Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қалб музлиги эрийдими? (5)

Қалб музлиги эрийдими? (5)
06 Temmuz 2013 - 16:52 'да юкланди ва 672 марта ўқилди.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 2013 йил 28 июнь санасида Ўзбекистон яқин тарихининг энг буюк воқеаси содир бўлди. Ушбу кун оддий фуқаро А.Содиқовнинг давлат ижроия бошқаруви тизими қуйи бўғинининг иш билан таъминлашга масъул ижрочиси М.У.Мухаммадалиев устидан берган даъво аризасини суд муҳокамасида кўриб чиқиш расман бошланди. Суд мажлисига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Д.Мавлянова раислик қилмоқда. Суд мажлисида Олмазор туман прокурорининг ёрдамчиси  Ў.Мирхолиқов иштирок этди. Суд муҳокамасида даъвогар томон сифатида А.Содиқов, жавобгар томон сифатида Т.У.Алимухамедова қатнашмоқда. Суд мажлисига оддий фуқаро ҳам киритилган.

Ижроия ҳокимияти – Президент ҳокимияти томонидан “босиб олинган” Ўзбекистон суд ҳокимияти тизимида ижроия ҳокимияти вакилларини суд муҳокамасида кўриш, дарҳақиқат тарихий воқеадир. Ўзбек давлатчилиги тарихида янги даврни жасорат ва матонат соҳиби, ҳуқуқ ҳимоячиси А.Содиқов очиб берди.

Суд ҳокимияти ва қонунчилик ҳокимиятини аста-секин “босиб олган” ижроия ҳокимияти – Президент ҳокимияти эндиликда Конституцияни забт этиш ниятида юрибди. Қонунчилик ҳокимиятининг икки палатаси – Қонунчилик палатаси ва Сенатни Президент Девонининг бир бўлимига айланиб қолганлигини бугун кенг Ўзбекистон жамоатчилиги жуда яхши билади.

Ислом Каримов ва унинг тарафдорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига қилинган тожовузи Ўзбекистон яқин тарихидаги энг қора ва энг жирканч воқеа бўлиб қолмоқда. Ислом Каримов ва унинг тарафдорларини Конституциянинг асосий моддасини оёқ ости қилишларининг сабаб ва оқибатларини ўрганиш ва хулоса қилиш Ўзбекистон жамоатчилигини диққат ва эътиборидан ҳозирча панада қолмоқда.

Президентни ўз халқидан унинг бир қисми бўлган 8 миллионли Меҳнат армиясидан узилиб қолишининг бош сабаби ҳам унинг Конституцияни тап тортмасдан бузгани ҳисобланади. Мен Қуролли кучларнинг Олий бош қўмондони эканман, менга ҳамма нарса мумкин деган ақида Президентнинг кўзини кўр қилиб қўймоқда.

Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддасини инкор этиш Ўзбек давлатчилигининг энг оғриқли нуқтаси бўлиб қолмоқда. Давлат бошқарувини тинч йўллар билан бир шахсдан иккинчи шахсга адолатли ўтишини таъминлашни истамаган Ислом Каримов жуда катта тарихий хатога йўл қўйди.

Аҳолисининг аксарият қисми мусулмонлар бўлган Ўзбекистон давлатида “шахсга сиғиниш”нинг вужудга келишига сабабчи бўлди. Бу ҳолат Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва давлат бошқарувининг асосий тизимларида улар билан аҳолининг муносабатларида жуда ёмон ҳолат ўрнатилишига сабабчи бўлди. Ижроия ҳокимияти – Президент томонидан адолатсиз бошқарилаётган Ўзбекистон иқтисодиётининг иқтисодий кераксиз аҳолиси ва одамларига айланиб қолган 8 миллионлик Меҳнат армияси масаласи, иш ҳақининг, айниқса, энг кам иш ҳақининг Ўзбекистонда ниҳоятда камлиги масаласи, Ўзбекистон иқтисодининг қони бўлмиш ўзбек сўмининг кескин қадрсизланиши масаласи ва бошқа масалаларни қонунчилик ҳокимиятида холис кўтарилмаслигининг асосий сабаби – юқорида таъкидлаганимиздек, қонунчилик ҳокимиятини Президент аппаратига айланиб қолганлигидир. Казо-казо депутатларнинг Президентни тўғри йўлга солишга журъатлари етмаётганлигини бутун Ўзбекистон жамоатчилиги кузатиб турибди.

Жаноб Президент, Сиз Москва кўчаларини супуриб юрган ўзбеклардан уялманг, жирканманг, аксинча қўл остингизда туриб фермерларни онасидан сўкиб, уларнинг онаси билан сўз зиносини қилган Вазирларингиз, ҳокимларингиздан уялинг ва жирканинг. Шунда ўзингиз учун яхши иш қилган бўласиз.

Бугун 8 миллионлик ўзбек Меҳнат армияси Ўзбекистондаги яқинларига 140-280 миллиард долларлик пул – инвестиция юбордилар. Ҳозир Ўзбекистонда ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотининг 35 фоизи улар юборётган пуллар ва бу пулларнинг бевосита ва билвосита иштироки билан яратилмоқда.

Дангаса деб Сизнинг вазирларингизни ва Сиз бошқараётган бутун командани айтса бўлади.

Азизлар! Сизларни яна бир бор замонамиз қаҳрамони А.Содиқовнинг 12 июлда давом этадиган суд мажлисини кузатишга чақираман.

Азамат  Худойқулов

04.07.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар