Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гулнора Каримованинг Ню Йорк кўргазмасида қатнашиши бекор қилинди

Гулнора Каримованинг Ню Йорк кўргазмасида қатнашиши бекор қилинди
10 Eylül 2011 - 9:38 'да юкланди ва 1485 марта ўқилди.

Гулнора Каримова АҚШда Guli брендини намойиш этмоқчи эди.
10.09.2011

Бунга Ню Йоркда Гулнорага қарши ўтказилган норозилик намойишлари ва АҚШ матбуотидаги мақолалар сабаб бўлди.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Ню Йоркда 9 сентябр куни очилган Мода ҳафталигида иштирок этиши бекор қилинди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, бунга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид танқидий фикрлари Америка матбуотида чоп этилгани сабаб бўлган.
Ню Йоркда Гулнора Каримованинг Мода ҳафталигида иштирок этишига қарши намойиш.

Жумладан, “Ню Йорк пост” газетасида “Қотил диктаторнинг қизи мода кўрсатмоқда” деган танқидий мақола чоп этилган. Мазкур мақолада мода ҳафталигининг Гулнора Каримова тамсил қилинадиган куни, яъни 15 сентябрда Меҳнаткашларни ҳимоя қилувчи халқаро форум катта намойиш ўтказишни режалаётгани хабар қилинган.

Ҳюман Райтс Вотч халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти эса Ню Йоркдаги нуфузли мода ҳафталигида Гулнора Каримованинг иштирок этишига рухсат берилишини “шармандали ҳолат” сифатида талқин этган.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ва болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ню Йоркда Гулнора Каримованинг Мода ҳафталигида қатнашаётганига қарши намойиш ҳам ўтказган эди.

Мерсесец-Бенц модалар ҳафтаси деб ëзилган бино олдида ўтказилган пикет қатнашчилари: “Эй Гулнора, 4 йил олдин сен мен терган пахта ҳақини бермовдинг”, “Бола меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилсин!” каби шиорларни кўтариб чиққан.

Ню Йоркдаги Мода ҳафталиги (IMG Fashion Week) доирасида 15 сентябр куни Гулнора Каримова ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этиши режаланган эди.

http://www.ozodlik.org/

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • piket ;

    роса ачишаётгандир-а. Бу ишдан кейин яшагандан кура улиб куя колган яхши Узингни ос Гулнора, ая-яйй!!! Гули дадангга яна янги сюрпризлар хам тайёрлаябмиз.

    10/09/2011 11:57
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort