Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎХҲ лидерининг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди (Озодлик)

ЎХҲ лидерининг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди (Озодлик)
25 Ağustos 2013 - 17:15 'да юкланди ва 1449 марта ўқилди.

24 августга ўтар кечаси Истанбул вақт билан соат 01:42 да Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг уйи ўққа тутилди.Бу ҳақда Ҳаракатнинг Интернетдаги сайтида хабар қилинди.

Муҳаммал Солиҳ Озодлик билан суҳбатда кўчанинг нариги томонидаги буталар орасидан уйга қарата ўқ узилганини айтди.

Унга кўра, воқеада ҳеч кимга зарар етмаган.

Ўқлар вилланинг кириш эшигига теккан ва дераза ойналари синган.

Полиция воқеа бўйича текширув олиб бормоқда.

Ҳужум ким томонидан уюштирилгани ҳозирча маълум эмас.

– Қўлимда ҳеч қандай далил йўқ. Шунинг учун буни ким қилди, қайси тарафдан, кимнинг ташаббуси билан қилинганини тахмин қилолмайман. Агар тахмин қилсам нотўғри бўлади, деди Муҳаммал Солиҳ Озодлик билан суҳбатда.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Нураддин ;

    Бу катта душманниг ўйламасдан қилган иши. Шуни билсинларки, бўладиган иш барибир бўлади. Яъни, инқлоб содир бўлади. Муҳаммад Солиҳнинг трик қолгани Аллоҳнинг халқимизга кўрсатган яна бир иноятидир. Эй бор Худоё, ожиз бандаларингни.Муҳаммад Солиғ бошчилигида, адолат йўлига бошлагайсан. Нураддин.

    26/08/2013 04:32
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort