Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Фожиа – Исломга берилдим деб, бидъатга берилишдадир” (М.Солиҳ)

“Фожиа – Исломга берилдим деб, бидъатга берилишдадир” (М.Солиҳ)
02 Ocak 2014 - 10:33 'да юкланди ва 3572 марта ўқилди.

 Саҳифамиз Форумида ислом дини ва унинг ҳаётимниздаги ўрни ҳакда баҳс вужудга келди. Бу муҳосабада адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ ҳам иштирок этди.  Қуйида унинг бизга муҳим кўринган баъзи фикрларини саҳифамизнинг ўқувчилари эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

 “Комил” исми билан изоҳ ёзган ўқувчининг саволлари (имло қандай бўлса, шундай тақдим этилмоқда):

“Узбекларда миллий мафкура йук, динда хам, дунёвийликда хам . Чеченлар, догистонликлар, араблар хам биз каби исломий тушунчалар остида яшайдилар,биз хам. Лекин, нега биз узбеклар хамма сохада ношудмиз? Мактаб программасида утилган элементар формулаларни-ку гапирмай куяколай, сантиметрни метрдан ажрата олмайдиган ёшлар купайиб кетган. Танлаган касбга садокат деган тушунчанинг узи йук. 5 йил укитувчиликка укиб, эртасига карасанг киракаш, индинига бозорда ёнгокфуруш, уям булмаса Россияга куча супургани кетади. Хаммасига дунёвий билимларни менсимаслик сабаб.  «Аёл киши кучага чикса бузилиб кетади» деб барча савдо точкаларини шеркелбат йигитлар эгаллаб олишганига карамай «аёли кучага чикмаган» миллатдан фохишаси купайиб кетиши кизик. «Ислом дунёвий илмни инкор этмайди» деб гапирилган билан Ислом дунёвий илмга буш вакт колдирмайди. Чунки, 5 вакт намоздан ташкари пайгамбарларнинг хулк- атворини кайта- кайта ва кайта- кайта тахлил килиш керак, калта иштон кийиш керакми ёки узунрокми, соколни кандай куйган маъкул, унинг ранги канака булса суннатга амал килинган булади… ва хоказо. Исломда «илмни Хитойга бориб булса хам урганинг» деган хадислар эса иккинчи даражали масала деб каралади. Демак шариатни миллий максадга мослаб кайта куриб чикиш керакдир, купрок укишга, урганишга, ёшларнинг бир эмас бир нечта касбда профессионал булиб етишишини норма килиб белгилаш керакдир. Бир нечта тил урганиш, хар бир балогат ёшидаги йигит- кизда хайдовчилик махорати ва гувохномаси мактаб программасига киритилиши ва ижро этилиши керакдир? «Тог Мухаммаднинг олдига келмаса Мухаммад тогнинг олдига узи борибди» деган гап бор, бугунги биз тушунган Ислом бизни куткармас экан уни кайта куриб чикиб балки биз Исломни куткарармиз? Балки, кетлари ёг босиб кетган катта- катта кориларимиз шунга жазм килишар?…

Агар сиз бугунги узбеклар тушунган исломни бошкача тушунсангиз буни бизга очикланг , токи биз хам тушунайлик . гуе 29.9 million узбек исломни бошкача тушунади-ю, сиз бошкача тушунасиз . Хуш , Исломнинг кайси куринишида халкимиз бошка халклар билан тенглашади ? Сиз умумий гаплар билан эмас , деталлар билан очиклай оласизми фикрингизни ? Уйлайманки, йук , чунки сизнинг шархингиз миллат мафаатига эмас , араб спонсорларининг манфаатига йугрилган ! Ибн Сино ва Берунийни билмадим , лекин, Улугбек айнан чаламуллалар фатвоси билан уз угли кули билан бугизланган -ку! Бугун хам Ислом деган тушунча айнан шу чаламуллалар томонидан бошкарилаетгани ва улар фойдасига ишлаетганини курмaйсизми ?”..

 Муҳаммад Солиҳнинг жавоблари

Комилжоннинг миллат ҳақида қайгуришларининг самимийлигига шубҳа йўқ. Аммо мусулмонларнинг жорий фожиаси исломга қаттиқ берилганликда эмас, балки исломга берилдим, деб бидъатга берилганликдадир.

Чунки ҳақиқий илм — исломдадир. Бу Ибни Синонинг илми, Ал Хоразмийнинг илми, Берунийнинг, Улуғбекнинг, Али Қушчи ва бошқаларнинг илмидир.
Улар — ислом шариатини ўз ҳаётларининг дастури қилган инсонлар — бугунги дунёвий илмларнинг тамал тошларини қўйган буюк аждодларимиздир.
Бугунги «ислом олимлари» исломни ўз ҳаётларида ҳаддан ташқари кўп тадбиқ этганларидан эмас, тўғри тадбиқ этмаганлари сабабли «комилжонлар»нинг танқидига учрамоқда. Ва уларнинг тилидан, билиб-билмай, чаламуллалар эмас, балки динимиз ислом қораланмоқда.
«Комилжонлар» фикрича, агар халқимиз номозни 5 вақт эмас, озроқ ўқиб, ўрнига позитив «илмларни» ўрганганда эди, интеллектуал соҳада олдинга кетиб, фанда тараққий этар,фаровонликка эришиб.. Москвада енгилроқ ишларда ишлаган бўлар, турмуш савияси юксакроқ бўлган бўларди,дея мушоҳада қиладилар ва ниҳоятида «динни ислоҳ қилмасдан туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди» қабилидаги кенг тарқалган демагогия (сафсата)ни ёйишга ҳаракат қиладилар.
Аслида, ҳақиқат бу истиқоматнинг терс йўналишидадир: ислом дунёсидаги бугунги залолат ва шармандаликнинг асос сабаби — исломий илмсизликдир, дин билгисининг саёзлигидадир.
Яъни мусулмонлар динни ўзларига кўра эмас, ўзларини динга кўра ислоҳ қилишлари керак.Чунки ҳақиқий илм — исломдадир.
Демак,динни ўзимизнинг ПАСТ савиямизга туширишга интилиш ўрнига, қалбларимиз ва ақлларимизни диннинг ЮКСАКликларига кўтариш учун ғайрат қилишимиз керак. Илмларимизни ҳам шу табиий иқлимда оширишимиз лозим.Миллий мафкурамиз хам шу тамалга қурилиши керак.

Aфсуски, сиз айтгандай, ислом номидан гапираётган чаламуллалар кўп. Буни зотан эътироф қилдим аввалги хатимда. Лекин ҳаммага маълум бўлган бу тасбит сизга 29,9 миллионлик аҳоли номидан гапириш ҳуқуқини бермайди. Мен ўз фикримни айтдим, сиз ҳам одоб билан ўз фикрингизни айтаверинг, дарров 29,9 миллионнинг адвокатига айланмасдан.

Улуғбекни дин эмас, чаламуллалар ўлдирди.Сизнинг ватанпарварлигингизни «самимий» дегандим, аммо сизни ранжитмаслик учун унинг муҳим жиҳатини яширгандим, айтишга мажбур қилдингиз:сизнинг ватанпарварлигингиз саёздир.Саёзлик эса доим агрессив бўлади.Худди Улуғбекни қатл этган чаламуллалар каби агрессив. Шу маънода,сиз ўша нафратланганингиз чаламуллаларга жуда яқинсиз: улар дин тарафидан чаламулла, сиз қарши тарафдан чаламулласиз. Яъни,айни танганинг терс юзисиз.
Китобимиз Қуръони Карим арабларнинг ҳадяси эмас, Оллоҳнинг юборган Китобидир. Унда ўтмиш ҳам, келажак ҳам ёзилгандир. Бу илмий исбот қилинган бир ҳақиқат. Ақлли инсонларга исботни такрорлашнинг ҳожати йўқ,
жоҳилларга эса фойдаси йўқ.
Сиз яна бошқа бир изоҳда халққа «кўзингни оч, бўйнингдаги дин занжирини уз!», дея хитоб қилибсиз. Аммо кўзни очиш билан муаммо ҳал қилинмайди. Кўз очиқ бўлиши мумкин, аммо кўриш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Миллионлаб, ҳатто миллиардлаб кўзи очиқ кўрлар яшаяпти дунёмизда.Факат ўзларини яратган Зотни таниганларнинггина кўзлари (ҳақиқатни) кўриши мумкин. Қолганлари бебахтлардир — кўзи очиқ кўр, қулоғи бор сағирлардир.Роббини таниган инсонлар учун эса дин — махлуққа қулликнинг занжири эмас, Холиққа  қулликнинг ҳурриятидир.

Хўш, нега бизнинг мусулмон ўлкаларимиз тараққий этмаяпти, нега қолоқ?

Атеистларнинг иддао қилганидай, шариатнинг қонун-қоидаларини бажаргани учун шу таназзулга тушдими уммат?

Нега мусулмон бўлмаган Оврупо ва Америка фан ва техникада олдинга кетди? Нега уларнинг жамиятида моддий фаровонлик ва ижтимоий истиқрор ҳоким?
Бу саволларга ҳар ким тушунадиган шаклда, содда жавоб бериш мумкин: Таназзул уммат ислом шартларни бажаришни тарк этган асрдан бошланди. Мусулмонлар беш вақт номоз ўқисам, закот берсам, ҳажга борсам,рўза тутсам шунинг ўзи жаннатга киришим учун етарлидир, дея фикрлай бошлаганда таназзул инди устимизга.
Таназзулнинг сабаблари зоҳирда Иқтисодий,Сиёсий ва ёки Ижтимоий бўлиб кўриниши мумкин,аммо бу юзадаги сабаблар замирида асос сабаб — Маънавийдир.
Таназзул биз шариат тақозо этган бошқа амрларга итоат қилмай қўйган заҳот инди. Шариат мусулмондан ёлгон сўзламаслкни, ваъда берса ваъдасини тутишни, омонатга хиёнат қилмасликни талаб этса, мусулмонлар сўзларкан ёлгон сўйлайдилар, ваъда берса ваъдасини тутмадилар ва омонатга хиёнат қилдилар.
Пайғамбаримиз бизга илмни Чиндан бўлса ҳам изла, бир ишни бажараркан, уни худди абадий яшайдигандай ижро эт, астойдил меҳнат кил,эртага Киёмат келаётган бўлса ҳам, бир ниҳол ўтқазиш имкони бўлса, у ниҳолни ўтқаз,деб насиҳат қилди, аммо мусулмонлар ялқовлик қилишди, илм излашдан эриндилар, илмлилардан қўрқдилар, уларни Улуғбекни қатл килган каби қатл этдилар, ниҳол экиш ўрнига, ўрмонларни кесдилар, далаларини вайрон айладилар. Бунинг мукофоти — Таназзул бўлди.
Овруполиклар эса тескарисини қилдилар: ёлгон сўйламадилар, ваъда берса ваъдасини тутдилар, омонатга хиёнат қилмадилар.Ишларини пухта ва холис бажардилар.Ўзлари ислом бўлмасалар-да — Тавҳид истисно — ислом дини чизган чорчўп ичида ҳаракат этдилар: астойдил меҳнат қилдилар,илмли инсонларнинг бошини силадилар, ёрдам бердилар,юксалтдилар, бир дарахт ўтказиш имкони бўлса, дарҳол ўтқаздилар ва ҳакозо ва натижада ўлкалари тараққий эта бошлади.

Ўтган асрда зикр аҳлидан бир олим бу хусусда шундай деган эди. “Оврупoликларнинг қилган иши бизнинг динимиз каби мустаҳкам, бизнинг қилган ишимиз уларнинг дини каби бузуқ” деганди.

Ҳа,овруполик ўз ишини сифатли килгани учун Оллох уни бу дунёнинг неъматлари билан сийлади ва сийлаяпти. (Албатта, Охиратнинг ҳисоби бошқа, бу бошқа бир мавзу)

Яъни Ислом Дини бутун дунёга келган бир диндир, фақат мусулмон бўлган нуфузга келгани йўқ.Китобимиз дейдики, шу-шу ишларни шу-шу шаклда ижро этсанг, бунинг шундай мукофоти бор, ижро этмасанг шундай жазоси бор — ихтиёр сенда,дейди. Мужда шунчалар очиқ ва шунчалар содда!

Гапимнинг сўнгида шу жиҳатга ҳам тегинишни лозим кўрдим: бу ерда ислом дини факторининг  тараккиёт вa моддий фаровонликдаги роли ҳақда гапирилар экан, бунга Оврупо жамиятининг зоҳирда кўринган мураффаҳ турмуши ўрнак кўрсатилди. Аммо Оврупо маданиятининг маънавий жиҳатидан  буюк бир чўкиш жараёнини яшаётгани ҳақда гапирилмади.  Ҳолбуки, фақат моддий фаравонлик ва техник тараққиётнинг ўзигина инсон зотини бахтиёр қилиш учун етарли эмаслигини яна ўша Ғарб жамиятидаги ёлпи жиннат, руҳий тушкунлик шафқатсиз бир шаклда намоён этди.

Бу  фожиа юқорида ишора қилганимиз Тавҳиддан жудо бўлган бир жамиятнинг фожиасидир.

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 17 Yorum )

  • abdulla ;

    Комилга Мухаммад Солихни жавоби етиб ортади экан

    04/05/2014 05:31
  • abdulla ;

    Комилга Мухаммад Солихни жавоби етиб ортади бошка мавзуга утовринглар

    04/05/2014 05:29
  • снб ;

    комил туппа тугри гапираяпти исломга тулик кирмаган чала мулла босип кетди дунени

    16/02/2014 17:15
  • Муслим ;

    Комилжон ака сизга мусулмонлар ёкмайдиган булса намозхонлар ёкмайдиган булса Унда сиз кимсиз? Хуш айтингчи унда сизга кандай жамият керакак? Куфр жамиятими?

    15/02/2014 05:43
  • turkiston ;

    Hurmatli Komil aka balkim ukadirsiz
    Musulmonchilik sekinlik bilan deyishgan. Yahshi yomon inson hamma millatta bor. Biz Ozbeklar ham Ollohni bandasimiz. Jamiyatimizda yomonlardan kora baribir yahshilar kop. Aks holda 1991 yildayok Ozbekiston davlat sifatida yokolib ketishi kerak edi.
    Yahshi yomon inson hamma millatta bir

    04/01/2014 22:14
  • Комил ;

    Хулоса шундай : Комил атеист ! Комил хукуматни сукмайди , халкни сукади . Комил намозни емон куради ! Афсус , лекин мен анча – мунчага енгиладиган одам эмасман , кайсарман ва барибир тушинтиришга яна уринаман . Мухтарам мусулмонлар , мен намозни эмас , сохта намозни емон кураман ! Мусулмонни эмас , огзида иймон хакида лоф уриб амалда елгон гапирувчи , зинодан харомдан куркмайдиган никобли мусулмонни емон кураман . Сиз шакар кушилган “тоза асал”ни яхши курасизми ? Йукми ? Кизик! Балки селитрага буктирилган тарвуз екар сизга ? Бу хам екмайдими ? Унда жаррохлик усули билан “бокира” килинган келин оларсиз ? Нахотки бу хам екмайди сизга ?! Унда сизга маслахатим юзингиздаги маскани ечинг , чунки бу сохта махсулотлар сохта инсонларга мулжалланган . Сизларнинг иймон хакидаги лофларингиз сабаб дунега келган бу махсулотлар . 100та одам тупланиб олиб бир катта харсангни урнидан жилдириш учун унинг хажмидан келиб чикиб огирлигини , олиб борилиши керак булган масофанинг узунлигини ва унга сарфланадиган куч микдорини 1 йил , хатто юз йил мухокама килса хам тош урнидан жилмайди .У уз урнида тураверади , токи одамлар бир тан бир жон булиб енг шимариб тошга епишиб тер тукмагунча . Максад миллат булса миллат манфаати учун хаж зиератини вактинча чеклаш бу фожеа эмас , балки бемаксад , сохта таквога чек куйиш учун куйилган биринчи кадам булади . Нега хукуматни сукмайман ? Уни сукиш эмас ,…. керак . Бу ишни мен бир узим эплай олмайман , менга фикрдош ва елкадошлар керак. Масжидда елкадош булиб мени угри гумон килиб шиппагини жойнамоз остига яширадиганлар керак эмас менга . Чунки , эртага шу кураш натижаси уларок яримта нонга зор булсам бир бурда нонини яшириб ейишини яхши тушуниб булганман .Мухолифат сафига кушилиш ниятим хозирча йук , чунки мухолифат мен тушунган курсда кетмаябди , хозирча фикр алмашиб туришимизнинг узи хам яхши иш .Купчиликка екмасам хам, мени хар хил номлар билан аташса хам уз фикрини куркмайайтишга ундаш максадим . Майли , теша тегмаган таклиф булса хам айтсин , уз фикрини айтсин факат .Шу хукуматни фикрсиз карсакбозлар хаддидан оширгандек , эртага Исломий тузум курсак хам фикрсиз оминчиларга айланмайлик токи .

    04/01/2014 13:09
    • халкчи ;

      Сафсатабознинг нормал одамдан фарки шундаки, у доим хамма нарсани узидан эмас, бошкадан кутади. У ундай, бу бундай, менга эса, у керак, бу керак ва хакозо ва хакозо. Ва буни узича ватанпарварлик, халкпарварлик, деб атайди. Эшикнинг олдига утириб олиб, утган-кетганни гийбат киладиган кампир хам узини шундай ватанпарвар хис килса керак.

      04/01/2014 14:50
    • Abdulloh ;

      Комил кўп гапиргандан кўра, илм олинг. Жамиятни ислоҳ қилишдан олдин ўзингизни ислоҳ қилинг. Ислом динини саҳобалар тушунгандек тушунинг. Унинг учун илм олишингиз керак. Кейин ҳамма саволларингизга жавоб оласиз. Ўзимга ва сизга ҳолис насиҳатим илм олайлик.

      06/01/2014 21:12
  • Илдор ;

    Комил ака! Ёзган фикрларингиз – бир миллатнинг вакили, фукаро сифатида тугри, сиз халкни уйлаб жон куйдираяпсиз…
    Энди сизни танкид килувчиларга айтмокчи эдим: Бу бир шахснинг (Комил) таклифи, шахсий фикрлари. Танкид килиш яхши, лекин танкид ёзибсиз, савиянгизгв шубха йук, сизларнинг таклифларингиз кани? 25 йил кам вакт-ми?
    Исломни байрок килаяпсиз, унга каршилигимиз йук.Лекин тарихга каранг, айнан ислом ёрдамида халкимиз подшо-хонларга, русларга итоатда ушлаб турилди.
    Агар ким Малайзия, Индонезиядаги сиёсат ва ислом хакида билсангизлар, МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗЛАР!
    Айникса, Малайзия хакида. Бизга, нефт-газ ва хаж зиёратидан оладиган миллиардлаб доллар эвазига яшаётган араб-форс давлатлари намуна була олмайди.

    04/01/2014 10:03
    • халкчи ;

      Халк исломдан эмас, Ислом Каримовлардан кутилиши керак, бунинг учун озгина харaкат килиши керак булади сизларга ухшаган одамлар хам факат мухолифатни танкид килавермай. Халкни сукиш осон, у сизларга хеч нарса килолмайди, режимни сукиб курингар-чи, агар сизлар хакикатан хам халк учун жон куйдираётган булсангизлар. Сизлар халкни тарбияламокчи булаяпсизлар, халк намоз укимай куйса, хамма нарса жойига тушиб кетади, деб уйлайсизлар. Холбуки, мамлкатда намоз укийдиган одамнинг узи колмади-ку, хабарларинг йук-ми? Насихат килишни хамма яхши куради, аммо “узинг хам хам харакат кил, жонингни сен бир оз кийна, халкка узинг ибрат деса”, хеч кимга ёкмайди. Сизлар узларингиз танкид килаётган халкдан нима фаркларингиз бор, фаркларингиз намоз укимаганингзда-ми?

      04/01/2014 12:39
  • Kamol ;

    Ba’zi “aqlli” insonlar balki shunday o’ylar. Huddi muammo hojilarni puli b.n hal bo’ladiganday. Huddi chet elda shuncha o’qib kelayotgan yoshlargayam ish to’lib yotganday, ish bo’lsa ham ohlik yetarliday. Ba’zilar biror bir noto’g’ri ishni hal qilolmasa, yoki bekor qilolmasa eng oson yo’li o’sha ishni to’gri hisoblab qo’ya qoladi. Avval aroq, nasha, besoqolbozlil, fohishabozlik jinoyat bo’lgan bo’lsa davlat yo’q qilolmay ruhsat berib qo’yganday. Qaniydi hamma qo’ron va hadisga amal qilib yashaganda edi. Komil siz namoz oqishni behuda vaqt ketqazish, zakot va hajni behuda pul sarflash deb tushunasiz. Undan ko’ra (agar o’zizni murulmon hisoblasangiz) olloh oldidagi majburiyatlaringizni bilvosayiz zarar qilmaydi, sizam dunyoga ustun bo’lmaysiz, ertaga hisob kitob shu amallardan(namoz, zakot, haj) boshlanadi. Siz u fosiq, sohta musulmonlarni qo’yavering, qani siz o’shalardan hulosa chiqarib haqiqiy musulmon bo’lingchi. Namoz behuda vaqt ketqazish deysizu Saytga kirvolib soatlab fisqu fasod qilishga erinmaysiz, ketgan 1 soat vaqtiz 5 mahal namozga(tahoratu, duolari b.n) bemalol yetadi.

    03/01/2014 21:13
  • Комил ;

    Uvaes , рахмат ! Сиз тавсия этган маърузани эшитдим . Лекин биз шуни тан олишимиш керак , хар кандай касалликка , микроб еки вирусга карши кулланилаетган дори пайти келиб таъсир кучини йукотади. Маърузада таъкидлангани каби нафснинг иммунитети исломий маърузаларга нисбатан кучайиб кетди ва бугун бу насихатлар одамларга таъсир килмай куйди . Чунки оддий мусулмонлар узлари ортида туриб намоз укиетган кори , эшонларнинг каллоблик ва муттахамликларини куриб , “демак гапирилса булди , амал килиш шарт эмас эканда ” деган хулосага келиб булишган. Бунинг исботи бугунги узбекларнинг яккол куриниб турган ахволи . Хуш , шахсан сизда кандай фикр бор ? Шу кетишда давом этилса жамият унгланадими , факат намоз укиш ва маъруза эшитиш жамиятни кайта тарбиялашига каттик ишонасизми ? Одам хар канча иймон хакида гапирмасин иш корин туйдиришга бориб такалгач билимсиз , хунарсиз одамнинг елгон ишлатиши , муттахамликка утиши аник нарса эмасми ? Мен шуни тушунтира олмадим шекилли.

    03/01/2014 09:24
    • халкчи ;

      Хуп, халкни бу ахволдан куткариш учун нима таклиф бор узингизда, тинглайлик-чи? Халкни тинимсиз сукишдан бошка бирон тузукрок таклифингиз борми?

      03/01/2014 11:34
  • uvaes ;

    Bu maqola orqalik hurmatlik akamiz Muhammad solih bilan qilingan suhbat.Juda ham keraklik m’avzu bulibdi,Diniy ilim va tushunchalari kuchlik bulgan akamiznig fikirlari shundae asosliki ietirozga hech qandae urin euq,Alloh rozi bulsin sizdan islomni qisqa lunda va haqoniy tahlil qilib tushuntirib berganiz uchun.Komiljon dustimizga manabu saetdagi m’aruzlarni ishitib kurishlarini tavsiya ietamiz.,, Abdulloh domla,, m’aruzalari. https://www.youtube.com/watch?v=U_0DtTFQpDU

    02/01/2014 23:00
  • Erkin ;

    Qisqa va juda tushunarli, juda to’g’ri tushuntirish. Alloh rozi bo’lsin sizdan Muhammad Solih. Alloh panohida asrasin.

    02/01/2014 21:34
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Ҳа, бу мақола бир илмий асар бўлибди. Мақола муаллифининг:

    “Ақлли инсонларга исботни такрорлашнинг ҳожати йўқ,
    жоҳилларга эса фойдаси йўқ” дегани ўтган асрдаги олимнинг,
    «Оврупoликларнинг қилган иши бизнинг динимиз каби мустаҳкам, бизнинг қилган ишимиз уларнинг дини каби бузуқ» деганидан кам бўлмабди..

    02/01/2014 15:33
    • Nashvan ;

      20. Йилдан бери жовоб беряптику

      03/01/2014 07:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube