Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ШЕЪРЛАР

ШЕЪРЛАР
02 Eylül 2013 - 12:10 'да юкланди ва 742 марта ўқилди.

Шукур қил

Аллоҳ берган неъмати,
Сувратингу, сийратинг,
Тўрт мучанг саломатми
Шукур қил, Субҳаноллоҳ!

Яратган қодир Эгам!
Гўзал эрур бу олам,
Шукур қилайлик биз ҳам,
Шукур қил, Субҳаноллоҳ!

Дард бериб, олган ўзи,
Кийганинг шоҳи, бўзи,
Каломулло – Ҳақ сўзи,
Шукур қил, Субҳаноллоҳ!

Яхшилар кўп, ёмон кам,
Турфа тусдир бу олам,
Бордир шодлик, бордир ғам,
Ҳар ўтган кунинг байрам,

Шукур қил, Субҳаноллоҳ!
Шукур қил, Субҳаноллоҳ!

***

Шоир Рауф Парфи беваси

Вера Инбер – Дилором опа,
Бир дарахтнинг икки меваси.
Осиёда ярим Европа –
Шоир Рауф Парфи беваси.

Гул ишқида сайраган булбул
Учиб кетди жанубга томон.
Қора булут қоплади буткул,
Осмонимиз бўлди зимистон.

Омонат ин кетгудай қулаб,
Забтга олар заҳри қаҳратон.
Маюс мусичалар ку-кулаб,
Бўғотларда сақлашади жон.

Қиш ҳам ўтар, эриб битар қор,
Очилгайдир биз эккан гуллар.
Юзда кибр, қалбда ифтихор,
Қайтиб келар дайди булбуллар.

Вера Инбер – Дилором опа,
Озодликнинг заррин ҳилоли.
Эртан байрам, бугун арафа,
Ҳилпирайди Инбер рўмоли.

***

Шоирлар тақдири тахир азалдан,
(Сарой маддоҳлари бундан мустасно.)
Шоирлар қалбида яшайди Ватан,
Ҳалқ учун доимо улар жонфидо.

* * *
Ит ҳам озодликни қўмсаб яшайди.
Итнинг ҳам тушига кирар ҳур кунлар.
Эҳ! Агар итларнинг тили бўлсайди,
Албатта –“Эрк, эрк!-деб ҳурарди улар.

***

ҚЎЗҒОЛ ЭЛИМ

Қўзғол элим, кишанларни уз,
Олақолгин сен эркин нафас.
Юракдаги қўрқувларни буз,
Шунқор учун қафас ватанмас.

Қўзғол халқим, бўлақол озод,
Сеникидир шу ер, шу замон.
Бир учиб кўр, кенг ёзиб қанот,
Нақадар кенг жумлаи жаҳон.

Қўзғол элим! Яшасин ҳурлик!
Ойдин, ойдин режаларни туз.
Бўлсин десанг келажак ҳурлик,
Иккиланмай занжирларни уз!

Мирза Анвар Абдулҳамид

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар