Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳар бир халқ рахбарига лойиқ бўлади

Ҳар бир халқ рахбарига лойиқ бўлади
08 Temmuz 2013 - 11:54 'да юкланди ва 1578 марта ўқилди.

Жамиятда инсонлар орасидаги ахлоқий ва маънавий нормаларнинг издан чиқиши ёки яхши йўлга тушиши кўп омилларга, шу жумладан ҳукумат ва унинг раҳбари танлаган бошқарув идеологиясига ҳам боғлиқдир. Бу маънода диктатура усули билан бошқариладиганган жамиятлар инқрозга юз тутаверадилар. Эркинлик ва Адолатпарварлик нормалари билан бошқарилган жамият эса маънавий ва иқтисодий ривожланаверади.gezi

Адолатли жамият аъзолари билан диктатура жамияти аъзоларининг фикирлашлари ҳар хилдир.

Диктатура жамиятидаги инсонларнинг ҳаётий ва ахлоқий нормалари диктаторнинг “тартибга солган”  кўргазмалари билан мувофиқлашади. Диктатор инсонлардаги маънавий хусусиятларни инобатга олмай жамиятни бошқаришга интилади. Ясама, қалбаки шиорларни жамиятга тақдим этади.  Натижада жамиятда ноҳақликлар ўртага чиқади ва унинг маънавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиши издан чиқади.

Адолатли жамиятда эса инсоний- маънавий хусусиятлар ўзаро  муносабатларга асос бўлади. Шунингдек, бундай жамиятда инсон эркинликлари ва ҳуқуқларига амал қилишга кенг йўл очилган бўлади.  Бундай шароитда жамият ҳар тамонлама ривожланаверади.

Инсонларнинг маънавий баркамоллигига ва жамиятнинг юксалишига эришишнинг асосий йўли эса ҳеч шубҳасиз маърифатдир.

Халқни бошқарадиганлар ҳокимият  тепасига келгач,  ўз ақли-фаросатлари ва иймону этиқодлари билан давлатни бошқаришга ҳаракат қиладилар. Халқ эса ўз бошқарувчиларидан сабоқ ва ўрнак олиб, уларга лойиқ бўлишга интилади.  Шунинг учун ҳам жамият тараққиётининг даражаси уни бошқарувчиларининг эътиқоди, илми ва маданиятининг маҳсулидир.

Дунё тарихида турли туман халқлар ҳар хил даврларда турли бошқарув шакллари ва ҳукуматларга эга бўлишган. Баъзан ҳукмдорлар диктаторлик  ёки  ўзгача  бошқарув шаклига эга бўлиб, миллат тарихида ўзларига хос из қолдирганлар. Улар орасидан миллатнинг тарихий йўналишига аниқлик киритиб, миллат обрўсини юқори кўтарганлари бўлган. Миллат узоқ йиллар давомида бундай ҳукмдорларни ўз ишларида ибрат билиб,  ҳатто уларни илоҳийлаштирганлар.

Бунга ёрқин бир мисол, бизнинг тарихимизга ҳам алоқаси  бўлган Буюк Искандар Зулқарнайн (Алексадр Македонский)дир.

Даврлар тақозаси билан ўзбек миллатининг тарихида ҳам, асрлар давомида  халқ назаридан тушмай келаётган шахслар ҳам оз эмас. Масалан:

Амир Темур. Ўзининг дунё тарихидаги ўрни билан, шиддатли ва моҳир қўмондонлик сифати билан, адолати ва аёвсизлиги билан бугунгча дунё халқлари назарида унутилмай келаяпти. У тарихда бир афсонага айланган.

Хоразмшоҳлар. 11-13-чи асрларда Марказий Осиёда ва дунёда энг қудратли бўлган Хоразм ипериясини тузушга муяссар бўлдилар. Улар ўзбек миллати тарихида энг намунали давлатчилик асосларини барпо қилган сулоладир. Миллатимиз бугун ҳам Хоразмшоҳларни  миллатимизга лойиқ  шахслар эканини унутмаганлар. Каримов режими эса тарихимизнинг бу саҳифасига, негадир  эътиборсиз қолаяпти.

Ватанимиз тарихидан келтирилган бу икки мисолда, халқимиз қандай  ҳукмдорларга лойиқ эканини ва кимлар халқимизни ўзига лойиқ, деб билганларини кўриб турибмиз.

Бугун миллатимиз хойнохой Каримов шахсига лойиқдир. Нега-ки, ўзига хос Каримов, миллатни ўзига мос қилди. Миллатимиз  танламаган раҳбарни, яъни  Каримовни  Москва ўз вақтида халқ елкасига  мингизиб қўйди. Натижада биз  дунёда энг қоррупциялашган миллатга айландик. Юртимизда, порахўрлик оммавий тус олган.  Бу кунлар ҳам  ўтиб кетар. Бугун Москванинг ўзи  ночор аҳволга тушиб қолган.

Вақт барибир ўз ишини қилаверади. Вазият Каримовнинг ўз режими билан давлат тепасидан кетишини тақоза қилаяпти. Миллатимизнинг катта бир қисми бунга бугуноқ ишонаяпти. Мен ишонаманки , давлат тепасига албатта бир мард инсон келади. Ва у ўз миллатига лойиқ бўлади. У миллатни ўзига лойиқ билиб, уни  буюк келажак сари етаклайди, инша Аллоҳ.

Бугун  Миср воқеалари барча инқилоб аҳлини огоҳликка чорлаяпти. Чунки инқлоб ғояларини ҳимоя қилишни ҳам  билиш керак экан.  Миср аҳлининг 80%  Муҳаммад Мурсийни қўллаб қувватласа, нима учун қолган 20% аҳолининг тарафдорлари ҳукумат тепасига ноқонуний йўл билан чиқиб олдилар?

Миср давлатчилиги қурраи заминимизда энг кўҳна, яъни  4,5 минг йиллик тарихга ва буюк давлатчилик тарихига эга бўлган мамлакатдир.  Бу  тарихни, бутун инсоният, болалигидан ўқиб ўрганишга одатланган. Мисрда не, не фиръавнлар ҳукумронлик қилмадилар. Хеопс ва Эҳнатон пирамидалари, инсоният қурулиш санъатининг энг қадимги намуналаридир.  Лекин, Мисрнинг кўҳна ва янги  тарихида  христиан диндаги фиръавн ҳали  тахтга ўтирмаган экан. Бу оддий факт сўнгги воқеаларнинг аксил инқлобий моҳиятда эканини кўрсатиб  турибди…

Ўзбекистондаги аҳволга қайтадиган бўлсак, ЎХҲ дастурига мувофиқ унинг бошқарув принциплари халқ эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳозирланган.  Бугунги кўп миллатли, кўп маданиятли мамлакатимизда  бойу-камбағал, олиму-жоҳил, ёшу-қари барчасини  ўзимизники деб ҳисолаймиз. Ҳеч бир инсон, Каримов замонида халққа зулм қилган истисно албатта, қилмишлари учун янги ҳукумат олдида жавоб бермайди. Чунки халқнинг катта қисми қилаётган ноқонуний  тирикчиликларида айбдор эмас.

ЎХҲ ҳокимият тепасига келса, қонун устуворлигини, адолатни ва фуқаролар эркинлигини таъминлашни биринчи вазифаси, деб билади. Қонун устуворлиги таъминланган мамлакатда, фуқароларга зулм қилиш ва инсонларни ноҳақлик билан  жазолаш амаллари бўлмайди.

Халқимизнинг маданияти  ва маънавий кучи унинг хар хил фавқулодда холатларга тушмаслигига кафил бўлади, деб ўйлайман. Яхшиси биргаликда фикрлайлик, биргаликда ишлайлик. Зеро, кучимизга куч қўшилсин. Ниятларимиз холис бўлсин. ЎХҲ га ва  Эрк партиямизга аъзо бўлинг, ҳайриҳоҳ бўлинг. Таклифлар, тақризлар ва аъзо булиш учун телефонлар

+99 890 927-14-05.  Тошкент.

+99 891 122-45-81.  Тошкент.

+99 890 270-28-10.  Самарқанд.

Орзу ниятларимизга Аллоҳнинг Ўзи етказсин. Мамлакатимиз обрўсини Яратганнинг Ўзи зиёда қилсин. Амин.

Жуманиёзов Нураддин              

Эрк партиясининг аъзоси.

Тошкент шаҳар. 06.07.13.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 24 Yorum )

  • Маъсумхон Хамзаев ;

    Миллий хавфсизлик рахбариятини ичида мардлари бор. Мен шуларга мурожаат кимокчиман

    Етар энди Каримов кизларига карши жинойи иш бошлаш фурсати йетиб пишилди.жиной иш очмасангизлар бутун дунёга кулгу буласизлар,сизларни ишни бошка мамлакатлари органлари килаётгани уятли хол.бугун иш очмасангизлар эртага булар чет элдан сиёсий бошпана олиб жуфтакни ростласа аламли ва аянчли булади.ва кулга ололмайсизлар худди Киргизлар Максим Бакиевни ушлолмагани сингари, Миллион миллион долларга хориждан вилла сотиб олаётгани хар кандай Узбекистонликларни нафсониятига тегиши аник

    11/07/2013 12:56
    • xalqchi ;

      Milliy xavfsizøik ichida mard bulsa, u erdan ketgan bular, butun iflosliklarga chidab utirmagan bulardi. U tashkilotda ishlash uchun eng avvalo nomard bulish kerak.

      11/07/2013 14:17
  • Маъсумхон Хамзаев ;

    Миллий хавфсизлик рахбариятини ичида мардлари бор. Мен шуларга мурожаат кимокчиман

    Етар энди Каримов кизларига карши жинойи иш бошлаш фурсати йетиб пишилди.жиной иш очмасангизлар бутун дунёга кулгу буласизлар,сизларни ишни бошка мамлакатлари органлари килаётгани уятли хол.бугун иш очмасангизлар эртага булар чет элдан сиёсий бошпана олиб жуфтакни ростласа аламли ва аянчли булади.ва кулга ололмайсизлар худди Киргизлар Максим Бакиевни ушлолмагани сингари, Миллион миллион долларга хориждан вилла сотиб олаётгани хар кандай Узбекистонликларни нафсониятига тегиши аник,

    11/07/2013 12:54
  • Ruzinazar ;

    KOMILaka siz 1991-yil 30-dekabrdada, Karimovga ovoz bergansiz, endi esa dod-voy kilayavsiz, siz orzu kilgan, dinsiz rahbarlar hokimiyatdaku ? siz kanday tuzumni hohlaysiz ?

    09/07/2013 22:41
  • халкчи ;

    Шунака тоифа одамлар бор-ки, узи на мухолифатга аъзо ва на диндорликка алокадор булмаса хам буларнинг икковига хам акл ургатишни уз бурчи деб билади ва уларга узи кандай жамият курилишини исташи хакида гап уктиради. Ижтимоий паразитизмнинг бир куриниши бу хам.

    09/07/2013 17:48
  • xalqchi ;

    Shunaqa odamlar borki, uzi na dindor va na muxolifat azosi bulmasa ham, dindorlarga ham, muxolifatchilarga ham aql urgatishni, uziga qanday jamiyat qurib berishlari kerakligini uqtirishni yaxshi kuradilar. ijtimoiy parazitlar.

    09/07/2013 16:21
  • Sultan. Sulayman ;

    Комил ака бир нарсани тушунинг. Кечиринг мен соддарок ёзаман. Мен оддий бир мусулмон сифатида хозир уз юртимга боришга куркаман. Сизни гапларингиз эса хозир диний эътикоди учун камокхоналада ётган ёки мажбурликдан дарбадар булиб юдган канча мусулмонларни калбини огритади. Биз хеч кимдан хали Исломий жамият талаб килганимиз йук. Биз уз диний эътикодларимизни эркин булишлигини истаймиз. Хозир эса бизнинг юртда хатто инсонларнинг киядиган кийимлари хам назоратга олинди. Сиз айтгандай сокол куйиш хам хижоб ураб юриш хам айни демократяга киради. Насронийлар юртида одамлар хохлагандай юришибди. Биз хозирча шуни хохлаймиз. Биз номоз укимаган, ёки насроний мажусий билан ишимиз йук. Бизни эшитсалар етказамиз, эшитмасалар уз йулимизда кетаверамиз. Бизни хозир юртимизда уша Контитутцяни тулик ишлаб турганида хам шукр килар эдик. Лекин бизда конунлар факат амалдорлар учун ишлайди. Биз эса хозирча айни бузилиб яксон булиб бораётган бир миллатмиз. На миллий кадриятимиз колди на диний.

    09/07/2013 12:25
    • Комил ;

      Султон Сулаймон, бугун юртда хакини талаб килган одам борки таъкибда. Сиз факат мусулмонлар деб хато уйлаябсиз. Хатто урислар хам кочябди бу тузум зулмидан. Энди шу тузумнинг илдизига назар солинг, Каримовга бу даражада куч берган омил биздаги лаганбардорлик десам адашмаган буламан. Куеш чикса хам Ислом Карим рахнамолигида чикди деявериб узимиз уни

      09/07/2013 14:16
      • Комил ;

        Уни талтайдирдик. Сизга илк президентлик сайловидаги бир хангомани айтиб бераман. Бир отахондан УзТВ мухбири микрофон тутиб суради, Сиз И. Каримовга овоз берасизми еки М. Солихгами ? Отахоннинг жавоби шундай булди. Биз хар бир сузимизда “е Ислом, е Карим” деймиз , шундан келиб чикиб мен Каримовга овоз бераман. (мантикни каранг) Мен халкнинг диний туйгусидан фойдаланувчилар деганда шунга ухшаш холатлар яна такрорланмасмикин деган хавотирдаман.

        09/07/2013 14:31
        • Ruzinazar ;

          Komilaka siz uzingiz 1991-yilda Karimovga ovoz berganligizni bir eslang ? sung uyingizda egani ovkat kolmay, ish topa olmay dod-voy kildingiz, Karimov yomon ekan deb. Agarda Karimov sizga yordam bersa, jon-jon deb olib, sung yana Karimovdi hammaga maktaysiz ? Komilaka ogmachi sohtakor bulmang.

          10/07/2013 08:24
  • Комил ;

    Максуд Бекжон, худо билан банда уртасидаги мулокот худди эр-хотин уртасидаги каби махфий ва бошкаларнинг аралашувисиз булгани маъкул эмасми? Одамга иймонини куз-куз килавериш канчалик тугри? Исломни сиесийлаштириш Узбекистондан бошка дин ва миллат вакилларининг хукуклари пасайишига олиб келмайдими? Мен сиздан киноясиз,жиддий жавоб олишга умид киламан

    09/07/2013 00:29
    • Максуд Бекжон ;

      Комил, аввало айтиш керак-ки, Аллох билан унинг махлуки уртасидаги мунсоабатни иккита махлукнинг бир-бири билан киладиган муносабатига ухшатишингиз уринсиздир, ишонинг-ки, бу иккаласи мутлако бошка-бошка савиядаги муносабатлардир. Бу ноуринлик эътикоднинг махфий булиши кераклиги хакидаги гапингизга хам тегишли. Албатта, уз инончини куз-куз килиш, мунофиклик белгисидир, аммо бундан уз инончини бекитиш керак, деган маъно келиб чикмайди. Айникса, динга, дин эркинлигига тахдид килинганида бу инонч узини курсатмай колмайди ва бу курсатиш узини куз-куз килиш истагидан эмас, балки, узлигини саклаш иродасидан келиб чикади. Бу ерда одамлар уз фикрини айтаяпти, сиз хам уз фикрингизни айтаяпсиз, сиз фикр айтганда, мамлакатда атеистик бир жамият курилиш тахликаси борлиги хакда хеч ким гапираётгани йук, худди шундай бошкалар фикр айтганда сиз хам бошкаларни фундаменталистик бир жамият куражаклари хакда безовталанмаслигингиз керак, деб хисоблайман. Бу демократик бир тамойилдир. Сиёсат – конъюнктура махсулидир, агар конъюнктура диннинг сиёсийлашишини такозо килса, дин сиёсийлашади. Бу ерда гап бирон бир ташкилотнинг корпоратив манфаатлари хакида эмас, балки, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий-маънавий эхтиёжлари хакида кетаяпти.

      09/07/2013 11:20
  • Sultan. Sulayman ;

    Комил ака Яна бир гап. Козикалон деб ёзибсиз. Сизга узи Суд, пракрор деган сузларни ким ургатди. Куп эмас озгина миллатнинг оркасига карасангиз Узбекнинг Козикалонларини кураверасиз. Балким узбек тилида гапиришдан хам ор киларсиз. Унда бемалол бошка тилда гапираверинг. Сиз калака килиб сузлаётган тил бизники. Биз уни эски ёки янги деб ажратмаймиз. Биз уни борича яхши курамиз ва шу тилда хохлаганимизча сузлаймиз.

    08/07/2013 23:40
  • Sultan. Sulayman ;

    Комил ака. Хаммаям курпасини узи тарафга тортаверади. Насроний мен хакман деса маъжусий мен хакман дейди. Лекин хаммаси купинча миллатнинг тарбияси кайси тарафда булишига келиб такалаверади. Сиз уйлайсизки бугунги мусулмонлар(зеро номоз укимаса хам) Россия миллатида хотиржам юришибди деб. У ерда демократя гуллаб яшнаяпди деб. Бир келиб куринг кизларининг канчалик номусли эканини. Ёки карияларини кексайганда кандай хор булаётганини. Балки сизга ёмон туйулмас лекин бизга ёмон туюлаяпди. Биз оналаримизни бундай хор булишини, сингилларимизни огзида сегаретни дутатиб юришини асло хохламаймиз. Чунки биз мусулмонмиз ва шундай тарбияга эгамиз. Бизни момоларимизни бошларидаги номус пардалари бугун узини мусулмонман деб атайдиган золимлар тарафидан юлиб олинмокда. Бизга эса Онангни ялонгоч холда курма деб тарбия беришган. Сиз булса кон конига Исломий кадриятлари сингиб кетган бутун бир миллат билан узингизни гояларингизни куйиб тортишманг. Узбек миллати мусулмон ва шундай булиб колади.

    08/07/2013 23:29
  • Sultan. Sulayman ;

    Комил ака билаяпманки сизни Ислом дини ва мусулмонлар каттик ташвишга соларкан. Уларнинг ибодатлари ва инсонийлик тамоиллари асосида бутун Оламни яратиб унда Одам фарзандларини халифа килган Аллохнинг шариаъти хам сизни куркитар экан. Сизга гапларингиздан келиб чикиб бир маслахат беришим мумкин. Сиз бирор бир насронийлар черковигами аъзо булиб олинг. Шунда сизни насронийчами, ёки буткул худосизлар сафида суд килишади. Мусулмонлар хам билишадики эрта оламдан утсангиз(барчамиз бир кун уламиз) сизга жаноза хам укиш керак эмас. Фарзандларингизни хам домлани оввора килмай никох укитмай уйлантираверсангиз булади. Жахлингиз чикмасин бу амаллар хам Ислом шариаътига киради. Энди буёгини узингиз яхшилаб бир уйлаб куринг.

    08/07/2013 23:03
    • Комил ;

      Султон Сулаймон, мен мусулмонларнинг узидан эмас, уларнинг жохиллигидан куркаман. Эртага хукумат тепасига бир жохилнинг миниб олишидан куркаман. Ким сизга айтди мени узбек тилидан жирканади деб? Энди сизга хам савол: Узбек деган миллат кайси касбни койил килиб куйибдики, бугун бутун бошли исломий-демократик деб аталмиш дурагай (гибрид) тузум “ихтиро” келса? Эътикодингиз узингизники ва унинг мукофотини хам узингиз оласиз, бундан шахсан менга на фойда на зиен йук. Лекин атрофга бир каранг исломий жамиятлар инкирозга юз тутаетганини нахотки куриб курмасликка оласиз? Йук, хаммасини куриб турибсиз лекин , мусулмонча “мен барибир хакман” деган кайсарлик сизнинг аклингизни ишлатишга,хатоларни тан олишга йул бермайди. Начора, донолар узгалар хатосидан сабок оларкан, нодонлар эса узи хато килиб пешонаси деворга так этиб текканда кейин акли кираркан. Бу ерда гап битта мен еки сиз хакингизда эмас,бутун бошли бир халкка йул курсатаетганингизни хисобга олсак хатонинг микеси жуда катта булиши мумкин. Кейин , насроний еки яхудий деб уларнинг факат емон томонларини курсатаверишингиз хам тугри эмас . Сиз одамларнинг инсоний хислатларини кадрламаябсиз, уларнинг динидан келиб чикиб хулоса килябсиз. Сиздаги баххсда асабийлашишингиз аклингизни тормозлайди, огиррок булинг. Сог булинг.

      09/07/2013 12:33
  • Андижонлик ;

    Барча юрдошларимизни муборак РАМАЗОН ойи билан табриклайман! Аллох бу ойни бизларга нусрат ойи килиб берсин ! Аллох насиб килса, бошимизни баланд кутариб ватанга кайтадиган кунлар якин !

    08/07/2013 20:01
    • халкчи ;

      Иншoоллох, айтганингиз келсин!

      08/07/2013 21:48
  • Комил ;

    Макола яна диний дунекараш колипида езилган. Ствол: мен намоз укимайман, УХХ мабодо хукумат тепасига келса ва мен такдир такозоси билан бир намозхон билан судлашсам, козикалон мен хак булганим холда уша намозхон фойдасига хал килмаслигига кандай кафолат бор?

    08/07/2013 17:31
    • Максуд Бекжон ;

      Сиз энди тарозининг нариги палласига шу сахифада чоп этилаётган, юкоридаги каби сиз норози булаётган йуналишдаги маколаларга том тескари булган ва сиз доим куллаб-кувватлайдиган Тулкин Кораевнинг маколаларини куйинг, балки, ана шунда саволингизга жавоб топсангиз, ажаб эмас. Мувозанатдаги тарози паллалари Адолатли Хакамлик тимсоли сифатида кабул килинган, шекилли?

      08/07/2013 19:35
      • Комил ;

        Жавоб учун рахмат. Шундай хулоса килдимки, янги тузум Каримов тузумидан факат сокол ва хижоб билан фарк килади холос. Янги сароб, ок йул.

        08/07/2013 23:51
      • Комил ;

        Мухолиф фикрдан нега асабийлашасиз? Мен факат узимни эмас, Узбекистонда яшовчи бошка миллатлар хукуки бунака “иймонли фаришталар”салтанатида кай ахволда буларкин деб уйлаб турибман. Бугунги хукуматда ишлаетган порахурлар эртага сокол куйиб “иймонли” булиб олишмасмикин? Хар калай бизнинг узбек мактовни кули, улар эса макташга уста?

        09/07/2013 00:03
    • Turob ;

      Tarihda, islomiy davlat bo’lgan vaqtda, Aliy (ra) halifa bo’lgan vaqtlari bir yahudiy bilan qoziga uchragan voqealarini eslang. Asli adolatlik sudni misolini ko’rasiz. Bu kabi adolatni islomdan o’zga xech bir jamiyatdan topa olmaysiz. Faqat siz ham adolat bilan kuzating tarihni.

      09/07/2013 09:38
      • Комил ;

        Туроб, Мухаммад алайхиссалом курган исломий жамиятни бугун бутун дуне тан олади, агар мен тан олмасам бу жохиллик булар эди. Лекин замон узгариб инсоният моддий манфаат деган нарсанинг кулига айланиб борар экан, бу ерда эътикод деган нарсани суиистемол килувчилар,одамларнинг диний хиссиетидан фойдаланиб хаетдан узларига мансаб, бойлик орттирувчи одамлар хам хар кандай конун ва такибларга мослашиб борадилар. Бугунги араб давлатидаги вокеалар худди шу моддий манфаатнинг хосиласи булади. Шундок экан жамиятнинг бир динга эмас оддий инсонийлик тамойилларига асосланиши макул эмасми деган фикрни айтмокчиман холос. Хар бир ишга хадис келтириш хам одамни зериктиради, бизга укитишганди

        09/07/2013 12:48