Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистон: Ўш шаҳар мэри сайланди (видео)

Қирғизистон: Ўш шаҳар мэри сайланди (видео)
15 Ocak 2014 - 11:36 'да юкланди ва 734 марта ўқилди.

Айтмамат Қадирбаев

Бугун Ўш шаҳар кенгашида шаҳар мэрлигига сайлов бўлиб ўтди. Соат 11дан 50 дақиқа (Тошкент вақти билан 10.50) ўтганда эълон қилинган натижаларга кўра, яширин овоз бериш жараёнида 44 депутатдан 19 депутат Мелис Мирзақматов, 25 депутат эса, Айтмамат Қадирбаевни қўллаган, дея хабар беради “Фергана”нинг Ошдаги мухбири Екатерина Иващенко. Шундай қилиб, Ўш шаҳар кенгаши депутатлари кўпчилик овоз билан Айтмамат Кадирбаевни мэр лавозимига сайладилар.
Эрта тонгданоқ Мелис Мирзақматовнинг тарафдорлари шаҳар кенгаши биноси олдида тўпланишди. Шаҳар Ички ишлар Бўлимининг хабарига кўра, уларнинг сони беш мингга яқин бўлган. Митингчилар олдида собиқ шаҳар мери сўзга чиқиб, йиғилганларни қонунни бузмасликка ҳамда иғвога берилмасликка чақирди. Милициянинг маълумотича, оломон орасида қатъий чоралар кўрилишини талаб қилаётган агрессив кайфиятдаги одамлар борлигини кўриш мумкин, деб хабар беради ИА 24.kg.


Cайлов натижалари эълон қилингандан кейин, намойиш янада қизғин тус олди Митинг иштирокчилари мэр сайлови адолатсиз ўтганини иддао қилишмоқда. Улар томонидан шаҳар ҳокимияти биносига тошлар отилди. Бироқ Мирзақматов тўпланганлар олдида такрор сўзга чиқиб, одамларни сабрли бўлишга чақирган. Унинг тарафдорлари норозилик намойишини давом эттириб, янги мэрни сайлаган шаҳар кенгаши депутатларини “сотқинликда” айблашди. Вазият кескинлашмоқда. Намойишчилар бирин-кетин микрофон олдида чиқиш қилаётир. Бир аёл томда снайпер борлиги ҳақида огоҳлантирса, бошқа бир киши шаҳар кенгани биносини портлатиб, Мелис Мирзақматовни мэр лавозимига ўтқазишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мелис Мирзақматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтда шаҳар мэри лавозимида ишлаган эди. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди. Ўтган йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзақматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинганди.

MG_7378Сўнги хабарларга қараганда, Мелисбек Мирзақматов тарафдорларидан “унинг номини қора қилмасликка” чақирган. “Ош мэрлиги биносини эгаллашдан мантиқ йўқ, балки бугунги қонунбузарликларнинг илдизи Бишкек бориб тақалади. Биз норозилик намойишларини баҳорда пойтахтда давом эттирамиз, – деди у ўз нутқини якунлар экан.
Шундан сўнг оломан аста-секин тарқала бошлади.

UZBEK.FM

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар