Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди?

Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди?
26 Ocak 2014 - 17:46 'да юкланди ва 897 марта ўқилди.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида “Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди”, деган саволни муҳокама қилдик. Эшиттиришда Украина парламенти депутати¸ дунë Қрим татарлари етакчиси¸ Мустафо Жамилов Киевнинг Евромайдонидан туриб иштирок қилди.

Украинанинг Киев шаҳрида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари Ўзбекистон расмий матбуотида деярли ëритилмаяпти.
Айни пайтда Тошкент ва Фарғона водийсида муллалар жума маърузалари ва амри-маъруфларда исëн ва ғалаëнлардан ўзбеклар нари туриши лозимлигини таъкидлашмоқда.
Озодликка маълум бўлишича, таниқли улама Қобил қори Украинадаги ғалаëнларни қоралаб¸ ўзбекларни Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик қадрига етишга чорлаган.
Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Украина исëни ҳақидаги маълумотларни Россия телеканалларидан олмоқда.
Озодликнинг Қурултой эшиттиришида, Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди?, деган саволни муҳокама қилдик.
Эшиттиришда Украина парламенти депутати¸ дунë Қрим татарлари етакчиси¸ Мустафо Жамилов Киевнинг евромайдонидан туриб иштирок қилди.
Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари ўтган ой президент Янукович Европа Иттифоқи билан савдо ва ассоциацияга киришиш битимини имзолашни рад қилиб Россия билан яқин муносабатлар ўрнатишни ваъда қилганидан кейин бошланган эди.
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, мухолифат лидерларидан бири Виталий Кличко намойишчиларга Янукович ҳукумати украиналикларнинг, унинг таъбири билан айтганда, “ислоҳотлар ўтказиладиган Европа давлатида яшаш умидини чиппакка чиқаргани”ни урғулади.
Ғарб давлатларининг аксар сиёсатчилари қўллаб-қувватлаётган Киевдаги намойишчилар Украина ҳукуматининг истеъфога чиқишини, янги сайловлар ўтказилиши ва намойишчиларга нисбатан куч ишлатган полиция ходимлари жазога тортилишини талаб қилмоқда.
ozodlik.org
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Комил ;

    Чунки узбекларнинг сиесий фаоллашуви хукумат учун хатарли. Шунинг учун хам хукумат имомлари “узбеклар ношукур булмаслиги, тинчликнинг кадрига етишлари лозимлиги” хакида тинмай ваъз айтябдилар. Лекин, хукуматнинг хавотири уринсиз, халкимиз украин ешларидек фикрлаши учун хали анча ковун пишиги бор. Яъни, анча пахта хирмони кутаришимиз керак , десак хам булувради.

    27/01/2014 12:32
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар