Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гап дўппидами ё саллада? (Audio)

Гап дўппидами ё саллада? (Audio)
15 Temmuz 2013 - 19:09 'да юкланди ва 2393 марта ўқилди.

[soundcloud id=’101271918′ color=’#B8240D’]

Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб – унинг диндорлиги, қабилидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бундай гаплар шундай қарорли равишда ва шу қадар кўп такорланаяптики, ўлкамиздаги аҳволдан хабари бўлмаган одам, “бу мамлакат роса сиёсатчиларга тўла экан-у, шу қолоқ диндорларгина кўпчиликдан ажралиб, худбинларча ўз икир-чикирлари билан овора бўлиб ётган экан”, деган фикрга келиши аниқ.

Масжидга бориш билан “сиёсийлашув”нинг бир-бирига тескари пропорцианал эканлиги ҳақда ўзбеклар ичида кенг тарқалган фикр – янглишдир. Ўз маишатидан, ҳузуридан бошка нарсани ўйламайдиган “секуляр”, “лойиқ”, “дунёвий” бир ароқхўрнинг ва ёки майиший бузуқ бир ижтимоий паразитнинг (улар жамият тараққиёти учун ҳеч нарса қилмайдилар) масжидга қатнайдиган бир одамдан кўра кўпроқ “сиёсийлашган” бўлиши ҳақидаги фараз ва тахминлар кулгулидир. “Халқ жомега қатнагани учун сиёсатдан узоқ” деган алмисоқдан қолган тушунча, “дин афюндир”, деган марксистик ақида хали-бери ўзбекларнинг миясидан чиқадиган кўринмаяпти.

Аполитизм факат диндорларга эмас (зотан, диндорлар аҳолининг жуда оз қисмини ташкил қилади) бутун жамиятимизга теккан хасталикдир. Ўзбекистонда биронта сиёсийлашган сиёсий арбобни, сиёсийлашган зиёлини, сиёсийлашган тадбиркорни ва ёки бошқа бир касб эгасини топиш мумкинми? Йўқ, албатта. Шундай экан, ҳатто “сиёсатчилар”нинг ўзи хам сиёсатдан ташқари бўлган бир жамиятда моҳиятан доим сиёсатдан бир оз узоқ бўлиши керак бўлган динни ва диндорларни айблайверишда бир мантиқ борми?

Албатта, диндорлар ўз сиёсий пассивлигини диний ақидалар билан оқлаши мумкин, аммо бу — динга, диндорликка қарши курашишга сабаб бўлолмайди. Агар бу нарса шунга сабаб бўлса, худди шундай шаклда «ўз бола-чақасининг тинчлигини ўйлаб”, сиёсатга аралашмаётган косибнинг, деҳқоннинг, зиёлининг, ишбилармоннинг ва ҳатто давлат мансабдорининг ва ёки бошқа касб эгаларининг ҳам сиёсий фаол бўлишига халал бераётган нарсага, яъний, уларнинг “бола-чақаси”га қарши ҳам тарғибот олиб боришга тўғри келади.

Умуман олганда эса, «сиёсатга аралашмай турган» диндорни худди шундай сиёсий пассив вазиятдаги косиб, деҳқон, зиёли ва ҳатто давлатнинг “йирик сиёсий арбоблари”дан кўра анча сиёсий фаолроқ дейиш мумкин. Юқорида зикр этилган касб эгаларидан фарқли ўлароқ, диндорнинг жамиятга нисбатан тутган «позицияси» ва дунёқараши бор ва уни жиддий олмаслик мумкин эмас. Хуллас, муаммолар хакида гапиришдан олдин ҳар ким аввало, ўз дўпписини хонтахтага қўйиб, муаммоларнинг илдизлари ҳақида бир оз мулоҳаза юритгани ва шундан кейингина уни бошқалар билан баҳам кўргани маъқул.

Мақсуд Бекжон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 8 Yorum )

  • odilboy ;

    Узбекистонда масжид ва мадрасаларга бориш жамоат жойларда купчилик булим намоз укишга булган одамларнинг интилишларини хукумат томонидан каттик назорат килинмокда. Ушбу холат ислом динига эътикод килишнинг фукаролар томонидан пассивлашгани эмас, аксинча кучайганида куриш мумкин. Лекин масаланинг бошка бир сабаби бор. Яъни хозирда ёшларнинг масжидларга бориб намоз укиши бироз тушунарсиз холатдир. Чунки аксарият ёшлар тушуниб тушунмай динга кучли берилиб натижада айрим галамиз кучларга улжа булмокда. Натижада дунё халкларини ташвишга солаётган диний экстремистик кучлар таъсирига тушиб колади. Шунинг учун биз катталар ёшларнинг тарбиясига алохида эътибор беришимиз керак аксинча кейин кеч булади.

    25/11/2013 17:09
  • Temuchin ;

    Men sizning maqolangizni mutlaqo tushunmadim.Maqolaning odatda boshi, kulminatsion nuqtasi keyin esa xulosasi bo’lishi lozim, menimcha. Shu imkon bo’lsa maqolangizni bir izohlab yuborsangiz. Yoki bu yangi uslubmi?

    Rahmatlar ila
    Temuchin

    17/07/2013 02:36
    • Maksud Bekjon ;

      Bu yangicha uslub, bu maqolalarni hamma ham tushunavermaydi, Andijonlik kabi birodarlar bundan mustasno.

      17/07/2013 12:28
      • Temuchin ;

        OK, unda shu uslubni o’rganishga harakat qilamiz.

        17/07/2013 13:28
  • Erkin ;

    Bimadimu, menimcha bizning xalq faqat bola-chaqasini kelajagini o’ylab ham siyosat bilan shug’ullanmaydi, yoki shuni bahona qiladi (keyingisi haqiqatga yaqinroq). Aslida dinimnizni qanchalar holis bilganimizdfa edi anch siyosiylashgan bo’lar edik. Chunki sdiyosat degani – bu hayot ishlarimizni boshqarish degani aslida. Musulmon u yoki bu shaklda siyosat bilan shug’ullanadi. Aslida shunday bo’lishi kerak, biroq qo’rquv (bu ham hammaga hos narsa) tufayli o’zbek musulmonlar har xil baxonalar bilan o’zlarini ovutib yuradilar. Mana. iftorlikka borishni taqiqlanganmish, bu huddi islomga qarshi kurashdek qabul qilinayapti, aslida esa undasy emas. Musulmonlarni yana ham noto’g’ri fikrlarga burib yuborish uchungina qilinayapti. Agar ro’za tutishlik taqiqlanganda edi, bu boshqa gap. Xullas, gap kallada shekilli.!!!!!!

    15/07/2013 23:04
  • Илхом Мамедов ;

    Маколага тулдирув.
    Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб (ягона сабаб йук, сабаблар мажмуаси (комплекси)бор)-диндорларни онгини устирмаслик учун масжидларда ёлгон гапиришлигида, диндорлар уз навбатида масжидлардаги гапларга ишонкирамай, айни пайтда дунёда нима булаётганини хам билмай, дунё ишларига кизикмай, тирикчилк гамидан ортмаётганида. Дунёвий арокхур хам масжиддаги билан бир хил, хеч нарсага кизикмайди, уй-жой, тирикчилик ташвишидан ортмайди. Бу хаммаси учун сиёсат деган нарсалар чет элларда булади, бизда эса бу нарса йук. Улар назарида, сиёсат билан шугулланувчи кишилар хукуматда булади, халкни ичида сиёсат билан шугулланганлар, аралашганлар но одатий, очигини айтганда овсаррок одам саналади, чунки уша одам сиёсатга аралашгани билан хеч нарса узгартира олмаслигини эл жуда яхши билади. Шунинг учун бундай сиёсатчи одамларни кишиларимиз узидан узоклаштиришга, уларни фикрларини мазах килишга мойиллрокдирлар. Мазах килиш баробарида, узлари ёктирмаётган жорий сиёсатни тугрилигини хам таъкидлаб куядилар, бу сиёсатнинг шиорий сузларини уз карашларига илова киладилар, яъни, тинчлик хакида, огохлик хакида, келажагимизни буюклиги, обод турмуш, хакида гапириб куймасалар хеч булмайди. Мунофиклик хам аъло даражаларга кутарилган замонларда яшаяпмиз. Масжидлардаги маърузалардаги ёлгонларни, асти куяверасиз. Эмишки, хижрат йук нарса, хамма кетганлар ватангадолар, хозир яхши замонларда яшаяпмиз, ривожланиб кетиб, спортчиларимиз хам катта-катта ютукларга эришишмокда, пайгамбаримиз (САВ) хам спорт билан шугулланишга даъват килган эмишлар, яъни сувда сузиш, камон отиш, югуриш. Хадиси шарифларда бу нарсалар бор эмиш. Хайрон коласин киши.

    15/07/2013 21:54
  • Андижонлик ;

    Кунгилдагидек макола булибди, лунда ва аник.Узи табиатан камгап одамлардан (маколаларингизни узундан-узок эмаслигидан келиб чикиб)яхши фикр чикади.

    15/07/2013 19:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort