Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг БАЁНОТИ

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг БАЁНОТИ
19 Temmuz 2013 - 9:27 'да юкланди ва 713 марта ўқилди.

Ўрта Осиё давлатлари орасида сиёсий вазиятнинг таранглашувига йўл қўйиб бўлмайди 

Кейинги вақтларда асосан  Ўзбекистондаги диктатура режими ва унинг махфий хизматлари нашри ҳисобланадиган оммавий ахборот воситаларида тарихий, миллий ва маданий жиҳатдан Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар билан ҳудудий низоларга олиб келувчи мақолалар ва уларга жавоб сифатида қўшни давлатлардан ҳам айни моҳиятдаги мақолалар нашр қилинмоқда.

Бундай масъулиятсиз чиқишлар нафақат ҳудудий жиҳатдан қўшни, балки тарихий, маънавий ва маданий жиҳатдан ўзаро биродар бўлган халқларимиз  ва давлатларимиз орасига раҳна солишга уриниш ўрнида кўрилиши керак.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Ўрта Осиёдаги беш мустақил давлатларнинг тенг ҳуқуқлигини ҳурмат қиладиган, улар орасида ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликни ва ҳурматни, халқларимизнинг азалий қардошлигини ва дўстлигини мустаҳкамлайдиган сиёсий ва маданий қадамлар отилиши тарафдоридир.

Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий режим минтақада ўз нуфузини сақлаш учун
юкорида эътироф этилган провокация ва шантажни дастур қилганлиги халқимизга ва халқаро жамоатчиликка яхши маълумдир. Бу услуб ўзбек халки ва унинг манфаатларининг ҳимоячиси бўлмиш ватанпарвар кучлар, жумладан ўзбек мухолифати тарафидан қораланиб келмокда.

Биз минтақадаги қўшни давлатлар зиёлиларини ва тараққийпарвар кучларини ўзбек режимининг бундай провокацияларига учиб, халқларимизнинг қардошлигига зарар бермасликка чақирмиз.

 ЎХҲ Муассислар Мажлиси

19.07.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар