Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эркинликдаги Эрксиз халқ…

Эркинликдаги Эрксиз халқ…
25 Eylül 2013 - 15:29 'да юкланди ва 1776 марта ўқилди.

130221160941__63392723_138056705Сўнгги пайтларда  Ўзбекистонда журналистика тўртинчи ҳокимият сифатида  кўп эътироф этилмоқда. Аммо, мазкур соҳа амалда  ҳам “тўртинчи ҳокимият” мақомидами?  Ёки бу мақомни  оқлай оладими?  Шу ва шунга  ўхшаш жўн саволларга қисқача мулоҳазаларимни  эътиборингизга  тақдим этсам.

Аввало,  фикримизни  яқин  ўтмишдан, аниқроғи мустақиллик давридан бошласак. Ўзбекистон мустақилликка эришгач (аслида мустақиллик дейиш мантиқан хато) журналистик  фаолият билан боғлиқ учта асосий  қонун қабул қилган. Аммо вақт қонунлар қабул қилинишигина етарли  эмаслигини исботлаб берди. Шу  ўринда инглиз судьяларидан бирининг қуйидаги гапи ёдимга тушиб кетди: “Қонун- бу  жонсиз ҳужжат холос, унга руҳ ва маънони  талқин қилувчи беради”. Бу  гапни  бугунги  кунда  нечоғли аҳамиятли  эканлигини Каримов  режими хақиқий  журналистларни  қамаш, сургун қилиш орқали  исботлади.

Баъзан радио, телевидение орқали халқ оммасини саводхонлик даражасини ошириш муаммолари хақида  гапирилади, унда  ОАВларининг  аҳамияти  таъкидланади.

Хақиқатан ҳам  сиёсий билимларни ошириш тарғиботи матбуот орқали амалга оширилиши қулай, бунинг имкони ҳам катта. Лекин шу ўринда  туғиладиган  саволнинг жавоби ғалати мулоҳазаларни келтириб чиқаради.  Энг муҳим амалиёт журналистларнинг сиёсий саводхонлиги даражасини  эътибордан қочирмаслик даркор. Каримов режими эса журналистларни сиёсатдан узоқлаштирди, уларни бошқа бир майда, аҳамиятсиз мавзулар билан машғул бўлишга мажбурлади.

Мана, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бери қайси телевидение ёки радио орқали сиёсий мавзуда баҳсли  кўрсатувлар тайёрлади?

Фақат яқиндагина “Араб баҳори” бошлангандан сўнг, талвасага тушган режим ўзини номустақил сиёсатчи каби мамлакат каналига чиқариб, гўё сиёсий дебат ўтқазди. Бу билан яна оми халқни алдашга уринди. Нега  номустақил сиёсатчи деган иборани қўлладим, сабаби режим ичида  мустақил фикрга эга  сиёсатчининг ўзи  йўқ, бўлса ҳам у Каримовнинг ўзи.

Нега бу қадар ишонч билан гапираётганимга ҳайрон бўлманг, кичкинагина  тажрибамдан хулоса қилиб айтаманки, агар мустақил  сиёсатчи бўлганда сиёсий бўхронларни  бу  тақлидда  танқид  қилмас эди. Танқидга  зўр  бериш холисликни унутишга  олиб келади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай  соҳа жамиятнинг  узвий бир қисми ҳисобланади. Жамият миқёсидаги муаммо соҳада, соҳадаги муаммо жамият ҳаётида  акс этади. Энди  халқимизни сиёсий ва  хуқуқий билими чидаб бўлмас даражада паст бўлишига фақат ОАВ ёки  журналистларни  балогардон қилиш  ярамайди.

Ҳар ким ҳам ишидан. Оиласидан, мавқеъидан айрилмаслик учун режим билан ҳамкорлик қилади. Агар сиз  Ўзбекистон ОАВлари бераётган янгиликларга  назар  солсангиз, гўёки худди йилдан йилга Ўзбекистонда  эркинлик юксалиб бораётгандек туюлади.

Аслидачи?! Чиндан ҳам биз эркинмизми? Хақиқатдан ҳам Ўзбекистон Ҳукумати биз, яъни оддий  халқ  учун  қайғуряптими? Йўқ асло! Бизни  ташқи қобиғимизгина ўзгарди,  ички  дунёйимиз ёшлигимизда тарбиялаш асносида сингдирилган дастур асосида ишлаб келмоқда. Шу боисдан ҳам биз Эркинликдаги Эрксиз Халқмиз!

Мен қуйидаги  жумлам учун узр сўрайман, ўзбек халқи, умуман Ўрта Осиё халқларининг фарзанд тарбиялаш механизми, жамиятдаги ахлоқ нормаларини умуман ёқламайман. Кишиларимиз онггига чуқур  ўрнашиб олган “буни қилиш керак, буни эса мутлақо йўқ”, қабилидаги ахлоқ  қоидалари ҳукмдор  қатлам томонидан ишлаб  чиқилган бошқарув  механизмининг таркибий  қисми.

Б у қоидаларни қабул қилган томон ўз ихтиёри билан ўз хуқуқларидан бошқа томон  фойдасига воз  кечади.  Бу  ахлоқ қоидаларини биз  фарзандимизга  тарбия  бериш  асносида сингдириб борамиз ва жамиятга дастурланган ҳолатда “маҳсулот” етқазиб берамиз. Ўзбекистонда шунинг учун ҳам мухолифат кишилари кам. Сиёсий мухолифатнику қўятуринг, фикрий  мухолиф, ўз  нуқтайи назарини  сабот билан ҳимоя  қилиш суст. Чунки ота-онамиз айтганда бизга: “Ўғлим, қизим катта гапирдими хўп де! Тортишиб ўтирма!”. Мана сизга муаммо. Улар айтишмаганки: “Агар нотўғри гапирса бу нотўғри дегин, ўз хаққингни талаб қил, катталарни ҳурмат қил, лекин катталарни ичида ҳам ахмоқлари бор, уларга қулоқ солма”…

Энди  сиёсий мухолиф олдида турган вазифа, аввало ўз  фарзандларига  мана шундай дастурлаш тизимини жорий этмаслик, қолаверса ёш мухолиф вакилларимизни дастурлаш тизимидан халос  бўлишларига ёрдам кўрсатиши даркор.

(давоми бор)  Маҳмуд  Довуд

 

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube