Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Солиҳнинг тўла асарлар тўплами нашр этилди.

Муҳаммад Солиҳнинг тўла асарлар тўплами нашр этилди.
26 Eylül 2013 - 10:05 'да юкланди ва 1716 марта ўқилди.

янги-китоблар-1-1024x535

Ўзбек адабиёти мухлислари ҳамда барча китобхонларига яна бир хушхабар!

Шоир, ёзувчи ва сиёсий арбоб, Ўзбекистон “ЭРК” Демократик партияси раиси ҳамда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳнинг асарлари мажмуаси нашрдан чиқди.

Мажмуа етти жилддан иборат бўлиб, илк беш жилди муаллифнинг шеърий ва насрий асарларидан, сўнгги икки жилд эса М.Солиҳ ҳақида турли ОАВларда чоп этилган мақолалардан ташкил топган.

1-жилд шеърий тўплам бўлиб, унга шоирнинг ХХ аср 60-йилларидан бугунга қадар  қилинган шеърлар киритилган ва “Вал-Фажр” деб номланган.

“Иқрор” номли 2-жилдда эса Муҳаммад Солиҳнинг турғунлик йиллари, Қайта қуриш даври ва Мустақилликнинг илк йилларида ёзилган мақолалари жамланган.

3-жилд муҳожиротда ёзилган “Йўлнома” хотира китоби бўлиб, унда муаллифнинг 60-90-йилларни ўз ичига олган ҳаёт йўли, ижодий изланишлари ва сиёсий фаолияти қаламга олинган.

“Туркистон шуури” номли 4-жилдда эса М.Солиҳнинг муҳожирот йилларида ёзган мақолалари жамланган.

Муҳаммад Солиҳ асарларининг охирги 5-жилди рус тилидаги асарлар мажмуаси бўлиб, “Стихи и Публицистика” деб номланган.

Унда муаллиф шеърларининг таниқли рус шоирлари В.Соснора ва А.Паршиков тарафидан қилинган русча таржималари, жаҳон ОАВда Муҳаммад Солиҳ ҳақида чоп қилинган мақолалар ҳамда эксклюзив суҳбатлар киритилган.

Шунингдек, Туркия ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида ўзбек мухолифати лидери ҳақда ёзилган мақолаларни ўз ичига олган “Муҳаммад Солиҳ ҳақида” ҳамда хориж ОАВда нашр қилинган инглизча мақолалардан иборат “Freedom of unarmed man” китоблари ҳам мажмуага киритилган.

Mажмуа Туркиядаги “İHLAS” нашриётида чоп этилган бўлиб, ўзбек тилидаги жилдларга лотин ёзувидаги нусхалари ҳам илова этилган.

Мажмуанинг электрон нусхасини тез кунларда Муҳаммад Солиҳнинг шахсий блогидан (www.muhammadsalih.com) юклаб олиш мумкин бўлади.

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Хасанбой ;

    Устод Мухаммад Солих Узбек халкининг виждони! Амир Темур, Мирзо Улугбек, Бобур Мирзо, Алихонтура Согуний каби улуг саркардаларнинг муносиб авлоди! Ушбу китобларни хайрли ишларга васила килсин!

    17/10/2013 11:29
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort