Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АЁ ДЎСТЛАР…

АЁ  ДЎСТЛАР…
13 Aralık 2013 - 11:21 'да юкланди ва 604 марта ўқилди.

hqdefault

Аё дўстлар, хўп шошилманг осийлар даврасига,
Бир кун келиб ҳар бир ишин жавоби бор дунёнинг.
Аё дўстлар, елинг тезроқ яхшилар халқасига
Ул масканда ҳар бир онга савоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, аёлларнинг макри бўлармиш ёмон,
Алардин узоқ бўлганнинг қалби бўлармиш омон.
Номаҳрамлар ичра бўлган ҳар иш бўлармиш ёмон,
Авратин ёпиб қўйингки, ҳижоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, кибр бирлан риёлик дуруст ишмас,
Кибр қилган киши бирла Аллоҳ асло келишмас.
Қалб ичинда йиғланмаган дуо ҳаққий нолишмас,
Холис бўлмас – қиёматда азоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, етимларга саҳий бўлган мўминдир,
Унинг қалби иймон ила тўлиқдир, лиммо-лимдир.
Бу дунёга келган ҳар бир бош топгани – ўлимдир,
Мағрурланманг, йиқилгувси туроби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, бу тақдирга исён қилманг ҳеч қачон,
Ундаги бор ёзув-чизув битилган қай бир замон.
Мукофотга лойиқ бўлиб боқинг сўнг манзил томон,
Ўн беш кунга ой чиқар, сўнг офтоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, бир кун келиб ҳамма топгайдир вафот,
Бевафо ёр учун қайғу чекмакдин на бор нажот?!
Яхшиси, иймонимизни чорласин боқий ҳаёт,
Муддат ўтиб иморатин ҳароби бор дунёнинг.

Хайрулла Ҳамидов

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар