Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пахта заводининг сирлари

Пахта заводининг сирлари
25 Ekim 2013 - 10:36 'да юкланди ва 571 марта ўқилди.

Ўзбекистон асосан пахта хом ашёсини етиштиришга мослшган районларга бўлинган. Совет  Иттифоқи  даврида пахта етиштирувчи ҳар бир район давлатга 30-40 минг тонна пахта етказиб берар эди. Пахта заводлари шу миқдордаги пахта хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланиб қурилган. Бугунги кунда бир йилда 3 млн тонна пахта хом ашёси “етиштирилади”. Бу миқдор албатта  районларда етиштирилган хом ашё хисобига амалга оширилади. Пахта териш мавсуми бошланиши билан кундалик режаларнинг бажарилиши ҳақида статистик маълумотлар тўплаш, тарқатиш тизими ишга тушади ва албатта бу маълумотлар энг юқори орган-Прездидент маҳкамасига етказилади. Сабаби ҳаммамизга маълум, ҳар йили Президент пахта йиғим-теримини шахсан кузатиб боради. Чунки пахта – “бизнинг бойлигимиз”.Пахта йиғим-терим ҳисоботи асосан пахта тозалаш корхоналарига топширилаётган махсулот миқдори асосида олиб борилади. Маълумки Ўзбекистон ерларининг мелиоратив ҳолати жуда абгор аҳволда. Дренаж тизимлари ишламаслиги, кимёвий дориларнинг керагидан ортиқча сарфланиши, агротехник қоидаларга риоя қилмаслик натижасида асосий экин майдонларида тупроқ структураси деградацияга учраган. Ерларни қора шўр босиб кетган. Бундан ташқари маъмурий-буйруқбозликка асосланган пахта етиштириш услуби ҳам ҳосилдорликнинг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Ҳар йили район, область, республика миқёсида пахта етиштириш соҳасини тартибга солиш учун махсус гуруҳлар тузилиб, сафарбарлик эълон қилинали. Натижада бу соҳани билмайдиган врвчлар, ўқитувчилар, бухгалтерлар, қурувчилар,ички ишлар ходимлари, хокимият органлари хизматчиларидан иборат коммиссия аъзолари фермерларнинг бошида туриб олиб, қачон экиш, қандай экиш, қачон суғориш, дори солиш кераклигини ўргатиб туришади. Уларнинг айтганини қилмаган фермер албатта ҳоким олдида жавоб беради. Натижа эса маълум.     Аслида пахта йиғим-терим мавсуми 15-20 кун, ундан у ёғига далада теришга арзигулик пахта қолмайди. Давлат режаси эса ярим йўлда ётибди. Мана энди Иттифоқ давридан мерос бўлиб қолган сценарий бошланади, яъни қўшиб ёзиш. Республика вилоятдан, вилоят райондан, район эса пахта тозалаш заводидан йўқ пахтага тариб топширилганлик тўғрисида маълумотнома талаб қилади ва маълумотнома берилади. Ниманинг эвазига? Фермерларга йўқ пахтани топширганлиги тўғрисидаги хужжатларга асосан.Шу вақтдан бошлаб йўқ пахта савдоси бошланади. Тоннаси 120 доллардан. 1 млн тонна пахта қўшиб ёзилса 1 млрд 200 млн доллар пахта саноати соҳаси рахбар ходимларинг чўнтагига тушади. Кимга қанча тегиши алоҳида мавзу. Хуллас йўқ пахта топшириш, қабул қилиш, қайта ишлаш, сотиш операцияларидан аста секин ўта бошлайди. Бу орада ревизия, коррупция, прократура текширувлари бўлади ва улар ҳам ўз улушларини олишади. Олди-берди келишилмаса завод рахбарияти қамалади. Чунки камомад бор…

Нозим Низомов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар