Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Олмазор туман прокурори жиноятларни яширмоқда

Олмазор туман прокурори жиноятларни яширмоқда
01 Temmuz 2013 - 6:05 'да юкланди ва 1020 марта ўқилди.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар ўтказилаётган бир пайтда, минг афсуски одамлар орасида америкапарастлар каби мавжуд тизимга бошқача кўз билан қарайдиган россияпарастлар ҳам пайдо бўлган. Уларнинг асосий мақсади – Ўзбекистонни Россия таъсири остига тушириш орқали ўзларининг ёвуз ниятларини амалга оширишдир. Шундай ғояга мойил бўлган одамлар давлат органи мулозимлари орасида ҳам учрамоқда.

Шундайлардан бири Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори К.И.Таджиқулов ҳисобланади. Бу инсон ушбу лавозимга тайинлангандан буён туманда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик афсуски камайиш ўрнига уларнинг сони йилдан йилга ошиб борди, лекин тошкент ш ИИББсининг 102-милиция чақирув хизмати аксарият жиноятларни (К.И.Таджиқуловдан қўрқиб)  рўйхатга киритмай Президентдан яшириб келмоқда.

Олмазор тумани Тошкент шаҳридаги жиноятчилик энг кўп содир этиладиган туман ҳисобланиши кўпчиликка маълум. Ноқонуний яшовчи 200-250минга яқин вилоятлардан тирикчилик мақсадида (ўғрилик фохишалик тиланчилик қилиб бўлсада)пул учун келганларнинг таъсири бор. Туман прокурори К.И.Таджиқулов маълум бир ҳуқуқбузарликларга кўз юмиб, ҳатто айримларига шахсан ўзи ҳам хомийлик қилган. Масалан, 2006 йили одамлар орасида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 24-меҳрибонлик уйида болаларга  етарли озиқ-овқат берилмаётганлиги ҳақида гап тарқалган эди. Кунлардан бир кун Гулнора Каримова ушбу меҳрибонлик уйига тўсатдан ташриф буюради ва ушбу муассасадаги қатор камчилик ва хатоликларга дуч келажи. Лекин жиноий жавобгарликка тортилиши аниқ бўлган мудира Арофат опа жиннига чиқазилиб, руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди.  Унга бу ишда ”ёрдам қўлини чўзган” шахс, маккор Прокурор  К.И.Таджиқулов эди. Орадан 4 ой ўтгач, меҳрибонлик уйининг собиқ мудираси касалхонадан (жиннихонадан) чиқазилиб “қахрамонли”ги учун шахсий автомашина эгасига айланди.

Худди шунга ўхшаш одамларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини “ёпди-ёпди” қилишда туман прокурори ёрдам қўлини чўзган яна бир инсон Мухайё Саидовнадир. Бу инсон дастлаб ҳомийсининг кўмаги билан Олмазор туман Халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланишига муваффақ бўлди. Аммо бир қанча вақтдан сўнг айрим жиноий ҳатти-ҳаракатлари маълум бўлиб қолгач, ушбу лавозимдан  гўёки  четлатилган бўлиб, Сергели туман Халқ таълими мудири этиб тайинланди.Орадан йиллар ўтиб яна Олмазор тумани Халқ талими мудири 20013 мактаб директорлигига ўтказилди.

Айрим манбаларга кўра  Олмазор туман прокурори К.И.Таджиқулов Марат  Кабаев деган россияпараст шахс билан жуда яқин дўст экан. Бу шахснинг эса кимсан, Россия Президенти В.В. Путин билан яқинлиги борлигини кўпчилик гапиришади. Мана шу Марат исмли шахснинг қўллаб-қувватлаши эвазига Олмазор туман прокурори К.И.Таджиқуловни қанча камчилик ва хатоликларга йўл қўйишига қарамасдан лавозимидан четлатишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмаяпди.  Шер қариса чиябўрига куч киради деганларидек

Туман рахбарлари И А Каримовни менсимай хозирда Бош Вазирдан қўрқишади,чунки Бош Вазир ўзига ўхшаган росияпарастларнинг хомийси хамда, Президентликни манфур “дўстлари”орқали зўравонлик қилиб олиш имконияти тероризм, коррупция… ниқоби остида  рақибларининг тарафдорларини  йўқ қила олиш имкониятининг катталигидир. Энг қўрқинчлиси Ўзбекистон Россиянинг мустамлакасига ўтиб қолмастлиги учун бундай Россияпарастлардан худо ўзи сақласин !.

ИНСОННИ ЯХШИ-ЁМОНГА МЕХАНИК ТАРЗДА АЖРАТИБ БЎЛМАЙДИ. ИНСОН ИНСОННИ ЯХШИ КЎРМОҒИ, УНДАГИ ЁМОН ХИСЛАТЛАРДАН ФОРИХ  БЎЛИШДА ЁРДАМ БЕРМОҒИ КЕРАК.

Рахмат  Кучкаров
29.06.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Андижонлик ;

    Шунга ухшаган гийбатдан иборат маколаларни эълон килмасангизлар яхши буларди. Бунга ухшаган маколалар инсонларни асосий муаммолардан чалгитади.

    01/07/2013 13:08
  • towkent ;

    maqola,karimovvi oqlab yozilgan. lekin bu narsa uni oqlolmaydi. juda kop dalillar bor. avvalambor karimovni o’zi atrofiga shunaqa odamlani yig’gan, ikkinchidan karimov,shunaqa hech narsani bilmasakan nimaga,shuncha yildan beri noqonuniy prezident bob o’tiribdi? o’zini noqonuniy prezidentligini bilsa kerak?

    01/07/2013 12:26
  • Мақсуд Бекжон ;

    Бу маколани “каримовпараст” муаллифнинг “русияпараст” бош вазир ва унинг хамтовокларига карши чикиши, деб бахолаш мумкин, буни:”Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар ўтказилаётган бир пайтда”, деган жумладан хам куриш мумкин. Ёки муаллиф мамлакатда кланлар уруши бошланганиига мана шундай “нозик” шаклда сигнал бераяпти, деб хам тушуниш мумкин.

    01/07/2013 11:18
  • ТАИР ;

    Нима хам дердик, ушбу юкорида курсатилганлар ИАК нинг мехнаткаш фарзандлари, ИАК улар борлигидан фахрланади, чунки бундай ахмоклар ушбу ифлосликлари билан УЗБни булгашга ва коррупцияни ошишини ривожлантиришга катта хисса кушаяпки-ку…..
    Куплар бундай ноинсофликга караб Аллохдан уларга ланатлар сурашади, шуни билишмайдики Аллохдан сураш кераги йук, зеро Аллох сендан харакат, мендан барокат деган …. харакат килиш керак хамма бирлашиши керак ва бундай золимларга курсатиб куйиш лозим……
    (бу мени фикрим)

    01/07/2013 09:13
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар