Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЖАР

ЖАР
18 Eylül 2013 - 15:26 'да юкланди ва 690 марта ўқилди.

Зулукдайин гўзал ҳабашлар юрти,
Ранг-рўйи, бўй-басти адашлар юрти,
Пальма чўққисидан қарашлар юрти,
Дунёда энг баланд бананим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Шимолда нима бор, жануб турганда,
Қишда хам қуёши балқиб турганда,
Куйиб ўлган яхши совуқ ургандан,
Қуёшда қорайган баданим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Керак эмас менга Никарагуа,
Веьтнам, Лаос, Ханой, Москва, Тува.
Фидель Кастрога буюрсин Куба.
Дунёда энг катта бананим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Мана сизга мисол: Қўшни Ҳиндистон,
Дарёлари тошқин, боғлар гулистон,
Лекин олти ойлаб тинмайди муссон,
Мангу нурафшондир масканим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Даҳоларга тўла бизларнинг замин,
Кундузи юлдузни кўрар бедурбин,
Уларнинг олдида Кеплер бир тийин,
Дарахтга осилган Тарзаним маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Бизнинг боболарни ортиб кемага
Қул қилиб сотишганди Европага,
Секин қайтмокдамиз энди орқага,
Магнитинг бормией маъданим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Оппоқ пахтазорда ёш, қари занжи
Ярмиси теримчи, ярмиси банги,
Билагида занжир, бўйнида занжир,
Онгимга яраша амалим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Буюк саркардалар – Тартар ва Лалай
Бизларни ҳимоя қилди хар қалай,
Баъзида қул бўлдик, баъзида малай,
Инглиз сайёҳида аламим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Ок танли келгинди ухларди ҳали,
Хали қазилмаган Сувайш канали,
Мен энди мактабга борган маҳали,
Ватан деб йўнилди қаламим маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Йиллар ўтаверар, ўзгарар замон,
Шоир учун доим топилар имкон,
Кеча у томонда, бугун бу томон,
Мадҳиябозликда шон-шаъним маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Байроқ қизил бўлса биз ҳам алвонмиз,
Ёв қочса энг аввал биз қаҳрамонмиз,
Баъзида ростмизу, баъзан ёлғонмиз,
«Ўлсам қизил байроқ кафаним маним»,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Текис қоғоз узра югурар қалам,
Баҳоли қудрат шеър ёзаман мен хам,
Бир занжи назмидан келмасин алам,
Аллудба Фирога эмасман ғаним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 
Шеърим ғалат чиқди, оқ тан, қора тан,
Оқни ҳам қорани Худо яратган,
Қайда омад чопса ўша ер ватан,
Ер талашиб деманг, у маним, маним,
Жанубий Африка Ватаним маним!

 

Озодбек Элкезар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • alisher ;

    худди шу сайтда укигансиз

    19/09/2013 08:43
  • Tarixli Xalq Özbek ;

    Xurmatli Öxx raxbaryati nega O’xx odnokilasniki tarmog’ida umuman sustlashib ketdi oxirgi payt ishlamayaptixam. Kamoliddin aka izox bersangiz biz kutamiz.

    18/09/2013 20:19
  • Андижонлик ;

    Хотирам чатоқроқ икки-уч ой аввал бу шеърни қайси сайтда ўқиган эдим? Ўшанда ёққан эди, бу шеър.

    18/09/2013 17:56