Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов ва Сталин. Мушук ва Йўлбарс

Каримов ва Сталин. Мушук ва Йўлбарс
02 Kasım 2013 - 11:48 'да юкланди ва 596 марта ўқилди.

Агар мушукка лупа орқали қаралса, у баҳайбат йўлбарс бўлиб кўринади. Чунки йўлбарс ҳам мушуксимонлар оиласига киради. Мушук ва йўлбарснинг фарқи шундаки, йўлбарс тоғу-тош, ўрмонларда табиатнинг барча синовларига бардош бериб, ўз инстинктларини яна-ям чиниқтириб яшаса, мушук хонаки бўлгани сабаб табиий инстинклардан мосуво бўлган.
Уни ташқи оламдан хона деворлари асрайди, шунинг учун унда табиийлик ўрнини сунъийлик эгаллаган…
Мушукнинг ҳатти-ҳаракатларини йўлбарсникидек олдиндан айтиб бериб бўлмайди. Мисол учун мушук холодильникни очиб, ундан сосиска ўғирлаб еган бўлса, у олдиндан эгаси (яъни сиз) билан мулоқот тактикасини ўйлаб қўяди. Эшикдан келишингиз билан оёқларингизга суйкалади, ўтирсангиз тиззангизга чиқиб эркаланади. Агар швабра олиб қувласангиз, керак бўлса люстрага сакраб чиқиб жонини сақлайди.
Энди Гулнорахоннинг ўз отасини Сталинга ўхшатишида ҳам ана шу “лупа ҳодисаси” рўй бераяпти. Сталин қаттиққўл, коммунистик ғоя учун ҳар балодан тоймайдиган, аскетга яқин одам эди. Ҳужжатларда келтирилишича, у ўлганида кийинтиришга яроқли кийим топиша олмаган экан.
КАРИМОВчи? Унда қандай фазилатлар борки, уни Сталинга ўхшатилса?
Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлаган саркарда қаёқда-ю, иккита жангарини тутолмай бир автобус одамни қириб ташлаган, Андижонда тинч аҳолини автоматлардан ўққа тутиб қўйиб, мен ҳеч нарса билмайман, деб турган аблаҳ қаёқда?!
Ғоя масаласида ҳам худди шундай: 23 йилдан бери миллий ғоя-миллий ғоя дейдию, ғоядан дарак йўқ.
Сталин жаҳон сиёсатида кучли фигура бўлиб хотирада қолди. Каримов ким бўлиб эсда қолади???

Эркин Садриев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • I.A.Karimov ;

    Menga Muhamadsolihni taktikasini aytilarchi. U O’zbekistonda qanday islohatlar qimoqchi? Nimalarni ozgartiradi?

    06/11/2013 20:13