Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зулмга хизматкор қонуният адолатдан енгилади

Зулмга хизматкор қонуният адолатдан енгилади
04 Temmuz 2013 - 12:14 'да юкланди ва 703 марта ўқилди.

doloy-300x153Озодлик ва эркинлик, тутқунлик ва зулм ўртасидаги адолат учун кураш доимо мавжуд бўлган. Озод бўлиш – ҳурлик бўлса, тутқун бўлиш – хорликдир.

Инсоният учун хар замонада тартиб ва қоидалар жорий этилган. Улар баъзан ўта бе-шафқат, баъзан адолатли бўлган. Биз учун қонунлар хамиша бор бўлган ва бу бизнинг хайвоният туркумидан мутлақ ажралиб туришимиз белгисидир.

Қонуният олдида хамманинг бир бўла олиши мутлақ мумкин эмас. Тартиб қоида жорий этган муаллиф учун бу қонуният худди бир асардир, унда у хохлаган қахрамонлар учун бу асар нажот бўлса, яна кимлар учундир азоб бўлади.

Фиръавн яратган қонуният асоси мутлақ зулм ва шахсга сиғинишдан иборат эди ёки Гитлер қонуниятининг юраги мутлақ итоат хамда ирқчилик эди. Аммо иккисида ҳам яккахокимлик инстинкти ўзак эди.

Дунёда одамлар онги ила жорий бўлажак хар бир қонуният манфаат учун хизмат этади, бу қонуният бошқа қонунларни инкор этиб қолмай унга қарши исён этади. Хар ким ўзи учун муносиб қонун қоида негизини жорий этишни истайди ва уни ислох этишни истайди.

Одамлар хамиша бир қонуниятга бир умир ташна ва мухтож бўлмайдилар. Жорий қонуният улар учун хамиша зулм ва адолатсизлик бўлиб қолса, энди улар адолатли бошқа қонуният учун ишонч ва умидларини қурбон қила бошлайдилар. Вақт – жанг майдонидир, унинг ўтиши билан қонунлар бир бирига ғалаба қозонаверади.

Қонуниятда зулм миқдори раҳм-шафқат миқдоридан ошса одамлар янги қонуният туғилишини истай бошлашади, доимий мажбурлаш эса одамларда адолатга эҳтиёж сездира бошлайди.

Инсон табиатида хамиша ҳурликка интилиш қобилияти мавжуд, бу хусусият ҳамиша инсонни курашга чорлаб туради. Бу хусусият хамиша қўрқув хиссиётидан устунликка эга бўлган, бугунги қўрқув ила бош эгаётган инсон барибир бир куни исённи ихтиёр этади бунга сабаб эса озодликка интилиш ҳисси бўлади.

Адолатсизлик ва зулм миқдори жамият бошида қонуниятни акс эттирар экан, унда хамиша мухолифат қонунлари уйғонаверади ва озодлик учун курашаверади. Инсонлар хамиша зулм қонун бўлган хар ўлкада хар замон исён қилганлар ва хамиша адолат қонунларини дунёга келтирганлар.

Қонуният, деганда фақат итоат тушунилмайди, бунда инсон озодликни ҳис этиши муҳим, адолатни ҳис этиши муҳим, амин яшашни ҳис этиши мухим, ҳурликни ҳис этиши муҳим. Инсонларни бундай ҳислардан йироқ қилган қонуниятлар зулм қонуниятларидир ва ҳалол оқибат бизнинг табиатимиз озодлик учун бизни курашга ва исёнга бошлаб чиқажак.

ИЙМОН МУФАССАЛ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • абдурахим ;

    Мисрда хукуматни Фирьонлар эмас будхона рохиблари бошкарган фирьон подишохлари бир куланка эди.Куланкани эгаси рохиблар булишган,рохиблар ярим иллох деб аталиб миср этикотида сузсиз итоат этиларди.Омон деб аталмиш буд РА худоси билан жанг килиб Омон ерга хукмрон булган деган назарияни буд параст кохинлар халкни онгига сингдиришган. Будхона рохиблари узинг манфатига мос келадигон конун койдалар жорий килишиб хукуматга босимлар утказишган. Кохинлар сехр жоду куллашиб халкни сехрлашар эди,халкга кохинлар турли солик туловлари жорий килиб будхонани бойитишар эди. Халк будхона кохинларига карам,ишчи кучи ва кул булишган.Будхона харбий аскарлари Фараьон харбий аскарлари билан баробар кучга эга иктисоди Фараьон иктисодидан кучли эди.
    Халк орасидан бирон бир одам будхонага карши чикса мудатсиз турмага ташларди ёки катл киларди. Мисрни ярим хосилдор ерлари кохинларга карарди ярими Фараьонга халкни кулида хеч нима йук эди.Миср конунчилиги давомлик халка кулдорлик босими билан зулм утказиб,халкни кийнаб марифатда булсин иктисодда булсин каттик тазиклар уткизилар эди. Хозирги даврда хам айнан шундай холат куринмас куч халкга хаф солаверади.

    05/07/2013 12:34
  • абдурахим ;

    Мисрда хукуматни Фирьонлар эмас будхона рохиблари бошкарган фирьон подишохлари бир куланка эди.Куланкани эгаси рохиблар булишган,рохиблар ярим иллох деб аталиб миср этикотида сузсиз итоат этиларди.Омон деб аталмиш буд РА худоси билан жанг килиб Омон ерга хукмрон булган деган назарияни буд параст кохинлар халкни онгига сингдиришган. Будхона рохиблари узинг манфатига мос келадигон конун койдалар жорий килишиб хукуматга босимлар утказишган. Кохинлар сехр жоду куллашиб халкни сехрлашар эди,халкга кохинлар турли солик туловлари жорий килиб будхонани бойитишар эди. Халк будхона кохинларига карам,ишчи кучи ва кул булишган.Будхона харбий аскарлари Фараьон харбий аскарлари билан баробар кучга эга иктисоди Фараьон иктисодидан кучли эди.
    Халк орасидан бирон бир одам будхонага карши чикса мудатсиз турмага ташларди ёки катл киларди. Мисрни ярим хосилдор ерлари кохинларга карарди ярими Фараьонга халкни кулида хеч нима йук эди.Миср конунчилиги давомлик халка кулдорлик босими билан зулм утказиб,халкни кийнаб марифатда булсин иктисодда булсин каттик тазиклар уткизилар эди.

    05/07/2013 12:27