Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Мисрдаги воқеаларга муносабати

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Мисрдаги воқеаларга муносабати
04 Temmuz 2013 - 8:40 'да юкланди ва 713 марта ўқилди.

Араб дунёсида, хусусан, унинг энг муҳим давлати бўлган Мисрдаги воқеаларни бутун мусулмон дунёси хавотир билан кузатмокда.

Бу вокеаларни ташкиллаштиришда кандай кучлар асосий ролни ўйнаётганини муҳокама килиш баробарида Миср халқининг бу кучларга кандай жавоб беражаги ҳам дунё жамоатчилигини қизиктираётгани шубҳасиздир.AP

Чунки Мисрнинг жорий президенти Муҳаммад Мурсий фақат Мисрда эмас, балки бутун Араб дунёсида илк даъфа халқ тарафида сайланган ягона раҳбар эди.

Демократик тамойилларга кўра иқтидорга сайлов билан келган раҳбар  сайлов билан кетиши лозим. Аммо кўчадаги Мурсий ҳокимиятига қарши оломонга ҳарбийларнинг ҳам қўшилиши яна эски замонларни эслата бошлади.

Қизиғи шундаки, кўпчилик демократик давлатлар бу машруъ ҳукуматга карши бош кўтарган харбийларнинг ҳаракатини ноқонуний кўрмаяпти, ҳар ҳолда,  ҳозирги кадар бирортасининг овози чиқмади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Мисрда юз берган сиёсий вазиятни халқ иродаси ўларок баҳолашдан узоқдир.

Биз Миср халқининг бу машаққатли синовдан шараф билан чиқишига ва энг тўгри йўлни танлашига ишонамиз.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси

04.07.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • said ;

    misr halqiga achinaman o’zimiznikgaham, hozirgi zamonda musulmonlarning dardi bir bo’libdida.

    04/07/2013 09:57
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар