Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Дунё ўзбеклари Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб

“Дунё ўзбеклари Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
17 Ekim 2013 - 12:36 'да юкланди ва 2463 марта ўқилди.
Муҳаммад-Али-ва-Иқбол-Мирзо...

Суратда: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али (чапда) ва сенатор Иқбол Мирзо ( ўнгда)

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака!

Бугун ўзбек адабиётининг деярли барча вакиллари ва ҳукумат аҳли «Дунё ўзбеклари»ни ўқиб бораётганини  ҳисобга олиб айнан Сизга мурожаат этишга аҳд қилдик.

Содир бўлиб улгирмаган нохуш бир янгилик бор.

Биласиз, яқинда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига Муҳаммад Али раис бўлиб келди.

Ёзувчилар уюшмасига раисни аслида ёзувчилар сайлаши керак.

Юқоридан сайлангани учун ҳам  улар  ҳеч нарсадан қўрқмай,  ўзбошимчалик билан иш юритишади. Оқибатда ноҳақлик ва зулм авж олади…

Ҳозир Муҳаммад Али ва шоир Иқбол Мирзо ўзларининг шогирдлари ёрдамида “Шарқ Юлдузи” журнали редактори Мақсад – У. Ҳамдамни ишдан олиш. Улуғбек аканинг билими ва ғайрати туфайли журнал анча жонланган эди.

Улуғбек Ҳамдам журнал саҳифасида янгича шаклда ёзаётган Назар Эшонқул, Раҳимжон Раҳмат, Исажон Султон каби ноширларнинг асарларини эълон қилган эди.

Муҳаммад Алининг айтишича, журналда худди об-ҳаво хабари каби мазмуни тушунарли асарлар эълон қилиниши керак экан.

Модернистик деб аталаётган асарларга йўл йўқ эмиш.

Улуғбек Ҳамдам «Шарқ юлдузи» журналида ” Янги авлод овози” деган мазмунда кўплаб адабиёт мутахассисларининг фикрларини эълон қилган эди.

Шу суҳбатларда мустақиллик шароитида рамзларга асосланган янги адабиёт пайдо бўляпти дейилган эди.

Шу гап кекса ёзувчиларга ёқмабди.

Кекса ёзувчилар назарида мустақиллик даврида ўзбек адабиётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмабди.

Бу гап билан улар сиёсий хато қилишаётганини сезишгани йўқ.

Улуғбек Ҳамдамни ишдан олишга уриниш фақат Муҳаммад Али ва сенатор Иқбол Мирзонинг ташаббуси билан бўляпти. Улар жиддийроқ компрамат топиб, юқорига тақдим этишлари керак.

Улуғбек Ҳамдам редактор ўлароқ битта “хато”га йўл қўйди. Яъни у табиатан ҳалол, олижаноб ва соф адабиётни қадрлагани учун амалдор, ҳукуматга яқинлиги учун керилиб юрадиган ёзувчиларга ялтоқланмади, ҳақиқий адабиёт ривожи учун тер тўкди.

Мустақиллик шароитида пайдо бўлган жиддий адабиёт намуналарига эътибор қаратди.

Исмат ака,  биз Сизни жасоратли ва иймон эътиқодли, энг муҳими – Президентга садоқатли журналист сифатида биламиз ва ҳурмат қиламиз.

Каттакон бир мамлакатда, бугун, Сиздан бошқа мурожаат қиладиган одам топмадик. Бугун ўзбек ёзувчилари шу даражада ёлғиз ва ночор…

Катта авлод ёзувчилари адабиётимизда истиқлол даврида янги йуналишлар пайдо бўлганлигини қуриқ исбот ва далилсиз инкор этишяпти.

Ўзбекнинг энг зўр ёзувчиси ҳалиям биз деган иддаони намойиш қилишяпти. Лекин уларнинг бирортаси ҳам мустақиллик даврида эътиборли асар ёзмаган, аниқроғи ёзолмаган…

Кекса авлод Улуғбек Ҳамдамни ишдан олиб янгича ёзаётган ёзувчиларни «Шарқ Юлдузи” журналидан узоқлаштиришни мақсад қилиб олган.

Уларнинг айтишича, модернизмнинг ўзбек адабиётига кириб келиши номаъқул эмиш.

” Ўзимизнинг ўзбекизм, истиқлол реализми деган методимиз бор” деб ўта кулгули ва абсурд гапларни гапиришяпти.

Хуллас, кекса авлод ёзувчилари адабиётимизда пайдо бўлаётган янги бадиий тафаккурга қарши маъмурий йўл билан курашмоқчи бўляпти.

Бир гапни эслатиб ўтиш лозимки, 1994 йилларда президент Ислом Каримов битта интервюсида ёшларни Нитше, Фрейд каби Европа модернизмининг ғоявий асосчиларининг китобларини ўқишга даъват қилган эди.

Бугунги ёзувчилар уюшмасининг янги раиси эса бунинг тескарисини қиляпти. У ё Ислом Каримовнинг бу гапини эшитмаган ё эшитган бўлса ҳам, атай ўзини эшитмаганликка оляпти…

Исмат ака, Сиз ўз хотираларингизда Абдулла Ориповнинг Москвада инфаркт бўлиб қолган даврини ёзаркансиз, Муҳаммад Али ҳақида ҳам яхши гапларни айтгансиз.

Биз ҳам уни ҳурмат қилардик, унга ишонардик. Лекин амалга чиққанидан кейин одам ўзгараркан…

Ҳали совет идеологияси ҳукмрон бўлган СССР даврида Муҳаммад Солиҳ бошлиқ бир гуруҳ ижодкор ёшлар Раъно Абдуллаева ҳақида Политбюрога хат ёзишганини биласиз.

Ўшанда улар қўрқмай хатга имзо қўйишган эди. Ҳолбуки, Совет даврининг репрессив машинаси нақадар даҳшатли эканинини уларнинг ҳар бири яхши билган.

Ажабки, бугунги мустақиллик даврида биз Сизга ёзаётган ушбу оддий бир хатга ҳам имзо қўйишга қўрқамиз…

Сабабини ўзингиз яхши биласиз ва биз – ҳимоясиз ижодкорларни тўғри тушунасиз деган умиддамиз.

Ҳурмат билан, бир гуруҳ   ёзувчилари номидан: “Насимий, Машраб ва Муқимий”…

15 октябрь, 2013 йил, Тошкент. 

Сенатор-Иқбол

Суратда: Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, шоир Иқбол Мирзо (ўнгдан биринчи) ”Марғилон мушоираси”да…

 

dunyouzbeklari.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort