Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Инқилоб қайси рангда?

Инқилоб қайси рангда?
01 Eylül 2013 - 13:00 'да юкланди ва 1087 марта ўқилди.

Инқилоб ранглари қандайин рангда?

Зангорми, пуштими, қора ёки оқ?

Олов рангидами ёки қон рангда?

Қайда туғилади шонли инқилоб?

 

Қайси гулга ўхшар, бинафшагами?

Атиргул, бойчечак ёки лолага?

Бунчалар қайсар у, бунчалар ўжар!

(Қайсидир ерлари ўзбекка ўхшар.)

Кўзлари лиммо-лим андуҳ-нолага.

Ҳавасла боқувчи алвон лолага.

 

Балки у байроқдир – ҳилпираб турган?

Халқнинг келажагин олдиндан кўрган.

Балки у тойчоқдир, кенг яйловларда

Тушовсиз, тизгинсиз ўйноқлаб юрган?

 

Балки ноннинг таъмин берар инқилоб?

Ёки заҳар томган бир коса шароб!

Миллатнинг кўзига кўринган сароб,

Буюк давлатдир у – буюк изтироб.

 

Қирғиз дўстларимдан кутаман жавоб.

Айтинг, қандай рангда бўлар инқилоб?

Ватандан акс-садо келади шу тоб:

Инқилоб!

Инқилоб!   Инқилоб!

 

Мирзо Анвар Хамидов

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort