Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ (4)

Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ (4)
02 Ekim 2013 - 16:48 'да юкланди ва 1859 марта ўқилди.

Бунинг ортида ким турган бўлиши мумкин?

Мен билган ва билмаган тафсилотлар
(«Истанбулга саёҳат» туркумидан)

Тушлик…

…Эдирнада Муҳаммад Солиҳни иззат икром билан қаршилаганлар унинг шарафига худди ўзимизникидек қўй сўйиб, эҳтиром кўрсатдилар. Тушликни Жоме масжидларининг биридаги алоҳида меҳмонхонада қилдик.

tushlikda02
Меҳмон шарафига сўйилган қўйнинг калласини пишириб дастурхоннинг ўртасига келтириб қўйишди. Аввал шўрва, сўнг қовурдоқ келтиришди.
Турклар ҳам асосан ўзбеклардай айни таомларни истеъмол қилишаркан. Тушлик жуда гўзал қа кўнгилли ўтди

xushev04Тиббиёт маркази…

Эдирна сафарида биз тушдан кейин Усмонли империясининг “Пойтахт Тиббиёт Маркази” – бугунги ном билан айтганда – «Пойтахт Клиникаси»ни зиёрат қилдик.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Муҳаммад Солиҳнинг оиласи Ойдин хоним Туркияда ҳаким сифатида кенг оммага яхши таниш экан.

«Пойтахт Клиника»сини айланарканмиз, Ойдин Солиҳ бу ердаги таассуротларга шундай бахо берди: “Тасаввур килинг, бу “Марказ”да бор-йўғи 17 та ҳаким ишлаган, бу пойтахтдаги инсонларнинг соғлиги яхши бўлганлигига бир далилдир. Яъни ўтмишда турк миллати тоза еб, тоза ичган”.

Ойдин Солиҳни бу ердаги Соғлик Вазирлиги масъуллари танишар экан, унга дарҳол Усмонли Тиб Марказининг шараф дафтарини имзолатдилар. Яъни, атоқли меҳмонлар дафтарига ўз фикри ва дастхатини қолдиришни илтимос қилишди…

adalet_kulesiАдолат қасри…

Усмонлилар ҳукмронлиги давридаги Адолат қасрини ҳам томоша қилдик. Умуман Эдирнага келган сайёҳлар Жоме масжидларидан кейин Тиббиёт Марказига, сўнг албатта Адолат қасрига ҳам қадам ранжида қилишаркан.
Бу қалъанинг пастки қисмида ҳибсхона, ўртасида миршаб ва қозилар хонаси, тепа қисмида қатл хоналар мавжуд экан. Давлат ва халқ ғазабига дучор бўлган ашаддий каллакесар ва ўта хавфли жиноятчилар шу ерда қатл этилар экан.
Уларнинг кесилган бошлари қалъа ташқарисидаги махсус қурилган супачага намойиш қилиб қўйиб қўйиларкан.
Аччиқ сабоқ учун…

a_salih2Муҳожир Ҳакима…

Хуллас, Адирнадаги сафаримизда Муҳаммад Солиҳнинг рафиқаси Ойдин Солиҳнинг ҳам актив фаолиятини кашф қилдик, унинг ҳаким (доктор) сифатида Туркияда кенг танилганига гувоҳ бўлдик.

Гарчанд биз унинг аллақачон тилга тушган, Туркия туркчасида ёзилиб, сўнг ўзбекчага таржима қилинган «Ҳақиқий тиббиёт» китоби ҳақида ББС ва Озодлик орқали эшитган эдик.

Ҳатто бу китобни Қирғизистонда ноқонуний чоп қилиб, даромад топаётган гуруҳлар ҳам бор экан. Аммо бу даволаш услубининг хусусан Туркияда бу қадар машҳур бўлиб кетганини тасаввур этмагандик…

Ич Туркиядан, яъни Онадўлу (Анталия) дан мингларча хотин қизлар Ойдин Солиҳ қўлида шифо топиб, унинг ҳаққига дуо қилишар экан.

Янганинг талабалари – ёш докторлар – бундан тўрт йил аввал Ойдин Солиҳ даволаш методикасига асосланиб, инқилобий ютуқларни қўлга киритишган ва алал оқибат «Табиий соғлиқ институти»ни таъсис этишибди.

Бу институт бугун нафақат Туркияда, балки муқобил медицина соҳасида тадқиқот олиб бораётган дунё тиббиёт марказлари ичида энг нуфузли даргоҳга айланган. Ойдин Солиҳ Туркия вилоятларида ўтказиб турадиган мунтазам конференциялари салонларига одатда одам сиғмай қоларкан.

gercektip2tildaМаълум бўлишича, Туркия сиёсий элитасининг кўпчилиги Ойдин Солиҳ клиникасида ўз соғлиқларини назорат қилдирадиган бўлишган.

Муҳаммад Солиҳ ҳазил-мутойиба аралаш, кулиб шундай дейди: “Авваллари баъзи маросимларда ёки бирор жойга меҳмонга борганимизда Ойдинни жамоатга – «бу хоним Муҳаммад Солиҳнинг оиласи» деб таништиришган бўлсалар, энди каминани – «Бу киши Ойдин Солиҳнинг хўжайинлари» деб таништирадиган бўлишган”…

Ойдин Солиҳнинг бугун Туркияда машҳурлиги шу қадар…

Шу кунларда янганинг шогирдлари – ёш докторлар Туркияда Ойдин Солиҳ методикасини ўргатувчи бир университет очиш ҳаракатини бошлаганлар.

Биз қуйида «Дунё ўзбеклари» ўқувчилари учун махсус “Табиий Соғлиқ Институти” ташкил этган халқaро симпозиум ҳақидаги бир материални ҳавола этмоқчимиз:

Истанбулда 2 – Халқаро Ҳожамот симпозиуми

“Мени бир савол доим ўйлантириб келарди: Қандай қилиб Усмонлилар биз арабларни 600 йил давомида бошқара олган экан? Ушбу симпозиумда қатнашиб, ниҳоят жавоб топдим: Араб дунёси уйқуда, Сиз турклар эса – яратувчан меҳнат ва изланишда экансиз”.

Сиймо Бахит
(Ядровий тиббиёт мутахассиси. 
Қирол Абдулазиз Университети, Саудия Арабистони)

Истанбулдаги Табиий соғлиқ институти NHI тарафидан уюштирилган 2-Халқаро Ҳожатом сипозиуми бўлиб ўтди.

Ҳожамот турли дин, маданият ва халқлар орасида 3500 йилдан буён касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиб келинади.

Симпозиумда дунёнинг 13 ўлкасидан (АҚШ, Англия, Германия, Финляндия, Швейцария, Австралия, Бразилия, Нигерия, Саудия Арабистони, Миср, Покистон ва б.) олим ва мутахассислар қатнашди.

Анжуман очилиши маросимида иштирокчиларни қутлаб, Истанбул Табиий соғлиқ институти (NHI Natural Health Institute) фахрий президенти, «Ҳақиқий тиббиёт» китоби (Эслатиб ўтамиз, «Ҳақиқий тиббиёт» китобидан парчаларни «Эркин Юрт» газетамизда чоп этиб борилмоқда — таҳр.) билан Туркияда танилган биолог олима Ойдин Солиҳ нутқ сўзлади.

Сўнгра NHI раиси Фаруқ Гунинди (Туркия), Британия Ҳожамот жамияти раиси (British Cupping Society) Калимулла Ражпут меҳмонларни қутладилар.

Питер Сандерс

Питер Сандерс

Шу билан бирга очилиш куни Анъанавий тиббиётнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ мавзуларда илмий чиқишлар қилинди: Др. Доминик Калер Швайцер (Швейцария) «Анъанавий тиббиётга Швейцарияча ёндошув», Проф. Др. Ойтан Олтинтош (Турция) «Усмонли ҳакимларининг кўзқараши», Хаким Илёс Кошоний (АҚШ) «Анъанавий тиббиёт: ўзликка қайтиш», Др. Детлев Куинтерн (Туркия) «Исломий билим ва технологиялар музейида Тиббиёт тарихи», Др. Райнер Станге (Германия) «Германия соғлиқни сақлаш тизимида Анъанавий тиббиёт», Проф.Др. Осмо Ханнинен (Финляндия) «Финляндияда анъанавий тиббиётнинг қўлланилиши», Питер Сандерс (Англия) «Йўқотилган шифо йўлидаги кашфлар» номли маърузалар қилдилар.

Айниқса, узоқ йиллик изланишлардан сўнг шифо топган ҳаётини ҳикоя қилиб берган Англиялик машҳур фотограф-рассом Питер Сандерснинг чиқиши айрича таассурот қолдирди:
«Мен йигирма беш йил мигрендан қийналдим. Шифо истаб, жуда кўп ўлкаларда бўлдим, турли даволаш усулларини синаб кўрдим, кўп табиблар билан учрашдим. Ўтган йили Истанбул Табиий Шифо Институтидан Сумайра Мерве билан учрашдим. Сумайра ўз устози Ойдин Солиҳга кўринишимни тавсия этди. Ойдин хонимнинг кўрсатмаларига кўра, фақат озиқланишни қон гуруҳимга кўра тузатиш ва бир неча хожамот курсидан сўнг, қисқа вақт ичида, ниҳоят, чорак асрлик касалликдан халос бўлдим. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин” — деди Питер Сандерс.

Очилиш куни Питер Сандерснинг дунё маданиятларида ҳижомат тарихига оид «Йўқотилган шифо изидан» номли фотокўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Қуйида Ойдин Солиҳнинг Симпозиум очилишида сўзлаган нутқини келтирамиз:

Ойдин Солиҳ

Ойдин Солиҳ

Ойдин Солиҳ: Ҳурматли меҳмонлар,

Биз йиллардан бери Анъанавий тиббиётнинг тирилиши умидида яшадик. Бугун шогирдларимизнинг ташкил этгани бу симпозиумда сизларга “Хуш келибсиз” дейишдан улкан мамнуният ҳис этмоқдаман.
Ислом фалсафасидан нафас олган “Анъанавий тиб ва ҳожамот терапияси” мавзусидаги бу симпозиумга барчангиз хуш келибсиз.
Маълумки, тиббиёт 18 асрда касалликларга бутун ва яхлит қараш анъанасини тарк этиш йўлини танлади. Ньютон тиббиёти баъзи даволаш усулларини қўлланишда давом этса-да, қадимги тиббиётнинг мизож, ахлат (яъни метаболик қолдиқлар), физиология ва орган функциялари билан боғлиқ маълумотларини рад этди.
Технологиянинг ривожланиши билан бирга маълумотлар кўпайди ва бу билимларни тизимлаштириш мақсадида тиб ўзини алоҳида бўлимларга ажрата бошлади.
Организмни бўлимларга ажратиб ўрганиш билан, унга яхлит қараш принципини ҳам бутунлай йўқотди. Тиб орган ва тизим фаолиятларини, жисмоний ва руҳий муаммоларни бир-бирига боғламасдан, хар бирини алохида ўргана бошлади. Бу нуқтадан сўнг эса касалликларга ташхис қўйиш, сабабларини аниқлаш ёки хасталикни даволаш ҳам имконсиз ҳолга келди.
Бошқа тарафдан, технологиянинг ривожланиши билан бирга, ташхис қўйиш ва дори ишлаб чиқариш имконияти ақл бовар қилмас миқёсда ортди. Инсоният бу “ривожланиш” ортидан касалликларни тубдан йўқолишини кутганди. Аммо тамоман акси содирбўлди: хасталиклар кўпайди, чуқурлашди ва уларнинг турлари ҳам кўпайди. Фақат қариялардагина учрайдиган касалликлар ёшларда ва, ҳатто ёш болаларда ҳам учрай бошлади.
Ниҳоят, сўнгги йилларда Замонавий Тиббиёт янглиш бир асос устига иншо этилган, деган хулосага келинди. Организмга ва хасталикка қайтадан яхлит ёндошув тенеденцияси кузатила бошлади. Бу изланишлар асносида қадимий тиб услублари ва диний билимларнинг аҳамияти ўртага чиқди.
Аммо, бу билимлар билан бирга биология, психология, квантум физикаси, кибернетика каби фанлардан фойдаланиб, янги бир билим тизими қурилди ва янги усуллар ишлаб чиқилди. Бу янги тизимга Кибернетик Тиббиёт ёки Квантум Тиббиёти каби исмлар берилди. Бугун, Кибернетик Тиббиёт тез суръат-ла ривожланиб бормоқда, кенгаймоқда ва Замонавий Тиббиётнинг барча фаолият соҳаларини ишғол этмоқда.
Ҳолбуки Замонавий Тиббиёт жисмоний соғлиқни орган ва тизим даражасида тузатишга уринаркан, бу соҳада ҳам улкан ва оғир хатоларга йўл қўйгандир. Энди Кибернетик тиббиёт универсал энергия йўллари ва бу йўллар асосида тузилган жиҳозлар воситасида ДНК, протеин ва ҳужайраларда электромагнетик тўлқин даражасида изланишлар олиб бориб, инсон миясининг табиий тўлқинланишини ўзгартириш билан, бир шахснинг ўзга бир шахс хусусиятларини ўзлаштиришини мақсад қилмоқда!
Бу усул аввалгисидан-да хавфлироқ бўлиб, бутун инсониятни оммавий руҳий хаосга етакловчи йўлдир.
Кибернетик тиббиёт дин фалсафасидан бехабар бўлиб, диний даволаш усулларини қўллай бошлади. Фикримизча, дин ёки инонч фалсафасини теран билмасдан қўлланилган бу усуллар инсон учун хайрли бўлолмайди, инсонни фойдага эмас, улкан маънавий ва руҳий фожиаларга олиб бориши мухаққақдир.
Дин ва барча инонч-эътиқодларнинг ўз фалсафасига таянган бирор даволаш усули бор ва бу усул, аслида, инонч фалсафасини яна-да теран англаш учундир. Демак, динга ёки бирор инончга эга бўлмаганлар, албатта, ҳар қандай даволаш тизимини қўлланиши мумкин. Аммо динга мансуб кишилар даволаниш услубларида жуда хассос бўлиб, ТАНЛАШи га тўғри келади.
Гап шундаки, Ньютон тиббиёти фақат жисмоний соғлиқ билан қизиқарди.Кибернетик тиб эса энергия- руҳ даражасидан бошлаб, жисмоний соғлиққа эришишни мақсад қилмоқда. Бу ёндошув ўз тамалидаёқ янглишдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом “Илм иккидир: бадан илми ва тавҳид, яъни дин илмидир” дея марҳамат қилганлар. Аввал баданга оид қонунларни тушунмасдан, тавҳид қонунларини англаш мумкин эмас. Бу – ҳарфларни ўрганмасдан туриб, ўқишни истамоқ кабидир.
Биз Ислом фалсафасига асосланиб фаолият юритамиз. Касалликларга яхлит қарашга, мизож, ахлат, физиология ва орган функциялари билан боғлиқ билимларни жонлантиришга ҳаракат қиламиз. Фаолиятимизда ҳеч бир жиҳоз қўлланмасдан, юз, оғиз, қўл ва оёқлардан метаболик йиғимларнинг жойлашуви, хусусиятлари ва миқдорини аниқлаш имконига эгамиз. Органларнинг тузилиши ва тўқималарнинг бузилиш даражасини тадқиқ этамиз. Бу тарзда хастанинг умумий соғлиқ ҳолатини аниқлай оламиз.
Даволашда мизож ва ДНК ўзгаришларига сабаб бўлувчи, гени ўзгартирилган егулик ва ичимликларни; аллергияларга ва иммунитет тансиқлигига сабаб бўлувчи тиббий дориларни; гормон мувозанатини бузувчи ва руҳий муаммоларни келтириб чиқарувчи синтетик атирлар, тозаловчи моддалар ва тана парвариши махсулотларини ишлатмаслик лозим, деган хулосага келдик.

Тажрибаларимизга кўра, даволашнинг энг уйғун процедураси қуйидагичадир:
1. Ҳазм қилиш тизимини яхшилаш ва метаболик қолдиқларни озайтириш учун, озиқланишни қон гуруҳига ва исломий озиқланиш тамоилларига кўра тузатиш;
2. Мавжуд метаболик қолдиқларни маълум муддатли очлик, ҳожамот ва зулук қўйиш воситасида чиқарилишини таъминлаш;
3. Озиқ-овқатдаги қўшимча моддалар ва токсин (аспартам, ТиО2, диоксин, фталатлар каби) йиғимларининг табиий гиёҳ қоришимлари қўлланиш билан чиқаришни таъминлаш.
Бу услуб воситасида жуда кўп касалликларни даволаш мумкин.
Касаллик ва соғлиққа умумий кўзқарашимизни қисқача баён этгач, ушбу симпозиумнинг бош мавзуси бўлмиш Ҳожамот терапиясига тааллуқли бир-икки сўз айтмоқчиман:
Ленфоцитлар, ҳазм бўлмаган озиқ парчаларини, бузилган ёки жонсиз ҳужайраларни, токсин ва тиббий дори қолдиқларини қон айланиши оқибатида тери остига ташийди. Ташилган бу моддалар акупунктур нуқталар атрофида йиғилади, чунки акупунктур нуқталар атрофидан бир энергия майдони юзага келади. Бу майдонлар қолдиқларнинг бир нуқтада тўпланишига сабаб бўлади.
Ҳожамот билан олинган қон мазкур қолдиқлардир.
Бу бенуқсон, мукаммал усул асносида кесиклар ўрнига микроб тушиши ҳам имконсиздир. Чунки энг олдин қуруқ банка билан тўқималардаги қон кучли шаклда сўрилади. Кесиклар тортилгач, қон кучли босим билан ташқарига сизиб чиқади, ва бу холатда организмга микроб киролмайди.
Ҳожамотдан кейин антисептик қўлланиш шарт эмас. Чунки янги кесиклар учун қондан хам кўпроқ тозаловчи, ярани ёпувчи, инфекциядан сақловчи ва тузатувчи бирор дори йўқдир. Фақат кесиклар устида пайдо бўлган қабиқни кўчириш инфекцияга йўл очиши мумкин.
Ҳожамотдан сўнг антисептик қўлланишни истаганлар табиий сирка, қалампирмунчоқ дамламаси, заъфарон ёки табиий туз эритмаси қўлланишлари мумкин.
Баъзан ҳожамот ўринларида узун вақт қичишлар бўлиши, из қолиши, терининг ранги қуюқлашиши мумкин. Бу ҳожамотнинг ён таъсири эмас. Бу симптомлар садафга яқин эканини кўрсатади. Агар фақат қичиш бор бўлса, бунинг сабаби токсинларнинг кўплигидир.
Ҳожамот билан параллел тарзда озиқланишни ҳам тузатиш керак. Акс ҳолда ҳожамот билан олинган метаболик қолдиқлар айни нуқталарда яна-да тезроқ тўпланади. Оқибатда, касаллик шикоятлари такрорланаверади.
Қадрли меҳмонлар,
Ҳожамот терапияси барча ўлкаларда халқ соғлиғига ва соғлиқ тизимига муҳим ҳисса қўшади, деб ўйлайман. Билим ва маълумот алмашиш учун энг қулай имконни берувчи бу симпозиум барчангиз учун самарали ўтишини тилайман.
Раҳмат

http://uzxalqharakati.com/archives/13678

 

Истанбулга қайтиш

Эдирнадан қайтар эканмиз улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг ”Ҳаким ва Ажал” номли достонидаги дилбар сатрлар хаёлимизда чарх уриб айланар эди:

Жуда қадим замонларда, минг йилча бурун,
Бухоронинг шундоққина Афшонасида,
Яшар экан ғоят закий битта ўспирин,
Тенгдошларин назарида ҳали расида.

Чорва билан машғул эди ота онаси,
Ёшлигидан камтаргина ком олган эди.
Лекин шундоқ оиланинг ўша боласи,
Ёш бошидан Ҳаким деган ном олган эди…

Мен янганинг ҳакимлиги ҳақида олдин ҳам эшитган, лекин, рости, бунга ишонмаган эдим. Эдирнадаги “Тиббиёт Маркази” ходимлари, Соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларининг янгага кўрсатган иззат икромлари ва эҳтиромларидан сездимки, бу гапларда жон бор.

Демак, одамлар бежиз гапирмас экан. Истанбулга келган кундан бўён янга ҳақида кўп эшитдим. У кишининг ўз иститути борлигини ҳам айтишди. Демак, Истанбулда мен нафақат Муҳаммад Солиҳ, балки Ойдин Солиҳ фаолияти билан ҳам шуғулланишим керак деган фикрга келдим…

Исмат Хушев
(давоми бор)
dunyouzbeklari.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube