Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диктатор сиёсатининг устунлиги нимада?

Диктатор сиёсатининг устунлиги нимада?
27 Ağustos 2013 - 12:28 'да юкланди ва 596 марта ўқилди.

Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё. Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.

Ҳа, чиндан ҳам Аллоҳ бу дунёни ҳикматларга тўлдириб яратган. Аввало инсонни бошқа махлуқотлардан ўзгача қилиб яратди, яъни ҳайвондан фарқли ўлароқ. Аллоҳ инсонни лойдан одам қиёфасига киритди, унга ўз жисмидан руҳни, ақл-идрокни ва фаросатни ҳам мужассам этди.

Мен нима учун ҳайвондан фарқли ўлароқ демоқдаман, сабаби шундаки, бу тафаккур ҳайвонда йўқ одамда эса бор. Аллоҳ яратган иккала махлукотда ҳам ўзига хос бўлган бўйсундирувчи ва бўйсунувчи амалдаги қонун-қоидалар мавжуд.Лекин Аллоҳ фақат бандалари учун Қуръони каримни нозил қилган.

Шундай экан, у ҳолда нима учун биз йигирма икки йил давомида ҳукмронлик қилаётган диктатор И.Каримовнинг режимини Аллоҳ нозил қилган Қуръони карим сиёсатидан юқори деб билмоғимиз керак? Бир бор ўйлаб кўринг, неча асрлар давомида қанчадан қанча одамлар бир-бирига қонунлар яратди. Аммо одамзод яратган ҳеч бир қонун вақтлар ва даврлар ўтган сари ўз савиясини сақлаб қола олмаган ва сақлай олмайди ҳам.

Фақат Аллоҳ бандалари учун нозил қилган Қуръони карим қонуни ўз савиясини йўқотмайди. Шу ўринда сизларга бир неча мисоллар келтираман.

Бугунги кунда мамлакатимизда Ислом динига бўлган эътиқодимиз сустлиги сабабли давлат идораларида, муассаса ва ташкилотларда порахўрлик, айрим фуқаролар ўртасида эса фоҳишалик ҳам кенг авж олган.

Айниқса фоҳишахоналарда турмуш чорраҳасида юрган қиз-жувонларимиз фаолият юритаётгани ҳеч кимга сир эмас ва бундай салбий воқеа-ходисаларни оддий фуқародан тортиб мансабдор шахслар ҳам инкор эта олмайдилар.

Яна бир мисол, ўтган асрларда яшаб ўтган аждодларимиз даврида ислом динига эътиқоди кучли бўлганлиги учун ҳам мана шундай иллатлар бўлмаган.

Бир ўйлаб кўрингчи, қайси бир ўтмиш тарихимиз кўзгусида порахўрлик ва фоҳишалик намоён этилган, ўша даврларда ҳам тарихчи танқидчилар бўлганку ахир?

Бугунги даврда айрим одамлар намоз ўқиш у ёқда турсин, ҳаттоки калимаи шаҳодат сўзини билмайдилар. Катталар ва ёшларнинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган фуқароларимизнинг ўргангани ва билгани алкоголли ичимликга муккасидан кетганлиги, порахўрлик, фоҳишалик ва шунга ўхшаш бошқа турдаги жиноятларни содир этганлиги бўлмоқда.

Мамлакатимиз масжидларида имомликни даъво қилган айрим имомлар ва қорилар ҳам разолат ботқоғига ботиб бўлишган.

Мансаб ва бойлик учун ўзларининг иймонларини сотиб таъмагирлик йўлида диктатура режимига қул бўлмоқдалар.

Эй имомликни даъво қилганлар ва қилаётганлар охиратингизни обод этиш ўрнига барбод этмаяпсизми?

Баъзи кимсалар виқор билан мусулмонман дея даъво қиладилар. Ҳар қандай инсоннинг тақдири Аллоҳ измидадир. Шундай экан, ҳар бир одам охиратда, яъни қиёмат кунида Аллоҳ қаршисида хар бир қилган амали учун жавоб бергувчидир!

Адолат учун курашамиз
Ўзбекистон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар