Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

УР КАЛТАК ҲО СУР КАЛТАК

УР КАЛТАК ҲО СУР КАЛТАК
29 Kasım 2013 - 18:43 'да юкланди ва 582 марта ўқилди.

9399_f5661fb2f4753fa5_max

(ёки Республика миқёсида ўтказилаётган селектор мажлисидан репортаж)

Туман ҳокимиятига етиб келганимда, ҳокимият ҳовлисига одам тўлган, ҳамманинг юзида ташвиш. Мирзиёевнинг феълини билганлар ниҳоятда забун ҳолатда. Билмаган, бундай анжуманга биринчи бор келаётганлар эса салгина жонлироқ.
– Қани, киринглар!
Одамлар қушхонага ҳайдалган подадек ўлганининг кунида залга кириб жойлашиша бошлади. Бу ерга туман ҳокими, ИИБ раҳбарлари, прокуратура, солиқ, РайОНО, корхоналар рахбарлари, пахта етиштиршга масъул қилиб тайинланган мутахассислар, фермерлар йиғилган. Минбарга ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи чиқишди. Мажлис бошланди. Ёши 35-40 ларда, биққигина ҳоким ўтирганларга худди жиноятчиларга қарагандай тикилиб турдида.
– Ким келмади? –деди.
У кимдан сўради, билмайсан. Пастдан бир йигитча югуриб бориб унга қандайдир қоғозни узатди. Ҳоким қоғозга кўз югуртирар экан, ёнидаги прокурорга бир нарсалар деди. У бошини лиқиллатиб тасдиқлади.
– Қўзибоев, Шарипов, Маллаевлар эртага фермерлигини топширсин. Солиқ, текшириб уларга жиноий иш очинг.
Ўтирганлар чурқ этишмайди.
– Та-а-к. Селектор бошланди. Уланглар.
Залда пашша учса билинадиган сукунатни динамикдан чиқаётган шарақ-шуруқ овозлар бузди.
– Ҳамма йиғилдими? – ҳавода муаллақ овоз янгради.
– Ҳа, ҳа, ҳамма йиғилди, – деган овозлар эшитилди.
– Бўка!
– Шу ерда.
– Оққўрғон!
– Шу ерда.
Районлар санб чиқилди.
– Бугун пахта етиштириш агротехникаси ахволини текширамиз. Кўзларингни очинглар. Пскент!
– Ҳе, онагни… сени! Нима сенга пахта керак эмасми!? Ё қорнинг тўйиб қолдими?
– …
– Нега тракторларинг ишламайди?
– Ишлаяпти тракторлар.
– Қанчаси ишлаяпти? Нега алдайсан, ифлос? Қамоқда чиритаман, тушундингми?!
– Соляркадан сал қийналдик.
– Нефтебаза!
– Шу ердаман.
– Нима деяпти бу ҳароми? Қани солярка?
– Солярка бор, солярка етарли.
– Прокурор, текшир! Текшир ҳаммасини! Шахсан ўзимга доклад қиласан!..

Жулқунбой 2

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар