Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ЎХҲ Прага намойиши (видео) 02.09.2011

Чехияликлар: “Бундан ҳам бардамроқ бўлинглар!” – дедилар
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг давлатлардаги бўлимлари Каримов сиёсатига норозилик намойишларини ўтказдилар. Хабарлар жаҳоннинг турли мамлакатларидан келиб турибди.

ЎХҲ Прага намойиши (видео) 02.09.2011
02 Eylül 2011 - 13:10 'да юкланди ва 1945 марта ўқилди.

Чехияликлар: “Бундан ҳам бардамроқ бўлинглар!” – дедилар
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг давлатлардаги бўлимлари Каримов сиёсатига норозилик намойишларини ўтказдилар. Хабарлар жаҳоннинг турли мамлакатларидан келиб турибди.
Прагада намойиш ўтказган бўлим раиси Абдусалом Каримов фикрлари билан қизиқиб, уни суҳбатга тортдик.
-Ассалому-алайкум! Бир хил кийимлар кийиб, шиорлар кўтариб чиқибсизлар?
-Ва-алайкум ассалом! Маълумки, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати шаклланганига 100 кун бўлаяпти. Шу вақт оралиғида дунёнинг 10 га яқин давлатларида бўлимларимиз очилди.
Шу кунлари бўлимларимизнинг аксарисида Мустақиллик байрамига қаршилигимизни ифодалаб пикетлар, норозилик намойишлари ўтаказаяпмиз.
-Мустақиллик байрамига қаршилигингиз боиси нима?
-Нега қарши? Сабаби, 22 йил ичида мамлакат мустақил бўлди деб ҳисобланиб келган бўлса, оддий халқ – фуқаро мустақилликка эришмади! Агар халқ ичига кириб, холислик билан халқ сўзига қулоқ солинадиган бўлса, уларнинг ичлари титраб, яра ҳолда байрамни ҳис қилмаётган ҳолатда ҳаёт кечираётганини кўрамиз.
Байрамни ҳис қилмаётганига сабаб, бугунги кунда Ўзбекистондан 8-9 миллион одам ташқи давлатларда мардикорчилик қилиб, иш қидириб юрибди. Шу одамлар ташқи давлатларда юрса, қандай қилиб Ўзбекистонда мустақиллик байрами бўлаётган бўлади? Болалар отасидан айрилган бўлса, 100000 одам турмаларда ўтирган бўлса, қанча-қанча бегуноҳ одамлар турмаларда йўқ бўлиб кетган бўлса, шу ҳолатларни бошидан кечириб яшаётган одамларнинг кўнглига байрам сиғармиди?!
Шунга қарамай Ўзбекистонда мустақиллик байрамини ўтказаётган одамлар Ўзбекистон халқининг ҳаққига хиёнат қилиб, аҳоли моддий бойликларини совуриб, Ўзбекистон халқига берган ваъдаларини бузган ҳолатда ўз халқини эзишда давом этиб, юзаки кўринишда байрамни ўтказмоқда.
-Ўзбекистон телевидениесидаги байрамона чиқишларга муносабатингиз?
-Тўғри, Ўзбекистон радио-телевидение, газета ва интернет хизмати ички ҳаётни бўяб, яшириб чиройли қилиб кўрсатяпти. Лекин буларнинг ҳаммаси юзаки, сохта кўриниш. Аслида, барчаси бошқача! Бугун Чехияда яшаётган бўлсам, ўзбек мигрантлари ҳаётига қараб, ҳамманинг ишда, бола-чақа боқиш ташвишида юрганини кўраман. Улар Ўзбекистондаги ноҳақлик орқасидан ўз диёрларини ташлаб чиқиб, бу ерларда ташвиш чекиб, муаммоларини ечиб юрибдилар. Уларда байрам кайфияти қаёқдан ҳам ҳосил бўлсин?!
Шу вазиятдан келиб чиқиб, Прагадаги Ташқи ишлар вазирлиги олдида пикет уюштирдик. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати низомидан, маълум бир норозилик матнларидан берди. Ташқи ишлар вазирлигидан вакил чиқди. Эътибор қаратди, диққат билан қулоқ солди. Атрофда юрган минглаб туристлар кўрди, эшитди. Ўтиб кетаётган одамлар орасида: “Биз сизларни қўллаб-қувватлаймиз! Бундан ҳам бардамроқ бўлинглар!”-дедилар.
-Чехия давлат органларидан муносабат билдирганлар борми?
-Бор. Ҳатто, Чехия полицияси бу ишлар самара берадиган натижага эга, деб далда берди. Кўтариб чиқилган шиорлардаги болалар меҳнати қораланишини кўриб, норасидалар машаққатга солинаётганидан хафалигини билдирдилар. Болалар 5-6 ойлаб далаларда вақтини ўтказиб, етарли билим олиша олмасалар-у, каттаконлар қўлларини кўксига қўйиб, байрам қилиб юришса-я! Буларнинг барчаси сохта эканда!? – дедилар.
-Ўзбекистондаги оғир шароитга ўзингиздаги аниқ мисоллардан келтирсангиз?
-Мен ўзим Андижонда яшаганман. 90-йиллари 15 минг иш ўринли ХБК заводи қурилган эди. Одамлар ўша жойда ишлаб, тирикчилигини ўтказиб, 8 соатлик ишидан кейин ота-онасининг дуосини олишга ҳам улгурган. Қурилиш битганида роса хурсанд бўлишган эди. Ахир 15 мимнг одам иш билан таъминланяптида! Ишлаб, оила аъзолари билан ишдан кейин боғларга дам олишга чиқишга ҳам имкон топишган. Бу нарсалар СССРнинг энг охирги йилларида ҳам бўлган эди.
Ўзбекистон мустақил бўлганида одамлар янада иш вақти қисқариши, эркинлиги ўз қўлига тегишлиги, миллий бойликлардан кенг кўламда фойдаланиб, қўшни давлатларга ҳам эҳсон қилишлиги ҳақида қанча-қанча яхши хулосаларга келган эдилар.
Афсуски, мана шу ХБКнинг ўзида, айни бугунги кунда, мингга яқин одам ҳам ишламайди. 14000 одам сарсон-саргардон, ишдан ҳайдалиб, иш топа олмай, бола-чақа боқа олмай, четларга чиқиб ишлаб юрибди.
Бу биргина ХБКнинг ўзидаги аҳвол. Ёнимизда яна Коммунал заводи, Авиация заводи, Машинасозлик заводи бор эди. Буларнинг ҳар бирида камида 5000дан одам ишлар эди. Ҳозир Коммунал заводида 500та ҳам одам ишламайди. Бугунги кундаги Ўзбекистоннинг ҳолати ўта ачинарли! Яна мустақиллик байрамини нишонлаяпмиз, деб бутун дунёга жар солиб, одамларни алдамоқда, аслида ўзини алдаётганига очиқ далолат бўляпти.
-Пикетнинг ерлик халқ орасидаги таъсирини қанчалик баҳолайсиз?
-Юқоридаги фикрларимизни ифодалаб пикет уюштирдик. Намойиш ўтказаётганимизда, чехияликлар ёнимизга келиб, қизиқиб, савол-жавоб қилиб турдилар. Телевидениедан келиб суратга, тасвирга олдилар. Намойишимиз жума – иш кунига тўғри келган бўлишига қарамасдан, бизга эътибор қаратганлар сони кўп бўлди.
-Суҳбатингиз учун раҳмат!
-Саломат бўлинг!

Суҳбатдош Бобурий

2011 йил 2 сентябрь Прагадаги ЎХҲ намойишидан лавҳалар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Maxsum adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Maxsum ;

    OLGAAAAA

    03/09/2011 15:20
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube