistonga ham nasib qil.

    29/06/2013 17:47
  • Илхом Мамедов ;

    Хурматли Солих ака! Изохингизни укиб мана бу сузларингизга кузим тушди “Biz shu kunda ham bu klanlar bilan turli saviyalarda muloqotdamiz” Хуш, шу кланлар Ватандаги фаолларга, халкка УХХни танитишда, ИАК таъкибидан бошпана, русча таъбир билан айтганда “крыша” була олишмасмикин? Ёки бу гурухни бир-бирига танитиш хавфлими?

    29/06/2013 16:45
  • towkent ;

    nimaga xristianlarni chiqarish kerekan. bu fuqarolik urushiga, boshqa xristian davlatlarning O’zbekistonga intervensiyasiga bahona bo’lib xizmat qiladi. demokratik jamiyatda san musulmonsan, san xristiansan deb ajratib bo’lmaydi. diniy aperteidga yo’l qo’yish kerakmas

    29/06/2013 16:12
  • said ;

    Muhammad Solih aka biz siz bnmiz, javoblaringz uchun Olloh rozi bo’lsin sizlardan biz intizor bo’lib kutamiz sizdek yo’lboshchmizni minbarda turib nutq so’zlashizni oka birnarsani etibqoyi qamoqhonalardaham siztaraf dindorlarmiz kutishvotti.

    29/06/2013 14:23
  • Sultan. Sulayman ;

    Мен ишонч билан айтишим мумкинки хозиргача мухолифатнинг кураши умуман сезиларли холатда булмаган эди. Хозирга келиб эса айнан УХХтини билмайдиган шахслар эса умуман юртимизда колмагандек гуё. Менимча бизнинг синов муддатларимиз ортда колиб дунёкарашларимиз хам узгаряпди. Якин кунларда урта осиё диёрларида зулмга карши улкан инкилоблар булиб колса хеч ажабланмаган булардим. Хар бир ёмоликнинг охири бор. Араблар айтганидек” Бир Фираъвнга бир Мусо” .

    29/06/2013 14:12
  • жалол ;

    Аллох етказсин Туркистон озодлигина! амийн!

    29/06/2013 13:24
  • M.Solih ;

    Valaykum assalom, Toshkandiy

    ha, klanlar iqtidorga intilar ekan, ularning bir mashru zaminga(platformaga) tayanish ehtiyoji boladi. Aqlli klan siyosatda halq tarafidan u yoki bu shaklda tan olingan siyosiy Guruh bilan birgalikda harakat etish eng togri yol ekanini biladi. Biz shu kunda ham bu klanlar bilan turli saviyalarda muloqotdamiz. Oxir-oqibatda bu mifologik borliq – klan ham bizning vatandoshlarimizdan tashkil topgan bir manfaat guruhidir. Zulmga qarshi kuarshda ular bilan ishbirligi qilish gunoh bolmaydi deb oylaymiz.
    2. Ha, rahmatli Fuad Shokiriy birodarimizning olimi UXH ning Rossiyadagi faoliyatiga jiddiy zarba berdi, buni yashirishning keragi yoq. Ammo u erdagi harakatimizni jonlantirish uchun faoliyatimiz davom etmokda.
    3. Birlashish payti kelganiga ancha boldi, 1992 yildan beri birlshish uchun turli tashkiilotlar qurdik va bir manoda birlshdik ham. Faqat HAMMANİ birilshtirishning hech imkoni yoq, chunki bu mumkin bolmagan ish.Bundan hafa bolmaslik kerak. Qaerda bolmasin kim bilan bolmasin, shu zulmga qarshi uyushgan guruhlarni qollab quvvatlash lozim, koproq ularning kamchiliklarini emas, yutuqlarini korishga intilishimiz lozim.Albatta, tanqid ham qilish kerak, faqat bu ishga foydasi tegsa qilish lozim, birovni erga urish uchun emas.
    Olloh yardamchimiz bolsin

    29/06/2013 13:03
  • Илхом Мамедов ;

    Ассалому Алайкум Солих ака! “Бизни ёлғиз қўймасдан, юрт масалаларини биз билан баҳам кўрганингиз учун ҳаммангизга ташаккур”. дебсиз. Бу юрт хаммамизники, биз бу юртни эгаларимиз ва бу узимизни юртимизни уз хохишимизча куришимиз учун, мени фикримча миннатдорчилик керак эмас.
    Булаётган ишларни зикр этибсиз. Менимча бу ишлар, жиддий куч булишимиз учун етарли эмасдай куринади.
    УХХ хисобот хам бериб турсин, аъзолар олдига куйилган КОНКРЕТ бажарилиши мумкин булган вазифалари хам булсин. Аввал айтиб утганимдай ностандарт харакатлар хам булгани яхшимиди?

    29/06/2013 12:48
  • Шерзод ;

    М.Солихга омад тилаб Хоразмдан Шерзод!

    29/06/2013 12:37
  • Ahmad Toshkandiy ;

    Ассалом Алайкум Мухаммад Солих ака!
    Авваламбор сизга шарх ва ёзган нарсаларимизга жавоб ёзганингиз учун миннатдорчилик билдираман.
    Танкидга тугри бахо бериб тегишли хулосалар чикарасиз деган умиддаман, илло куриниб турибдики хаммамиз хам юрт такдирига бефарк эмасмиз.

    Мен Каримов улимидан сунг Азимов билан келишмокчимисиз деган саволимга Сизнинг Дождь телеканалига берган интервьюингиз ундади мени. Унда Кайси бир хокимиятга келмокчи булган клан биз билан келишига тугри келади деган эдингиз.

    Сизга 3 та киска савол билан мурожат килмокчиман.

    1. Ешлар (Хусусан юрт ташкарисида юрган креатив ёшларни) ва колган таркок мухолифатни бир фронтга бирлаштирса буладими?

    2. Россияда юрган Узбеклар Фуад Шокирийнинг улимидан кейин бирлаштириш харакати тухтадими, бугун уларни Президент очикдан-очик хакоратлаганидан сунг Москвадаги Узбекистон элчихонаси олдида катта сонлик митинг уйиштиришга-чи?

    3. Фурсат еттими???

    P.S. Илтимос Ха денг!

    29/06/2013 12:20
  • Sultan. Sulayman ;

    Ассаламу алайкум жаноб Муххаммад Солих. Ассаламу Алайкум Азиз Юртдош биродарлар. Купчилигимиз бугунги кунликда тугулиб усган она еримиздан узокмиз. Купчилигимизнинг жондан азиз биродарларимиз, тугушган ака укаларимиз золим зиндонида азоб чекмокда. Менинг хам жондан азиз жигарларим зиндонда. Онажоним ёлгиз узлари колдилар. Якиндагина зиндондаги жигаримдан хабар келди. У мени юртга кайтмаслигимни ва мени у ерда бериладиган озорларга дош бера олмаслигимни айтибди. Мен эса кечагина кулчаларидан етаклаб юрган, хали хаётни узи нима эканини тушуниб етмаган жигаримни хеч бир айбсиз 4-5 огир статиялар билан камокда ётганини хеч аклим англаб етмаяпди. Мени эса кундан кунга Узбек хукуматига нафратим чексиз ошиб бормокда. Бугунлик кунда хатто оналаримизнинг хам бошларидан номусларининг энг катта кисми булган румоллари зурлик билан ечиб олинмокда. Мен эса Узбекнинг тарихида содир булмаган бундай ходисаларни куриб факатгини лолу хайрон булиб колмокдаман. Хеч бир айбим булмасада факатгина Роббим Аллох деганим учун узга юртларда сарсон саргардонман. Мен хатто жаноб Мухаммад Солихнинг хаёт тарзларини, жондан азиз жигарларини хеч бир айбсиз огир камокхоналарда ётганини куриб узимга узим таскин бераман. Азиз биродарларим. Узбекнинг кайси томонидан келманг факатгина мудхишлик курасиз, факатгина унинг дарду аламини хис этасиз. Биз каерга караб кетаяпмиз узи? Кайси келажакдан умидвормиз узи? Эртага киёматда биз химоя эта олмаган милионлаб мазлум биродарларимиз ва мазлума опа сингилларимиз учун кандай килиб жавоб берамиз. Жаннатдан умидвор биродарим бугунги нохакликлар учун жон берадиган вакт келмадими. Мен кандай холатда булмасин золимларга карши курашаётган юртдошларимизни сайи харакатларига Буюк Роббимдан зафар сурайман. Золимларга эса Аллохнинг лаънати булсин.

    29/06/2013 12:11
  • Андижонлик ;

    Мухаммад Солих жанобларига. Кимлардир сизларни ишингизни мухокама килаётган экан, демак бу сизларга бефарк эмаслигидан. Мени фикримча харакат етакчилари, хафтада бир марта, эьтирозли,танкидий саволларга жавоб тарикасида хисобот макола эьлон килиб турса яхши булар эди. Масалан менда савол бор, нима учун Россияда фаолият олиб бормаяпсизлар(агар фаолият булса хам сезиларсиз)?

    29/06/2013 12:06
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар