Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда газ таъминот идоралари маошларни кредитга ола бошладилар

Ўзбекистонда газ таъминот идоралари маошларни кредитга ола бошладилар
08 Ocak 2014 - 19:35 'да юкланди ва 802 марта ўқилди.

2014 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги газтаъминот идоралари ишчи-ходимларга тўланадиган ойлик маошларни банклардан олинган кредитлар ҳисобидан тўлашни бошладилар. Бунинг сабаби шунда-ки, мамлакат аҳолисига (ички бозорга) газ етказиб бериш ва сотиш кўрсаткичлари ҳукуматнинг топшириғига кўра кескин камайиб кетганлигидан, газтаъминот идораларининг пул тушумлари ҳам кескин камайган. Натижада ўтган йил оҳирида туманлардаги газтаъминот корхоналарининг ишчи-ходимларига ойлик топиб бериш жиддий муаммога айланган.

Бу масалани оддий бозор механизмлари асосида, масалан, аҳолига газ сотишни қайтадан тиклаш орқали ҳам ечса бўларди. Лекин Ўзбекистон газини Россия ва Хитойга сувтекинга сотиб, мамлакат бюджетига ва ўзларининг шахсий ҳамда оилавий ҳисоб рақамларига валюта тушуришни афзал билан президент Ислом Каримова ва Бош вазир Шавкат Мирзиёевлар мазкур муаммони банклардан олинадиган кредитлар эвазига бартараф қилишни маъқул кўришди. Уларнинг махсус топшириқларига асосан Ўзбекистонда қонунан таъқиқланган банк операцияси – маошлар учун кредит ажратиш ишлари йўлга қўйилди.

ЎХҲ ахборот бўлими   

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 6 Yorum )

  • Сардор ;

    Айрим шахарларда ахоли томонидан угринча газдан фойдаланиш тобора кучаймокда. Яъни махаллада яшовчи фукароларнинг айрим хонадонларида газ таъминоти бироз секинлашса улар кулбола усулларда мухрланган газ утказкични бузиб ноконуний газдан фойдаланмокда. Ушбу холатларни курган куни кушнилар бундай холатларга эътибор хам берганлари йук. Бунинг натижасида газ таъминоти корхонаси назоратчилари махалла газдан карздорлиги куп дея тармокдан узмокда. Натижада уша махалла назоратчилари белгиланган ойлик маошларини хам уз вактида олмаяпти. Агар качонки халкимизни газ ва светдан тугри фойдаланишини йулга куя олсак албатта юкоридагидек корхона ишчилари ойлик маошларини уз вактида ола бошлайди.

    11/01/2014 19:09
  • Достон ;

    Кейинги вақтларда аҳоли газ ва электр муаммосидан бироз азият чекишмоқда. Бунинг сабаблари кўп. Жумладан, чет мамлактга газ ва электр қувватларини сотиш йўлга қўйилган бўлса, қайсидир маънода аҳолига қийинчилик туғдирар. Аммо бу дегани аҳолига бутунлай газ ва электр маҳсулотларини бермади дегани эмас. Аҳоли улардан ҳам фойдаланаяпти. Лекин унинг тўлови бироз оқсоқлик тарзда кечмоқда. Бунинг учун фойдаланган маҳсулотнинг ҳаққини ўз вақтида тўлашса, нақд пул тушумида ҳам қийинчилик бўлмайди. Ишчи ходимларнинг маошлари ҳам жойида бўлади. Бу ерда ҳамманинг айби бор. Бу муаммонинг ечими ўз ўрнини топади, деган умиддамиз.

    10/01/2014 08:22
  • tillo ;

    chetga sotilayotgan gazdan tushgan daromadlar qayga ketyapti deb suragan bulardim

    10/01/2014 05:43
  • Комил ;

    Тогли Корабогда булган арман- озарбайжон урушида Озарбайжон кучаларида шундай езув пайдо булган экан. “Сен душманга карши кулингга курол отиб отмасанг хам, агар сен пойабзал тозаловчи булсанг, душманнинг пойабзалини тозалашдан бош тортишингни узи хам кураш”. Агар узбек хохлаганда хукумат корхоналарида ишлашдан, солик тулашдан, махалла оксоколлари буюрган ишлардан бош тортиш билан 2 ойда хукуматни уйлашга мажбур килар эди. Лекин, узбекларимизни шу хает кониктиради шекилли, хеч ким гинг демайди. Аксинча хукуматни, МХХ, ГАИ, хатто соликчию пожарникларни хам кушиб дуо килишябди. Хали Тошкентда бошланган янги масжид ишга тушса ана унда курасиз Каримовни дуо килувчиларни.

    09/01/2014 15:40
  • Said ;

    Олим, бу бўйича қонуний хужжат йўқлиги аниқ, лекин Каримовнинг фармони билан Мирзиёевнинг қарору топшириқлари ҳар қандай қонуний хужжатдан устиворлигини билмайсизми? Мирзиёев деганлари бундай ноқонуний ишларни селекторний йиғилишларда ҳам оғзаки телефон орқали ҳам буюраверади. Бажармай кўрсинларчи нима бўлар экан?!

    09/01/2014 08:55
  • Olim ;

    Bu bo’yicha hech bir qonuniy hujjat yo’qku. qanday tartibda amalga oshirish mumkin

    08/01/2014 20:06