Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислом Каримовнинг жоҳиллиги, золимлиги ва қотиллигининг далиллари

Ислом Каримовнинг жоҳиллиги, золимлиги ва қотиллигининг далиллари
30 Temmuz 2013 - 15:03 'да юкланди ва 1522 марта ўқилди.

Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов унинг шахсига сиғинадиган давлат оммавий ахборот воситалари тарафидан мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, “Юртбоши”, дунёнинг энг машҳур сиёсий раҳбари ва ҳатто Ўзбекситон подишоҳи, дея мақталмоқда. Аслида эса Ислом Каримов шахс ва сиёсатчи сифатида жоҳил ва золим бир инсон, худди Ливия собиқ диктатори Муаммар Қаддафий, Миср собиқ диктатори Ҳусни Муборак ёки Сурия дикатори Башшар Асад каби ўз халқини қатағон қилаётган, мамлакатни бутун соҳаларда бўҳронга дучор қилган калтафаҳм бир раҳбардир.971467_142509172613349_1352773176_n

Ушбу иддоанинг далиллари қуйидагилардир:

Ислом Каримовнинг жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:

Cиёсат соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:

– Ўзбекистонда янги давлатчилик мафкураси ишлаб чиқилмади. Бунинг ўрнига қуруқ сўздан иборат бўлган“Ўзбекистон келажаги буюк давлат” шиори ўртага ташланди. Аммо Каримов раҳбар бўлган деярли 25 йиллик даврда Ўзбекистон диктатура ҳукмрон бўлган, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликлар йўқ қилинган давлатга айлантирилди.

Бу соҳада ЎХҲ таклифлари халққа инсоний ҳуқуқлар ва сиёсий эркинликлар бериш, Ўзбекистон халқининг миллий, эътоқодий қадриятлари асосида инсон ҳуқуқларига амал қиладиган фуқаровий жамият тузишдан иборатдир.

Иқтисод соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:

-Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт модели ишлаб чиқилмади. Бунинг ўрнига совет давридаги маъмурий буйруқбозлик тизими сақланиб қолди.  Натижада Ўзбекистон бугун киши бошига ЯИМ(Ялпи Ички Маҳсулот)  да 1700 доллар кўрсаткич билан иқтисодий тараққиёт бўйича дунёнинг энг қолоқ давлатлари ичида134- ўринни эгалламоқда.

-Мамлакат порахўрлар ва ўғрилар ҳукмрон бўлган майдонга айлантирилди. Каримовнинг ўзи бир самолет олтинни хорижга жўнатаётганда Москада қўлга тушди. Унинг қизлари Гулнора ва Лола ўзбекларнинг миллиардларча доллар пулларини ўғирлаб, Швецария ва бошқа давлатлар банкларида жойлаштирганлар.

Бу соҳада ЎХҲнинг таклифи аҳолига иқтисодий эркинликлар бериш, кичик ва ўрта корхонларни хусусийлаштириш, тижорат, тадбиркорлик ва саёҳат эркинлиги таъминлашдан, порахўрликка қарши қатъий тарзда курашишдан иборатдир.

Ҳуқуқ соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:

-Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қўпол паймол қилинаётгани бутун дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф қилинган ҳақиқатдир. Инсонларнинг сўз ва фикр эркинлиги, сиёсий ва эътиқодий эркинликлари, матбуот эркинлиги, сиёсий ва жамоат ташкилотлари тузиш, сайлаш ва сайланиш эркинлиги, тинч намойишлар ўтказиш эркинликлари йўқ қилинган.

ЎХҲ нинг бу соҳадаги таклифи халқимизни  инсон ҳуқуқлари ва бу эркинликлар билан таъминлашдан иборатдир.

Маданий – маърифий соҳада Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари: 

-Ўзбекистонда таълим ислоҳоти амалга оширилмади, аксинча мактаблар таълим ва тарбия масканлари эмас, тарбиясизлик масканларига, ўрта ва олий мактаблар эса порахўрлик ва жоҳиллик марказларига айлатрилди.

ЎХҲ бу соҳадаги таклифи ҳақиқий мактаб ислоҳотини амалга ошириш, мактабларда дунёвий ва маънавий илмларни биргаликда ўқитишдан иборатдир.

Маданият ва маънавият соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари: 

-Ижод, санъат ва адабиётда қаттиқ цензура ўрнатилгани учун бу соҳа аҳилларининг истеъдодлари ва қобилиятлари йўққа чиқарилди. Шунинг учун ҳам мустақилликдан кейин Ўзбекистонда адабиёт, санъат ва маданият соҳаларида кўзга кўринарли бирор асар яратилмади. Ижод аҳли камситилди, хўрланди ва мамлакат ҳаётидан четга улоқтирилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур “санъатчиси, қўшиқчиси ва шоираси” (Викеликс ҳужжатларига кўра аслида бутун Ўзбекстон халқи ундан нафрат қилади)  Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовадир.

ЎХҲнинг бу соҳадаги таклифлари адабиёт ва санъат аҳлига эркинликлар бериш ва уларни халқимиз маънавиятига ярашадиган асарлар ижод қилиши учун рағбатлантиришдан иборатдир.

Ислом Каримовнинг золимлиги ва қотиллигининг далиллари:

-2005 йилда Андижонда тинч намойишга чиққан уч мингга яқин киши қатл қилинди.

-1999 йилда Тошкентда ҳукумат назоратида уюштирилган портлашларда ўнларча киши ўлдирилди ва юзларча киши жароҳатланди.

– 2007 йилда ўзбек мухолифати билан ҳамкорлик қилган Ошлик йигит Алишер Соипов отиб ўлдирлди.

-2011 йилда ЎХҲ нинг Русиядаги вакили Фуад Шокирий отиб ўлдирилди

-2012 йилда Швецияда машҳур ўзбек имоми Обидхон қори Назаров отиб кетилди ва ҳозир комада ётибди.

-Мустақилликнинг илк йилларида таниқли уламолар Абдулла Ўтаев ва Абдували қорилар ўғирлаб кетилди ва уларнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

-Ўзбекистон мустақиллик бўлгандан кейинги 22 йил давомида юз мингларча киши сиёсий ва диний қарашлари учун қамоққа ташланди, вахшийларча қийноққа солинди, ўлдирилди. Уларнинг аниқ сони ва рўйхати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Расмий манбаларда Ўзбекистонда 18000 сиёсий маҳбус борлиги айтилади.

-Сиёсий ва диний маҳбуслар учун алоҳида “Жаслик” концлагери қурилган ва у ерда маҳбуслар ваҳшийларча қийноққа солиниши ҳужжатлар билан исботланган.

ЎХҲ жамият ва давлат ҳаётида қонунлар ва ҳуқуқнинг устунлиги тарафдоридир. Қонунларни бузганлар адолатли маҳкамаларда суд қилинади ва қилган жиноятларига кўра жазолантирилади. Инсонлар фикрлари, сиёсий қарашлари ва эътиқодлари учун таъқиб қилинмайдилар.

Ушбу далиллар диктатор Ислом Каримов ва оиласининг Ўзбекистон халқининг душмани эканлигини очиқ –ойдин кўрсатмоқдадир. Ушбу жиноятларни амалга оширишда Ислом Каримовга Ўзбекистон Олий Мажлиси (Сенат раиси Илгизар Собиров, Қонунчилик палатаси Спикери Тошмуҳамедова Дилором), Бош Вазир Шавкат Мирзиёев,  Бош вазир ўринбосари Рустам Аъзимов, МХХ Раиси Рустам Иноятов, Ички Ишлар Вазири Баҳодир Матлюбов, Руспублика Бош Прокурори Рошид Қодиров, Олий Суд Раиси Бўритош Мустафоев, вилоят ҳокимлари, вилоятлардаги МХХ, Ички ишлар бўлимлари ва Прокуратура ходимлари ёрдам бермоқдалар.

Биз бутун аъзоларимизни ва тарафдорларимизни ушбу ҳақиқатларни бевосита ҳамда интернет тармоқлари орқали халқимизга етказишга даъват қиламиз. Бу билан сиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Эркинлик, Адолат ва Тараққиёт йўлидаги курашига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

ЎХҲ Тарғибот Бўлими

30.07.2013

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 10 Yorum )

  • Шараф. ;

    Одамларга хос булмаган нафс, ва очкузлик билан борар ерлари аник.Аммо бу сафарда уз халкини мазлум этиш жиноят.
    Жиноятчининг миллати булмас!

    08/09/2013 22:08
  • Шараф. ;

    Шараф чакирур Шонни.
    Кани энди булса эди
    Гурур!
    Курол буларни кутуртирмокда.
    Куролли одам олдида,куролсиз одам-хеч-ким.

    08/09/2013 21:06
  • Jahongir ;

    Bank orqali rossiyadan uzbga yuborilayotgan shaxsiy pullar i.karimovga fouda keltiradimi?

    16/08/2013 18:50
  • Firdavs ;

    Qushilaman. Buni har bir uzbek bilishi kerak.Halqni ongini oygotish lozim.

    16/08/2013 16:22
  • said ;

    ahmad toshkandiy 8yil yokiy undan ko’pmi esimda yoq baljim esingzdadur bozorlarga 10 kishi 15kishlashb diktator rejimiga qarshi davatqib odamlarni toplamoqchi bo’lishgan 3 ta yokiy 5ta odam qo’shlganekan barini mxx bosgan. 300 fuqaroni yeg’sh uchun boshqacharoq yolini topish kerak.

    02/08/2013 07:04
  • че геваребой ;

    Cанаб oтилганларнинг номлари орасида Каримовнинг кўзга кўринмас кора кардиналлари: Зелимхон Хайдаров’ Яна бир рус фамилияли президентнинг кабинетига кимни киритиш реки киритмасликни хал киладиган Крайнов ва бошкаларнинг фамилияси куйилмабди. манимча,уларниям секин-секин чуктирвориш фурсати етди,

    31/07/2013 20:22
  • umid ;

    Hurmatli Ahmad Toshkandiyga! Ramazon oyi qutlug’ bo’lsin! Avvalo qonun ijodkorligini ta’minlash zarur. Siz aytgan formalilar qonunlar va kodekslarga tupurib qo’yibdi. Shuning uchun har oyda ma’lum hudud (viloyat, tuman, shahar, tumanga bo’ysunuvchi shahar, va shaharga bo’ysunuvchi tuman) da faoliyat yurituvchi davlat apparati hodimlarining faoliyati bo’yicha ‘fikr-mulohazalar’ reyting kitobchalarini tuzish kerak. Bunda shu hudud fuqarolari ma’sul shaxslar, amaldorlar, organ vakillarini faoliyati, ish yuritish uslub va metodlari bo’yicha o’zlarini fikr, tashakkurnoma, tanqid, e’tiroz va shikoyatlarini erkin tarzda bayon qilishi zarur. Bularning barchasi oliy vakillik organlarida (Oliy Majlis, Oliy Sud, Prokuratura va h.k) betaraflik, shaffoflik va xalqaro huquq normalari asosida ko’rib chiqilishi va tegishli choralar yoki rag’batlar amalga oshirilishi kerak. Bunda qonun chiqaruvchilar ham, uni nazorat va himoyachilar ham, ijro etuvchilar ham bir zanjirga bog’lanib, adolatli qonun ijodkorligi ta’minlanadi. Bu esa barcha islohot va taraqqiyotning bosh mezonidir. Hammasi o’zimizga bog’liq. Yo hammasi, yo hech narsa!

    31/07/2013 13:12
  • Ahmad Toshkandiy ;

    Бу хаммамизга аллақочондан бери бўлган мълум фактлар.

    Энди гапнинг индоласи: Масаланинг мохияти нима қилиш кераклигидадир. Вазият аниқ, ахвол жуда ёмон. Нима қилиш керак??? Масала шунда.

    1. Режим (Тузим) ўзини-ўзи ислох қилиш истамаётир. Уни ағдаришдан бошқа чора йўқ! Ағдариш учун ресурслар керак: хам инсоний хам молиявий.

    2. “Эркинлик-Эркинлик” дейишни ўзи етарли эмас! Мутахассислар керак. Кадрлар сиёсатининг таназулга учраши юрт тақдири салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Охирги 10-15 йил ичида Ўзбекистонни ўз касбларининг энг йетук вакиллари тарк этканлар. Уларнинг хаммасини қайтаришнинг имкония йўқ аммо қайтишга таёрлар хам мавжуд. Улар ва юртда қолган оз сони мутахассислар билан “Иқтсодий-қутқариш” стратегияси ва келажак 5-йилга ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш зарур!

    3. Сиёсий ўзгаришлар керак. Хақиқий партиялар. Хукумат бўлимларинигг бир биридан мўстақиллиги таъминлани лозим. Авторитаризм ва Диктатурага га қарши қонун қабул қилиш даркор.

    4. Ватанни бугунги кунда формалилар бошқаряпти (Прокурор МХХ Милиция ва Харбий) Сон жихатдан Ўзбекистонда хар бир 300 та фуқарога 1 та формалик тўғри келар экан. Улар Давлат бюджетини кемириб ўтиришибти. Бюджетга катта юк бўлиб ўтирибти. Етмаганидай коррупция илати хам айнан шу жабхада гуллаган. Бун эса тижорат ва бизнесга тўғридан тўғри таъсир этади! Сохани ислох қилиш энг долзарб мавзудир.

    5. Чет эл инвесторлани Ўзбекистонга жалб қилиш. Халқаро Молия институтларига (Жахон банки, Осиё Тараққиёт банки, Европа Қайта Қурилиш ва Ривожланиш банки, Халқаро Молия Корпарасияси, Ислом Тараффиёт банки, ислом Хусусий секторини ривожлантириш Корпорацияси ) зудлик билан бизларга кириб келишларига имкон яратиб ьериш керак. Бунинг учун инвестицион (сармоя кириш учун) мухитимиз яхши бўлиши даркор. Даркорлик эса юқоридагилар келтирилган танклиф амалга ошгандан сўнг таъминланади.

    6. Қўшниларимиз хусусан Қозоғистон билан тижорат алоқаларимиз яхшилаш даркор. Савдо-сотиққа кенг имкон яратиб бериш мухим. Эркин иқдсодий зоналар ташкил қилиш мантиққа муофиқ бўлар эди.

    Менимча харакат қиладиган фурсат етти. Дават қилиш фурсати ўтти. Сўқирдан кўз ёш кутиб бўлмаганидай бу тузумни ўзгаришини кутиш нодонликдир.

    Қолиб кеткан масалалар юзасидан Хурматли Ўқувчилардан шарх билан бу ерни тўлдириб ташлашга дават қиламан. Илло бу бир кишининг иши эмас омманинг иши бўлиши керакдир.

    Хурмат ила Аҳмад Тошкандий!

    31/07/2013 10:56
  • Madyor ;

    KARIMOV Respublikani boshkarmaydi, u nomigagina tahtda utiribdi. Ilgarigi Uzbekistondi 1959-1982 yillarda boshkargan, 1-inchi sekretari Rashidov kabi.

    31/07/2013 08:21
  • said ;

    bu gaplar 100 foiz haqiqat kimki inkor etsa bilmadim kimdeb ataladi u.

    31/07/2013 06:29
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар