Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир қаҳрамон кутяпмиз

Бир қаҳрамон кутяпмиз
17 Ekim 2013 - 12:30 'да юкланди ва 1468 марта ўқилди.

Усмон Сердангечти

(1917-1983)

Қалъа каби тик бошинг булутлар-ла ёришсин,
Долға-долға сочларинг шамолларга қоришсин!
Исмингни нақш этайлик эски-қадим сурларга,
Сасингни ҳайқирайлик асрдан асрларга! . .
Савлатингдан титрасин Шарқу-Ғарбларнинг тахти
Ва қурилсин Оллоҳнинг абадий салтанати.
Уфқларни қопласин байроқларимиз ол,ол
Зафаримизни чизсин кўкка ваҳший бир қартол! . .
Қаҳрамонлар улғайсин эртакда дев мисоли,
Эгилсин ўпсин кўклар, жоним нозли ҳилолни. .
Ўрдулар ҳам янгидан Тунага оқин этсин!
Бир йилдирим чақсин-да, узоқни яқин этсин!
Тик турсин қаршисинда бутун шарафлар, шонлар!
Номини табжил этсин юлдузлар қаҳқашонлар
Ичимда ҳеч сўнмаган бир фатҳ савдоси бор,
Ёвуз каби дейман мен: “Бу дунё инсонга тор! ”
Бир садо эшитмакчун саҳроларга тушайин
Ҳалол бўлсун бу йўлда борим-йўғим, ҳар шейим!
Вулқон каби лов отмиш, на ўчмиш, на сўнмишам
Мен бу иймон йўлинда дали каби дўнмишам.
Бир даҳо кутаяпмиз, ёшларга меҳроб бўлсун,
Руҳларни ўт олдирган бир оташ, миҳроқ бўлсун!
Сийнасида бирлашсин соғ-сўлни соғинганлар,
Қаҳр бўлсун Ҳақ тураркан золимга сиғинганлар!
Чиқ, нердасан, зуҳур эт! Биз сени беклийўруз!
Йиллардир йўлларингда ҳоргин эмаклийўруз
Мусо бўл! Ҳаққа юксал! Тажалли эт-да Турга,
Зулмат йиқилсин кетсин! Жахон ғарқ бўлсун нурга!
Истийўрум, янгидан бир ҳилқат истийёрум,
На хаёл, на қурунту, ҳақиқат истийўрум !

Ҳақиқат, ҳақиқат, ҳақиқат истийўрум!

 

Туркия туркчасидан М.Солиҳ уйғунлаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort