Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Солиҳнинг янги шеъри ҳақда

Муҳаммад Солиҳнинг янги шеъри ҳақда
02 Eylül 2013 - 6:49 'да юкланди ва 1261 марта ўқилди.

Пахлавон Содиқ:

Pahlavon Sodiq

Мактаб яратган буюк шоирларнинг ҳар бир янги шеьри воқеа. Муҳаммад СОЛИҲ мисолида бу икки карра воқеа. Чунки бу нафақат гўзал шеьр, балки сиёсий манифест ҳамдир.

Афсус, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда фаоллаша бошлаган тенгдош авлод вакиллари ҳалигача Муҳаммад Солиҳнинг, ҳеч қурса адабий шахсиятини қайта тиклашга журьат этишмаяпти. Мана ўша адабиётшуносликда 1994 йилгача муқим бўлиб келган Узбек шоирларининг рўйхати: Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Ойбек, Миртемир, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Рахмон, Усмон Азим ва б.

 

Шуҳрат Шокир:

1150307_197596030414467_272182297_n

Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг сеҳри , куч қудратини, қанчалик долзарблигини биз яхши биламиз.

Унинг бугун эълон қилинган янги шеъридан чин дилдан қувонганларнинг биттаси менман.

Худо хоҳласа, бундай шеърлардан яна кўплаб ёзилишига умид қиламиз.

Ҳасан Ғойиб:

Hasan Goyib

Устознинг “Учта туртлик” шеърларини ўқиб жуда қувондим ва сахифамда ҳам эълон қилдим. У кишининг асарлари (шеърлари ва мақолалари) ҳозиргача энг ўқимишли ва замонавий асарлардан саналади. Агар ўзбек адабиётида иккита кучли шоир булса, улардан бири шаксиз Муҳаммад Солиҳдир, агар битта бўлса энг кучли ШОИР-Муҳаммад Солиҳдир.
Биз Устоздан янги ижод намуналарини кутиб яшаймиз.

(фейсбукдан олинди)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort