Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Канадада Каримов режимига қарши намойиш

Канадада Каримов режимига қарши намойиш
03 Eylül 2011 - 5:36 'да юкланди ва 1310 марта ўқилди.

Бу намойиш Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Ўзбекистондаги зулмни ва диктатор Каримов режими қутлаётган сўзда “мустақиллик” байрамини протест этиш мақсадида дунё миқёсида ўтказаётган норозилик тадбирларидан бири эди.

2 сентябр куни Ванкувердаги марказий кутубхона ёнида ўтказилган ушбу йиғинда шу ўлкада яшаётган ўзбекистонлик муҳожирлар қатнашди.

Улар намойишда турли лозунглар, жумладан 2005 йилида Андижонда қирилган халқнинг тасвирлари ва ҳаракатнинг рамзларини кўтариб чиқишди.

ЎXҲ Kанада бўлими раиси Гайратжон Холматов намойишда сўз олиб, “норозилигимизни бу ерда ўтказишимиздан мақсад, бази халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари шу ерда жойлашган. Биз ўз талабларимизни Канада ҳукуматидан ташқари ана шу ташкилотларга ҳам тақдим этамиз,” деди.

“Каримов ва унинг малайлари 20 йилдирки, давлат террори сиёсати олиб бораётир. Улар мамлакатни “ўзбек ГУЛАГига” айлантирди. Минглаб мухолифлар бугун қамоқхоналарда ўтиришибди. Ва уларга ҳар турли қийноқ усуллар қўлланилмоқда,” деди Ҳаракат Канада бўлимининг Британия Колумбияси провинцияси ташкилоти бошлиғи Марат Насибуллин.

Намойишига қизиққан канадаликларга Ўзбекистонда кечаётган Каримов зулмига доир батафсил малумотлар берилиб, улар билан ўзаро суҳбат қилинди.

Намойиш охирида Канада бош вазири Стефан Харпер номига ва шу улкадаги халқаро ташкилотлар бўлимига мурожаатнома йулланди.

Ҳаракат матбуот маркази

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort