Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Иккиланаётган халқ

Иккиланаётган халқ
01 Eylül 2013 - 10:16 'да юкланди ва 1575 марта ўқилди.

 

Бир одам чиқибди Ўзбекистонда,

оқни “оқ” дер эмиш, қорани “қора” –

Тўғрисини айтар эмиш ҳар ёнда,

айтармиш ҳар кимнинг юзига қараб!

 

Не еса ҳалолдaн ер эмиш фақат,

ҳаромдан асрармиш  қўлу кўзини,

омонатгa этмас эмиш хиёнат,

мутлоқо тутaрмиш берган сўзини!

 

Бу ғайри қилиғи учун одамни

ҳеч ким чиқмас  эмиш ланъатлаб, қарғаб!

таъқиб этиб унинг ҳар бир қадамин,

ҳеч ким этмас эмиш юртдан бадарға!

 

Нима қилишини билмас гўёки,

билмaйди бу Ўттиз Милён Фуқоро:

бу одамни дорга оссинми ёки

десинми оқни “оқ”, қорани “қора”?!

 

Муҳаммад Солиҳ

1 сентябр, 2013 йил

Истанбул

 

 

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 6 Yorum )

  • Abu Salohiddin ;

    Биз билимсиз нодонларга бу шерни шархлаб берсанггизлар илтимос аклим етмади.1000 килса хам мустакиллик фарзандимизда.)))

    02/09/2013 13:24
    • Abu Salohiddinga ;

      Менингча, “Ёки бу Тўғри Одамни дорга осинглар ёки унинг фикрини кабул килинглар, унга эргашинглар”, дейилган бу шеърда

      Nodon – 2

      02/09/2013 13:47
  • Ikkinchi Gitler ;

    Murod aka gaplarizga mutloqo qo’shilaman. Vaqt keldi axir, yana qancha kutish mumkin?

    01/09/2013 17:45
  • Илхом Мамедов ;

    Тахрир майдони каерда, биласизми? – дея купчиликка савол бериб курдим. Нима хакида сураганимни деярли хамма англаб етмагандай булди. Бундай вазиятда биз инкилоб кила олишимиз катта савол остида колаяптику дустлар! Биз бу ерда сиёсатни тушуниб, уни тахлил киламиз, лекин аксарият халк “нима” юз бераяпганини билмайди. Зомбо яшикдаги гапларга кулок осиб юраверади.
    Бугунги куни утса булди экан– бир кишини гапи буйича
    — устимиз бут, корнимиз тук, ишимиз секинрок булса хам юриб турибди, шошиладиган жойимиз йук. Бугун ишимиз битмаса эртага битар, эртага булмаса индинга битар. Яшаб тураверайликчи…
    Мана аксарият халкимизни ахволи.
    Биз — мухолифатда пропаганда ишлари суст. Йулини кидириб топиш керак!!!!!!!!!!!!!!

    01/09/2013 17:16
  • Андижонлик ;

    Рахмат, Мухаммад Солих ака. Окни ок дейлик. Солих аканинг ортидан бирлашайлик.

    01/09/2013 14:23
  • Мурод ;

    Иккиланиб 20 йилдан бери юрибмиз. Энди Аллохга таваккал килиб “окни ок, корани кора” дейдигонлар билан бирга булиш вакти келди. Яна шу алфозда 4-5 йил кутадиган булсак кеч булади. Мустакиллик даврида дунега келган еш йигит кизларни аксарини онги захарланиб булди. Анашу еш авлоддан коладигон авлод эса табиий бизга бегона, умуман тушуниб булмайдигон мафкурад усиб улгаяди. Биз узимизни уйламаймизки, хардоим фарзанларим келажаги учун деб яшаймиз ва харакат киламиз, рост шундай экан, нега энди авлодимизни келажагини вакат моддий нарсадан иборат дебгина коламиз еки ошкозонига боглаймиз. Тогри, тирикчилик Аллохнинг фарзи, бизнинг вазифамиз Аллохдан келадигон риск учун харакат килмоклик. Лекин Аллох биз учун таксимлаб куйган рискни, халол eки харом йул билан топиш хкукини берган хамда бу икки йул бн топилган рискни окибатлари хакида хам баен килган ва огохлантирган. Бирок хозирги жамиятимизда, уз юртимизда халол ишлаб, халол риск топишни кундан-кунга давлат бошчилигида мураккаблаштирмокда. Пора оламиз еки пора берамиз, тамагирлик киламиз еки тамагирлигини кондирамиз. Хеч булмаганда, далада офтобнинг кизигида тер токиб мехнат килиб, хамма соликларни тулаб халол топган даромадимизга кимлардур тап тортмасдан шерик булади. Биз келажак хакида уйлар эканмиз, аввало жамиятни поклашимиз зарур, жамият эса сизлардан, бизлардан, давлатнинг катта ва кичик лавозим эгаларидан ташкил топганмиз. Бу нопоклашиб, харом-харижга толиб бораетган жамиятдан кандай келажак, ва кандай келажак авлод кутиш мумкин?! Айникса давлат мулозимлари бу хакда купрок фикр юритса, узларининг келажак авлоди учун хам фойдали булади албатта. Давлат рахбарлари порахурлигу тамагирликда, харом-харижда купрок уралашиб колган булсангизлар, фарзандларни харом лукма бн бокаетган булсангизлар, сизлардан кандай авлод колади?! Асосийси тез кунда Аллохни олдида кандай жавоб берасизлар?! Аллох сизларга маъсулятли вазифани инъом этган булса сизлар бу маъсулятингларни суистемол киласизларми?! Сизларнинг хам авлодингиз эрта келиб, (ИншаАллох жамиятимиз ижобий томонга узгаради) шу ватанда колар ахир, шунда авлодингиз кора ном бн колишини истамассизлар ахир?! Бизларни жуда тубан ва калок ахволга тушишимизга катта хисса кушдинглар. Кеч булмасидан Аллохдан курккан холда, бу тубанлик, калоклик, илимсизлик, порахурлик боткогидан бизларни, халкни ва узларингизни чикишингизга хам хисса кушинглар ва албатта куч бирликда!

    01/09/2013 13:52
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort