Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Саудлардан чиққан мусулмон қирол

Саудлардан чиққан мусулмон қирол
05 Şubat 2014 - 21:48 'да юкланди ва 1205 марта ўқилди.

Feysal-1

Бугунги кунда “Саудия Арабистони қироллари” деганда тилида ва ташқи кўринишида мусулмонликларини эълон қилиб, аслида эса АҚШ, Исроил ва Европа Иттифоқи ҳукуматлари каби куфр доираларининг қўлларидаги қўғирчоқ раҳбарлар кўз олдимизга келади. Лекин ўтган асрда ушбу оиладан чин мусулмон чиқиб,  диндошларига нисбатан қилинаётган зулмга қарши ўз норозилигини билдирган.

1973 йил 6 октябрь куни “Исроил” ҳукумати Фаластинга янги ҳамла уюштиради. Бунга жавобан Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари Исроилга қарши уруш эълон қилади. Арабистон ярим оролида бошланган катта аксиляҳудий ҳаракатларнинг бошида турган Саудия Арабистони қироли Файсал ибн Абдул-Азиз фақат ҳарбий ҳаракатлар билан чекланиб қолмасдан, Исроил ва уни дастаклаётган куфр мамлакатларнинг энг ожиз нуқтасига зарба беради: “Исроил”ни қўллаётган мамлакатларга нефт сотишни тўхтатади.

Файсал томонидан эълон қилинган нефт эмбаргоси биринчи навбатда Европа мамлакатлари, кейин эса АҚШ иқтисодиётига қаттиқ таъсир қилади. Таҳминан икки ҳафта ичида Европа иқтисодиёти ҳам, АҚШ иқтисодиёти ҳам остин-устун бўла бошлайди: асосан араб мамлакатлари етказиб берадиган нефт ҳисобидан таъминланаётган европача ва американча фаровонлик икки ҳафтада тумандек тарқала бошлайди.

Бундан қаттиқ ташвиланган Ғарб ҳукуматлари довдираб қолишади. Улар Саудия Арабистони қироли Файсал иб Абдул-Азизга мурожаат қилиб, Исроилга қарши бошланган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаса ҳам, ҳеч бўлмаса, нефт эмбаргосини тўхтатишни илтимос қила бошлашади. Лекин Файсал ғарбликлар таклиф қилаётган қоидаларни инкор қилиб, ҳарбий ҳаракатларни ҳам, нефт эмбаргосини ҳам давом эттираверади.

Шунда Ғарб мамлакатлари манфаати учун АҚШ ҳукумати ишга киришади ва Файсал билан жуда таранг музокараларни бошлайди. Саудия Арабистони қиролини “инсофга чақириш”га аввало АҚШнинг шу мамлакатдаги элчиси ҳаракат қилиб кўради. Минг хил уринишлардан фойда чиқмаслигини англаган элчи музокара сўнгида Файсалга: “Ундай бўлса, биз Саудияга иқтисодий эмбарго эълон қилиб, халқингизни оч қолдирамиз. Қайсарлигингиз шунда битиб қолар”, – дейди. Буни эшитгач, Файсал жим бўлиб қолади. Ўртада узоқ сукунат юзага келади.

Бирдан Файсал ўрнидан туради-да, АҚШ элчисини сарой ва шаҳар ташқарисига чиқиб гаплашишни таклиф қилади. Саудия қироли ва АҚШ элчиси ўтирган лимузин шаҳар ташқарисида, саҳрода жойлашган бир қишлоққа келиб тўхтайди. Қирол элчини олдиларига келган биринчи чайлага бошлаб қиради. Унинг ичида бир кўза сув ва бир нечта хурмо ётган бўлади. Шунда Файсал америкалик дипломатга қараб: “Бизнинг ҳозирги авлодимиз ҳам, аввалги аждодларимиз ҳам шундай камтарона яшашяпти ва яшашган. Сизлардан фарқли равишда, биз очликка чидай оламиз. Бизни очлик билан енга олмайсиз!” – дейди. Таҳдидларидан фойда чиқмаган элчи Вашингтонга хунук хабар етказишга мажбур бўлади.

Шундан кейин Файсалнинг “ақлини киргазиб қўйиш” учун Саудияга АҚШ давлат котиби (ташқи ишлар вазири) Генри Киссинжер келади. Джиддага катта важоҳат билан ташриф буюрган Киссинжер Файсал билан музокаралар сўнгида: “Учоғимнинг ёқилғиси тугаб қолди. Малол келмаса, уни тўлдириб берсангиз, биз сизга тўлдирган бензинингиз учун халқаро нарҳларда тўлаймиз”, – деб қиролни калака қилмоқчи бўлади. Шунда Файсал ибн Абдул-Азиз Генри Киссинжерга: “Мен бир қари мусулмонман. Қариган чоғимда, ўлимимдан олдин Қуддусдаги Ал-Аксо масжидида намоз ўқимоқчи эдим. Малол келмаса, сиз яҳудий қавмдошларингизни Қуддусдан ҳайдаб чиқаринг, бензиннинг нарҳини кейин келишиб оламиз” – дейди. Киссинжер ҳам қуруқ қўл билан чиқиб кетади.

Кейинчалик Файсал ибн Абдул-Азиз мамлакат телевидениеси орқали халққа мурожаат қилиб, мусулмонларни куфр мамлакатларига қарши жиҳодга чақиради. Ана шу тарихий чиқишида Саудия қироли:

“Биродарларим! Биз нимани кутяпмиз? Дунё тафаккури уйғонишини кутяпмизми? Қани ўша дунё тафаккури? Қуддус-шариф сизга ёлвораяпти! Сиздан ёрдам сўраяпти, эй, биродарларим! Уни балолардан қутқарлайлик!

 Бизни нима қўрқитяпти? Ўлим қўрқитяптими? Аллоҳ йўлида ўлган одамнинг ўлимидан яхшироқ ва азизроқ ўлим борми дунёда?

 Эй, мусулмон биродарларим! Биз маънавий жиҳатдан уйғонишимиз керак! Биз миллатчилик, ирқчилик ёки партиявийлик асосида эмас, балки Ислом асосида, Аллоҳ йўлида қилинадиган жиҳод асосида уйғонишимиз керак! Динимиз учун, эътиқодимиз учун, муқаддасотларимизни ва номусимизни ҳимоя қилишимиз учун уйғонишимиз керак!

 Мен Аллоҳдан ўзимга унинг йўлида қурбон бўлган шаҳиднинг ўлимини сўрайман!

 Биродарларим! Илтимос, мени кечиринглар..! Гарданимда жуда оғир юк бор… Лекин қадриятларимиз ва муқаддас ерларимиз маънавиятсизлик, бебошлик ва жинсий бузуқликлар ёрдамида хўрланаётганини кўриб, Аллоҳга илтижо қиламан-ки, агар биз жиҳод қила олмасак ва муқаддас ерларимизни кофирлардан озод қила олмасак, Аллоҳ бир лаҳза ҳам кечиктирмасдан жонимни олсин!”, – деган гапларни айтади.

Файсалнинг қатъятлигини ва жиҳодга бўлган шижоатини кўрган АҚШ бошчилигидаги куфр мамлакатлари Саудия қиролини тинчитиш йўлларини излай бошлашади. Бу иш учун АҚШ ҳукумати Файсалнинг Америкада таълим олаётган жияни Файсал ибн Мусаидни ёллайди.

Ва 1975 йил 25 март куни Файсал ибн Мусаид ўз амакасини отиб ўлдиради. Суиқасд фуқароларни қабул қилиш маросимида амалга оширилади. Америкадан келган ибн Мусаидни навбатда турган фуқаролар орасида кўрган Файсал ибн Абдул-Азиз жиянини ёнига чақиради. Амакисини қучоқлаётиб, ибн Мусаид пистолетдан қиролга қарата уч маротаба ўқ узади.

Бу воқеа Саудия Арабистони телевидениесининг камераларига тушиб қолган, чунки ўша пайтларда Саудия телевидениеси қирол саройида фуқароларни қабул қилиш жараёнини тўхтатмай кўрсатиб борар эди.

Ўз амакисини ўлдирган ибн Мусаид 1975 йил 18 июнь куни қатл қилинади. Унинг боши танасидан жудо қилинишини мамлакат телевидениси орқали кўрсатилади.

P.S.: Файсал ибн Абдул-Азизнинг мусулмонларга қилган мурожаатини мана бу линкда жойлашган видеороликдан кўришингиз мумкин: http://www.youtube.com/watch?v=H2WxkXq-jbY

Интернет материаллари асосида Саид АСКАР тайёрлади.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 11 Yorum )

  • Ўзбек ;

    Араблардан чиққан яна бир мард мусулмон ҳақида ибратли маълумот. (Пайғабаримиз (с.а.в.) тарихи китобларидан олинган)

    Холид ибн Валид (р.а.) аввал Исломга қарши курашган Қурайш баҳодири бўлган. Ҳайбар ғазотидан сўнг Исломга киради, пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан “Аллоҳнинг қиличи”, яъни Сайфуллох лақабга лойиқ бўла олган моҳир, мард ва буюк қўмондон сифатида тарихда из қолдирган.

    Муъта ғазотида 200,000 аскарлик рум ва насоро араб қавмларига қарши фақатгина 3,000 аскарлик мўъмин ва мусулмонлар курашган (70 га 1!). Учта лашкарбоши саҳоба шаҳид бўлгандан сўнг, аскарлар танловига кўра, раҳбарликка ўтган Холид ибн Валид (р.а.)нинг қўллаган ҳийлалари ва тактикалари жуда моҳир бўлган ва душманни алдаган. Душман Мадинадан ёрдам келди деган фикрда кураш олиб борган ва оғир талофатлар кўрган. Етти кун давом этган жангда фақат ўн иккита мусулмон аскарининг шаҳид бўлиши пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг мўъжизалари ҳисобланади. Имом Бухорийга кўра Холид ибн Валид (р.а.) қўлида шу урушда тўққизта қилич синган экан.

    У (р.а.) ёши қирқ бирга тўлмаган пайтда Шом ўлкаси Химс шаҳрида вабо касалидан вафот этади. Ўлимидан аввал бутун дунё мусулмонларига ибратли сўзларни айтиб кетади:
    — Қўрқоқ кишилар яхшилик кўрмагайлар. Бошдан-оёқ бутун танамда ўқ қадалмаган, қилич кесмаган, найза кирмаган тирноқ юзидек соғ жойим йўқдир. Ажалим етмаган экан, шунча кўп урушларда ўлмадим. Ажал ўқлари ёмғирдек ёғилиб турган мингларча уруш майдонларининг олға сафларида шаҳодат ўлимини кутдим, у менга тақдир бўлмаган экан, топмадим. Мана энди эшак ўлимидек ётган еримда ўлаётибман, – деди.

    Эшак ўлгандек дегани шаҳодат даражасини топмай қолганига қаттиқ ачинганидан айтган сўзи эди. Мана буни мардлик десак бўлади.

    Расулаллоҳ (с.а.в.) шу тўрт нарсадан паноҳ тиладилар: қўрқоқлик, ялқовлик, бахиллик, душмандан енгилишлик. Ва айтдилар: “Агар киши бир нарсадан қўрқар экан, у нарса қўрққан киши бошига бало бўлгай”.

    12/02/2014 15:27
  • Ildor ;

    Комилга!!! Сизнинг “Сиесат эса мусулмон-насроний уйини эмас, сиесатчи уз мамлакати, уз халки фойдасидан келиб чикиб харакат килади, керак булса уз халки фойдаси учун эшшакни тога дейди»- деган фикрингизга.
    Менимча, президент ИАК сизнинг фикрингиздаги инсон, бир жойда таълим тарбия олгансизлар шекилли! “Эшакни тога дейдиган” иккиюзламачи рахбарнинг сиёсатига, узбек халкининг бугунги кундаги ахволи далил-исботдир.
    Биз туркий – узбекларда бундай накл йук, Комил!!!
    Аслида тарихга назар солсангиз, айнан узини “узбек”ман деб, аслида кимлигини билмайдиган шахслар (Самарканд-Бухора шахарларида яшаганлар) узбек халкининг обрусини тукишга куп хисса кушиб келаяптилар!

    08/02/2014 18:02
    • Sadriddin ;

      Tushunmadim kim usha kimligini bilmaydiganlar gapingizga javob bering

      11/02/2014 15:38
  • Qasoskor ;

    Komilga!!!Mavzu sotqinlar haqida.Mavzuga musulmon va nasroniylarning qanday aloqasi bor?Mavzuga aloqangiz bormi deyman,isitmangiz borga o’xshaydi.Suvdan oldin band bo’lmoqchimisiz?

    06/02/2014 14:14
  • Комил ;

    Давлат рахбари хиссиетга эмас аклга таяниб иш куриши керак. Сиесат эса мусулмон-насроний уйини эмас, сиесатчи уз мамлакати, уз халки фойдасидан келиб чикиб харакат килади, керак булса уз халки фойдаси учун эшшакни тога дейди. Бунака улдим-куйдим, ох- вох билан хеч нарсага хеч ким эришмаган. Касоскор, сизга колса бутун дуненинг мусулмон булмаган кисмини калласини узиб конини дарега окизган булардингиз, сиз жамият учун хавфли одамсиз. Ким нима экса шуни уради, унутманг. Яхшилик, кечиримлилик, мурувват, эхсон, мухаббат- шулар эмасми Ислом устунлари?

    06/02/2014 10:52
    • Bo'ston ;

      Menimcha, Faysal (Alloh rahmiga olgan bo’lsin), aynan o’z xalqi va ummat foydasini o’lab ish qilgan. Qarang, atigi 2 haftada butun bir G’arb deyarlik tizzaga o’tirgan. Bu ishni o’z xalqi va ummat manfaatida qilgan va o’z siyosatoining principial narsalariga erishish uchun qilingan. Qarang, “demokratik” g’arb o’z manfaatlari uchun bomba tashlashdan, begunohlarni o’ldirishdan irganmaydi. Ha, ehson, muruvvat bu yahshi, ammo o’z o’rnida ishlatilinadi. Kecha sizni ustingizga bomba yog’dirganni bugun qo’lga olsangiz, va u sizga “menga muruvvat qil” desa, unga muruvvatingiz – be g’irt ahmoqlik bo’ladi holos. Javobingiz “muruvatni sen boshlab bera qol” deb boshini olishingiz to’g’ri bolsa kerak. Uning do’stlari keyin o’zini tiysa, ana unda muruvvat qilsangiz – bu aqldan.

      Bu yozganim fikringizni o’zgartiradi deb umid qilmayman, ammo aytdim qo’ydim. Kim nima qilsa hammasi o’ziga.

      Lekin shu taboro aniq bo’layaptiki, qanchalik og’ir bo’lmasin, ammo bu dunyodagi fitna fasodni yo’q qilish eng effektiv yo’li faqat urush orqalik. Ammo biz (men birinchilardanman) juda ham qo’rqoqmiz.

      06/02/2014 11:55
    • банда ;

      “Комил” исмли шархловчига жавоб.Аввало инсонда исм хам жисмга мос бўлса нур устига аъло нур бўлади.Яъни Комил дегани “тўлиқ” бутун,деган маънода инсон бўлиш керак.Энди шархингизни айнан келтириб шархласам: айтяпсизки,” Давлат рахбари хиссиетга эмас аклга таяниб иш куриши керак”,мутлақо нотўғри,инсон жасадини фақат ақлга ишониб топширса,у хамиша ҳам тўғри йўлга олиб боролмайди,масалан Чарл Дарвинни ҳам инсонлар аҳмоқ деб эмас олим ақиллик инсон деб қабул қилишган,ғояси нима эдию,хозир нима бўлди хабариз бўлса керак(бўлмаса ўқиб билиб олинг “комил” бўласиз).Ленин деганлари хам ўтган,уни ҳам нафақат ақилли балки “доҳий”деб аташган,Хозирдачи ,ўз издошлари хам “туфу!” ифлос 70 йил алдаб келган экан деб воз кечишти.Хуллас сиз айтганча ,инсон ақли адашувчи бўлади,Бундай мисолларни минглаб келтиришим мумкин,Сталин,Гитлер,ва хоказо (сиз айткандек ақлини ишлатиб сиёсат юргизяпман деганлар)шунинг учун у хамиша ўз ақлидан чиқаётган хулосани Яратган зот “ўлчов тарозиси” солиб,яъни дастурул амалимизга,инсонни хақийқий “яшаш қомуси” хисобланган Қуръони Каримга солиб текшириб кўриб ,ўшанга мос фикр айтаётган бўлсак кейин айтишимиз,юртни бошқаришимиз керак бўлади.Давом этамиз.”Сиесат эса мусулмон-насроний уйини эмас, сиесатчи уз мамлакати, уз халки фойдасидан келиб чикиб харакат килади, керак булса уз халки фойдаси учун эшшакни тога дейди”. Бу гапизни кимга ыарата айтяпсиз?Ҳалқимизга фойда керак эмас,унга Худо инъом этган ўз газидан сувидан,бойлигидан,свет (ток)идан фойдаланишга имкон берса бўлди!сизни назарингиздаги “ақилли сиёсатчилар”!Ҳалқимиз бу бойлиликларини “эшшакни тоға деб эмас,юртбошини “ота”деб ҳам ололмаяпти?!Бошқача айтканда “энамни итаргансиз деб хам ўз газини олиб ёқолмаяпти! Хаммаси ўша сиз айтган “эшшак тоғаларга кетяпти!”Давом этамиз ,айтяпсизки” Бунака улдим-куйдим, ох- вох билан хеч нарсага хеч ким эришмаган. Касоскор, сизга колса бутун дуненинг мусулмон булмаган кисмини калласини узиб конини дарега окизган булардингиз,” Мен тушунмадим “ўлдим куйдим деб,чет эллардаги банкларга миллионлаб ҳалқ пулларини ўғирлаб олиб бориб қўйиб,яна етмаяпти ,очман ,ўлдим куйдим яна ,яна,деб юрт бошибилан ёнида юрган тўймасларни айтяпсизми???Ё қулдай ишлаб уйига нон пули жўнатаётган инсонларни айтяпсизми?Давом этамиз.” сиз жамият учун хавфли одамсиз. Ким нима экса шуни уради, унутманг.Сиз жамият номидан гапирманг! жамият хилма хил табақада! сиз айтинг ки “сиз юқорида ўтирган президентга,вазирларга мхх га хавлисиз” денг,бу сиз айтаётган одамни худо хаққи мен икковингизни хам танимайман! Давом этамн.Айтяпсизки “Яхшилик, кечиримлилик, мурувват, эхсон, мухаббат- шулар эмасми Ислом устунлари? ” Билмадим балки сиз ислом илмини жуда мукаммал биларсиз,чунки унинг устунларини (тан оламан) яхши эслатибсиз,лекин келинг бир инсоф билан айтайлик,Ҳалқимиз шу бугунгидек ахволга солиниши унга “яхшилик”ми? 10 йилга ,15 йилга махкум этилган бе айб махбусларни ўз муддатини ўтаб бўлганларидан кейин хам озод қилинмасдан ушлаб турилиши “кечиримликми?” Ҳалқни Худо эхсон қилиб берган табиий бойликларини бермасдан ўзга юртларга сотиш унга “мурувват” қилишми? Эхсонни ўзингга қил ортса бировга деган хадис бор,газни бошқага сотиш,ўз халқи қахратон қишда газсиз ўтирганда, “юрт бошини Эхсоними”? Мухаббат? миллатини “дангасалар” деб аташ,бу ўш бойликлар эгаси саналадиган миллатга “мухаббат”ми? Қиз аёлларини чет элларда орини соиб юришига бефарқ қараб ўтириш уларга “мухаббатми”? Илом устунлари ,Ислом деган исм хам уни эгаси хам “ўзига хос ўзига мос” бўлиши керак. Юртбошини бирон марта оятдан гапирганига,хадисдан сўзлаганига ,намоз ўқиганига ,йиғлаб ,кўзидан ёш оқиб ,ҳалқим мен хам бир кун ўтаман,мендан розимисизлар? хайитилар қутлуғ бўлсин,рамазон муборак бўлсин деб айтканларига хеч гувох бўлганмисиз??? Қани сиз айтаётган ислом устунлари? Бирон марта ўша “ақиллик давлат сиёсатчилари”га хозиргидек ислом устунларини эслатганмисиз?…..”экканини ўради” дебсиз …..ха экканини ўраяпти……бу хали холваси,хали “хосил шундай мўл бўлиб,етиладики ўриб улгирмай қолади……

      06/02/2014 15:18
    • Said ;

      Комил, сиздан фарқли равишда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в бизга бошқа нарсани буюрганлар, яъни мурувватлига нисбатан мурувватли бўлишни, босқинчига нисбатан мурувватсиз бўлишни буюрганлар. Файсал сиз айтган дунёқарашдан эмас, ана шу Ислмоий дунёқарашдан келиб чиқиб, шу ишга қўл урган. Хўш, сизнингча ифлос Исроил Фаластинга бостириб кирса, Файсал сиз мақтаган сиёсатчи бўлиб, эшшакни тоға деб, фақат Саудия мусулмонларини ўйлаб, ўз жойида жим ўтириши керакмиди? Исломда мусулмонлар хоҳ Саудияда бўлсин, ҳоҳ Фаластинда бўлсин, бошқа ерда бўлсин бир тану бир жон ҳисобланади. Мусулмон миллатчилик ёки давлатчиликдан келиб чиқиб эмас, Исломдан ва исломий умматчиликдан келиб чиқиб иш тутиши керак. Комил, сизда куфрий прагматизм ва миллатчилик аломатлари сезиляпти. Ёзганларингиздан сезиляпти.

      06/02/2014 16:03
    • Jonkuyar ;

      Komil,
      man sizga javob bergan Bo’ston, Banda va Saidning fikrlariga 100% qo’shilaman, qo’llab-quvvatlayman.

      Siz o’nglaning, sizga maslahatim shu.

      07/02/2014 19:04
  • Qasoskor ;

    Men o’limdan ham dushmandan ham qo’rqmayman.Ana shunday qirol jiyaniga o’xshagan xoinlardan qo’rqaman.Xoin va sotqin qo’lida o’lishni OLLOHIMning o’zi asrasin.Bu toifa odamlardan o’z dushmanim yaxshiroq deb o’ylayman.MUXOLIFATGA MUROJAAT!!!Sizlar ertaga iqtidorga(hukumatga)kelsalaringiz hozirgi sotqin va xoinlarga jazo qo’llash dasturlaringizda bormi(inson huquqlariga zid bo’lsa ham)????5-10 sotqinni MUSTAQILLIK maydonida ochiq ravishda televediniyada ko’rsatib DOR(osib o’ldirish) yoki BOSHINI TANASIDAN JUDO QILASIZLARMI???Hozirgilar kabi kelishib ishni davom ettirasizlarmi.ADOLAT shundagina o’rnatilajak.

    06/02/2014 06:25
  • Yorqin ;

    Alloh rahmat qilsin. Shijioatli inson bo’lgan ekanlar. Duo ijobat bo’lib shahidlikka erishiptilar. Ammo jiyan iflosning iflosi ekan. “O’zingdan chiqqan baloga qayga borasan da’voga”.

    05/02/2014 22:19
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар