Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Улуғ Туркистон фожеаси: 10-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 10-бўлим
03 Eylül 2013 - 12:04 'да юкланди ва 836 марта ўқилди.

РУСИЯ – ЖОПЎНИЯ ҲАРБИ (1905) 

Ўрусларнинг Туркистонға келғониға қирқ йил тўлди. Руслар қонунлари тадрижий суратда шиддатланди. Жавру жафолари, ситамлари ҳаддидан ошди. Мусулмонлар сабрсизланиб, ҳар чорага бош уришга ҳозирландилар.

iБу аснода Русия – Жопўния ҳарби чиқди. Ҳамма бил-иттифоқ бу ҳарбни мусулмонларнинг фойдасига ҳал бўлишига фоли нек қилди. Ҳарбдан аввал ва ҳам ҳарб бошланишида руслар жопўнларни кўзга илмади, писанд қилмади эса-да, жопўнларнинг адмирал Туғу қўмондасида йигирма ҳарбий вопур ила қилғон ҳужумида пўрт Ортурни суқути рус адмиралларини шошириб қўйди.

Мағлуб бўлишларини идрок қилғон бу ҳарбда ҳарб кемасила сувга чўккан рус адмироли Макарўф ???ни каҳонати (қавли) кўб таъсирлидур, ҳақиқатдур.

Эллик йилдан бери мамлакатнинг идорасини мисёнерларга берилғонлиғини касофатидурки, бошқа миллатлар улум, фунун ва санъат ила вопўрлар ясади. Ғаввосаларини кўпайтди. Биз руслар мамлакатимизни жиловини мисёнерларга тутқазмак, уни натижасида рус императўрлиғи ушбу пучуқ жопўнлардан мағлуб бўладурғон бўлди. Ман биламанки, жопўнлар муҳаққақ русларга ғолиб келадур, деди.

Бу кунларда жопўнларни ғолиб бўлишига тарафдор бўлғон туркистонликлар қандай хурсандлик аломатларини изҳор қилсалар, турклар ҳам шундоқ эди. Бу ҳарбда самимий тилаклари русларни мағлуб бўлишида эди. Бу муносабат ила ажойиб бир ҳикоя:

1905да жопўнлар ила руслар бир-бирларила пичоқлашуб, ханжарлашуб, ҳарб майдонида қизишиб тургон замонда Истанбулда бир мажлисда бўлғон суҳбатда ёши улуғ бир киши бир кичик болаға хитоб қилиб, ўғлим, руслар тарафиндамусан, жопўнлар тарафиндамусан, деб сўради. Ўғил, бетўхтов, ман жопўнлар тарафиндаман, деб жавоб берди. Аҳли мажлисдан Ризобек афанди баланд овоз билан оч ҳовучингни, деди. Боланинг очгон ҳовучиға бир табақчадаги олтинни тўкди. Боланинг қўллари тўлиб, олтинни зиёдаси ерга тўкилди. Бола ўртоғининг ёрдами билан ерга тушгон олтинларни ҳам тўплаб олдилар. Усмонлиларни суюнгонларидан бир намуна ўлароқ, тарихда қолди.

1967да Истанбулда босилғон Низомиддин Назифнинг “Урду ва бўлтиға” отлик китобидан:

Жопўн-рус ҳарбида русларни суқут арафасида пўрт Ортурни кеғонидан кўб мутаассиб бўлғон руслар Масковдаги кардиналларини раёсатида лавҳаларга чиройли қилиб чизилгон бўёғлик бут (сурат)лардан бир вагўнга юклаб, жопўн-рус ҳарб майдонидаги бош қўмондон Курапаткинга жўнатилди. Шояд бу бутлардан истиғоса этадурлар. Ва ҳам у бутларни ҳурматидан руслар бу ҳарбда ғолиб чиқадурлар, деб.

Ва лекин суйи ҳазлари (ёмон насиба), қисматлари бу бутлар боргунча руслар мағлуб, жопўнлар ғолиб бўлиб, рус аскарлари асир тушгон ва асорат ҳаётида эдилар. Бутлар юкланган вагўн жопўн генироли маршал Уяманинг қўлиға тушди. Жопўнлар бу бутларни рус асирларига улашди. Аларга хитобан маршал Уяма нусрат ва зафар умидида васила қилғон бутларингиз келди, илоҳларингизни олинглар, булар сизларни хору зор, асир қилди, расво қилди, энди алар билан унс-улфат бўлиб, бирликда яшангизлар, деди.

Русларнинг ақидаларинча ҳазрат Марям онамизнинг сурат ҳайкалларидан ёрдам ва нусрат талаб қилиш одатлари бордур. Масалан, Димитрий Донскийни ҳумойлар билан бўлғон муҳорабасида Амир Темур ўрус шаҳарларини ўраб олғон тарихларда Амир Эдигунинг Масковга қилғон қаттиқ бир ҳужумида ҳамма руслар бутларини ҳузурида чўк тушиб, астойдил ёлвориб, ёрдам сўрағон дуоларини орқасидан рус аскарлари жонланиб, ғайратга келиб, душманларини қайтаришга мувофиқ бўлғон эрдилар. Жумладан, Рус – Қозон муҳорабасида Иван Грозний ҳам шундоқ мадад, истионат талаб қилғон эди.

Русларнинг тарихида яна бир воқеа бўлғондур. У эса XII Қолўс воқеасидур.

Петр Великий (Буюк Петр) ила бўлғон рус – асвич муҳорабасида русларни хазимати (мағлубияти) яқинлашиб кўз олдида кўриниб қолди. Масковликлар буни сезди. Гумон қилдиларки, асвичларда соҳирлар бор деб. Бу ройларига мабний (биноан) муқаддас Мари Николасдан имдод истадилар.

Истиғосаларининг (ёрдам сўраш) таржимаси:

Эй Мари Никўлас, эй ғам-ғуссаларимиздан қутқазувчи, эй қайғулардан узоқ қилувчи, эй бениҳоят қудрат соҳиби, ажабо сенга қиладурғон ибодатларимизда руку, сужудимизда, қурбонларимизда ё хушуъимизда сенга ийфойи шукрда качилик ила гуноҳкор бўлдукму? Шул сабабли бизлар даргоҳингдан узоқ бўлишға мустаҳиқ бўлиб қолдукму?

Эмди бас, бизлар сенга зору ниёз этамиз. Шояд бизларга у махлуқларни шарридан, у ёмонларнинг хавфидан кимсага бош эгмайдурғон тоифалардан бизга нажот берғил. У хунхўрлардан бизларни қутқазғил. Алар бизларга дарандалар, бўрилар каби қилғон ҳужумларила бизлардан аксаримизни қатл ва баъзиларимизни мажруҳ қилиб, бизга катта мусибат орттирдилар. Бу ғалабалари сеҳрбозликдан бошқа эмасдур. Арзи ниёз ила бизлар сенга ёлбориб, бизга ёрдам ва нусрат беришингни ражо этамиз, эй Мари Николас!

Эй Мари Николас! Сен ўзинг бизга ёрдамчи бўлғил. Байроғимизни ҳомили сен ўзинг бўлуб, у соҳир душманларимиздан бизни сан ўзинг қутқазғил.

Шаҳримиздан, ҳудудларимиздан аларни ҳайдаб чиқарғил ва ҳам аларни мустаҳиқ бўлғон жазоларини берғил………………..

Русларнинг дуоларини мутаоқиб асвичлилар мағлуб бўлди. Руслар зафарёб бўлдилар эди. Шундай пуч эътиқодларини юзасидан рус – жопўн ҳарбида генирол Курапаткинга илоҳлар, суратлар, ҳайкаллар ила Мари Николасни жўнатилғон эди. Аммо бу дафъада руслар ғазаби илоҳийга учрадилар. Аскарлари асир, ўзлари мағлуб бўлдилар.

 

КУРАПАТКИННИНГ ТААССУБИ 

Русларнинг мағлуб бўлиши арафасида Масковни ишончлик қўмондони Курапаткин ила мавқидинда бир бонкачи Ботуюф ораларинда музокара бошланди. Хулосаси:

Ботуюф русларга ёрдам ўлароқ, жанговар хонхуз (хитой)лардан қирқ минг мусаллаҳ (қуролланган) фидойи аскар беродур. Агар руслар мағлуб бўлса, бир нарса талаб қилмайдур. Руслар ғолиб келса, 8 000 000 милён олтин рубл руслар Ботуюфга тўлайдурлар. Бу шартни Курапаткин қабул қилмади. Музокара фашл (муваффақиятсиз) бўлди.

Пўрт Ортурни муҳофазаси Иставилнинг хотуни мадам Иставсил ҳарб кунлрида сутпурушлик ила машҳур бўлди. Сигир сутини тадорик қилиб, шишаларга тўлдириб, хастахоналарга юбориб, ярадор аскарларга сутни бир шишасини икки сўм (олтун рубл)дан сотиб икки милён олтун рубл тўплаб, бой бўлди. Пўрт ортидаги истеҳком қалъа замонасида бир юз ўн милён олтин рублга мол бўлғон эрди. Жопўн тўплари у қалъани вайрон қилди. Ажабо! Амир Темурни ва Чингизхонни хароб қилғон биноларини мажмуи шунча келурму?

Руслар жопўнлардан мағлуб бўлғондан кейин мазлумларни овозлари кўтарилди. Хўб бўлди. Русларнинг туркистонликларға қилғон ситамлари муқобилинда русларга Жаноб Ҳақ Ўз шевасила жопўнларни мусаллат қилди. Илоҳий интиқом бўлди. Бу эса Ислом динига қилғон адоватини натижасидур. Хўб бўлди, ажаб бўлди, дегон аламзадаларнинг тили чиқди. Зеро, шоир нақадар тўғри сўйламишдур:

Ҳақ қулиндан интиқоми яна абдила олир
Билмайин илми ладунни они қул ёпди сонир.

Зеро, русларнинг зулми, мусулмонларга берган азиятлари у қадар ҳаддидан ошдики, озгина бир ишни баҳонасила Сибир ёки сургун қилиш одат шаклиға келиб қолди. Сибир ёки сургун бўлғонларни жуда оғир ва машаққатлик ишларга соладурғон бўлдилар. Масалан, оғир меҳнатдагилардан бири кўмир конида ишлайдурғон ишчиларни юзлари ҳеч сув кўрмағонидан аларни таниб бўлмайдур. Аларни юзиға қаралса, инсонга ажойиб бир хавф пайдо бўладур. У бечора ишчилар одатан инсон ҳайкалиға кириб қолғон бир ваҳший ҳайвонға ўхшаб қолғондурлар. Инсонлиқдан ва инсонлиқ сифатидан фақат исмлари қолғондур. Булар ҳайвонлар қиладурғон ишларни қиладурлар. Ҳайвонлар ташийдургон юкларни ташийдурлар. Буни исми русчада қотўрўжная работа (KATURUJNAVE RABATA) дерлар.

Шу ҳангомда русларни бошиға тушуб тургон товкию тўқмоқларини зарбасидан дўпписи тор келгон руслар дарҳол орқаларига уч-тўрт қадам қайтиб Туркистонда ва соир мусулмон ўлкаларида 17.10.1905 тарихда дин ҳуррияти эълон қилдилар.

Оҳиста-оҳиста рус қонунлари ўзгартирилди. 17 савр 1906м. йили Русия императўри бир фармон чиқарди. Бу приказ ила Русия қаламрўйида мажлиси мабъусон ва мажлиси нуввоб қурулди. Динда ҳуррият, тилда ҳуррият, қаламда ҳуррият, виждон ҳуррияти эълон қилинди. Бунинг билан низомлар тегишди. Рус қонунлари ўзгарилди.

Бу фурсатдан истифода Туркистонда жадидлар ташкилоти тарафидан бил-иттифоқ:

1906м.да Тошкандда “Тараққий” ва “Хуршид” газеталари чиқа бошлади.

1907м.да Тошкандда “Шуҳрат” чиқди.

1908м.да Тошкандда “Осиё ва тижорат” чиқди.

1912м.да Бухорода “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталар чиқди.

1913м.да Самарқандда газетаси ва “Ойина” мажалласи чиқди.

1914м.да Тошкандда “Садойи Туркистон”, Хўқандда “Садойи Фарғона” чиқди.

1915м.да Тошкандда “Ислоҳ” мажмуаси чиқди. Жадидларнинг нашриёти мавжуд қонун алайҳинда чорлиқ сиёсатига мухолиф миллий мужодалага ташвиқ, истибдоддан қуртулиш, ҳур ва мустақил фикр тарафдорлиғи, шунга ўхшаш озод яшаш мафкурасиға тарғибдан иборат эди. Бундан кейин русларнинг сиёсати оҳиста-оҳиста бўшашди. Аввалги шиддатлар йўқ бўлди.

1908чи йили куз ойларинда Русияда таъсис қилинғон маҳкамаи шаръиялар, руҳоний идоралар бир важҳ отидур:

  1. Ўринбурғда маҳкамаи шаръия қурулди. Маркази Уфада.
  2. Қримда провисиний (SIMPROFOL) Маркази Оқ масжид.
  3. Маврай кавказ муфтийлиги. Маркази Тифлис.
  4. Маврай кафқос шайхулисломлиғи. (Шиъийларга махсус). Маркази Тифлис.

Ўринбурғдаги маҳкама шаръияни қурулишида бош омил Иккинчи Екатринадур. Бу маликанинг қасди Қрим фатҳ бўлгондан кейин навбат Истанбулга келадур, руслар бориб, Истанбулни фатҳ қиладур, туркларни ҳайдаб чиқарадур, бунинг учун руслар орқадан урилмасун, деб мусулмонларни ором-осойишини таъмин этиб, аларни аллалаб, иғфоли лозим шариатларини қўллариға бериб, муфтий, қозиларни ўзларидан бўлиши, шунинг билан мусулмонлардан бир нав хотиржам бўлиш эди. Иродатуллоҳ бошқача тааллуқ топди. Екатринанинг фикрлари, сиқим ғоялари ақим чиқди. Қурулғон маҳкамаи шаръияси исмига мувофиқ шариатга, исломиятга хизмат қилди.

Пўрт Ортурни суқутидан кейин адмирал Макарўфни кашф этгонидек, жопўнларни баҳрий қўмондонларининг, амиролларининг мусалсал ҳужумлари натижасида зафардан-зафарга улашгон жопўнлар ғолиб бўлдилар. Ҳарб битди.

Аммо Русияда мағлубиятнинг таъсири оз бўлмади. Русларча тазминоти ҳарбни тўланиши аскарни қайта бошдан таназзуми, дохилий ишларнинг тартиби, рус миллатидаги ҳаяжонни таскини ва бошқа заруратлар, муҳим ишлардан эди. Руслар ҳам азтаҳтидил бу ишларини бир он аввал тузатишга киришгон эди.

Бу тарихдан кейин дунё бўйича ҳамма миллатнинг кўзи очилди. Жумладан, Туркистонликлар ҳам кўзини очди. Зиёлилари тетикроқ довраниб, қадамларини ҳам илдам босадургон бўлдилар. Ўрик ўрикни кўруб, олаядур, дегон боболар сўзидек, жопўнларга ўхшаш жасур қавмлардан ибрат олиб, асоратдан қуртулишга ҳамма миллатлар ғайратга бошлади.

Улуғ Туркистонни уч мустақил хонлик иморати 1865 илан бошлаб, 1885да русларга қарам бўлғон эди. Мазкур тарихлардан бири пайт пойлаб, фурсат кутиб турғон туркистонлиларни ишга бошлаш гези келғондек, елкадаги рўдапони оғдаришни том вақти етгондек эди. Шунинг учун Туркистон зиёлилари фурсатдан билистифода қўлларидан келғон саъйи ва ҳаракатни дариғ тутмадилар. Хорижий давлатлар Миср, Шом билан хусусан, Туркия билан илмий ва сиёсий алоқаларини кундан кунға орттирдилар. Асрий фанний илмларини ўрганиш, янги-янги матбуот ишларини юртга дохил қилиш каби чет давлатлардан ҳар хусусда, ҳар тўғрида намуна ва дарс олишга бошладилар.

Масалан, Туркияда чиқадурғон газеталар ва рисолалардан:

Улум, Хива, Басирати мухбир, Мумаййиз ва бошқалари келиб турди.

Бокуда чиқадурғон Ҳадиқа, Вақт, Иккинчи.

Тифлисдан Зиё, Кафкас, Кашкул чиқа бошлади. Аммо чор ҳукумати тарафидан бу иккиси қопартилди. Имтиёз соҳиблари Шамохий қозиси Инсийзода ва Жилонбеклар муҳокамага берилди. Иккиси ҳам қочиб, Туркияга илтижо этдилар. Буларни жинояти: озарий туркчасини усмонли туркчасиға яқинлашдириш учун қилғон ҳимматлари ва ғайратларидур.

Туркистонликларнинг тараққийга қадам қўйғон даври турк султонларининг инҳитот (тубанлашиш) даврики, Болқон ҳарбини урфалариға дучор келди. Шунинг учун турклар ўзлари билан ўзлари машғул бўлуб, она юртлариға ёрдам қўлларини узатолмадилар. Туркистоннинг уйғониши илҳоду тараққий фирқасининг иш бошиға, иқтидорга келғон янги режимлари қурулғон ўзлари билан ўзлари овора бўлғон янги замонга тасодиф эди.

Шундай бўлса ҳам зикрини фойдалик кўруб, баъзи воқеаларни ёзилди. Чунончи, султон Абдулазизхон Ёқуббек бодавлатни талабиға кўра, Кошғарға маъмурият махсуса ила Истанбулдан ўн саккиз зобит ва икки муаллим йўллади. Руслар транзит ҳаққи таниғон эди. Аммо ажойиб бир усулда у зобитларни убуриға (ўтишига) мусоада этмиш эдилар. Шоён ҳайрат бир иш бўлғон эди.

У муаллимлар, зобитлар Кошғар шаҳрида ва атрофида саналарча қолғондан кейин сиёсатни ўзгариши билан ҳадафга етолмадилар. Ниҳоят султон Абдулҳамидхоннинг даврида беш зобит Истанбулга қайтиб келгон эдилар. Алардан бири ила Истанбул антиқахонасида мулоқот бўлғонлиғини қози Абдуррашид Иброҳим Олим “Ислом” дегон китобида ёзилийдур. Султонларни билхосса, туркистонликларга қилғон бундоқ илтифоти кичик иш эмасдур. Буюк бир мазҳаратдур. Яна бир воқеа:

Турк султонлари сиёсий муоҳадалари ижобий ҳамсоя давлатлар ила хусусан, Русия ила баъзи ишларда оғир доврансалар ҳам умумиятила Туркия ҳудуди хорижиндаги мусулмонлар турклар ила яхши алоқавор бўлдилар.

Масалан, Русияни Петрпавловский шаҳридан бўлғон Абдулборий ҳазратнинг 1871 йилда ҳаж муносабати ила Истанбулда бўлғон вақтида султондан кўрғон навозишлари ва яна ҳаждан қайтар вақтида у ҳазратнинг қўли ила Қозон мусулмонларига отаб юборғон ўн сондуқ тўлдир китоб ҳадяси камоли муҳаббатдан ва маваддатдан ношийдур. Бошқача таъбир жоиз эмасдур. Бу бўлса буюк шоҳона бир илтифотдур.

Мусо Туркистоний
(Давоми бор)
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort