Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эркак қўрқоқ бўлса…

Эркак қўрқоқ бўлса…
30 Ocak 2014 - 12:22 'да юкланди ва 1209 марта ўқилди.

Qo'rqoq

Куни-кеча Ўзбекистон Xалқ Ҳаракати расмий сайти Uzxalqharakati.Com ва Facebook.Com ижтимоий тармоғида “Шукронистлар ҳақидаги фикрлар” сарлавҳали мақолам эълон қилинди. Тошкентдаги бир оғайним мақолани ўқиб, менга ўзининг мана бу мактубини йўллабди. Мактубни ўқиб, икки кун ўзимга кела олмай юрдим. Уни қуйида келтираман:

“Салом, дўстим Сайдулло! Ишларинг яхшими? Ғала-ғовурларда омон юрганингдан ҳурсандман.

Кеча ЎХҲ сайтида “Шукронистлар ҳақида” деган мақолангни ўқиб қолдим. Зўр мавзуни кўтарибсан. Сал қисқа ёзибсан, шукронистларнинг нега шундайлигини ёзмабсан. Шукронистлар сен айтганингдек манқуртлиги туфайли шукр қилишмайди, улар қўрқоқлиги туфайли шукронист бўлиб қолишган.

Мақолангни ўқиб, ўзимнинг бир танишим билан ўтган йил кузида содир бўлган воқеа эсимга тушиб кетди. Даврон деган қўшним Юнусободда ўзи яшайдиган кварталда қовун-тарвуз сотади. Бу ишда унга аёли ва фарзандлари кўмаклашишади.

Хуллас калом, кунлардан бир кун Даврон яшайдиган ва савдо қиладиган кварталнинг участковойи келиб, кўча бўйида қовун сотаётганларга: “Тезда қовун-тарвузларингизни тротуардан нарироққа олинглар! Бир соатдан бу ерга туман ҳокими билан начальник милиса келади” – деган.

Сотувчилар сабзавотларни тез-тез четроққа олишга тушишган. Лекин Давроннинг аёли, 7 яшар қизи ва 10 яшар ўғли ўз қовун-тарвузларини йиғиштириб улгурмаган. Ярим соатдан кейин қайтиб келган участковой мент Давроннинг аёлини тарвузларни четга олиб улгурмагани учун ҳақоратлаб бошлаган. Бунга жавобан ориятли аёл участковойнинг ўзини ҳақоратлаган.

Участковой эса дарров сотувчи аёлнинг юзига мушт туширган, онасини ҳимоя қилиш учун югуриб келган 7 яшар қизалоқни бир тепиб, 10 яшар боланинг жигарига мушт туширган. Қолган сотувчилар аёл ва унинг болаларини қутурган ментдан қутқариш ўрнига, томошабин бўлиб қараб туришган. Бу пайтда Давроннинг ўзи Қўйлиқ бозорида бўлган.

Бу воқеа тафсилотларини менга эртаси куни Давроннинг ўзи айтиб берди. У олдимга келиб: “Ака, ана шундай гаплар. Ҳозир аёлим ҳам, болаларим ҳам 16-чи горбольницада. Ўғлимнинг жигари ишиб кетган. Аёлимнинг мияси чайқалган. Қизим ҳам чалажон ётибди” – деди ва участковойнинг устидан қаерга шикоят қилишни сўради. Мен унга прокуратурага мурожаат қилиш зарурлигини айтганимда: “Ака, мен ариза ёза олмайман. Сиз юристсиз, ўзингиз бир ариза ёзиб беринг. Эртага бирга бориб топширамиз. Xўпми?” – деди ва менда ёрдам сўради.

Мен Давроннинг номидан ариза ёзиб тайёрладим ва эртасига эрталабдан уни кута бошладим. Даврон келишган вақтдан бир соат кечикиб келди. Мен: “Тинчликми? Нега кечикдинг?” – деб сўрадим. Шунда у: “Ака, қўйинг шу аризани. Менга тинчлик керак. Ўйлаб қарасам, хотиним ва болаларим тирик қолганига шукр қилишим керак экан” – деди.

Унинг гапларидан мен тутоқиб кетдим: “Бўйинг 180 бўлатуриб, ўл қўрқиб. Дух йўқ эканда а сенда? Хотининг билан болаларингни ҳимоя қилишдан ҳам қўрқаяпсанми?” – деб кетдим. Шунда Даврон нега орқага қайтганининг асл сабабини айтди. “Ака, кеча кечқурун начальник милиса ва участковойнинг ўзи келиб: “Устимиздан ариза ёзсанг, ё чўнтагингга наркотик ташлаб, ё уйинга диний варақа ташлаб қўйиб, сени қамоққа тиқамиз” – дейишди. Шундан қўрқаяпман. Мен қамалсам, болаларимни ким боқади?” – деди.

“Ундай бўлса, кел шу участковойни ўлдирамиз. Уни қаерда яшашини билиб бер, тунда подъездида тинчитамиз” – дедим. Бу гапларимдан кейин Даврон умуман қўрқиб: “Ака, нима деяпсиз? Одам ўлдириш гуноҳи азим. Аллоҳдан қўрқинг! У қудратли Зот!” – дея менга насиҳат қила бошлади. Қамалиб қолса, болаларининг ризқини ўша қудратли Аллоҳ эмас, ўзи топиб беришига ишонаётган Даврон ментдан қасос олишга келганда Аллоҳнинг борлигини ва қудратини эслаб қолди. Қўрқоқ-да!

Қара, уни ҳали қамашмаган, унга: “Қамаймиз”, – деб айтишган холос. Эркак шунинг ўзига писиб қолган. Энди уни ростдан ҳам қамашса, тасаввур қилавер, нима бўлишини. Кейин билсам, 16-горбольницада Давроннинг хотини бўлган воқеани рўйи рост ёзиб, участковойнинг устидан шикоят қилган экан. Лекин эртаси куни Даврон бориб, хотинининг аризасини қайтариб олдиртирган. “Шу арзимаган аризанг деб, мен қамоқда ўтиришни истамайман. Мен қамалсам, сизларни ким боқади? Ундан кўра тирик қолганингга шукр қил!” – деган.

Кўрдингми, дўст: хотин ментдан қасос олишни истаяпти, эркак эса қўрқаяпти. Энди айт-чи, шундай қўрқоқлар билан инқилоб қилиб бўладими? Шундай қўрқоқлар учун жонингни хатарга қўйиб, жиҳод қилиб бўладими? Булар Ислом Абдуғаниевичга мос эркаклар. Аллоҳ бундай қўрқоқларнинг устига ҳали бери адолатли ва жасур подшони юбормаса керак.

Эркаклар оддий участковойни кўрганида тиззалари қалтираса, қуролланган аскарни кўрса, юраклари така-пука бўлиб, жон таслим қилсалар керак. Афсус, “ўзбек” деган сўз “қўрқоқ” деган сўз билан синоним бўлиб қолди. Ҳа, дўстим: ЎЗБЕК=ҚЎРҚОҚ бўлиб қолди.

Сен бўлса, шукронистлар манқуртлигидан шукр қиладилар дебсан. Улар қўрқоқлигидан шукронист бўлиб қолишган, дўстим”.

Ҳурматли ўқувчилар! Тошкентдан жўнатилган ушбу мактубга муносабат билдиришга ожизман. Яхшиси – шу ишни сизлар қилақолинглар.

Саид АСКАР

 

 

 

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 7 Yorum )

  • Ўзбек ;

    Муаллифнинг икки мақоласини ҳам ўқидим. Авваламбор раҳмат, биз ёзмаётган мақолаларни ўз вақтингизни ажратиб ёзганингиз учун.

    Иқтибос
    Кўрдингми, дўст: хотин ментдан қасос олишни истаяпти, эркак эса қўрқаяпти. Энди айт-чи, шундай қўрқоқлар билан инқилоб қилиб бўладими? Шундай қўрқоқлар учун жонингни хатарга қўйиб, жиҳод қилиб бўладими? Булар Ислом Абдуғаниевичга мос эркаклар. Аллоҳ бундай қўрқоқларнинг устига ҳали бери адолатли ва жасур подшони юбормаса керак.

    Қўрқоқлар билан инқилоб қилиб бўлмайди, албатта мардлар керак. Жиҳодни қўрқоқлар учун қилмаймиз одамлар, жиҳодни ҳар биримиз Ўзимиз ва фақат Ўзимиз учун қиламиз (мукофоти жаннат ва бу дунёдаги хақиқий эркинлик). Чунки бизлар фақат оилани боқиш учун эмас, фақат фарзандларни ҳар бирини икки қаватли уй билан таъминлаш учун эмас, фақат машина олиш учун эмас, фақат кимдандир кам бўлиш учун эмас, БАЛКИ фақатгина Парвардигорга ибодат, яъни қуллик қилиш учун яратилганмиз. Бандасига эмас, ота-онамизга эмас, фарзандларга эмас, қариндошларга эмас, раҳбарга эмас, президентга эмас бу қуллик фақат ва фақат Яратган Зотгадир.

    Бадр ғазотини эсланглар, 313та саҳоба, 2 та от, 70 туя билан мушрикларнинг 950 киши, 100 тача от, 700 та туялик аскарига қарши ғалаба қозондилар. Иймон ғалабаси эди бу.

    Демак, ҳар биримиз, Сиз ва мен ўзимиздан шу жиҳодни бошлайлик. Инглиз тилида “Lead by example”(ўз мисолида яхши бўлиб одамларни эргаштириш), яъни ҳар биримиз МАРД бўлайлик, фикрда, тилда, амалда, муносабатда, ўқишда, ишда ва оилаларимизда шуни тадбиқ қилайлик. Нохақликни кўрсак бепарво бўлмайлик, яхшиликни кўпайтирайлик, ёмонликдан одамларни қайтарайлик, ахир ҳаракатимизга савоб оламиз. Рус тилида “вода камень точит” (сув тошни ҳам парчалайди) деган нақл бор. Ўзбекларда бу дунёни ўзгартиришни истасанг ўзингни ўзгартир дейилади. Сизларга ёзмоқдаман-ку, ўзимнинг нафсим жунбушга келаяпти. Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин. Ҳаракат биздан, натижаси эса Буюк Зотдандир.
    Шундагина Абдували қори ака, Обид қори ака, Мухаммад Солиҳ каби Аллоҳнинг мусулмон бандаларига лойиқ бўлиб шундай раҳбарларга эга бўламиз иншаллох.

    04/02/2014 09:35
    • Said ;

      Ўзбек, мен сизнинг гапларингизга тўла қўшиламан. Биз жиҳодни Аллоҳ розилиги учун қиламиз, халқ розилиги учун эмас. Қолаверса, Охират ажри учун қиламиз. Мен тезроқ Каримовга қарши жиҳодга чиқиш тарафдориман. Иншааллоҳ, шу ишга биринчилардан бўлиб отланаман.

      04/02/2014 19:56
  • Sultan. Sulayman ;

    Биз эса утган аждодларимиз билан фахрланиб узимизни буткул унутиб булдик. Бизни бу фахрлар бир кун Од ва Самуд кабилалари каби халокатга олиб келиши мумкин. Шунака одамлар борки кулида арокни ёки нашани ушларб туриб, мени бобом фалон авлиё утган мени бобом сувни тескари кайтарган деб юрадиган вайсакилар тулиб кетган. Буларни айтишича биздан Имом Бухорий чиккан, бизга худо назар килгану бизни бирор халокат хеч тутмайди. Барака топгу халокатга учраганлардан пайгамбар чикиб хам уларни бало тутди. Таг туби билан йук булиб кетди. Узгалар билан фахрланиб яшаш хакида хам бирор нима ёзинглар. Бу хам худди шу шукранистларнинг эгизаги булади.

    02/02/2014 08:56
  • Ахмад ;

    Мен бунданда дахшатлирок вокеани эшитганман. Купчиликнинг асаби бунга асло дош бера олмайди. Узим хар эслаганимда нафратланиб кетаман шундай ахволга тушиб колганимиздан.

    Вокеа 2 йил олдин ёзда руй берган. Козогистоннинг жанубида, Жамбил атрофида, битта катта хонадонда Узбекистондан келган бир нечта эркак, айримлари аёллари билан келишган булиб, асосан курилишда ишлашар экан. Уй эгаси анча бой одам булиб, уй курилиши буйича бизнес билан шугулланар экан, кредитлар олиб уйлар курар экан. Ватандошларимиз ушбу уйларнинг курилишида банд эканлар. Козок киши кечкурунлари купинча ичиб келар, узбекларни ярим кечагача хакорат килиб, кейин ухлар экан. Узбекистонлик мардикорлар пашшахонада, аёллар эса сал нарирокда жойлашган алохида пашшахонада ухлашар экан. Ёзнинг яна бир кечаси уй эгаси ичиб келиб, хаммани хакорат килиб, ёш бир аёлни уйнинг ичкарисига куч ишлатиб олиб киришгача журат килибди, кейин уни зурлаган, аёлнинг эри эса пашшахона ётиб, пиккиллаб йиглаб ётган, аёлининг инграган, кийналган овозларини эшитганича мик этмаган. Жим-жит, бошка узбек йигитлари билан хаммалари индамасдан ётаверишган. Шу вокеадан кейин эртасига, уша жойдаги битта ёлгиз эркак, аёли Узбекистонда булган мардикор йигит у хонадондан кочиб чикиб, юртига келгач вокеани якин танишларига гапириб берган. Мен шу гапни эшитиб, аввалига ишонмадим, кейин уни номерини топиб, телефон килиб сурадим. У мени олдиндан таниганлиги учун уз гапини тасдиклади, бу машъум вокеани купинча эслашни хохламаса хам, баъзан тушига кириб чикишини айтди. Нега жим ётдинглар, у маст булса, бунинг устига битта узи булса деган саволга ака узингиз биласизку, хамма факат узини уйлайдиган булиб колган, козок киши бизларга хакимизни долларда туларди, уша хонадондаги узбекларнинг уйларида болалари ейман, ичаман деб туришган булса деб жавоб берди.
    Хулосани албатта хар ким узи килади, аммо купчилик куйидаги яккаю-ягона саволга жавоб кидирса яхши буларди.
    Ким ёки кимлар бизнинг миллатимиз устига ёпирилган шунга ухшаш фожеаларга сабабчи?
    ………………………………………………..
    Иккинчи савол – НИМА КИЛИШ КЕРАК?

    01/02/2014 15:37
    • халкчи ;

      Нима килиш керак? Зуравонлик содир булганда нима килиш керак булса, шуни килиш керак, яъний, зуравонни уриб, пачагини чикариш керак. Бу жуда оддий нарса-ку? Хеч нарсани уйламай, мушт туширинг, агар кучингиз етмаслигини билсангиз, кулингизга тушган нарса билан уринг, шунда масаланинг канчалар оддий эканини тушуниб етасиз. Албатта, бу маслахат зуравонликдан маънавий кийналаётган кишилар учун таааллукли, хурликлардан хамияти огримайдиганлар учун, муаммо йук, у бир канжик каби бемалол яшайвериши аник.

      01/02/2014 17:48
  • коха.. ;

    касос…надо наказать этого шакала участкового мента…СУД ЛИНЧА….

    30/01/2014 21:37
  • Комил ;

    Кадим замонда бир подишох яшаган экан. Унинг тинчликсевар ва мехнаткаш халки булиб хунармандчилик ва дехкончилик билан кун куришар экан. Бир кун подишох уз халкининг сабрини синаб курмокчи булиб даромад солигини тенг баробар оширишга буйрук берибди. Халк хеч кандай каршиликсиз соликларни тулайверибди. Подишох хайрон булибди ва соликларни турт бараварга оширишни буюрибди. Халк яна жимгина соликларни тулайверибди. “Буларнинг сабри качон тулар экан-а?”- уйлабди подшох. Эртасига у бозорларга киришни 10 тангадан килиб белгилабди. Халк мик этмай бозорга пулни тулаб кириб чикаетганмуш. Шунда халкининг хамиятсизлигидан жахли чиккан подишох бозорнинг хар бир эшигига миршаб куйиш ва бозорга кираетган хар бир одамнинг кетига биттадан тепиб киргизишни буюрибди. Ва нихоят бир мунча вакт утиб подишох саройи олдида бир нечта норози одамлар тупланишиб подишох кабулини сурашибди. Подишох уларнинг норозилиги сабабини сурабди. Шунда шикоятга келган одамлар: -Олампанох, бозорларимиздаги сиесатингиздан розимиз, факат бозор эшиги олдида одам купайиб кетябди, кетимизга тепадиган миршабларингиз улгуришмаябди, уларнинг сонини купайтирсангиз, – дейишган экан.

    30/01/2014 16:05
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар